Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet51/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

алангаланиш ҳарорати деб аталади. Газнинг ҳаво билан аралашиб ёниши 
ҳар қандай аралашма ҳолатида ҳам амалга ошавермайди, балки маълум 
чегаравий миқордаги аралашма ҳосил бўлганидагина ёниши мумкин. 
Шунинг учун ҳам аралашмаларнинг алангаланадиган миқдорлари қуйи ва 
юқори чегаралар сифатида белгиланади. Бунда газларнинг қуйи чегара 
миқдори деб, уларнинг аланга ҳосил қилган ҳолатидаги минимал миқдори 
тушунилади ва ана шу қуйи чегара, саноат корхоналарининг ёнғин ва 
портлаш хавфига мойиллик тоифаларини аниқлашда асосий мезон бўлиб 
хизмат қилади. Қурилишда ишлатиладиган баъзи ёнувчи модда ва 


143 
ашёларнинг ёниш ва портлаш хавфи ўзаро бир-бирига ўхшаш бўлади. Аммо 
аҳамиятли фарқи шундаки, портлаш жараёнида аланганинг атрофга тарқалиш 
тезлиги ёнғиндагига нисбатан жуда юқори бўлади. Ёнувчи газ ва буғларнинг 
ҳаво билан гомоген аралашмаси маълум шароитда портлаб ёниш 
имкониятига эта бўлиши мумкин. Бино ва иншоотларда содир бўлиши 
мумкин бўлган портловчи босим кучини аниқлаш ва енгил отилувчи ҳимоя 
қурилмаларини лойиҳалаш учун ёнғин пайтида алангани тарқалиш тезлигини 
билиш жуда зарур ҳисобланади.
Ёнувчи газсимон моддаларнинг атмосферада алангаланиш чегаралари
уларни маълум атмосфера босими остида, ташқи ҳарорат манбаи таъсиридан 
(бутун ҳажми бўйича) алангалана олиш имкониятига эга бўлган, ҳаводаги 
нисбий миқдори билан аниқланади. Бундай ҳолатдаги газларнинг ёниш ва 
портлаш чегаралари иккита, яъни қуйи ва юқори чегара миқдорлар ҳажмида 
бўлади. Аралашма таркибидати ёнувчи газсимон модданинг аралашмада 
портлаш ёки ёнғинни келтириб чиқара оладиган энг кўп миқдори, унинг 
юқори чегаравий миқдори (ЮЧМ), ва ёниш содир бўлмайдиган энг кам 
миқдори эса қуйи чегаравий миқдор (ҚЧМ) дейилади 
Хавонинг таркибида ёнувчи газ ва чанг моддаларининг йиғилиб қолиши, 
ёнғинни келтириб чиқарадиган асосий сабаблардан ҳисобланади. Халқ 
хўжалиги учун хизмат қиладиган иситгич буғхоналарида бундай ҳолатнинг 
содир бўлишига, ускуналарни ишлатишда хавфсизлик қоидаларига риоя 
қилмаслиқ электр ёриткичлар ва дасгоҳардаги носозликлар, қозон ўтхонасида 
ва газ узаткич қувурларда портлаш хавфини чақирувчи аралашмаларни ҳосил 
бўлиши, ёнувчи моддалар буғи ва чангини ҳамда нефть маҳсулотларига 
буланган латталарнинг ўз-ўзидан алангаланиши, газ узаткич қувурларнинг 
уланган жойларидан газнинг оқиб чиқиши, газ аралашмаси хавфли миқдорга 
етиши мумкин бўлган хоналарда электр тармоғидан учқун чақнаши, чекиш 
учун гугурт чақилиши, электр пайвандлаш ишларини олиб борилиши ва 
бошқа омиллар сабаб бўлади. 


144 
Ёнувчи газларнинг ҳаво билан ҳарқандай нисбатдаги оддий аралашмаси 
ўз-ўзидан алангаланавермайди, балки унинг ҳарорати маълум миқдордан, 
яъни алангаланиш ҳароратига тенг ёки ундан юқори бўлгандатина ёниши 
мумкин. 
Ёниш жараёнида ҳаводаги газларнинг ҳарорати ва босимини тез 
кўтарилишига олиб келади. Бу хона ичида содир бўлса, ундаги ёнувчи газ 
аралашмаси портлашга маҳкум бўлади. 
Ёнувчи газ ва ҳаво аралашмаси портлаганда босим 7-8 кг/
гача 
кўтарилиши мумкин. 
Чанг заррачаларининг ёниш ва портлаш хусусиятлари, уларнинг қандай 
моддадан ташкил топганлиги, ўз - ўзидан алангаланиш ҳарорати ва қуйи 
чегаравий миқдорлари билан аниқланади. 
Ёнувчи чанг заррачалари ҳаво билан аралашганда, маълум ҳарорат ва 
босим таъсирида ёниши ёки портлаши мумкин. Уларнинг бундай шароитда 
ёниши (ёки портлаши) учун етарли бўлган энг кам миқдорига, қуйи 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling