Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
З. Бино ва иншоотларнинт ўтга чидамлилиги
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қийин ёнувчи
8.З. Бино ва иншоотларнинт ўтга чидамлилиги
Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги одатда уларнинг ўтга чидамлилик даражаси билан ифодаланади. Бу эса, ўз навбатида, уларда ишлатилган қурилма ва ашёларнинг ёнувчанлик хусусиятларига бевосита боғлиқ бўлади. Курилиш ашёларининг юқори ҳарорат таъсирида алангаланиб ёки чуғланиб ёниш натижасида парчаланиши уларни ёнувчанлигини билдиради. ШНК 2.01.02-04 рақамли ёнғин хавфсизлиги меъёрида қурилиш ашёлари ёнувчанлик хусусиятлари бўйича учта гуруҳга бўлинган: ёнмайдиган, қийин ёнадиган ва ёнувчи гуруҳларга. Ёнмайдиган гуруҳларга, аланга ёки юқори ҳарорат таъсирида ёнмайдиган ва кўмирланмайдиган қурилиш ашёлари киради, жумладан, буларга тош, бетон, темирбетон, ғишт, гипс, алебастр кабилар мисол бўлаолади. Бундай ашёлардан яратилтан қурилмалар, ёнмайдитан қурилмалар деб юритилади. Қийин ёнувчи гуруҳларга ёнувчи ва ёнмайдиган ашёлар аралашмасидан ташкил топган қурилмалар, яъни таркибда 8% дан кўпроқ органик бирикмалари бўлган асфальтбетон ва гипсли бетон қурилмалар ва ҳажм оғирлиги 900 кг/ дан ошмаган сомонли лой қоришмалари, антипирен суюқлиги билан чуқур шимдирилган ёғоч қурилмалар ва шуниндек фибролит ҳамда полимер материаллар киради. Бундай ашёларнинг иштирокида яратилган қурилмалар, қийин ёнадиган қурилмалар деб қабул қилинган. Ёнувчи гуруҳга, юқори ҳарорат манбаининг таъсиридан ёнадиган ва манба йўқолгандан кейин ҳам чўғланиб ёниши давом этадиган, яъни ёнмайдиган ва қийин ёнувчи ашёларнинг талабларига жавоб бермайдиган, органик ашёлар киради. Олов ёки юқори ҳарорат таъсиридан 151 муҳофазаланмаган ёнувчи ашёлардан ясалган қурилмалар ёнувчи деб аталади. 8.4. Бино қурилмаларининг ўтга чидамлилиги Бино ва ундаги қурилмаларнинг ўтга чидамлилиги деб, ёнғин содир бўлганда уларнинг юқори ҳарорат таъсирига бардош бераолиши ва юк кўтариш хусусиятларини узоқроқ муддатга сақлаб қолиш қобилиятига айтилади. Бино ва иншоотларларнинг ёнғин хавфсизлиги кўпчилик ҳолларда улардаги қурилмаларни оловда ёнмаслиги ва ўтга чидамлилиги билан таъминланади. Бино ва иншоот қурилмаларининг ўтга чидамлилиги, уларнинг энг асосий хусусиятларидан ҳисобланади, бу кўрсаткич махсус меъёрлардан бири ШНК 2.01.02-04 билан меъёрланади. Бу меъёрга биноан, бино, иншоотлар ва улардаги ёнғинга қарши деворлар билан ўралган қисмлари, 5 хилдаги (I,II,III,IV ва V) ўтга чидамлилик даражаларига бўлинган. Биноларни ўтга чидамлилик даражаси уларнинг қуйидаги қурилмалари бўйича аниқланади: яъни деворлар (юк кўтарувчи ички ва ташқи, зинахона ва эвакуация йўлларини ўраб олган деворлар); устунлар; зинахона элементлари; томёпғич плиталар ва барча юк кўтариш қобилиятига эга бўлган бошқа қурилмалар. I- даражали ўтга чидамли биноларга, юк кўтарувчи деворлари темирбетон, бетон, табиий ва сунъий тошлардан ва бошқа, оловда ёнмайдиган ашёлардан қурилган иншоотлар киради. II-даражали ўтга чидамли иншоотларга ҳам биринчи тоифадаги бино ва иншоотлар киради, фақат фарқи шундаки, буларнинг томини ёпишда ҳимояланмаган металл қурилмалар ишлатилиши рухсат этилади. III-даражали ўтга чидамли иншоотларга юк кўтарувчи деворлари бетон, темирбетон, табиий ва сунъий тош ашёлардан қурилган иншоотлар киради. Буларда томёпғич қурилмаларини қийин ёнадиган ашёлардан шувоқ, металл тунукалар ёки азбест плиткалар билан ҳимоялаш рухсат этилади. 152 IV-даражали ўтга чидамли иншоотларга юк кўтарувчи деворлар ва томёпғич плиталар яхлит ёки клейланган ёғочлардан ва ёнадиган ёки ёнмайдиган ашёлардан қурилиб, сувоқ ёки азбест плиталари билан ҳимоятланган иншоотлар киради. V-даражали ўтга чидамли иншоотларга деворлари ва бошқа қурилмаларига ўтга чидамлилик бўйича талаблар қўйилмайдиган барча иншоотлар киради. Тажриба усулига биноан қурилмаларни ҳақиқий ўлчамда намунаси тайёрланиб, махсус печларда олдин. иситилади, кейин уларни ишлатилиш жойидаги меъёрий юклар йиғиндисига мос келадиган ҳолатда юклантирилади ва синов бошланишидан то унинг сиртида ўтга чидамлилик чегарасини англатувчи белгиларидан бирортаси пайдо бўлганига қадар вақт оралиғи аниқланади. Бино ва иншоотларни асосий қурилмаларининг талаб этиладиган минимал ўтга чидамлилик чегараси, уларнинг ўтга чидамлилик даражасига нисбатан қуйидаги 4- жадвалда берилган қийматлар билан меъёрланади. Синов камерасидаги ҳароратнинг ўзгариши 10% дан ошмаган ҳолда 30 дақ. давомида рухсат этилиши мумкин, бошқа ҳолатларда 5% дан ошмаслиги лозим.Қурилмаларнинг бинода жойлашган ўрнига қapaб, синов камерасида уларга оловнинг таъсири ҳap хил таъминланади. Жумладан устунларга тўрт томондан, шопул, тўсинларга ва фермаларга уч томондан, томёпғич плиталар, девор ва эшик қурилмаларига эса бир томонлама олов билан таъсир этиш орқали синалади. Синаш учун умумий технологик жараёнда тайёрланган, камида иккита бир хилдаги намуна қурилма ажратиб олинади ва уларнинг сиртига кузатиш учун зарур бўлган асбоб ва мосламаларни ўрнатилади. Иситиш шароити ва синов ускунаси қуйидаги 10-чизмада кўрсатилгани каби, синалаётган намуна қурилмаларнипг шакли ва ҳажмига 153 тенг ўлчамда тайёрланади ва синов камерасида бино ва иншоотлардаги ҳолатита мос равишда ўрнатилади. Юк кўтариш учун хизмат Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling