Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
H
E I . Бу қиймат 1 секунд давомида қандай миқдордаги энергиянинг тўлқинлар йўналишига перпендикуляр ҳолатда жойлашган майдондан ўтишини ифодалайди. Агар, шаклланувчи электромагнит майдон айлана шаклига эга бўлса қуйидаги тенгламадан фойдаланиш тўғри хисобланади: 377 4 2 2 Е Н Е к P I ист , (5.1) Бу ерда, P ист – нурланиш манбасининг қуввати, Вт; r – нурланиш манбасигача бўлган масофа, м. Бу ердан майдоннинг кучланиши қийматини хисоблаб топиш формуласини келтириб чиқариш мумкин: E = r P ист 30 . (5.2) Нурланиш манбасидан бошлаб барча электромагнит майдон тарқалган соҳаларни хисобга олган ҳолатда шартли равишда учта соҳани фарқлаш мумкин: яқин, оралиқ ва узоқ. Яқин соҳанинг радиуси нурланиш манбаси тўлқинларининг 1/6 қисмини ташкил қилади, узоқ соҳа эса тахминан тўлқинларнинг 6 маротаба катта радиусини ташкил қилади; оралиқ соҳа эса улар орасида жойлашади. 95 Ўзгарувчан электромагнит майдон одам организмига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бунда салбий таъсирнинг даражаси электр кучланиши ва магнит майдон кучланишига боғлиқ бўлиб, шунингдек нурланиш частотаси, энергия оқимининг зичлиги, нурланувчи тана ўлчамлари ва нуларниш лолаётган организмнинг хусусий хоссаларига хам бевосита боғлиқ бўлади. Одам организмининг тўқималари электромагнит майдон энергиясини ютиш хусусиятига эгалиги билан тавсифланади, натижада эса одам организми қизиши кузатилади. Электромагнит майдон жадаллиги одам организмида кўпроқ таркибида сув мавжуд бўлган орган ва тўқималарга таъсир кўрсатади: мия, ошқозон, ўт пуфаги ва сийдик пуфаги, буйраклар. Электромагнит нурланишлар таъсирида одамнинг кўриш органи – кўзларда гавҳарнинг хиралашиши (катаракта) юзага келиши мумкин. Маълумки, одам организми терморегуляция хусусиятини намоён қилади, яъни тананинг ҳарорати доимий ушлаб турилиши таъминланади. Одам организмида электромагнит майдон таъсирида ҳарорат ошиши билан I = 10 мВт/см 2 га тенг энергия оқими орқали ортиқча энергия юзага келади. Бу қиймат иссиқлик пағонаси деб аталиб, бу қийматда одам оргнизмининг терморегуляция тизими меъёрий ишлаши бузила бошлайди, натижада одам организмининг ҳарорати қизиб кетиши кузатилади ва унинг соғлиғига салбий таъсир кузатилади. Иссиқлик пағона даражасидан кам бўлган жадалликка эга электромагнит майдон таъсири хам одам организми соғлигига салбий таъсир кўрсатиши қайд қилинган. Бу кўринишдаги таъсир натижасида қон-томир юрак тизими функциясида бузилишлар юза беради, организмда моддалар алмашинуви бузилади, қоннинг таркибида ўзгаришлар юзага келади, оқсил молекулаларининг биокимёвий фаолликлари ўзгаради. Ишлаш муҳитида электромагнит майдоннинг давомий тарзда узоқ вақт давомида таъсир кўрсатишида турли хил частоталарда холдан тойиш, уйқуга берилувчанлик 96 ёки уйқу режимининг бузилиши, юрак соҳасидаги оғриқлар, рефлексларнин сусайиши юзага келиши кузатилади. Электромагнит майдон таъсирида одам организмида юзага келувчи ҳолатлар қайтар тарзда амалга ошади, агар албатта бу жараёнлар патологик ҳолатларга айланмаган бўлса. Бунинг учун эса ишлаш жойида ушбу кўринишдаги таъсирларнинг жадаллигини сусайтириш тадбирларини амалга ошириш талаб қилинади. Одам организмига доимий тарзда магнит ва электромагнит майдонларнинг таъсир кўрсатиши натижасида одам организмининг юрак қон-томир тизими фаолиятида жиддий ўзгаришлар юзага келиши ва ривожланиши, нафас олиш ва овқат хазм қилиш тизимларида ва шунингдек қоннинг таркибида бузилишлар юз бериши кузатилади. Ишлаб чиқариш частотасидаги электр майдони (f = 50 Гц) айниқса одам организмида мия ва марказий асаб тизими функциясига сезиларли таъсир кўрсатиши қайд қилинган. Одам ва маълум бир потенциал кучланишига эга бўлган майдон оралиғида турган металл ўтказгичларда юзага келувчи электр заряди таъсирида одам организмида мускулларнинг титраши ёки анча оғир ҳолатдаги оқибатлар юзага келиши мумкин (20-бобга қаралсин). Радиочастоталар диапазонидаги нурланишларнинг рухсат этилган чегаравий соҳалари ГОСТ 12.1.006-84 «Электромагнит радиочастоталар майдони. Ишлаш жойида рухсат этилган даражалар ва уларни назорат қилиш талаблари» бўйича белгиланди. Ушбу меъёрий хужжаталар асосида электр майдоннинг рухсат этилган кучланиш қийматлари белгиланади (E пд , В/м), бунда 0,06-300 МГц диапазонда ва иш куни давомида рухсат этилган энергетик зўриқишлар [ЭН Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling