Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


II-БOБ.БАХТСИЗ ҲОДИСА ТУРЛАРИ ВА КЕЛИБ ЧИҚИШ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

II-БOБ.БАХТСИЗ ҲОДИСА ТУРЛАРИ ВА КЕЛИБ ЧИҚИШ 
САБАБЛАРИ 
Хавфсизлик меъёри ва қоидалари талабига риоя қилмаслиқ санитария ва 
гигиена меъёрларига эътиборсиз бўлиш ва меҳнат интизомининг қўпол бузи- 
лиши оқибатида, иш жойларида заҳарланиш, жароҳатланиш, шикастланиш 
ва касби билан боғлиқ хасталиклар каби бахтсизликларни келиб чиқишига 
сабабчи бўлади. 


44 
Бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқиш сабаблари ва оқибатини рамзий 
дарахт шаклида тасаввур қилиш мумкин, чунки бахтсизлик содир бўлишидан 
олдин иш жараёнида бир қатор хато ва камчиликларга йўл қўйилган 
бўладики уларни таъсири оқибатида бахтсиз ҳодиса содир бўлади. 
Сабабларни дарахтни шохларига ўхшатиш мумкин. Қуйида Фарғонада 
ФарПИ биноси қурилишида содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг “сабаблар 
дарахти” шаклида рамзий тасвири берилди: А-ташкилий сабаблар: 1-
қурилиш майдони тартибот режаси асосида жиҳозланмаган; 2- ишчиларга 
ижтимоий шароит тўлиқ яратилмаган; 3- инструкташ қоидаларига риоя 
қилинмаган; 4- ишчиларни касбига мос ишчи кийимлар билан 
таъминланмаган; 5- иш жойида инструкташ ўз вақтида ўтказилмаган. Б- 
техник сабаблар: 1- монтаж жараёнида қўпол равишда лойиҳа талаблари 
бузилган: 2- бъектда технологик жараёнга риоя қилмасдан ортиқча қурилиш 
кострукциялари керагидан ортиқча қабул қилинган; 3- юқори қават (6,7) 
лойиҳада кўрсатилган ригеллар ўрнига пастги қават ригелларини асоссиз 
ўрнатилган: 4- юк кўтариш қобилияти паст ва узунлиги 10-12 см узун бўлган 
ригеллар ўрнига пастги қаватлардан ортиб қолган калта ригеллар 
устунлардаги таянч столигини метал пластинка ёрдамида чўздириб унга 
нисбатан оғир аммо калта бўлган ригелларни ўрнатилган; 5- парапед 
плиталарин 4-тасини бир йўла кўтариб 7-чи қават томига қўйганда асоссиз 
ўрнатилган ригел бу оғир юкни таъсиридан қулаб, пастдаги 6 қаватни ўзи 
билан қулашига сабаб бўлган; 6- бу фожиа натижасида прораб қулаган 
плиталар орасида қолиб ҳалок бўлган 2-та ишчи оғир ярадор ҳолида 
шифохонага ётган эди. 
Меҳнат жараёнида қаттиқ, суюқ ва буғ ҳолатидаги жисмлардан ва 
электр таъсиридан одам танасида содир бўлган жароҳатланишга 
шикастланиш дейилади. Шикастланишга - қурилишда ярадор бўлиш, суяк 
чиқиши, синиши, кислота ёки иссиқлик таъсиридан куйиш, офтоб уриши, 


45 
тана аъзоларини совуққа олдириш, ўткир заҳарланиш, электр токи таъсирида 
одам аъзоларининг фаолиятини бузилиши ва бошқалар мисол бўлади. 
Бахтсиз ҳодисалар ишлаб чиқариш билан боғланган ва боғланмаган 
бўлиши мумкин. Ишлаб чиқариш билан боғланган бахтсиз ҳодисаларга 
ишчининг иш жойида ёки шу корхона билан боғлик ишларни бажараётганда 
(иш жойидан ташқарида, асосий ишига алокадор ишни бажариш пайтида
ишга бориш ва қайтишда, сафарга борганда ва ҳ.о) олган шикастланишлари 
киради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling