Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Биноларда портлашга қарши ҳимоя воситалари
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
8.6. Биноларда портлашга қарши ҳимоя воситалари.
Портлашга мойил хоналари мавжуд бўлган саноат корхоналарини лойиҳалашда, уларни портлашдан ва бутунлай бузилиб кетишдан асраб қолиш учун хизмат қиладиган чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва тадбиқ этилади. Бундай тадбирларнинг асосий вазифаси саноат корхонасининг портлаш хавфсизлигини таъминлаш бўлиб, портлашга сабаб булувчи омилларни бартараф этишга қаратилган бўлади. Бу каби хавфсизлик муаммолари ишлаб чиқариш тартиботини яратиш ёки танлаш жараёнида мукаммал ечилиши керак. Яъни ишлаб чиқаришда шундай технологик тизимни танлаш лозим бўладики, уни ишлатиш жараёнида дасгоҳ ва ускуналардан портловчи газ хаво аралашмасини ҳосил бўлишига етарли бўлган ёнувчи газ ва суюқликларни оқиб чиқишига ва чиққан тақдирда ҳам портлайдиган миқдоргача йиғилиб қолмаслигини таъминлайдиган бўлиши керак. Агар барча тадбирларни бажарганда ҳам, портлаш хавфи тўлиқ бартараф этилмайдиган бўлса, бу ҳолда бино ва иншоотларни лойиҳалаштда 159 махсус конструктив ечимлар воситаси билан уларни портлаш оқибатидаги бузилиш даражасини камайтириш чоралари қўлланилади. ГОСТ 12.1.010-76 рақамли «Портлаш хавфсизлиги» давлат мезони талаблари бўйича ишлаб чиқариш жараёнлари шундай такомиллашган бўлиши лозимки, йил давомида уларда содир бўлиши мумкин бўлган портлаш эҳтимоли 1/10 6 дан ошмаслиги керак. Аммо ҳар қанча технологик огоҳлантиришлар, техник ва ташкилий тадбирларни қўлланишига варамай, баъзан талофатли портлашлар содир бўлиб туради. Бино ва иншоотларни ёниш ва портлаш хавфи бўйича А ва Б тоифасига кирувчи саноат корхоналарида, авария ҳолатида ёнувчи газ ёки чангларни ҳаво билан хавфли аралашмаси ҳосил бўлиши сабабли ёнғин ёки портлаш содир бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда бино ва иншоотларни бутунлай бузилиб кетишдан сақлаш мақсадида, КМК 2.09.02-85 «Ишлаб чиқариш бинолари» ни лойихалаш меъёри талабларига биноан, уларда портлаш пайтида ҳосил бўладиган босимни таъсир кучини камайтирувчи, махсус енгил отилиб кетувчи ЕОК қурилмалар режалаштирилади. Енгил отилиб кетувчи (ЕОК) қурилмаларга қўйиладиган асосий талаб, хонадаги хавфли газ ҳаво аралашмаси босимини портлаш вақтида, бинонинг асосий юк қутарувчи қсимларини бузилиб кетмаслигини таъминлай оладиган даражада чегаралашдан иборат. ЕОК қурилмалари олдин айтганимиздеқ ташқи деворларда ёки томда ўрнатилади. Деворда ўрнатиладиган қурилмалар томдагисига нисбатан 30- 50% га самаралироқ ва тиклаш жараёнида кам харжлироқ ҳисобланади. Енгил отилиб кетувчи қурилмаларга дераза, эшиқ дарвоза, асбестцемент фанердан, алюмин ва пўлат тунукалар билан қопланиб, ичига енгил иситкич полимерлар билан тўлдирилган паиеллар ва шунга ўхшаш енгил қурилмалар мисол бўлаолади. Буидай ва қурилмаларнинг енғил отилиб кетиши учун рухсат этилган оғирлиги 120 кг/ дан ошмаслиги керак. 160 Деразаларнинг енгил отилиб кетувчи қурилмаларга айланиши учун улардаги ойналарнинг қалинлиги 3, 4 ва 5 мм бўлганда, сирти мутаносиб ҳолда 0,8; 1,0 ва 1,5 дан кам бўлмаслиги лозим. Том сиртида ўрнатилган ЕОК қурилмасининг умумий майдони аниқлангандан кейин, уни ҳар бири 180 дан ошмаган, алоҳида тўртбурчакларга бўлинган ҳолда жойлаштирилган бўлиши керак. Бу қурилмаларнинг оғирлигидан ҳосил бўладиган босим 0,7 кПа (70 кгс/ ) дан кўп бўлмаслиги керак. А ва Б тоифадаги бир қаватли биноларни томида ўрнатилган ЕОК қурилмалари, ишлаб чиқариш тартиботи талабларини бузмаган ва атроф- мухитни ҳисобга олган ҳолда ташқи деворга яқин жойлаштирилиши ва кўпқаватли биноларда охирги қаватда ёки ташқи деворда ўрнатилиши лозим. Бундай хоналарни ертула ва ер ости қаватларида ЕОК қурилмаларини жойлаштирилишига рухсат берилмайди. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling