Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
8.1.Бино ва иншоотларда ёнғин хавфини аниқловчи омиллар
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
- Bu sahifa navigatsiya:
- А, Б, В, Г ва Д.
146 8.1.Бино ва иншоотларда ёнғин хавфини аниқловчи омиллар Бино ва иншоотларни ёниш ва портлашга мойиллик даражасини аниқлашдан мақсад уларда содир бўлажак ёнғин ва портлашлар оқибатида юзага келувчи бузилишларни ва одамларга хавфли ва даҳшатли таъсирини олдини олишдан иборат. Бино ва иншоотларни ёниш ва портлашга мойиллиги, уларнинг қандай ашёлардан қурилганлигига ва уларда мавжуд ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган ёки сақланадиган хом ашёларнинт ёнувчанлик хусусиятлари билан белгиланади. Умумиттифоқ технологик лойиҳалаш меъёри (ОНТП 24-86. 1.2,3) ва қурилиш қоидалари ва меъёрлари (ШНК 2.01.02-04) га биноан саноат корхоналари ва омборлари ёниш ва портлаш хавфи бўйича 5-та тоифага бўлинади, жумладан А, Б, В, Г ва Д. Буларнинг А ва Б тоифалари ёниш ва портлашга мойил. В ва Г тоифалари бўлса фақат ёнишга хавфли деб ҳисобланади. Д-тоифасида эса на ёниш ва на портлаш хавфи мавжуд бўлмайди. Бино ва иншоотларнинг бундай гуруҳланиши, уларда ишлатиладиган ёки сақланадиган енгил ёнувчи газсимон ва суюқ моддаларнинг буғлари ҳаво билан аралашганда, портловчи газли муҳитни ҳосил қилувчи агрегат ҳолати ва уларнинг алангаланиш ҳарорати (Та) - га биноан содир бўлади. А-тоифага ёниш ва портлаш хавфи мавжуд бўлган, чақнаб ёниш ҳарорати 28 о С дан паст бўлган, ёнувчи газ ва енгил алангаланувчи суюқлик буғлари ҳаводаги кислород билан ёки сув билан бирикиши натижасида, портлашга мойил хавфли босими 5 кПа дан ошиқ бўлган, газсимон аралашмалар ҳосил бўладиган корхоналар киради. Бу гуруҳга кирувчи кимё саноатининг ацетон, олтингугурт, карбон, эфир, толуол, суперфосфат ва бошқа моддаларни ишлаб чиқарувчи корхоналарни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. 147 Б-тоифага ҳам ёниш ва портлаш хавфи бўлган, чақнаб ёниш ҳарорати 28 дан юқори бўлган, енгил алангаланувчи суюқлик буғлари, ёнувчи чанг ва газлар ҳаводаги кислород ва сув билан қўшилганда хавфли, портловчи аралашма ҳосил қилувчи миқдорда бўлиб, улар ёнганда хонадаги хавфли босим 5 кПа дан юқори бўлади. Бунга аммиақ бензол, бензин каби моддаларни ишлаб чиқариш саноат корхоналарини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. В-тоифага фақат ёнувчи, яъни А ва Б тоифаларига кирмайдиган саноат корхоналари, жумладан, чақнаб ёниш ҳарорати 120 дан юқори бўлган, ёнувчи қаттиқ жисмларни ишлаб чиқариш ва қайта ишлов бериш ҳамда ҳархил ёқилғи моддаларни ишлатиладиган саноат корхоналари киради. Бунга мисол қилиб, ёғочни қайта ишловчи мебелсозлик саноати, қоғоз, картон, тўл қоғоз ишлаб чиқарувчи корхоналарни кўрсатиш мумкин. Г-тоифага, ёнмайдиган модда ва ашёларнинг қайноқ, чўғланган ёки эритилган ҳолатда ишлатиладиган корхоналар киради. Бу тоифага металлургия саноати корхоналари, иссиқлик ишлаб чиқарувчи марказлар ва буғхоналар мисол бўлаолади. Д-тоифага, ёнмайдиган модда ва ашёларни совуқ ҳолатда ишлатиладиган ва сақланадиган саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари киради. Масалан, тошни майдалаш, керамика ва цемент заводлари шулар жумласидандир. Бино ва иншоотларни ёнғин ва портлаш хавфи бўйича гуруҳланиши, улардаги барча хоналарнинг ёниш ва портлашга мойиллик тоифаси аниқлангандан сўнг белгиланади. Агар бинода А тоифага тааллуқли хона бўлсаю, унинг майдони бинодаги барча хоналарнинг умумий майдонидан 5% дан кам бўлмаса ёки сатҳи 200 дан кўп бўлса, бу ҳолда бино А тоифага киради. Бинода ҳархил тоифага тааллуқли хоналар мавжуд бўлсаю, А ва Б тоифадги хоналарнинг йиғинди майдони, қолган барча хоналар умумий 148 майдонининг 5% дан кам бўлмаса ёки сатҳи 200 дан зиёд бўлса, бу бино Б тоифага мансуб бўлади. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling