Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ГЎЗАЛЛАРДАН ГЎЗАЛИМСИЗ. 
Эртак эмас айтганим бари
Сиз тақдиру азалимсиз. 
Дилим яйрар боқганим сари, 
Гўзаллардан гўзалимсиз. 
Кулсин сизга доим бахт иқбол, 
Бахт қасрингиз кўрмасин завол, 
Сўзи ширин сўзларингиз бол, 
Гўзаллардан гўзалимсиз.! 


24 
Туйғуларга бахш этиб чирой, 
Хазинамсиз Ғазалимсиз, 
Қалб чаманим осмонимда ой, 
Гўзаллардан Гўзалимсиз.! 
Ҳовлингизга бўйлаганим, 
Кўрайин деб ўйлаганим, 
Қизлар ичра танлаганим, 
Гўзаллардан гўзалимсиз. 
Дилга сочиб бахтнинг қўрин, 
Бериб олам меҳр қўрин, 
Забт этгансиз қалбим тўрин, 
Гўзаллардан гўзалимсиз. 
ТАБРИК ШЕЪР. 
( Шоира Рахима Мўминовага) 
Шеърият осмонин порлоқ юлдузи, 
Икки қардош элнинг обруйи юзи
Икки элнинг фариштаси гўзал қизи, 
Таваллуд муборак Рахимахоним. 
Назм бўстонида қоралаб қоғоз, 
Шеърлар ўқисангиз булбул жўровоз, 
Чаманга кирсангиз гуллар айтсин роз, 
Таваллуд муборак Рахимахоним. 
Забт этиб довруғи аршни олдилар
Баъзим чун бир улкан ҳаржни олдилар, 
Таваллуд кунларин қарши олдилар, 


25 
Таваллуд муборак Рахимахоним. 
Ўзгача кун эрур бугун Дўстларим, 
Дуоларга очдим билакларим, 
Қуш бўлиб учмоқда дил тилакларим
Таваллуд муборак Рахимахоним.! 
Номингиз эл ичра доим овоза, 
Қалбингиз қуёшдир, кўнглингиз тоза, 
Элнинг дуолари сизга парвозда
Таваллуд муборак Рахимахоним. 
Дўстлар уйғотинглар бутун оммани, 
Табрикларга тўлсин шеърлар чамани
Дилдан ёздим сизга ушбу номани, 
Таваллуд муборак Рахимахоним. 
Бирга шеърлар ёзиб қилганмиз ижод, 
Бўлаверсин дўстлик кўприклар бунёд, 
Ҳуш хабардан хушнуд, ҳалқларимиз шод, 
Таваллуд муборак Рахимахоним. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling