2
Бахтиёр Ҳасанов
Омонликда кўришайлик. Шеърлар: /Тошкент: «
НБ ПРЕСС
»,
2022. – 105b.
Ассалому алайкум азиз ижод ва адабиёт ихлосмандлари, Ушбу
қўлингиздаги китобдан истеъдодли устоз шоир Бахтиёр
Ҳасановнинг йиллар давомида кўрган кечирганлари ва ўрганган
билимлари асосида битган мисралари ўрин олган. Ўйлаймизки бу
китоб сизга ёқади ва ундан ўзингизга
керакли нарсани яъни
истеъдоддан завқланиш, ҳиссиёт
алмашинуви ва энг асосийси
адабиёт ва ма’навиятга содиқлик туйғуларини ҳис қиласиз. Муаллиф
китоб номини “Омонликда кўришайлик” деб атагани ҳам
бежизга
эмас албатта. Шу биргина сўз билан у худди бутун борлиққа
туганмас умр саодатини тилаётгандек, Аллоҳдан инсонларга узоқ
умр ва соғлик сўраётгандек кўринади. Шоир кўнгли ўзгача ҳилқат,
унда на ғаюр на ғубор бўлади. Шунинг учун шеърлари, фикрлари ва
ижодиётига мос ҳолда жаранглайди.
Тайёрмисиз? Унда бошладик…
Жавохир
Турсунов
©
Бахтиёр Ҳасанов
, 2022
©
НБ ПРЕСС
, 2022