Бахтиёр Ҳасанов “катта қИРҒИН”нинг


“КАТТА ҚИРҒИН”НИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР БАЗАСИ


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/25
Sana22.07.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1661745
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Baxtiyor Hasanov. Katta qirg\'inning huquqiy hujjatlar bazasi

КАТТА ҚИРҒИН”НИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР БАЗАСИ
Зўравонлик ва қатағон сиёсати совет ҳокимиятининг дунёга 
келган илк кунларданоқ бошланган бўлиб, давлат мавжудлигининг 
зарурий шарти сифатида унинг иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий 
ҳукмронлигини таъминлаб турди. Совет ҳукумати оммавий қата- 
ғонларни Сиёсий бюро ва партия раҳнамолигида бевосита махсус 
ҳарбийлаштирилган органларига таянган ҳолда ўтказди. Маълум- 
ки, 
1917 
йил 
7 декабрда 
Халқ Комиссарлари 
Совети 
Ф.Е.Дзержинский бошчилигида “Аксилинқилобчилик ва иш таш- 
лашликка қарши кураш бўйича Бутунроссия Фавқулодда Комис- 
сияси (ВЧК)ни тузиш тўғрисида” қарор қабул қилган. 1919 йил 17 
майдан бошлаб Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитасининг қа- 
рори билан ВЧК Концентрацион лагерлари ва НКВДнинг мажбу- 
рий иш лагерларини ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди. 1922 
йил 6 февралда - Бутунроссия Марказий Ижроия Қўмитаси декре- 
ти билан Бутунроссия Фавқулодда Комиссияси 
тарқатилиб, 
РСФСР Ички Ишлар Халқ Комиссарлиги ҳузурида Давлат Сиёсий 
Бошқармаси (ГПУ) тузилди. 1923 йил 2 ноябрда - СССР Марказий 
Ижроия Қўмитаси қарори билан СССР Халқ Комиссарлари Совети 
ҳузурида Бирлашган Давлат Сиёсий Бошқармаси (ОГПУ) ташкил 
этилади. 1934 йил 10 июлдан - ОГПУ негизида СССР Ички Ишлар 
Халқ Комиссарлиги (НКВД) вужудга келди. Шу даврдан бошлаб, 
биринчи СССР Ички Ишлар Халқ Комиссари Г.Г.Ягоданинг та- 
шаббуси билан Марказқўм ижозатисиз НКВД лагерларидаги маҳ- 
бусларнинг жиноий ишларини кўриб чиқувчи ноқонуний судлар 
ташкил этила бошланди. Совет давлати ўзининг иқтисодий, сиёсий 
қудратини орттириб бориши, ички ва ташқи сиёсатида маълум му- 
ваффақиятларни қўлга киритиши жараёнида мамлакатдаги ўзига 
қарши бўлган кучларга нисбатан жазо чораларини кескин кўпай- 
тириб юборди. Давлат-партия муассасалари манфаатлари билан уй- 
ғунлашиб кетган совет қонунчилиги мухолиф кучларга давлат ол- 
дида ўз айбларини оқлаб олиши учун ҳеч бир имкон қолдирмайди. 
Аксинча, уларни бир зарбада ва абадий йўқ қилиш учун барча 
воситаларни ишга солади. 1934-1935 йилларнинг ўзида 260 мингга
з
www.ziyouz.com kutubxonasi


яқин киши қамоққа олинади. Ягодадан кейин НКВДга раҳбарлик 
қилган “темир нарком” Н.И.Ежов шахсан Сталиннинг кўрсатмаси 
асосида НКВДни оммавий қирғин ва қатағон қуролига айлан- 
тиради.
Умуман, советлар давлатининг дастлабки даврида Бутунроссия 
Фавқулодда Комиссияси (ВЧК) ташкил этилган 1917 йилдан 1939 
йилгача бўлган вақтда биргина Ўзбекистонда 450 минг киши усти- 
дан жиноий иш қўзғатилган эди. 1937-1938 йилларда амалга оши- 
рилган “Катта қирғин”, аввало, Ленин бошлаб берган, кейин 
Сталин изчил давом эггирган қатағон сиёсатининг авж нуқтаси -
кульминацияси бўлди. Бунда дастлаб, 20-30-йилларнинг бошлари- 
да ВЧК-ГГТУ-ОГПУ-НКВД органлари томонидан ҳибсга олинган, 
маълум муддатдан кейин бирор айби йўқлиги учун озод қилинган 
кишилар 1937-1938 йилларда қайта ҳибсга олинди ва қатағонга 
дучор қилинди. СССР ички ишлар халқ комиссари Николай Ежов 
томонидан И.В.Сталинга тақдим қилинган “қатл рўйхатлари”нинг 
аксарияти, гумон ва туҳматлар асосида шакллантирилган эди. Улар 
сиёсий бюро аъзолари - И.В.Сталин, В.М.Молотов, А.А.Жданов, 
Л.М. Каганович, К.Е.Ворошилов ва бошқалар томонидан имзола- 
ниб тасдиқланган. Шундан сўнг НКВД ходимлари тергов ишлари 
учун жазо чораларини ҳам белгилаб қўйганлар. Агар айбланувчи 
отиладиган бўлса, айблов хулосага “ 1” (биринчи категория), агар 
айбланувчи озодликдан маълум муддатга маҳрум қилинадиган 
бўлса айблов хулосага “2” яъни, иккинчи категория деб белги 
қўйилган. Жойлардаги Ички ишлар халқ комиссарликлари СССР 
Олий суди Ҳарбий коллегияси кўриб чиқадиган тергов ишларини 
тугатиб, айблов хулосаларини тайёрлаганларида махбусларга бери- 
ладиган жазо чораларининг аввалдан белгилаб қўйилгани аён бўл- 
ган ва шу ҳол одатга кирган. “Қатл рўйхатлари”да ҳибсга олинажак 
шахсларнинг исми-шарифлари, қандай жазо чораси кўрилиши ҳам 
олдиндан белгиланган эди. Олий суд Ҳарбий коллегияси аъзолари 
кўрилаётган ишлар бўйича ҳукм чиқаришда ана шу белгиларга 
амал қилиш билан чекланганлар, холос. Ҳарбий коллегия суд иш- 
ларини аслида батафсил кўрмаган, жазо чораларини белгилашда 
олдиндан, аввалги тахминий тергов материалларини механик тарз-
4
www.ziyouz.com kutubxonasi


да штамплаб қўйиш билан кифояланилган. Ҳарбий коллегиянинг 
судлов йиғилиши, ҳукм чиқариш ва уни эълон қилиш жараёни бор 
- йўғи 15-20 дақиқада амалга оширилган. Ҳатто СССР Олий суди 
Ҳарбий коллегияси телеграф орқали ҳукм тайинлашгача бориб 
етган1. Ана шундай механизм асосида шаклланган қатағон маши- 
наси қатъий белгиланган тартиб асосида олиб борилган ва унга 
қарши чиқишнинг асло имкониятини қолдирилмаган. Академик 
А.И. Яковлев большевизмнинг инсоният олдидаги жиноятларини 
қайд этиб, “мислсиз сохталаштиришлар, ёлғон айбловлар, суддан 
ташқарида қабул қилинган ҳукмлар учун, суд ва терговсиз отиб 
юборишлар, таъқиблар, қийноқлар, концлагерлар, жумладан га- 
ровга олинган болалар, тинч аҳолига қарши заҳарловчи газлар 
қўллагани учун, ленинча-сталинча қатағонда 20 миллиондан кўп 
киши халок бўлгани учун большевизм жавобгарликдан қутула 
олмайди”, деб бежиз ёзмаган2.
Сиёсий бюронинг 1937 йил 2 июлдаги “Советларга карши 
унсурлар тўғрисида”ги қарори кенг кўламли қатағон операцияси -
“Катта террор”нинг бошланганлигини англатди. 1937 йил 30 июлда 
НКВД комиссари Н.Ежовнинг "Собиқ қулоқлар, жиноятчилар ва 
бошқа антисовет элементларни қатағон қилиш бўйича операция 
тўғрисида"ги 00447-сонли мутлақо маҳфий оператив буйруғи чи- 
қарилди. Ушбу буйруқ ижросини таъминлаш учун барча чора- 
тадбирлар ишлаб чиқилди ва республикалар, ўлкалар, вилоятлар 
ҳудудларида маҳаллий шарт-шароитлар инобатга олинган ҳолда 
юзага келган вазиятга мувофиқ равишда оператив секторлар таш- 
кил қилинди. Унда антисовет уюшмаларни тергов қилиш мате- 
риалларида, муқаддам қатағон қилинган, қатағон бўлишдан яшири- 
ниб юрган, лагерлардан, сургундан ва меҳнат посёлкаларидан қо- 
чиб келган собиқ қулоқларнинг катта қисми қишлоқларда ўрнашиб 
қолганлиги қайд этилган эди. Шунингдек, черковчилар, сектачи- 
лар, сиёсий партиялар, эсерлар, дашноқлар, мусоватчилар, итти- 
ҳодчилар, бандитлар, қўзғолонларнинг собиқ фаол иштирокчилари,
1 Реабилитация: Как это бьгло: документь! Президиума ЦК КПСС и другие материалн в 3 
т. М..Т.1: Март 1953-февраль 1956. 2000. С. 341-344.
2 Три века истории. - М. РОССПЭН. 2001. - С. 11-12.
5
www.ziyouz.com kutubxonasi


оқ жазочилар, реапатриантлар, турли жиноятчилар, рецидивист- 
ўғрилар, талончилар, жазони ўтаб, қамоқдан қочиб келиб, қатағон 
бўлишдан яшириниб юрганларнинг ҳам қишлоқ ва шаҳарларда ин 
қуриб олганликлари буйруқда таъкидланган. Айтилганлардан ке- 
либ чиқиб, давлат хавфсизлиги органлари олдига ана шу антисовет 
элементлар бандасини ҳеч аямасдан тугатиш, меҳнаткашларни, 
совет халқини уларнинг аксинқилобий хуружларидан ҳимоя қилиш 
ва уларни Совет давлати асоси, негизига қарши қилган аблаҳона 
қўпорувчилигини таг-туги билан абадулабад йўқ қилиш вазифа- 
лари буйруқда ўз ифодасини топди1. Қарорда операцияни1937 йил 
5 августда бошлаб, тўрт ой муддатда якунлаш кераклиги кўрса- 
тилган ва мазкур буйруққа асосан, Ўзбекистондан биринчи тоифа 
бўйича 750 киши, иккинчи тоифа бўйича 4000, жами 4750 киши қа- 
тағонга тортилиши кўрсатилган эди2. Ўрта Осиё республикаларида 
операциянинг 1937 йил 10 августдан бошланиши белгилаб қўйил- 
ганди. Шунингдек, махсус қарорлар асосида республикалар, ўлка- 
лар ва вилоятлар учун ташкил этилган машъум "учликлар" таркиби 
ҳам тасдиқланди. Республика Ички ишлар органлари ҳузуридаги 
"учлик" таркиби бевосита "Марказ" томонидан танланган ва тас- 
диқланган, унда ички ишлар халқ комиссари (раис), Ўзбекистон 
Компартияси Марказий Комитетининг биринчи котиби, Халқ Ко- 
миссарлари Совети раисининг ўринбосари(аъзо)дан иборат қилиб 
тасдиқланган. “Учлик”да Республика прокурори, котиб сифатида 
эса НКВД Давлат ҳавфсизлиги бошқармаси 8-бўлим бошлиғи иш- 
тирок этиши кўрсатилган. Бироқ, олдиндан белгиланган рақамлар 
шиддат билан кўпайиб борди.
1938 йил 1 январгача жами 10700 киши қамоққа олинди. Шун- 
дан 5924 киши собиқ “қулоқлар”, 1679 киши жиноятчилар, 3097 
киши “советларга қарши унсурлар” сифатида қатағон қилинган 
эди. Улардан 3613 киши 1 тоифа бўйича отувга, 7087 киши 2 тоифа 
бўйича 10 ёки 8 йил муддат билан қамоқ жазосига ҳукм қилинган3.
1 Қаранг: ГУЛАГ (Главное управление лагерей). 1918 - 1960. Составители: А.И.Кокурин 
и В.Н.Петров. Научний редактор В.Н.Шостановский. - Москва, 2002, - С . 96 - 97.
2 Репрессия 1937-38 годи. Документи и материапи. Внпуск 1. Составители: 
Шамсугдинов Р., Каримов Н., Юсупов Э. - Ташкент: Шарк, 2005. — С. 35.
3 Ўша манба, 297-6.
6
www.ziyouz.com kutubxonasi


Репрессия машинасини тўхтатиш оғир кечди, уни белгиланган 4 ой 
муддатда тугатиш мумкин бўлмади. ВКП(б) Марказий Комитети 
1938 йил 31 январда “СССР НКВДнинг 1937 йил 30 июлдаги буй- 
руғи бўйича репрессия қилиш учун қўшимча лимитларни тасдиқ- 
лаш тўғрисида” қарор қабул қилди. Марказий Комитети Бош ко- 
тиби И.Сталин томонидан имзоланиб, вилоятлар, ўлкалар партия 
комитетларига, миллий компартия Марказий комитетларига йўл- 
ланди. Қарор билан СССР НКВДнинг репрессия қилинадиган со- 
биқ қулоқлар, жиноятчилар ва фаол антисовет унсурларни репрес- 
сия қилиш учун қўшимча лимит миқдори ҳам тайёрланди. Унга кў- 
ра киши 2 категория бўйича, яъни 10, 8 йил қамоқ жазосига репрес- 
сия қилиниши кўзда тутилганди. Репрессияни ўтказиш ишининг 
1938 йил 15 мартгача тугалланиши кўрсатилган эди.
Н.И.Ежовнинг 1937 йил 11 декабрдаги телеграммасида “қулоқ- 
лар операцияси” бўйича Ўзбекистон бўйича 2000 киши 1 категория 
бўйича, яъни отувга, 500 фаолиятда бўлган “учлик”лар ўз ишла- 
рини 1938 йилнинг 1 январигача тугаллаши, маҳаллий ички ишлар 
органлари операцияси бўйича якунланган ҳисоботларини топши- 
ришлари керак эди. ВКП(б) Марказий Комитетининг 1938 йил 31 
январдаги қарори билан “учлик”лар фаолияти муддати узайтирил- 
ди. Барча ўлкаларга репрессия ишини 1938 йил 15 февралгача ту- 
галлаш вазифаси белгилаб қўйилди. Умуман, 1937 йил августда 
Марказ ихтиёри билан бошланган “Катта қирғин” 1938 йилнинг 
ноябрида, айнан В.И.Сталиннинг террорга чек қўйиш тўғрисидаги 
кўрсатмаси билангина тўхтатилди. Бу эса мазкур машъум “қатли 
ом”нинг тўлиқ Марказ томонидан бошқарилганлигидан далолат бе- 
ради. Умуман, 1938 йилда 936 минг киши аксилинқилобий жиноят- 
ларда айбланиб, қамоққа олинган ва улардан 353 минг киши отиб 
ташланган эди. 1938 йилда СССРдаги барча жазо ўташ лагерларида 
1,3 миллион маҳбус азоб-уқубат чеккан. Москва нашрларидаги 
сўнгги маълумотга қараганда, 1937-1938 йилларда 1 миллион 575 
минг 259 киши сиёсий жиноятларда айбланиб, қамоққа олинган ва 
улардан 681 минг 692 киши отиб ташланган эди.
1937-1938 йилларда таълим, фан ва маданият соҳаларида иш- 
лаган ҳамда “халқ душмани” деб эълон қилинган минглаб киши-
7
www.ziyouz.com kutubxonasi


ларга нисбатан ҳам турли жазо чоралари қўлланилди. Албатта, 
совет ҳукумати ушбу чораларни амалга ошириш учун, “Катта қир- 
ғин”нинг пайдо бўлиши учун ҳуқуқий ҳужжатлар базасини яра- 
тиши лозим эди. “Катта қиргин”нинг пайдо бўлиши учун яратил- 
ган хуқуқий ҳужжатлар ўша даврда давлат тили бўлмиш рус ти- 
лида чоп этилганлиги сабабли биз ушбу маълумотларни 
асл 
ҳолида такдим этишга ҳаракат қиламиз. Республика Президенти 
И.А.Каримов: “Эл-юртимиз такдирига даҳлдор бўлган тарихий 
адолатни тиклаш, халқимиз ва миллатимизнинг яқин ўтмишидаги 
ёпиқ саҳифаларини тўла очиб бериш, шу тарихдан сабоқ чиқариб, 
бугунги ва келажак ҳаётимизга онгли қарашни шакллантириш, бе- 
гуноҳ қурбон бўлган инсонлар хотирасини абадийлаштириш биз 
учун ҳам қарз, ҳам фарз”3, - дея таъкидлаган эди.
3 Каримов И.А. Юксак маънавият— енгилмас куч. - Т.: Маънавият, 2008. - Б.98.
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling