Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


VIII-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАРДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet49/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

VIII-БОБ. БИНО ВА ИНШООТЛАРДА ЁНҒИН ХАВФСИЗЛИГИ 
Ёниш деб, шундай экзотермик кимёвий бирикиш жараёнига 
айтиладики, унда маълум мухитдаги муқобил шароитда, ёнувчи модда 
молекулаларидаги ички энергиянинг ортиб бориши сабабли, улар ҳаводаги 
кислород молекулалари билан ўзаро бирикиб, ўзидан нур ва қушимча 
иссиқлик қувватини чиқара бошлайди. Ёнишни тасодифий ташқи ёки ички 
ҳарорат манбаълари таъсирида ҳосил бўладиган, чегараси номаълум ва 
оқибати моддий ва маънавий зиён етказадиган турига - ёнғин деб аталади. 
Жисмларнинг ёниш тезлиги асосан мухитдаги кислороднинг миқдорига 
боғлиқ, яъни кислород ҳавонинг таркибида 20% дан юқори бўлганда кескин 
тезлашади ва аксинча у 14% дан кам бўлса сустлашади. Ёнишнинг содир 
бўлиши учун З та омилни бир вақтда иштирок этиши шарт, яъни ёнувчи 
модда, юқори ҳарорат манбаи ва оксидлантирувчи кислород бир вақтни 
ўзида мавжуд бўлсагина ёниш содир бўлади. Агар шу омиллардан бирортаси 
мавжуд бўлмаса, ёниш жараёни содир бўлмайди. Шу боисдан ҳам ёнғинни 
ўчиришда қўлланиладиган усулларнинг барчасида ана шу омилларнинг ҳеч 
бўлмаганда биттасининг таъсирини бартараф этишга асослангандир. Ёниш, 
ёнувчи модданинг кимёвий таркибига боғлиқ бўлган ҳолда, икки хилда, яъни 
тўла ёки чала ёниш кўринишида кечади. 
Ёнғин содир бўлиши учун, ёнувчи модда етарли миқдорда бўлиши ва 
ҳарорат манбаи уни алангаланиш даражасигача қиздира олиш қувватига эга 
бўлиши керак. Енувчи модданинг дастлабки алангаланиш ҳолатидаги 


140 
ҳароратини, унинг алангаланиб ёниш ҳарорати деб юритилади. Бу ҳарорат 
ҳархил моддаларда турлича бўлади ва у нафақат модданинт кимёвий 
таркибига, балки ҳаводаги босимга, намликка, кислороднинг миқдорига 
боғлиқ бўлади. Мисол учун ёғочнинг алангаланиб ёниш ҳарорати 250-350 , 
торфники 250-280 , нефт маҳсулотларида эса 420-480 гача бўлади. Ёниш 
одатда ҳаво билан газ аралашмаси муҳитида содир бўлади, чунки ёнувчи 
моддалар юқори ҳарорат таъсирида олдин буғланади, кейин парчаланади
емирилади ва пировард натижада ёнишни кучайтирадиган буғ ва газ 
ҳолатидаги ионлар оқимига айланади. 
Ёнувчи муҳитдаги аланганинг баландлиги, ёнаётган газ оқимининг 
кўтарилиш тезлигига тўғри, зичлигита эса тескари пропорционал равишда 
боғлиқ бўлади. 
Ёнишнинг иккинчи тури, ёнувчи газлар ва буғларни ҳаво билан 
аралашгандан кейинги ёниш жараёнини, кинетик ёниш деб аталади. 
Ениш назариясига биноан, оксидланиш экзотермик реакцияси. 
жараёнида ёнувчи модда ўзидан кўплаб иссиқлик қувватини чиқаради ва бу 
жараён маълум шароитда ўз - ўзидан тезлашиб кетиши мумкин, бу жараённи 
ўз - ўзидан алангаланиб ёниш дейилади. 
Ўз-ўзидан алангаланиб ёниш, узлуксиз занжир тарзида ёки ёнувчи модда 
ҳароратини кўтарилиши асосида содир бўлади. 
Ёниш одатда газли - фазовий муҳитда содир бўлади, яъни ёнувчи модда 
ёнишдан олдин уни ўраб турган ҳаво ҳароратининг кўтарилиши натижасида 
буғланади ва модда молекулаларини боғлаб турувчи занжирли панжараси 
юқори ҳароратга эга бўлган газли муҳит таъсиридан секин-аста 
парчаланабошлайди. Ёниш жараёнини атроф муҳитга тарқалишига биноан 
яна иссиқликдан ёниш ва занжирсимон ёниш турларига ҳам бўлинади. 
Иссиқликдан ёниш, ёнувчи жисмдан ажралиб чиқаётган иссиқликнинг 
тезлиги атроф муҳитга ютилиш тезлигидан катта бўлсагина содир бўлади. 


141 
Занжирли ёниш эса, ёнишдаги аланганинг тармоқланиш тезлигининг узилиш 
тезлигидан ортиб кетиши билан фарқланади.
Ўз-ўзидан алангаланиб ёнишнинг иссиқлик таъсирида рўй бериш 
ҳолатини кўриб чиқайлик. 
Фараз қиламиз маълум V ҳажмдаги идишда ёнувчи газ ҳаво билан бирга 
тўлдирилган бўлсин. Маълумки ёнувчи жисмларда экзотермик реакция 
ҳарорат кўтарилиши натижасида юзага келади. Агар бу идишни қиздирсақ 
ундаги аралашманинг ҳарорати ҳам кўтарила боради, натижада реакция 
тезлашади ва ундан ажралиб чиқаётган иссиқлик ҳам орта боради. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling