Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Турар жой ва саноат корхоналари ҳудудларида
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
8.5.Турар жой ва саноат корхоналари ҳудудларида ёнғин хавфсизлитини таъминлаш Аҳоли турар жойлари ҳудуди бош тархини лойиҳалашда, санитария ва ёнғин хавфсизлиги муаммолари иқтисодий мутаносиблик билан биргаликда ечилиши лозим, яъни одамларни ижтимоий турмуш шароитини яхшилаш билан баробар, бир қатор қуйидаги тадбирларни бажарилиши шарт ҳисобланади, жумладан: ахоли турар жойлари ҳудудини саноат корхоналари чегарасидан санитария ҳимоя масофаси билан муҳофизалаш; турар жой бинолари ва жамоа бинолари ўртасидаги рухсат этилган санитария ва ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича минимал ҳимоя масофасини таъминлаш; ўт ўчириш механизмларини ўз вақтида ишлашлиги учун, сув ҳавзаларига ёки гидрант қудуқларига яқин ёндоша олишини таъминлаш; ёнғин депосини жойлашшришда уларни ўт ўчириш пайтида ҳарбир бино ва иншоотга яқин бора олиш имконини берувчи йўллар билан таъминлаш ва бошқалар. Қурилиш меъёрлари саноат корхоналарини аҳоли яшайдиган ҳудудларда жойлаштиришни таъқиқлайди. Аҳоли яшайдиган, ҳар қандай қишлоқ ва шаҳар ҳудуди чегарасида зарарли чиқиндилар чиқарувчи ёки ёниш ва портлаш хавфи мавжуд бўлган ишлаб чиқариш корхоналарини жойлаштириш маън этилади. Саноат корхоналарининг ҳудудий чегарасидан то турар жой ва жамоа биноларигача бўлган оралиқ масофани, корхоналарнинг хавфлилик синфига биноан санитария қоидалари ва меъёрлари белгилайди. Ишлаб чиқариш базалари ва уларга тегишли омборхоналар, ахоли яшайдитан ҳудуддан ташқарида жойлаштирилади. Нефть маҳсулотлари сақланадиган базалар дарё, анҳор ва зовурларни ҳудуд чегарасидан чиқиш жойларидаги қирғоридан анча паст бўлган, чуқурликларда жойлаштириш 154 лозим, токи авария ҳолатида нефть маҳсулотлари дарё ўзанига оқиб тушмасин. Замонавий шаҳар ва қишлоқлардаги аҳоли яшайдиган маҳаллаю даҳалардаги кўп қаватли биноларнинг орасидаги санитария оралиқ масофалари, ёнғин хавфсизлиги меъёри талаб қиладиган ёнғинга қарши узилиш масофасидан бир неча марта катта бўлиши сабабли иккала меъёр талабларини қондира олади. Турар жой маҳаллаларида бино ва иншоотлар орасидаги масофа ёнғин хавфсизлиги ва инсоляция талабларини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. Лойихалаш жараёнида иккаласи учун хам ҳисобланади ва уларнинг энт каттаси қабул қилинади. Бинолардаги дераза оркали ёритиладиган хоналарнинг кунига З соатлик инсоляцияланиш шартига биноан, бино ва иншоотлар орасидаги масофа, дераза каршисидаги иншоотнинг баландлигидан кам бўлмаслиги керак. Ёнғинга қарши оралик масофа, ёнғин пайтида ўт ўчириш ускуналарини ишга тушириш имконини берувчи вақт оралиғида, ёнаётган бинодан чиқаётган иссиқлик нурлари таъсирида атрофдаги биноларда ёнғин содир бўлмаслигини таъминлай оладиган бўлиши лозим. Афсуски шаҳарларимиз маҳаллаларида, аҳолининг хусусий уйларини қуриш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳоллари кўплаб учрайди. Яъни хусусий уйлар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган ҳолда, ёнғинга қарши оралиқ чекинишларсиз бир - бирига тақаб қурилади. Бунинг оқибатида бир хонадонда содир бўлган ёнғиндан бирнечта қўшни хонадонлар талофат кўриши мумкин, чунки хусусий уйларда юк кўтарувчи тўсин ва устунлар ҳамда нақшинкор пардозловчи ашё сифатида, асосан ёғоч ишлатилади. Бундай нохуш воқеаларни олдини олиш учун, уйлар орасида ёнғинга қарши оралиқ масофасини икки қаватгача бўлган биноларда 9 м дан, 3-5 қаватли бўлганда 155 12-15 м дан кам бўлмаган миқдорда меъёрланиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Қишлоқ ва шаҳар ҳудудига яқин жойлаштан сунъий ёки табиий сув ҳавзалари (анҳорлар) қирғоғида, ўт ўчириш машиналарини, сув олиши учун бетон йўлкалар қурилиши шарт бўлади. Саноат корхоналарини бош тархини лойиҳалашда, улардаги ишлаб чиқариш жараёнининг кетма - кетлиги ва иқтисодий афзаллиги билан бирга, ёнғин хавфсизлиги ва санитария масалалари ечилиши шарт. Бунинг учун моддий сарф-харажатни юқори даражада самарадорлигини таъминлаш ва ер ҳудудини унумли фойдаланиш билан бир қаторда қуйидаги муаммоларни ечилиши зарур ҳисобланади: - бино ва иишоотларни маҳаллий ландшафтни ва энг қўп такрорланадигаи кучли шамол йўналишини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш; - вазифаси нуқтаи назаридан турдош цехларни ёки ёнғин ва портлаш хавфи аломатлари бўйича биноларни алоҳида ички ҳудудларга ажратиш; -аҳоли турар жойлари ва жамоа бинолари ҳудудини саноат корхоналари жойлашган чегарадан санитария меъёри талабларига биноан хавфсиз масофада жойланишини таъминлаш; -бино ва иншоотларни жойлаштиришда, ёнғин хавфсизлиги меъёрлари талаби асосида ёнғинга қарши хавфсиз оралиқларни тўғри қўйилишини таъмиилаш; -корхона ҳудудини автомобил йўллари ва пиёдалар учун йўлкалар билан таъминлаш; -ёнғинни ўчиришда ишлатиш учун сув таъминоти масаласини ҳал этиш ва бошқалар. Лойиҳалаш амалиётида кўпинча саноат корхоналари ҳудуди билан турар жой ва жамоа бинолари орасидаги масофаси, санитария меъёрлари талабига асосланиб, санитария ҳимоя ҳудудини таъминлаш мақсадида 156 аниқланади. Бу ҳудудларнинг кенглиги бинолар ўртасидаги ёнғинга қарши оралиқ масофадан бир неча баробар катга бўлади. Нефть маҳсулотларини сақлаш омборларини жойлаштиришда ҳудуд ландшафтидан оқилона фойдаланиш, яъни уларни баландликда эмас, балки пастқам жойда жойлаштириш лозим бўлади, токи фақулотда холатларда идишлардан оқиб, чиқаётган хавфли маҳсулот ҳудуд бўйлаб тарқалмасин. Агар ҳудудда бундай табиий пастқам жойлар мавжуд бўлмаса, маҳсулот сақланаёттан идиш ҳажмидан 2 баробар катга бўлган ҳовуз қазилиб, идишни унда ўрнатиш ва устига аввал тупроқ тортилиб сўнг лой билан суваб қўйиш мақсадга мувофиқ 6ўлади. Агар ҳудуднииг майдони 5 га бўлса ёки бир томонлама узунлиги 1000 м дан ошиб кетса, транспорт қатнови учун камида иккита, яъни кириш ва чиқиш жойилари лойиҳаланиши шарт. Кириш ва чиқиш дарвозаларининг оралиғи ҳудуд айланаси бўйлаб 1500 м дан ошиб кетмаслиги керак. Ҳудуд ичида автоуловларнинг бехатар ҳаракатланиши учун йўллар бетон қопламадан тайёрланган бўлиб, айланма шаклда бўлса эни 3,5 м ёки торкўча кўринишида бўлса эни 6 м бўлиши ва йўл охирида автоуловларни қайрилиши учун 12х12 майдонча бўлиши керак. Бино ва иншоотларга ўт ўчирувчи машиналарни яқин бориши учун йўллари қуйидаги тартибда режалаштирилиши лозим: бинонинг эни 18 м гача бўлганда бир томонлама ва ундан ошиқ бўлса икки томонлама бўлиши шарт. Агар иншоотларни қурилиш майдони 10 гектардан қўп, ёки эни 100 м бўлса, ўт ўчирувчи машиналарни ҳамма томондан келиши таъминланган бўлиши лозим. Корхона бош тархини лойиҳалаштиришда ўт ўчириш хизмати биноси учун жой ажратилган бўлиши керак. Ўт ўчириш депоси махсус ажратилган жойда атрофи ўралган ва ташқи умумий йўл билан боғланган бўлиши лозим. Ўт ўчириш депоси бирнечта ташкилот бино ва иншоотларини ёнғиндан 157 қуриқлаш учун хизмат қилиши керак ва унинг хизмат радиуси А, Б ва В тоифадаги корхоналар учун 2,5 км, Г ва Д тоифалар учун эса 5,0 км дан ошмаган бўлиши керак. Агар депонинг хизмат ҳудудида ўтга чидамлилиги III - V даражада бўлган бинолар жойлашган бўлиб, сатҳи қурилиш майдонининг 50% ни ташкил эттан бўлса, ўт ўчирувчиларнинг ҳаракат радиуси 40% га қисқартирилиши мумкин. Бино ва иншоотларни қуриш жараёнида қурилиш бош тархини лойиҳалашда ҳам бир қатор ёнғин хавфсизлиги тадбирларини режалаштириш талаб этилади. Жумладан қурилиш давомида вақтинчалик ўрнатиладиган омборхоналар, санитария ва ижтимоий хоналар, устахоналар, овқатланиш ва дам олиш хоналари ёнғинга хавфлилик даражасига қараб гуруҳларга бўлинган ва ёнғин пайтида ўт ўчирувчи машиналарни улар орасидан бемалол ўта олиши учун бир - биридан маълум масофада (бир қаватли бўлса камида 9м га) чекинган ҳолда жойлапггирилиши лозим. Чекиниш масофаси қуйидаги 4- жадвалда кўрсатилган миқдорларда олинади. Қурилиш майдонида ёнғиндан хавфли бўлган иш жараёнлари, электр ва газ пайвандлаш, сақич эритиш ишларини бажариш учун алоҳида жой ажратилади. Сув ва электр тармоқлари, қурилиш майдонини тайёрлаш давридаёқ ўрнатилган бўлиши ва ёнғинни ўчириш эҳтиёжига етарли даражада сув захираси ёки уни манбаи олдиндан аниқланган бўлиши керак. Автоулов йўлларига бетон плиталар ёки асфальт ётқизилган бўлиши лозим. Қурилиш даврида фойдаланиш учун ўрнатилажак барча муваққат бинолар ёнғин хавфсизлиги қоидаларига (ШНК 2 01.02-04) тўла риоя қилинган ҳолда лойиҳалаштирилиши лозим. Қурилиш майдонининг ёнғин хавфсизлиги, қурилиш бош тархини қанчалик хавфсизлик меъёрларига риоя қилиб лойиҳаланганлигига ва уни амалда туғри тадбиқ этилганлигига боғлиқ бўлади. 158 Саноат корхоналари бош тархини лойиҳалашда ҳудудни микро ҳудудларга бўлишдан бошланади. Ҳудудларга бўлишда технологик жараён кетма-кетлигини ва транспорт воситалари тармоқларини ҳисобга олиш билан бир қаторда, санитария ва гигиена ҳамда ёнғгин хавфсизлиги талаб ва қоидаларини бажарилиши шарт ҳисобланади. Ҳудудни зоналарга бўлишда, ишлаб чиқариш корхоналаринииг тезлиги чизмаи асосий бино ва иншоотлари, ёрдамчи бино ва иншоотлар омборхоналар, маъмурий ва хўжалик бинолари алоҳида гуруҳларга ажратилиб лойиҳаланади. Бунда ёнғин хавфи юқори бўлган бино ва иншоотлар алохида гуруҳланиб, йилнинг иссиқ даврига тааллукли "шамол тезлиги чизмаси" инобатга олган ҳолда ҳудудуни шамол чиқиб кетиш томонида жойлаштирилади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling