Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
пд
E , (В/м)2·соат] қийматида белгиланади. Бу қийматлар орасида қуйидаги кўринишдаги боғлиқлик кузатилади: Т ЕН E ПД Е ПД , (5.3) 97 Бу ерда Т – иш куни давомида кўрсатиладиган таъсир даври қиймати, соат. 0,06-3,0 МГц частота учун: ПД E = 500 В/м, ПД Е ЕН = 20 000 (В/м) 2 с 3,0-30 МГц частота учун: ПД E = 300 В/м, ПД Е ЕН = 7000 (В/м) 2 с 30-300 МГц частота учун: ПД E = 80 В/м, ПД Е ЕН = 800 (В/м) 2 с ни ташкил қилади. 0,06-3 МГц частота диапазонида магнит майдоннинг рухсат этилган чегаравий кучланиши қиймати юқорида келтирилган ГОСТ бўйича H ПД = 50 А/м ни ташкил қилиши талаб қилинади. Иш куни давомида рухсат этилган энергетик зўриқиш қиймати [ ПД Е ЕН , (А/м)2·с] ва ушбу тавсифлар ўртасида қуйидагича боғланиш мавжудлиги қайд қилинган: Т ЕН H ПД Н ПД , (5.4) Бу ерда Т – таъсир қилиш вақти, соат ( ПД Н ЕН қиймат 200 А/м 2 дан ошмаслиги талаб этилади). Доимий тарзда таъсир кўрсатувчи магнит майдоннинг рухсат этилган чегаравий даражаси қийматлари СН № 1742-77 га мувофиқ тарзда хисоблаб чиқилади. Бунда ушбу кўринишдаги майдон кучланиши (Я) қиймати 8000 А/м дан ошмаслиги талаб қилинади. Ишлаб чиқариш частоталарида электр майдони ГОСТ 12.1.002-84 «Электр майдоннинг ишлаб чиқариш частоталари. Иш жойида кучланишнинг рухсат этилган даражалари ва уни назорат қилиш талаблари» бўйича хисоблаб чиқарилади. Бу меъёрий хужжат асосида электр майдоннинг рухсат этилган чегаравий қийматлари (Е) 25 000 В/м ни ташкил қилади. Бундан ташқари, мавжудлик вақти бўйича рухсат этилган чегаравий қийматлар хам хисобга олинади (Т, с), бунда бу қиймат турли хил кучланишларга эга электр майдоннинг мавжудлигини ифодалайди: 98 Е, в/м 5000 В/м гача 5000-20 000 В/м 20 000 дан 25 000 В/м гача Т, соат иш куни давомида 1/6 формула асосида хисоблаб топилади: 2 50 E T Мамлакатимизда шунингдеқ электростатик майдонлар, 1-12 кГц диапазонга эга бўлган электр майдонлари учун ва ишлаб чиқариш частотасидаги (50 Гц) магнит майдонлари учун гигиеник меъёрий қийматлари белгиланган. Қуйида электромагнит майдонлар таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий усулларини қараб чиқамиз. Буларга нурланиш хосил қилувчи объектларни тўғри ҳолатда жойлаштириш, ёки нурланишнинг ишчиларга таъсирини сусайтириш; электромагнит майдон юзага келиш жойларида ишчиларнинг ишлаш вақтини чегаралаш; масофавий ҳимоялаш; электромагнит нурланиш манбаларини узоқлаштириш; қайтарувчи ва ютувчи химоя экранларидан фойдаланиш; шахсий химоя воситаларидан фойдаланиш кабилар киритилади. Юқорида санаб ўтилган усуллардан кўпроқ ишлаб чиқариш амалиётида ишлаб чиқариш жойини нурланишдан химоялашда химоя экранларидан фойдаланилади. Бунда нурланиш таъсирини қайтарувчи ва ютувчи экранлар фарқланади. Бунда нурланишни қайтарувчи экранлар паст электр қаршилигига эга бўлган материаллардан, кўпинча ҳолатларда аралашмалардан (мис, алюминий, пўлат аралашмалар) фойдаланилади. Бунда иқтисодий жихатдан сезиларли самарадорликка эга бўлган бир бутунликдаги химоя экранлари ўтказгичлардан иборат тўрлар ёки юпқа (0,01-0,05 мм қалинликдаги) алюминий, рух металларидан тайёрланган жилвир қоғозлардан фойдаланилади. Шунингдек яхши таъсирга эга бўлган химоя экранлари ток ўтказувчи бўёқлардан (ток ўтказувчи элемент сифатида 99 коллоид ҳолатдаги кумуш, графит кукуни ва бошқалардан фойдаланилади) ва металл қопламалар, химоя экрани устини қопловчи материаллардан фойдаланиш жараёнида қайд қилинади. Бунда ҳимоя экранлари ерга уланиши талаб қилинади. Ҳимоя экранларининг химоя қилиш таъсири шундан иборатки, бунда электромагнит майдон химоя экранида уюрмали ҳолатни хосил илади (Фуко токи), бу эса бу жойда иккиламчи ҳолатдаги майдон юзага келишига олиб келади. Юзага келтирилган майдон амплитудаси тахминан экранлаштирилган майдон амплитудасига тенг бўлиб, бу майдонларнинг фазалари қарама-қарши ҳолатга эга бўлади. Шу сабабли хосил электромагнит майдоннинг тезкор равишда сўниши амалга ошади. Экран кўринишидаги химоя воситаларининг самарадорлиги ёки экранлаш самарадорлиги (Э) қуйидаги формула ёрдамида хисоблаб топилиши мумкин: Э = , 0 I I (5.5) Бу ерда I 0 – экран мавжуд бўлгмаган ҳолатда ушбу нуқтадаги энергия оқимининг зичлигини ифодалайди, Вт/м 2 ; I – экран мавжуд бўлган ҳолада ушбу нуқтада энергия оқимининг зичлигини ифодалайди, Вт/м 2 ; Ёки бу қиймат децибел ўлчовида ифодаланиши мумкин: дБ I I g Э , 101 0 . (5.6) Масалан, пўлатдан пайвандлаш орқали ясалган ёпиқ химоя экранида экранлаш самарадорлиги қиймати 0,15–10 000 МГц частота диапазонида тахминан 100 дБ га тенг бўлади. 100 Химоя экранларининг бошқа бир тури – ютиш экранлари хисобланади. Уларнинг таъсири электромагнит майдонларнинг таъсирини ютишга асосланади. Бу кўринишдаги экранлар эластик ва қаттиқ ҳолатдаги пенопластлар, резина тўшамалар, поролон листлари ёки махсус ишов берилган толасимон ёғоч, шунингдек ферромагнит хусусиятга эга бўлган материаллардан тайёрланади. Бу экранларда нурланишнинг акс этиш қуввати 4%дан ошмайди. Масалан, «Нур» деб номланувчи радиоютувчи материал толасимон ёғоч материалларидан ишланган бўлиб, 0,15–1,5 м бўлган нурланиш тўлқин узунликларида акс эттириш қиймати 1-3%ни ташкил қилади. Шунингдек бошқа турлардаги химоя экранлари хам ишлаб чиқарилади, масалан кўп қаватли экранлар кўринишида. Экранлар сифатида деразалар ва иншоотнинг, бинонинг деворлари хам электромагнит нурланиш (ЭН) таъсиридан химоя қилиши мумкин. Қурилиш конструкцияларида (деворлар, биноларнинг томлари) ва шунингдек алоҳида тарзда, ажратувчи материаллар (бўёқлар ва бошқалар) электромагнит тўлқинларни қайтариши ёки ютиши мумкин. Ишлаб чиқариш частотаси даражасидаги электр майдонидан химоя қилишда юқори кучланишлари электр тармоқлари атрофида (ЮКЭ) ўтказгичларнинг узатилиш баландликларини ошириш талаб қилинади, бунда улар ўртасидаги масофаларни назорат қилиш, шунингдек ЮКЭ атрофида аҳоли истиқомат қилиш пунктларини санитар-химоя қилиш тадбирларини амалга ошириш керак (18.2-жадвалга қаралсин). Бу кўринишдаги соҳаларда ишлаш давомийлиги вақти чекланади ва шунингдек машиналар ва қурилмалар албатта ерга уланиши талаб қилинади. Электромагнит майдон нурланишининг асосий турларидан бири – лазер нурланиши хисобланади, бу кўринишдаги нурланиш оптик квант генераторлар ёки лазер генераторлар деб номланувчи махсус қурилмаларда ишлаб чиқарилади. Бу кўринишдаги қурилмалар илм-фан ва техникада, 101 ишлаб чиқариш миқёсида турли хил соҳаларда кенг миқёсда қўлланилади (тирқишлар хосил қилиш, резба очиш ва бошқаларда), тиббиётда (турли хил жарроҳликларни ўтказишда), алоқа соҳасида (сигналларни узатиш тизимларида), масофаларни аниқлашда, ҳажмий тасвирларни – галограммаларни олишда ва бошқаларда ишлатилади. 7-жадвал Юқори кучланишли линиялар атрофида санитар-ҳимоя ўлчовлари (СН №2963-84 бўйича) Юқори кучланишли линия, кВ Ўтказгичларнинг чекка фазаси бўйича ергача бўлган проекцион масофа, м Юқори кучланишли линиядаги кучланиш қиймати, кВ Ўтказгичларнинг чекка фазаси бўйича ергача бўлган проекцион масофа, м 1150 300 (55) 220 25 750 250 (40) 110 20 500 150 (30) 35 15 330 75 (20) 20 гача 10 Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling