Бахшиллочилик ёхуд куфрга қадам
Download 47.5 Kb.
|
Бахшиллочилик ёхуд куфрга қадам
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жалақудуқ туман "Қутайба ибн Муслим" жомеъ масжиди имом – хатиби М. Жумабоев
БАХШИЛЛОЧИЛИК ЁХУД КУФРГА ҚАДАМ Муқаддас динимизни ўзига хос мукаммал тартиб қоидалари мавжуд. Уларни ўзгартириш, бузиб талқин этиш бузғунчи ва ёлғончи тоифалардан бошқаларнинг иши эмасдир. Ана шундай муқаддас динимизнинг мукаммал тартиб – қоидаларини ўзгартириш, бузиб талқин этишга уринган тоифалардан бири бу ғайриисломий моҳиятга эга бўлган “Бахшиллочилар” жамоасидир. Бу жамоага Бухоро вилоятида туғилган Алиев Бахшилло Козимович томонидан 1997 йилда асос солинган. Жамоа аъзоларининг кўпчилиги Бухоро ва Когон туманида истиқомат қилган. Бахшиллочилар ўзларини мусулмон эканликларини даъво қилсалар – да, аслида уларнинг диний – ақидавий қарашлари асл Ислом таълимотига буткул зид келади. Бунга Бахшилло Алиевнинг имом Маҳдийнинг келиши, пайғамбарлик, ҳаж ва намоз каби ақидавий масалалрга муносабати далил бўла олади. Жумладан, Ислом дини таълимотида қиёматга яқин инсонларни яхшиликка чорловчи, уларни ягона ҳақ дин байроғи остидабирлаштирувчи “Маҳдий”нинг келиши ҳақида қарашлар мавжуд. Суннийлик ақидасига, Маҳдийнинг қачон ва қаерда пайдо бўлишини фақат Аллоҳ билади. Ҳадиси шарифларда имом Маҳдийни имом Ҳасан авлодидан бўлиши ва у Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиши қайд этилган. Бироқ Бахшилло Алиев ақида ва ҳадисларни назар – писанд қилмай, асоссиз равишда ўзини мусулмонлар томонидан охирзамон арафасида пайдо бўлишига ишониладиган Маҳдий деб эълон қилган. Таъкидлаш жоизки, ақидага риоя этмаган ва ҳадиси шарифларни инкор қилган кимсалар ислом таълимотига кўра диндан чиқадилар. Бундан ташқари, Бахшилло Алиев пайғамбарликни ҳам даъво қилиб, Исломнинг бу борадаги ақидасига зид ғояни илгари сурган. У ён – атрофдагиларга ўзини пайғамбар, турмуш ўртоғи Моҳира Алиевани “Мусулмонлар онаси”, фарзандлари Олим ва Фахриддинни “мусулмонлар амири”, яқин издошларини “саҳобийлар” деб эълон қилган. Маълумки, Қуръони каримда Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўнгги пайғамбар экани ҳақида аниқ кўрсатмалар мавжуд. Умуман, бу масала Ислом эътиқодининг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Муҳаммад (алайҳиссалом) сизлардан ҳеч бирларингизга ота бўлмайди. Лекин у Худонинг ҳақ пайғамбари, анбиёларнинг охиридир. Аллоҳ таоло барча нарсани билгувчи Зот” (Аҳзоб сураси -40) Абу Ҳозимнинг Абу Ҳурайра розияялоу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда эса Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундаай деганлари айтилинди: “Бани Ироилни пайғамбарлар бошқаради. Бирор пайғамбар ҳалок бўлса, ўрнига бошқаси келади. Мендан кейин эса пайғамбар йўқдир, фақат ҳукмдорлар бўлади”. Ислом уламолари пайғамбарлик тугаганига ижмоъ қилганлар. Умуман, ислом таълимотига кўра, Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг ўзини пайғамбар, деб эълон қилган киши каззоб, дажжол ёки мажнун ҳисобланади. Бахшилло Алиев 1990 йилларнинг охирида аҳоли ичида диний ва миллий асосда низо келтириб чиқаришга қаратилган жиноий ҳатти – ҳаракатлар содир этгани ва ноқонуний тарзда ўқотар қурол сақлагани учун қамоқ жазосига тортилган. У 2006 йили озодликка чиққач, Россия Федерациясига доимий яшаш учун кўчиб кетган. Лекин ўзга юртда ҳам ушбу фирибгар ўзининг иддаоларидан воз кечмай, Бухоро шаҳридаги маслакдошлари орқали “Бахшиллочилар” жамоаси ғояларини фуқароларимиз ичида тарқатишга уруниб келмоқда. Бунинг устига Бахшилло Алиев яна бир сохта даъво билан чиқмоқда. Гўёки, уни зиёрат этган шахс ҳаж амалини бажарган одамнинг савобини олар эмиш. Таъкидлаш жоизки, ҳаж исломнинг бешта арконидан бири бўлиб, Қуръони каримда: “Бу уйда ўтган пайғамбарлардан нишона нишоналар бор. Улардан бири “Мақоми Иброҳим” - дир, яъни Иброҳим алайҳиссалом устига чиқиб, Хонаи Каъбанинг деворларини таъмир қилган тошдир. Қадамларининг нишонаси ҳанузгача боқийдур. Ҳар ким Хонаи Каъбага кирса, қатл ва ғоратда эмин қолади. Агар сафарга кучи етса, Худо учун ҳаж қилиш халқ зиммасига фарздир. Кимки фарзлигини инкор қилса, Аллоҳ таоло олам аҳлидан мустағнийдир (беҳожатдир), Аллоҳга ҳеч нуқсон етмайди”. (Оли Имрон – 97) дейилган. Шунингдек, ҳадиси шарифда: “Ҳаж – бу Арафотдур” деёилган. (Имом Бухорий ривояти). Яъни, Арафот водийсида ўтмоқ ҳажнинг асосий рукнидир. Ҳаж амали замон жиҳатидан зулҳижжа ойининг ўнинчи кунида амалга оширилиши ва макон жиҳатидан Байтуллоҳ ҳамда Арафот водийсига хос этиб қўйилган. Қайд этилганлар динимизнинг ҳаж борасидаги кўрсатмаларини ўзининг тутруқсиз даъволари билан рад этаётган Бахшилло ислом таълимотидан йироқ кимса эканини яна бир бор исботлайди. Бахшилло Алиевнинг иддаосига кўра, намоз гўёки бир кеча ундузда уч маҳал фарз қилингани, ўзининг издошлари орасида ўзига эргашганларга қиёматда савол – жавоб йўқлиги, улар қандай ҳолда вафот этишлигидан қатъий назар, уларга шаҳидлик мақоми берилиши, ҳатто, барча эркак маслакдошларига пайғамбарлик даражаси берилиши ҳақида даъволар қилмоқда. Шариъатга кўрабундай ботил ғояларни тарқатиш ширк амал ҳисобланиб, мазкур кимса кофир ҳисобланади. Мужтаҳид аждодимиз имом Насафий ўзининг “Мадорик ат – танзил ва ҳақоиқ ат – таъвил” китобида фарз қилинган намоз беш вақт эканига: “Бас, эй мўминлар, тунда ҳам тонгда, оқшому пешин пайтларида ҳам Худони поклик билан ёд қилинглар ва намоз ўқинглар. Осмондаги малоикалар ва ердаги мўминларнинг ҳамду санолари Худога хосдир (тегишлидир)” (Рум, 17 – 18) оятларини тафсир қилганларида айтиб ўтганлар. Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан келтирилган ҳадиси шарифларда эса фарз намоз бир кеча – кундузда бешта экани очиқ айтилган: 1. Абу Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Жаброил алайҳиссалом тушиб менга имом бўлди. Бас, у билан намоз ўқидим. Сўнгра у билан (яна) намоз ўқидими, сўнгра у билан (яна) намоз ўқидими, сўнгра у билан (яна) намоз ўқидими, Сўнгра у билан (яна) намоз ўқидими деб бармоқлари билан бешта намозни ҳисоб қилдилар”. Бошқа бир ривоятда “Сўнгра мана шунга амр қилиндим”, дедилар”, - деган зиёдабор (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). 2. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Исро кечасида эллик вақт намоз фарз қилинди. Сўнг қисқартирилиб, беш вақтгакелтирилди. Кейин эса: “Эй Муҳаммад (алайҳиссалом), албатта, Менинг ҳузуримда гап ўзгартирилмайди. Албатта, сенгаушбу бештада элликтанинг (ажри) бор, деб нидо қилинди” (Имом Бухорий ривояти). 3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ҳазрати пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Айтингларчи, агар бирингизнинг эшигигнгиз олдида анҳор бўлса, у ўшанда ҳар куни беш марта ювиниб турса, унинг киридан бирор нарса қоладими?”, - дедилар. “Унинг киридан ҳеч нарса қолмайди”, - дейишди У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ана шунга ўхшаб, Аллоҳ беш вақт намоз ила хатоларни ювади”, - дедилар” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти). Юқорида қайд этилганларга асосланиб, бахшиллочилар жамосининг ғоялари динимиз асосларига бутунлай зид экани ва мусулмонлар орасида ихтилоф келтириб чиқаришга сабаб бўлиши, шунингдек, кимки бахшиллочиларнинг сохта ғояларига эргашса, ислом динидан чиқиши ҳақида қатъий хулоса қилиш мумкин. Айни чоғда, ушбу жамоага аъзо бўлган баъзи шахсларнинг кейинги ҳаёти ташкилот шаклидаги жамоанинг таъсири оқибатида издан чиқиб, оилалари барбод бўлаётгани бахшиллочилар жамиятнинг тинчлик ва осойишталигига путур етказувчи ижтимоий иллат эканини кўрсатмоқда. Хулоса қиладиган бўлсак ислом дини тинчлик ва осойишталик динидир. Кимки бу диндан бошқасини танласа таҳқиқ адашибди. Шунинг учун ушбу ислом динини маҳкам тутиб, ҳидоят йўлидан бардавом бўлишга астойдил ҳаракат қилмоғи лозимдир. Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳидоятда собитқадам айласин. Шайтонни васвасасидан ва адашиб кетишликдан Ўз ҳифзу ҳимоясида сақласин. Амин. Жалақудуқ туман "Қутайба ибн Муслим" жомеъ масжиди имом – хатиби М. Жумабоев Download 47.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling