1. Электр токининг инсон организмига таъсири. Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари ва
Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
Hujjat
Электр токидан жароҳатланишнинг асосий сабаблари
ва уларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар Электр токи таъсиридан жароҳатланишнинг асосий сабаблари: - кучланиш остида бўлган электр тармоқлари ёки электр ўтказгичларга тегиб кетиш ёки хавф туғдирувчи масофага яқинлашиш; - электр қурилмалари асбоб-ускуналарининг устки металл корпуслари ва қопқоқларида электр ўтказгичларнинг муҳофаза қобиқларини шикастланиши натижасида электр кучланиши ҳосил бўлиши; - электр токини ўчириб ремонт ишларини бажараётган вақтда, тасодифан электр токини улаб юбориш; - ер юзасига узилиб тушган электр ўтказгичи ер юзаси бўйлаб электр токини тарқатаётган зонага билмай кириб қолиш натижасида кучланишлар таъсирига тушиб қолиш. Электр токидан жароҳатланишни олдини олишга қаратилган асосий чора-тадбирлар: 1. Кучланиш остида бўлган ўтказгичларни қўл етмайдиган қилиб бажариш; 2. Электр тармоқлари ўтказгичларини айрим жойлаштириш; 3. Электр қурилмалари корпусида электр токининг ҳосил бўлишига қарши чора-тадбирларни белгилаш: а) кам кучланишга эга бўлган электр манбаларидан фойдаланиш; б) икки қаватли муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш; в) потенциалларини тенглаштириш; г) ерга улаб муҳофазалаш; д) нол симига улаб муҳофазалаш; е) муҳофаза ўчириш қурилмаларидан фойдаланиш; 4. Махсус электр муҳофазалаш системаларидан фойдаланиш; 5. Электр қурилмаларини хавфсиз ишлатишни ташкилий чора- тадбирларини қўллаш. Кучланиш остида бўлган электр ўтказгичларини қўл етмайдиган қилиб бажаришда ток ўтказгичларини муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш, уларни бўй етмайдиган баландликларга ўрнатиш, шунингдек, ўтказгичларни тўсиқ воситалари билан таъминлаш киради. Электр тармоқларини айрим жойлаштиришда - электр тармоқларини ўзаро трансформатор ёрдамида тармоқларга бўлиб юбориш тушунилади. Бунинг натижасида ажратилган тармоқлар катта муҳофаза изоляцияси қаршилигига эга бўлади, шунинг билан ўтказгичларининг ерга нисбатан сиғими кичкина бўлганлигидан 1-2 с давомида амалга оширилади. Бундан ташқари нолга уланган қисмлар ерга қўйилган бўлганлиги сабабли сақловчи-эрувчи қурилмалар электр қурилмасини ўчиргунига қадар уларни ерга улаб муҳофаза қилиш системаси сифатида кишиларни электр токи хавфидан сақлаб туради. Бошқача айтганда, нолга уланган электр системасида ерга уланганлиги сабабли кучланиш хавфсиз даражага тушиб қолган бўлади. Муҳофазаловчи ўчириш қурилмаси Агар электр қурилмаси корпусида инсон ҳаёти учун хавфли кучланиш ҳосил бўлиб қолса, уни тезда ўчириш имкониятини берадиган қурилмаларга муҳофазаловчи ўчириш қурилмалари дейилади. Бундай токнинг ҳосил бўлишига масалан, электр токи фазаси корпусга уриб кетиши, тармоқда ҳисобга олинган кучланишга нисбатан кучлироқ кучланиш пайдо бўлиши ва бошқалар сабаб бўлади. Бунда электр тармоқда электр параметрларининг ўзгариши рўй беради. Масалан, электр қурилмаси ток ўтказмайдиган қисмларида кучланиш пайдо бўлади, фазадаги кучланиш ерга нисбатан ўзгаради ва бошқалар. Муҳофазаловчи ўчириш қурилмаси, хавф ҳосил қилган электр асбобни 0,2 с дан ошмаган вақт давомида ўчириш имкониятини бериши керак. Муҳофазаловчи ўчириш асбоби бир қанча қисмлардан ташкил топган бўлиб, асосан электр системасида бирор бир параметрнинг ўзгаришини сезиб, электр системасига берилаётган токни автоматик узувчи қурилмага сигнал беради. Бу элементларнинг асосийси қабул қилувчи қурилма бўлиб (асосан қабул қилувчи қурилма сифатида реле қўлланилади), у электр системасидаги параметр ўзгаришларини қабул қилади, агар келаётган сигнал кучсиз бўлган ҳолда уни кучайтирувчи қурилма ўрнатилади, шунингдек, бу системанинг тўғри ишлаётганлигини текшириб турувчи назорат асбоблари ҳамда сигнал лампалари ўрнатилиши мумкин. Автоматик токни узиш қисмининг вазифаси олинган сигналга асосланиб электр қурилмасини таъминлаётган электр тармоғининг бутунлай узиб қўйишдан иборат. Электр системаларининг сақловчи қурилмалари системада электр қуввати номинал миқдордан ортиб кетган тақдирда автоматик равишда токни узиб қўяди. Муҳофаза қурилмаси электр системасидаги ток қуввати номинал миқдордан 25% ортиб кетса, муҳофаза қурилмасига ўрнатилган эрувчан қисм эриб кетади ва ток келиши тўхтайди. Бу эрувчан қисмни электр системасига берилаётган 1-2 с давомида амалга оширилади. Бундан ташқари нолга уланган қисмлар ерга қўйилган бўлганлиги сабабли сақловчи-эрувчи қурилмалар электр қурилмасини ўчиргунига қадар уларни ерга улаб муҳофаза қилиш системаси сифатида кишиларни электр токи хавфидан сақлаб туради. Бошқача айтганда, нолга уланган электр системасида ерга уланганлиги сабабли кучланиш хавфсиз даражага тушиб қолган бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling