Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

Сохиба
 
Осмонни ёритган жилвакор хилол
Ўқигандай бўлар дил розларимиз, 
Қалбин энтиктириб бир ширин хаёл, 
Юртга қайтаётир Ҳожиларимиз. 
Бахтиёр
 
Қўл очиб пойини юзларга суркаб, 
Ушалди бир кичик орзуларимиз. 
Дунёни поклигу оқликка буркаб, 
Юртга қайтаётир Ҳожиларимиз. 
Сохиба
 
Кўзларни қувнатди юртим ривожи
Барчаси эъзозда бўлдилар Ҳожи, 
Насиб этиб бошга тириклик тожи, 
Юртга қайтаётир Ҳожиларимиз. 


13 
ҚУРБОН ҲАЙИТ МУБОРАК. 
( 9 июлъ Қурбон Хайити дўстлар барчангизни 
улуғ байрамимиз билан табриклайман. ) 
Оқибатни ушлаб келган
Нафсимизни муштлаб келган, 
Кўнглимизни хушлаб келган. 
Қурбон ҳайит муборак. 
Омонатдир танда жоним, 
Ғаниматдир ҳар бир оним
Қадирлигим қадрдоним, 
Қурбон ҳайит муборак. 
Уйим нурга тўлдирганим, 
Шайтон рангин сўлдирганим, 
Гуноҳларни ўлдирганим, 
Қурбон ҳайит муборак. 
Сирлашганим сирдошим, 
Синовларда синар дошим, 
Юзи кулган ой қуёшим, 
Қурбон хайит муборак. 
Йўқланг наслу насабингиз, 
Бузулмасин асабингиз, 
Тадоригин қилингиз, 
Қурбон хайит муборак. 
Оятларда ўқиб фикри, 
Доим ҳамроҳ дилда зикри, 
Аллоҳ ишқи дилда шукри, 
Қурбон хайит муборак. 


14 
Ибодатда қўлда Қуръон, 
Ёвузликка келсин қирон, 
Бир биринг қуч мусулмон 
Қурбон Ҳайит муборак. 
Нари қочсин дилдан дард, 
Имонингга юқтирма гард,
Шукрона айт бе адад 
Қурбон хайит муборак. 
ИККИ ҲАЛҚНИНГ ОРАСИДА НЕ ЮЗ
БЕРДИ. 
Яшар эди тотувликда ахил иноқ, 
Бир бирига қуда анда қиз берди, 
Дўстмасмиди Ўзбегиму -Қароқалпоқ, 
Икки ҳалқнинг орасида не юз берди. 
Намойишлар бебошликка очди қучоқ, 
Уюштирган разил каслар қайга қочди, 
Ёв бошларнинг сўзларига солиб қулоқ, 
Икки ҳалқнинг орасида не юз берди. 
Йўл очдилар қанча жирканч бахилликка, 
Исёнчилар берилдилар жохилликка, 
Ёв оралаб путур етди ахилликка
Икки ҳалқнинг орасида не юз берди. 
Тугадими ширин сўзи қалбда бисот, 
Оқибат ҳам ёниб кетган бўлса наҳот, 
Тўхтаб қолган каби бўлди жўшқин ҳаёт, 


15 
Икки ҳалқнинг орасида не юз берди. 
қўлин силтаб хуник афтин буриштирди, 
Муаммосин ким ўрганди суриштирди, 
Ғаразли куч икки ҳалқни уриштирди 
Икки ҳалқнинг орасида не юз берди. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling