Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

 
ЧАЁН БЎЛИБ ЧАҚМАНГ АДМИН
ҚИЗЛАРНИ. 
Инсонийлик фазилати хулқинг нақши, 
Қўполликмас ўйлайдида сизларни
Одат қилинг сўйланг ширин сўз яхши, 
Чаён бўлиб чақманг админ қизларни. 
Ўз ишини бажарарлар ўзи эплаб, 
Қаратмаган эгиб ерга юзларни, 
Кимдир сўйлар тили офат ниш қайраб, 
Чаён бўлиб чақманг админ қизларни. 
Эзаверманг тошлар отиб палагини, 
Гум қилинглар дилдан нафрат хисларни
Бошга ташлаб жахолатнинг фалагини, 
Чаён бўлиб чақманг админ қизларни. 
Ёмонликни сизга қачон кўзлабди, 
Азоб берманг қолдирасиз изларни, 
Сизни одам дея ширин сўзлабди, 
Чаён бўлиб чақманг админ қизларни. 
Аллоҳ қўллар Аллоҳи бор мададкор, 
Меҳр ила эритингиз музларни
Ёмонликлар изин топиб қайтиши бор, 
Чаён бўлиб чақманг админ қизларни. 


35 
Айримлари ижодкордир ўзига хос, 
Қувонтирар истедоди бизларни, 
Эй дўстларим сиздан шу бир илтимос, 
Чаён бўлиб чақманг админ қизларни. 
АЁЛИНГДАН КЎНГЛИНГ ҚОЛМАСИН. 
Танбеҳ берса гоҳида жеркиб, 
Жахлинг сени қўзғотолмасин, 
Яшар сен деб жонини бериб
Аёлингдан кўнглинг қолмасин. 
Сўнмасин ҳеч муҳаббат туйғу, 
Ақлу хушинг ўзга олмасин, 
Икки дунё сени дейди у, 
Аёлингдан кўнглинг қолмасин. 
Гоҳ қилиғи чақади ари, 
Шундаймиди дейсан илгари, 
Шупҳаларни сургинда нари, 
Аёлингдан кўнглинг қолмасин. 
Яша севиб бирга ҳамқадам, 
Айрилиқни бошга солмасин, 
Қўйма асло ҳатога қадам, 
Аёлингдан кўнглинг қолмасин. 
Меҳрингни бер меҳрингни тўша, 
Сени баҳтга элтувчинг ўша, 
Қўша қари, бирга бўл яша, 
Аёлингдан кўнглинг қолмасин, 
Кулиб боқсин доимо юзинг


36 
Эриб кетсин юракдан музинг, 
Кулфат берма бахт бергин ўзинг, 
Аёлингдан кўнглинг қолмасин!. 
Бўйингга тенг ўғил қизинг бор, 
Етимликнинг нонин тотмасин, 
Кўп эслайсан бўлганингда ҳор, 
Аёлингдан кўнглинг қолмасин.! 
Ўзга ёр деб юрмагин саёқ, 
Ҳиёнатнинг чўғин солмасин, 
Турмушингга тушмасин ямоқ, 
Аёлингдан кўнглинг қолмасин!. 
ТУРК КИНОЛАР
Турк кинолар ёшлар хулқин бузябди. 
Турк кинолар элда бугун овоза
Аҳлоқимиз ришталарин узябди, 
Ҳаётидан олябдилар андоза, 
Турк кинолар ёшлар хулқин бузябди. 
Момолардан мерос ўтган хаё қани, 
Ёвуз кучлар қандай мақсад тузябди, 
Кўйлак кийса ярми ҳам йўқ очиқ тани, 
Турк кинолар ёшлар ҳулқин бузябди. 
Турк киносин айтай ростин суйиб нетдим, 
Отабегу Кумушларни суйиб ўтдим, 
Шармандалар холин кўриб куйиб кетдим
Турк кинолар ёшлар ҳулқин бузябди. 
Ўзимизни киноларни йўқламас, 


37 
Эртасидан кўнглим менинг тўқ эмас, 
Термилишиб кечалари ухламас, 
Турк кинолар ёшлар ҳулқин бузябди. 
Мусибатлар ёғмасидан фалакдан, 
Хол сўрасин жони ушоқ халакдан, 
Фарқи йўқдир минг бир кеча эртакдан
Турк кинолар ёшлар ҳулқин бузябди!. 
Ёт хислатлар ёт одатлар жуда ёмон, 
Тарбиямас интилишган зарга томон, 
Тарбияни элтмоқдалар жарга томон, 
Турк кинолар ёшлар хулқин бузябди!. 
Из совутмас янгисини қўйиб элга, 
Каналлар ҳам бир биридан ўзябди, 
Ёвузликлар уруғини қадаб дилга, 
Турк кинолар ёшлар хулқин бузябди. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling