Таълим кластери таркибига Ишлаб чиқариш корхоналаридан Uzbekistan gtl, Шўртан газ кимё мажмуаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси
Download 16.72 Kb.
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 7 июлда имзоланган «Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-309-сон қарорига асосан Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластери ташкил этилди. Ушбу қарор билан Таълим кластерининг тузилмаси, Таълим кластери фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби, 2022-2023 йилларда Таълим кластерини комплекс ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» ҳамда Таълим кластерини 2026 йилга қадар ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланган эди. Таълим кластери таркибига Ишлаб чиқариш корхоналаридан – Uzbekistan GTL, Шўртан газ кимё мажмуаси, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси; таълим ташкилотларидан – Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технология институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро нефть ва газ саноати коллежи, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва Ғузор туманидаги 68-сонли умумий ўрта таълим мактаби; илмий-тадқиқот муассасаларидан – «ЎзЛИТИнефтгаз» АЖ, Умумий ва ноорганик кимё институти ҳамда Полимерлар кимёси ва физикаси институти; кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ташкилотларидан эса – «UNG training» МЧЖ киритилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.07.2022 йилдаги “Нефть ва газ соҳасида таълим-ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-309-сон қарори ижросини таъминлаш учун белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда: 60721100-Нефт ва нефт-газни қайта ишлаш технологияси, 60720900-Нефт-газкимё саноати технологияси, 60721000-Газни чуқур қайта ишлаш технологияси, ҳамда қуйидаги магистратура мутахассисликлари: 70721102-Нефт ва газни қайта ишлаш ва кимёвий технологияси, 70721103-Нефт ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва аппаратлари, 70720901-Кимёвий ва нефт-газ кимёвий технологиялар бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутаҳассисликларининг ўқув режалари Ўзбекнефтгаз АЖ ишчи гурухи томонидан ўрганиб чиқилди ва ушбу тавсиялар асосида ишлаб чиқилган ўқув режа Ўзбекнефтгаз АЖ томонидан тасдиқланган. Шу билан биргаликда 2022-2023 ўқув йили учун тайёрланган фан дастурларини ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазмуни жиҳатидан кўриб чиқилиб, тавсиялар ишлаб чиқилди. Шўртан газ-кимё мажмуаси МЧЖ нинг 16 нафар мухандис ходимлари институтга изланувчилика қабул қилиниб, корхонадаги мавжуд технологик муаммолар доирасида институт ректорининг 2020 йил 26 декабрдаги 7/35-сонли буйруғи билан диссертация ишлари мавзулари тасдиқланиб, етук профессор-ўқитувчилар илмий раҳбарлар этиб тайинланди. Шулардан, 2022-2023 йилларда Тошбоев Хужамберди Менгашарович к.ф.н., профессор. Нуруллаев Шавкат Пайзиевич раҳбарлигида “Этилен мономерини ажратиб олиш ва газни қайта ишлаш технологиясини техник регламентларини ишлаб чиқиш”, Шомуродов Анвар Иркинович к.ф.д., профессор Махсумов Абдухамид Гафурович раҳбарлигида “Диэтаноламин асосида камёб тўйинмаган амидо хосилалари синтези ва қўлланилиши”, Махмудов Илёс Мажидович т.ф.д., профессор Адилов Равшан Иркинович раҳбарлигида “Уч қатламли композицион панелларнинг ички қатламини ШГКМда ишлаб чиқарилаётган полиэтилен асосида олиш технологиясини ишлаб чиқиш”, Жураев Адхам Тулаганович т.ф.д., профессор Алимухамедов Музаффар Ғаниевич раҳбарлигида “Иккиламчи ПЭТФ асосида ШГКМда ишлаб чиқарилаётган плёнка олишга мўлжалланган полиэтиленларни модификациялаш”, Бегимқулов Аслиддин Турсинмурадович к.ф.д., профессор Пулатов Хайрулла Лутпуллаевич раҳбарлигида “Полиэтилен ишлаб чиқариш учун техник сувларни тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш” мавзуларида диссертация ишлари ҳимоялари режалаштирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-309-сон қарорида белгиланган топшириқлардан яна бири ҳорижий адабиётларни рўйхатини шакллантириш ва уларни таржима қилиш вазифаси белгиланган. Хозирги кунда Ўзбекнефтгаз АЖ белгилаб берган таълим йўналишлари бўйича етакчи хорижий олимлар томонидан яратилган адабиётларнинг 40 дан ортиқ рўйхати шакллантирилди. Шунингдек, мазкур қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган йўл харитасини 16.2-бандига асосан таълим кластери таркибидаги та’лим ташкилотларида хорижий мутахассислар иштирокида ма’руза ва амалий машғулотлар ўтказиш бўйича Нефт – газни қайта ишлаш кимёвий технологияси кафедрасида 2022-2023 ўқув йили учун хорижий мутахассисларни жалб этиш учун: - Техас А&М Qatar университети (Қатар) - кафедра профессори Мадрахимов Шерзод Тохирович; - Қозон миллий тадқиқотлар технологияси университети (Россия) - “Нефт ва нефт кимёси” факултети декани, т.ф.д., профессор Башкирцева Наталья Юрьевна; - Полотц давлат университети (Белоруссия) - “Нефт ва газ кимёси” кафедраси мудири, т.ф.н., доцент Бословяк Сергей Васильевич жалб этилади. Шу билан бирга, мазкур қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган Йўл харитасини 3.1-бандига асосан “Нефт–газни қайта ишлаш кимёвий технологияси” ва янги ташкил этилган “Газни чуқур қайта ишлаш” кафедраларига 2022-2023 ўқув йили учун ишлаб чиқаришдан малакали ва тажрибали ходимларини жалб этиш бўйича рўйхат шакллантирилди. Тошкент кимё-технология институтида Белорусиянинг Полоцк давлат университети билан ҳамкорликда “Нефт ва нефт ва газни қайта ишлаш кимёий технологияси”, ”Нефт ва газ ва қувурлари, база ва омборларни қуриш ва улардан фойдаланиш”, “Машинасозлик технологияси, магинасозликни жихозлаш ва автоматлаштириш” қўшма таълим йўналишлари (2+2) очилди. Шунингдек, магистратура мутаҳиссисликлари бўйича “Нефт ва газни қайта ишлаш ва кимёвий технологияси” ва ”Нефт ва газ ва қувурлари, база ва омборларни қуриш ва улардан фойдаланиш” магистратура мутаҳассисликлари бўйича (1+1) қабул квоталари шакллантирилди. 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб, Канаданинг Альберто Университети билан ҳамкорликда: - таълим кластери дастури асосида корхона ходимларини мунтазам равишда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш (онлайн ва оффлайн). - таълим кластери доирасида корхонада мавжуд муаммолари асасида илмий тадқиқот ишларини амалга оширишда халқаро ҳамкорлик лойиҳаларини ташкил этиш. - таълим кластери доирасидаги ТКТИ профессор ўқитувчиларини жорий университетда малакасини ошириш режалаштирилди. Хорижий ва махаллий илмий журналларга обуна бўлиш учун шартномалар имзоланмоқда. ПҚ-309-сон қарори билан тасдиқланган “2022-2023 йилларда Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластерини комплекс ривожлантириш бўйича «ЙЎЛ ХАРИТАСИ»” нинг 18.3-бандида “Хорижий ҳамкорлар томонидан ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар, семинар ва вебинарларда профессор-ўқитувчи ва илмий тадқиқотчиларнинг мунтазам равишда иштирокини таъминлаш” вазифаси ҳам юклатилган. Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26-30-август кунлари Туркиянинг Истамбул шаҳрида бўлиб ўтган III Халқаро илмий-тадқиқотлар ва инновациялар Конгресида “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан Холматов Ш.Ф. ва ТКТИ томонидан проф. Пулатов Х.Л. ва доц. Арипджанов О.Ю. лар ўз маърузалари билан иштирок этиб келишди. Download 16.72 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling