ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИ
Режа:
1. Электр токининг инсон организмига таъсири.
2. Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари ва
уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
3. Электр
қурилмаларида
қўлланиладиган
муҳофаза
воситалари
4. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам
кўрсатиш
Маълумки, ижтимоий
ва саноат объектлари электр
токининг
асосий
истеъмолчилари
хисобланади. Шунинг
учун электр хавфсизлигини таъминлаш
долзарб масалалардан
бири
эканлигини назарда тутиш лозим.
Электр хавфсизлиги -
одамларни электр токи, электр ёйи,
электромагнит майдон ёки статик электрнинг инсонга хавфли ва
зарарли таъсиридан аниқ эҳтимоллик билан ҳимоя қилишни
таъминловчи ташкилий ва техник тадбирлар тизими.
Электр токи инсон организимига термик (яъни
иссиқлик), электролитик ва биологик таъсир кўрсатади.
Электр токининг термик таъсири инсон танасининг баъзи жойларида куйиш, қон
томирлари, нерв ва хужайраларнинг қизиши сифатида кузатилади.
Электролитик таъсир эса, қон таркибидаги ёки хужайралар таркибидаги
тузларнинг парчаланиши натижасида қоннинг физик ва кимёвий ҳусусиятларининг
ўзгаришига олиб келади. Бунда электр токи марказий асаб тизими ва юрак-қон тизимини
кесиб ўтмасдан тананинг баъзи бир қисмларигагина таъсир кўрсатиши мумкин.
Электр токининг биологик таъсири натижасида мускулларнинг кескин қисқариши
туфайли инсон организмидаги тирик хужайралар тўлқинланади, бунда асосан