Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

Сўзбоши ўрнида 
ХАЛҚ ТИЛИДАН ТЕРАН САТРЛАР! 
Наманган вилояти Поп туманилик шоир Бахтиёр Хасановни 
кўпдан бери ижтимоий тармоқларда бир-биридан ажойиб
мазмунга бой шеърлари орқали танийман. Унинг шеърлари 
содда, самимий ва халқ дилидаги сўзлардан ажойиб бир гулдаста 
деса ҳам бўлади.
У инсоннинг ички туйғулари, ўзаро муносабатлар, соф 
туйғулар хақида кўплаб шеърлар яратди. Энди тетапоя бўлиб 
ижод гулшанига кириб келаётган ёш ижодкорларга ўз маҳорат 
мактабини ўргатиб, дуэт шеърлар орқали намойиш этди. Бунга 
Бахтиёр Хасанов ҳамда Соҳиба Қурбонованинг «Икки қалб 
ижоди» деб номланган электрон китоби яққол мисол бўла олади.
Шоир ўз шеърларида инсоний туйғуларни оқ ва қора ранг-
баранг оламини ифодалайди. «Менинг жаннат юзлиларим», 
«Худо билсин», «Яхшиларни сарасисиз яхшиларим» шеърлари 
орқали ўзининг пок ва соф қалбини намоён этади.
Унинг биринчи китоби номи ҳам ўз номи билан «Яхши 
инсоним» деб номланган. Инсон ўз қалбидаги кечинмаларини 
бошқаларда ҳам кўришни хохлайди.
Бахтиёр Хасанов ҳам яхши инсон бўлиш баробарида яхши 
ижодкор ҳамдир. У доимо изланишдан сира тўхтамайдиган, 
қалами сира чарчамайдиган ҳамда жонкуяр, меҳнаткаш, бир сўз 
билан айтганда чинакам юраги тоза, қалби жўшқин ижодкордир.
Мен Бахтиёр Хасановга адабиёт оламида улкан зафарлар 
тилайман. Халқ шоири деган юксак унвонларни олишига 
тилакдошман ва ишонаман. Энг аввало халқ суйган, халқ 
дилидан жой олган шоирлардан бири бўлиб камол топишига 
тилакдошман! 
Маъсуда Қирғизова
Дўрмон ижодкор клуби аъзоси 



ОМОНЛИКДА КЎРИШАЙЛИК 
Ёмонликдан айт нима наф, 
Ахилликда хамма гап
Балоларни айлаб даф, 
Омонликда кўришайлик. 
Юракларга тошдек ботманг
Ёмон дея тошлар отманг, 
Дўсту душман бўлсин сотманг 
Омонликда кўришайлик, 
Хеч кўнгилга еткизманг дарз, 
Бировга хеч қилманг қас, 
Қадрингизни этманг хас
Омонликда кўришайлик. 
Юртда бўлсин хар куни тўй, 
Ёмонлигинг нари қўй. 
Шукронага қўйлар сўй, 
Омонликда кўришайлик. 
Эзгу иш деб кучга тўл, 
Йигит хусни кўрки бўл, 
Яхшиликка бериб қўл, 
Омонликда кўришайлик. 
Бошингизда кулсин осмон. 
Яйраб тупроқ боссин товон, 
Йўлимизда қанча давон, 
Омонликда кўришайлик 
Тириклик хам бир неъмат
Дилда унсин пок ният 



Дўстлар дийдор ғанимат, 
Омонликда кўришайлик. 


Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling