Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
V-БОБ. ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОН ВА ЛАЗЕР НУРЛАНИШИДАН
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
V-БОБ. ЭЛЕКТРОМАГНИТ МАЙДОН ВА ЛАЗЕР НУРЛАНИШИДАН
ҲИМОЯ ҚИЛИШ Электромагнит тўлқинлар электр зарядлари харакатларининг тезланишлари таъсирида юзага келади. Электромагнит тўлқинлар – бу фазода ўзгарувчан ҳолатдаги электр ва магнит майдоннинг тарқалишини ифодалайди. Бу майдонлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар электромагнит майдон тушунчаси орқали ифодаланади. Электромагнит тўлқинлар ва уларнинг хусусиятлари бўйича фарқланишларига қарамасдан уларнинг барчаси радиотўлқинлардан бошланувчи ва гамма нурланишлар билан тугалланувчи – битта физик табиатга эгалиги билан тавсифланади. Ҳозирги вақтда ўрганилган электромагнит тўлқинлар диапазони 10 3 дан 10 24 Гц гача бўлган тўлқин узунликларига эгалиги қайд қилинган. Тўлқин узунликларининг сусайиб бориши билан радиотўлқинлар, инфрақизил нурланишлар, кўринувчи нурланишлар (ёруғлик нурлари), ультрабинафша нурланишлар, рентген нурлар ва гамма нурланишлар фарқланади. Электромагнит майдонларнинг хосил қилувчи манбалари атмосфера электр ҳодисалари, космик нурланишлар, қуёш нурланишлари, шунингдек сунъий манбалар: турли хил генераторлар, трансформаторлар, антенналар, лазер қурилмалари, микротўлқинли ўчоқлар, компьютер мониторлари ва бошқлардан ташкил топган. Ишлаб чиқариш иншоотлари шароитида электромагнит майдонларнинг ишлаб чиқариш частоталари юқори кучланишга эга бўлган электр ўтказгич линиялари (ЭЎЛ), ўлчов қурилмалари, химоя воситалари ва автоматик қурилмалар, улаш шиналари ва бошқалардан ташкил топган. Тўлқин узунликларига боғлиқ холатда электромагнит нурланишлар бир қатор диапазонларга ажратилади (6- жадвалга қаралсин). 93 5-жадвал Радиочастоталар соҳаси бўйича электромагнит нурланишлар диапазони Диапазоннинг тартиб рақами Диапазон частотаси* Тўлқин узунликлари диапазони** Мос келувчи ўлчов бўлимлари 5 30-300 кГц 10 4 -10 3 м Километр тўлқинлар (паст частота – ПЧ) 6 300-3000 кГц 10 3 -10 2 м Гексометрли тўлқинлар (ўртача частота) 7 3-30 кГц 10 2 -10 м Декаметрли тўлқинлар (юқори частоталар) 8 30-300 МГц 10-1 м Метрли тўлқинлар (жуда юқори частоталар) 9 300-3000 МГц 1-0,1 м Дециметрли тўлқинлар (ультра юқори частоталар) 10 3-30 ГГц 10-1 см Сантиметрли тўлқинлар (жуда юқори частоаталар) 11 30-300 ГГц 1-0,1 см Миллиметрли тўлқинлар (жудаям юқори частоталар) *Жадвалда келтирилган частотаалар диапазони таркибидаг юқориги чегара соҳалари киритилган ва пастки чегара соҳалари киритилмаган. **Жадвалда тўлқин узунликлаининг пастки чегара соҳалари киритилган бўлиб, юқориги чегара соҳалари киритилмаган. Электромагнит тўлқинларнинг вакуум шароитида тарқалиш тезлиги тўлқин узунликларига боғлиқ эмас ва қуйидаги қийматга тенг хисобланади: С = 2,997925 • 10 8 м/с. Электромагнит тўлқинлар ёруғлик нури тезлигида чекланмаган тарзда тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, ўзгарувчан электр майдонини хосил қилади ва зарядланган заррачаларнинг таъсирида майдон энергиясининг бошқа турдаги энергияларга айланиши юз беради. Юқорида айтиб ўтилгани каби, 94 ўзгарувчан электр майдони магнит ва электр майдонлари умумлашмасидан ташкил топган бўлиб, миқдорий хусусиятларига кўра электр майдон кучланиши Е (ўлчамлилик – метрга тўғри келувчи вольт қийматида, ёки қисқартма ҳолатида В/м) ва магнит майдон кучланиши Н (ўлчами – метрга тўғри келувчи ампер, ёки қисқартма ҳолатида А/м) қийматлари билан тавсифланади. Е ва Н қийматлар – вектор катталиклар хисобланиб, уларнинг ўзаро перпендикуляр юза бўйлаб тебранишлари кузатилади. Ҳавода ёки вакуум шароитида тарқалишида Е =377 Н. Энергия оқимининг зичлиги (I) қуйидаги ча ифодаланиши мумкин (вектор шаклида) Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling