Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм.ПК бошқа оргтехнин жиҳозларни элекр тармоғига улаш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet47/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

7.1-расм.ПК бошқа оргтехнин жиҳозларни элекр тармоғига улаш 
1-иш жойи; 2-клавиатура; 3-монитор; 4-микропроцессор; 5-принтер; 6- розетка;7-электр 
симлари; 8-хона девори 
ПК оператори ёки фойдаланувчи иши кам ҳаракат билан боғлиқ, бу эса 
таянч-ҳаракат тизимига салбий таъсир кўрсатади. Нотўғри танланган 
эргонометрик тавсифлар ва иш ўринларини конструктив жиҳозлашдаги 
хатоликлар анчагина кўп қўшимча статик юкламани келтириб чиқаради. 
Ташкилий камчиликлар ҳам типик ҳисобланади: эски,тор хоналарда 
(жовонлар, сейфлар ва бошқа мебель билан тиқилиб кетган хоналарда) 
ишлаш; ёритилганликни етарли эмаслиги; жиҳозларнинг ноқулай 
жойлаштирилиши; санитария-гигиеник меъёрларда кўрсатилган мебель 
ўрнига оддий мебеллардан (компьютер учун столлар ва ўриндиқлар) 
фойдаланиш; қўлланиладиган ВДТ ва ПК мониторларининг гигиеник 
тавсифлари ҳақида техник ҳужжатлар (маълумотлар)нинг йўқлиги; ҳаттоки 
меҳнат муҳофаза бўйича йўриқномаларнинг йўқлиги ва ҳ.к. Бу қаторга 


127 
клавиатуранинг жуда юқори туриши, ноқулай ўриндиқ, эмоционал 
зўриқишлар, клавиатурада узоқ вақт ишлаш, нотўғри иш режими ҳам киради. 
Америкалик мутахассисларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, 
компьютерда узоқ вақт ва зўриқиб ишлаш инсон организмида жиддий 
ўзгаришларни ва касбий касалликларни келтириб чиқаради. Бундай 
ўзгаришларга, хусусан, “компьютерли кўриш” синдроми (СКЗ - синдром 
компьютерного зрения) киради. Унинг асосий аломатлари: кўзлар чарчаши, 
ёшланиши, тасвир жуфтланиши, рангларни қабул қилиш ёмонлашиши, 
кейинчалик узоқни яхши кўрмаслик ва катаракта ривожланиши эҳтимоли. 
Бутун дунёда СКЗ компьютер фойдаланувчиларининг асосий касаллиги 
бўлиб қолди. Американинг оптометрик ассоциацияси маълумотларига кўра, 
АҚШда кўз шифокорига ушбу касаллик билан ҳар йили 10 млн.га яқин киши 
мурожаат этади. 
СКЗ сабаби фақат нурланиш билан боғлиқ эмас. Компьютердан 
фойдаланувчи дисплейда акс этган матнни, худди қоғоздаги матни ўқигандеқ 
ўқимайди, балки бевоста ёруғлик манбасини - дисплейни қабул қилади унинг 
кўзлари атрофдаги предметлард экранга йўналтирилади ва аксинча. Кунига 
юз ва минг марталаб кўзлар битта ўқиш усулидан бошқасига ўтади, зўриқади, 
чарчайди. Бу, ўз навбатида бош оғриғини, жиззакиликни, кўнгил айнишини 
келтириб чиқаради. 
Тадқиқотларда шу аниқландики, компьютер дисплейи олдида кунига 
етти ва ундан ортиқ соат ишлайдиган хизматчилар дисплейда камроқ 
ишлайдиган одамларга нисбатан 70 фоиз кўп кўзлар яллиғланишидан азият 
чекадилар. 
Асаб, эндокрин ва юрак-томир тизимларининг функционал бузилиши 
ҳам ПКда узоқ вақт ва зўриқиб ишлаш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бунда 
бош оғриғи, артериал босим ва томир уришининг тез-тез кўтарилиши ва 
тушиб кетиши, юрак ўтказувчанлигини бузилиши, асаб-психологик 
ўзгаришлар, чарчоқлик кузатилади. 


128 
Трофик ўзгаришлар - сочларнинг тўқилиши, тирноқларнинг мўрт бўлиб 
қолиши ҳам кузатилиши мумкин. 
Хид билиш, кўриш ва вестибуляр анализаторлар қўзғалувчанлиги 
ўзгаради Аниқланишича, тахминан 60 Гц частотали электромагнит 
майдонлар организм ҳужайраларида ўзгаришларни келтириб чиқариши 
мумкин (ДНК синтезини бузиб юбориши ҳам мумкин). Бундан ташқари, 
ультрабинафша нурланиш терини тез қаритиб юборади. 
Юқорида айтилганидеқ видеодисплей рентген нурларини тўплайди. 
Халқаро стандартларнинг гигиеник талабларига мос ҳолда тайёрланган 
замонавий мониторларни нурланиш даражасини ўлчаш натижалари шуни 
кўрсатдики, фойдаланувчининг иш ўрнидаги рентген нурланиши даражаси 
табиий радиацион фон даражасидан ошмайди чунки бу нурланишнинг катта 
қисми видеотерминал экранининг махсус қопламас томонидан ютилади. Шу 
сабабли ЭНТдан рентген нурланиши хавфи фойдаланувчилар учун нисбатан 
кам деб ҳисобланади, аммо ҳомиладор аёллар ва эмизикли оналар бундан 
мустасно. 
Юрак хуружлари ва бош оғриғи хуружларидан фарқли ўлароқ, қайта ва 
қайта зўриқишлардан жароҳат олиш билан боғлиқ касалликлар аста-секин 
тўпланиб борувчи холсизланишлар кўринишига эга. ПК операторларида 
касаллик одатда нотўғри ташкил қилинган иш ўрнида тўхтовсиз ишлаш 
оқибатида юзага келади. Қўлнинг бироз оғриши агар бунга ўз вақтида 
эътибор берилмаса, охир-оқибат ногиронликка олиб келиши мумкин. 
Компьютерда ишлайдиганларда учрайдиган касбий касалликлардан энг кўп 
учрайдигани қуйидагилар: 
 
тендовагинит — пайларнинг яллиғланиши ва шишиши. Касаллик 
панжа, билак ва елкага тарқалади; 
 
травматик эпикондилит ("теннисли" билақ нурли бурсит) - елка 
ва билак бўғимини боғловчи пайларнинг қўзғалиши; 
 
тендосиновиит — билак ва панжанинг пайли асоси синовиал 


129 
қобиғиник яллиғланиши; 
 
билак канали синдроми — пайнинг ёки синовиал қобиқнинг 
шишиб кетиши ёки билакнинг такрорланувчи буқилиши оқибатида қўлнинг 
медиал нервининг сиқиб қолиши. 
Иш берувчи шуни ҳисобга олиши лозимки, ПКда ишловчиларнинг 
меҳнат унуми ва хавфсизлиги иш ўрнида меҳнатни тўғри ташкил қилиш, 
яъни оргтехникадан максимал фойдаланиш, ходимнинг жисмоний ва 
эмоционал ғайратини тежаш, меҳнат мазмуни ва жозибадорлигини ошириш, 
ишловчилар соғлиғини сақлаш асносида меҳнат унумини ошириш ва ишни 
юқори сифат билан бажариш учун зарур шарт-шароитлар яратишга ҳам 
боғлиқ. 
ВДК ва ПК бор хоналарда шовқин даражасини пасайтириш учун 
деворлар ва шипни товуш ютувчи материаллар билан қоплаш лозим. Қалин 
матодан тикилган пардалар ҳам товушни ютади, уларни девор рангига мос 
тарзда бир хил рангда танлаш, тўсиқдан 15-З0 см масофада бурмалар билан 
осиб қўйиш мақсадга мувофиқ. Парда эни ойна энидан икки баравар ортиқ 
бўлиши керак. 
Ишлаб чиқариш хоналарида микроиқлимнинг оптимал параметрлари 
вентиляция ва кондиционерлаш тизимларидан фойдаланиш ҳисобига 
таъминланиши, хонанинг ўзи эса иш сменасида камида икки марта албатта 
шамоллатилиши зарур. 
ВДТ ва ПК ишлатиладиган хоналар интерьерини ички пардозлаш учун 
қўлланиладиган полимер материаллар Давлат санитария-эпидемиологик 
назорат органлари томонидан рухсат берилган бўлиши лозим. Хона 
полларининг юзаси текис, ўйилмаган бўлиши, сирпанчиқ бўлмаслиги, 
тозалаш ва нам тозалаш учун қулай бўлиши, шунингдек антистатик 
хоссаларга эга бўлиши керак. 
Хоналар табиий ва сунъий ёритиш тизимларига эга бўлиши, деразалар 
эса жалюзи, пардалар ташқи соябон каби бошқариладиган мосламалар билан 


130 
таъминланган бўлиши лозим. 
Сунъий ёритиш умумий бир текис ёки аралаш ёритиш тизими орқали 
таъминланади. Маҳаллий ёритиш экран юзасида шуълалар ҳосил қилмаслиги 
керак. Иш ўринлари ёруғлик тушадиган деразаларга нисбатан шундай 
жойлаштирилиши лозимки, табиий ёруғлик кўпроқ чапдан тушиб турсин. 
Анча юқори ақлий зўриқишни талаб қиладиган ижодий ишни ёки юқори 
даражада диққатликни талаб қиладиган ишни бажаришда ҳар бир иш 
жойларини 1,5—2 м баланликдаги тўсиқлар билан ажратиш лозим. 
Монитор нурланишининг фойдаланувчига таъсирини камайтириш учун 
иш столлари шундай жойлаштирилиши керакки, мониторнинг ён юзалари 
орасидаги масофа 1,2 метрдан, фронтал томондан 2 метрдан кам бўлмасин. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling