Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


VII-БОБ. ПЕРСОНАЛ КОМПЬЮТЕРЛАР ВА ИДЕОТЕРМИНАЛЛАР


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet46/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
VII-БОБ. ПЕРСОНАЛ КОМПЬЮТЕРЛАР ВА ИДЕОТЕРМИНАЛЛАР 
 ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИНИНГ МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ 
Ўзбекистонда видеодисплейли терминаллар операторлари ва персонал 
компьютерлар фойдаланувчиларининг меҳнат шароитлари ва меҳнат 
муҳофазаси СанҚваМ № 0100-00 «Персонал компьютерлар, видеодисплейли 
терминаллар ва оргтехникада ишлашдаги санитария қоидалари ва 
меъёрлари» билан тартибга солинади. 


125 
Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш билан банд барча соҳадаги 
ходимлар, хизматчилар ва ишчилар меҳнат фаолияти тобора кўпроқ 
видеодисплейли терминаллар (ВДТ) ва персонал компьютерлар (ПК)дан 
фойдаланиш: ахборотни қабул қилиш ва киритиш, тайёр дастурлар ёрдамида 
ҳал этиладиган вазифаларни кузатиш ва тузатиб бориш, тадқиқотлар, 
лойиҳалаш, логистика ва бошқа жараёнлар параметрларини давомли кузатиб 
бориш билан боғлиқ бўлмоқда. 
Компьютер — бу модулли асбоб бўлиб, асосий (тизимли блоқ монитор, 
клавиатура, манипулятор — "сичқонча") ва периферияли (принтер, сканер ва 
ҳ.к.) ускуналардан ташкил топган. 
Монитор кўриш орқали қабул қилинадиган ахборотни экранда 
тасвирлаш учун хизмат қилади. Унинг ишлаши жараёнида электрон-нурли 
трубка 
(ЭНТ) 
асосида 
яратилган 
дисплейдаги 
тасвир 
доим 
регенерацияланади, яъни такрор экранда акс эттирилади. Бунинг натижасида 
тасвир милтиллаб тебранади ва оқибатда аниқлик қониқарсиз бўлади. Шу 
боис ҳозирги вақтда суюқ кристаллик индикаторларга (LCD) асосланган 
дисплейлардан кўпроқ фойдаланилмоқда. Улар ясси экранга эга бўлиб, 
геометрик бузиб кўрсатишлар кам, жойни кам олади ҳамда анча кам энергия 
истеъмол қилади. LCD мниторларда электромагнит нурланишларнинг инсон 
организми учун зарарли барча турлари деярли йўқ. 
ВДТ ёки ПК билан ишлаганда, шунингдек профилактик ва таъмирлаш 
ишлари олиб борилганда бир қатор салбий омиллар таъсири кузатилади. 
Булар: электромагнит, ультрабинафша, инфрақизил ва рентген нурларининг 
юқори даражаси; статик электр қувватининг юқори даражаси; ишчи зона 
ҳавосида мусбат ва манфий аэроионлар миқдорининг юқорилиги; 
ёруғликнинг кўриш майдонида нотекис тақсимланиши ва ҳ.к. Ҳудди шундай, 
ПК ҳам жиддий иссиқлик ажратмалари ва шовқин манбасидир. 
Инсон организмига зарарли таъсир манбалари ЭНТ мониторлари
тизимли блоклар, экрансизлаштирилган симлар, ПК электр таъминоти 


126 
манбаси ва ҳ.к. ҳисобланади. Бунда мониторнинг орқа ва ён деворлари 
кучлироқ нурланиш чиқаради. Электр симлари элекромагнит майдони 
таъсирини камйтириш учун уларни узунлиги мумкин қадар кам бўлиши 
талаб этилади(7.1-расм)

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling