Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet45/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

D
D
k

(6.8) 
Бу ерда D – ютилган нурланиш дозасининг қувватини ифодалайди; 
D0 – ютилган дозанинг рухсат этилган чегаравий қийматини 
ифодалайди. 
Стационар ҳолатдаги ҳимоя воситаларини, деворларни, шифт ва пол 
қисмларини қуриш учун ғишт, бетон, барибетон ва барит штукатурка 
асосидаги материаллардан (таркибига барий сульфат - BaSO4 киритилган) 
фойдаланилади. Бу материаллар ишчиларни гамма- ва рентген 
нурланишларнинг таъсиридан ишончли тарзда химоя қилади.
Силжувчи химоя экранларини яратиш учун турли хил материаллардан 
фойдаланилади. Альфа-нурланишларнинг салбий таъсирларидан ҳимоялашда 
қўлланиладиган химоя экранлари одатдаги ёки бир неча миллиметр 
қалинликда бўлган органик шиша материаллардан ясалади. Бу турдаги 
нурланишдан етарли даражадаги химоялашда ҳавонинг қатлам қалинлиги 
бир неча сантиметр бўлиши етарли хисобланади. Бета-нурланишлардан 
химоялашда ишлатиладиган химоя экранлари алюминий ёки пластмасса 
(органик шиша) материаллардан ишланади. Гамма- ва рентген 
нурланишлардан ҳимоя қилишда қўрғошин, вольфрам аралашмалари 
ишлатилади. Бунда химоя экранларида махсус шаффоф тузилишга эга бўлган 
материаллардан, масалан қўрғошинли шиша материаллардан фойдаланилади. 
Нейтрон нурланиши таъсиридан химоя қилишда таркибида водород (сув ва 
парафин) мавжуд бўлган материаллар ва шунингдек бериллий, графит, бор 
бирикмалари ва бошқалардан кенг миқёсда фойдаланилади. Нейтрон 
нурланишларидан кўпинча ҳолларда бетон материаллар ҳам яхши химоя 
қила олади.


122 
Ҳимоя сейфлари гамма-нурланиш манбаларини сақлаш мақадларида 
ишлатилади. Бу кўринишдаги сақлаш сейфлари қўрғошин ва пўлатдан 
тайёрланади.
Радиактив моддалар билан иш олиб бориш давомида альфа- ва бета-
фаоллик намоён қилувчи моддалар билан махсус химоя боксларида ишлаш 
тавсия қилинади.
Ҳимоя контейнерлари ва йиғиш идишлари ушбу материаллардан 
махсулот ишлаб чиқариш давомида радиактив чиқиндиларни йиғиш 
мақсадларида қўлланилади, бунда улар химоя экранлари сингари қўрғошин, 
пўлат ва бошқа материаллардан ишлаб чиқарилади.
Ионлаштирувчи нурланиш манбалари мавжуд бўлган материаллар билан 
ишлашда ҳавфли соҳа огоҳлантирувчи ёзувлар билан белгиланиши талаб 
қилинади. Ҳавфли соҳа – бу ишчиларга ҳавфли ёки зарарли ишлаб чиқариш 
омилларининг (ушбу ҳолатда ионлаштирувчи нурланиш) таъсир қилиш 
эҳтимоллиги бўлган соҳани ифодалайди. 
Ишчиларда ионлаштирувчи нурланишларнинг таъсири даражасини 
назорат қилишда қўлланиладиган қурилмаларнинг ишлаш принципи 
нурланишларнинг турли хил моддаларда юзага келтирувчи таъсир 
хусусиятларига асосланади. Радиактивликни қайд қилиш ва ўлчашда асосий 
қўлланиладиган усуллар – газларнинг ионизацияси, сцинтилляцион ва 
фотокимёвий усуллардан ташкил топган. Кўпинча ҳолатларда нурланиш 
таъсирига учраган муҳитнинг ионлашиш даражасини ўлчашга асосланган 
ионизацион усулдан кенг фойдаланилади.
Сцинтилляцион усуллар нурланишнинг бир қатор материалларда 
ионлаштирувчи нурланишнинг ютилиши хусусиятига асосланилади, бунда 
ушбу энергия ёруғлик нурланишига айланади. Ушбу кўринишдаги 
материаллага мисол қилиб, рух сульфидни (ZnS) олиш мумкин.
Сцинтилляцион хисоблагичлар дарчали фотоэлектрон трубкадан ташкил 
топган бўлиб, рух сульфид билан қопланади. Бу қувурнинг ички қисмида 


123 
фотоэлектрон қувурда электр токи импульсларининг хосил бўлиши 
натижасидаги нурланиш кучсиз тарздаги ёруғлик нурланишини хосил 
қилади. Бу кўринишдаги импульслар кучайтирилади ва санаб чиқилади.
Фотокимёвий 
усулда 
ёки 
авторадиография 
усули 
радиактив 
намуналарнинг кумуш галогенидларларга эга бўлган фотоэмульсия 
қатламига таъсирига асосланилади. Радиактивлик даражаси намуна 
таъсирининг тасмада акс этиши орқали баҳоланади.
Ионлаштирувчи нурланишларни аниқлашда бошқа бир қатор усуллар 
хам мавжуд, масалан калориметрия усули – бу усул нурланишнинг уни 
ютувчи модда билан таъсирлашиш давомида ажралиб чиқувчи иссиқлик 
миқдорини ўлчашга асосланилади.
Дозиметрик назорат асбоблари иккита гуруҳга бўлинади: дозанинг 
миқдорий қийматини аниқлашда қўлланиладиган дозиметрлар ва нурланиш 
индикаторлари ёки радиометрлар, бу асбоблар радиактив зарарланиш 
даражасини тезкор равишда қайд қилишга мўлжалланган.
Амалиётда дозиметрлардан масалан, ДРГЗ-04 ва ДКС-04 маркали 
асбобларни кўрсатиш мумкин. Бунда биринчи асбоб 0,03-3,0 МэВ энергия 
диапазонига эга бўлган гамма- ва рентген нурланишларни ўлчашга 
мўлжалланган. Асбобнинг ўлчов шкаласи микрорентген/секунд (мкР/с) 
қийматида кўрсатилади. Иккинчи асбоб 0,5-3,0 МэВ энергетик диапазондаги 
гамма- ва бета-нурланишларни ўлчашда қўлланилади (қаттиқ ва иссиқ 
нейтронлар). Асбобнинг шкала кўрсаткичи миллирентген соат (мР/с) 
ўлчовида белгиланади. Ишлаб чиқариш миқёсида маиший дозиметрлардан 
фойдаланилади, бу кўринишдаги асбоблар масалан, аҳоли ишлатилиши учун 
«Уста-1» (гамма-нурланишни улчаш учун қўлланилади), АНРИ-01 («Қайин») 
типидаги маиший дозиметр-радиометр кабилар қўлланилади. 
Ионлаштирувчи нурланишлардан шахсий химоя воситаларига – махсус 
кийимлар, халатлар, комбензонлар, ярим комбинзон кийимлар ва оёқ 
кийимлари, қоғоз-пахта материаллардан тайёрланган кийимлар киритилади. 


124 
Ишлаб чиқариш иншоотларининг сезиларли даражадаги ифлосланиши 
ҳолатларида махсус кийимлар устидан қўшимча тарзда плёнка 
материаллардан тайёрланган кийимлар ишлатилади (енгликлар, фартуқ халат 
ва бошқалар), шунингдек пластик материаллардан ишланган анжомлардан 
фойдаланилади. Юқорида таъкидлангани каби, қўлни нурланиш таъсиридан 
химоя қилишда қўрғошин билан ишлов берилган қўлқоплардан 
фойдаланилади.
Сезиларли даражадаги нурланиш шароитларида ишлаш талаб қилинган 
ҳолатларда эса ишчиларни нурланишнинг салбий таъсирларидан химоя 
қилишда пневмо кастюмлардан (скафандр) фойдаланилади, бу кўринишдаги 
кийимлар пластмасса материаллар ва орасига кислород аппарати ёки махсус 
қурилмалардан фойдаланиб ҳаво пуфланган ҳолатда ишлатилади. Скафандр 
ички қисмида меъёрий ҳарортни таъминлаш мақсадида ҳавонинг сарфи 150-
200 л/минутни ташкил қилиши талаб қилинади. 
Одамнинг кўриш органи – кўзни нурланишнинг салбий таъсиридан 
химоя қилиш мақсадида махсус ишланган, ойнаси қўшимча ишлов берилган 
кўзойнаклардан (вольфрам фосфат ёки қўрғошин билан ишланган) 
фойдаланилади, альфа- ва бета-нурланишлар шароитида ишлаш давомида эса 
кўзойнаклар органик шишадан ишланган тўсиқлар ёрдамида химояланади. 
Агарда, ҳавонинг таркибида радиактив аэрозоллар мавжуд бўлса, у ҳолда 
одамнинг нафас олиш органларини уларнинг салбий таъсирларидан самарали 
тарзда химоя қилишда респираторлар ва противогазлардан фойдаланилади. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling