11
Дўстим мухтожларни бир йўқлаб қўйинг.
Шайтон келтиргани зулму ,жаҳолат,
Оч нафс хуружин кўзини ўйинг,
Мўминга ярашар ҳайру-саҳоват,
Дўстим муҳтожларни бир йўқлаб қўйинг.
Савоблар очворсин дилнинг қулфини,
Жаннатнинг калити қисилмас бўйинг,
Улуғ кун қоқмоқда қалблар зулфини,
Дўстим муҳтожларни бир йўқлаб қўйинг.
ЮРТГА ҚАЙТАЁТИР ҲОЖИЛАРИМИЗ.!
Бахтиёр
Ҳажга бормоқлик ҳам кўпларга армон,
Илойим ушалсин орзуларимиз.
Аллоҳга
минг шукур, бе шикаст омон,
Юртга қайтаётир Ҳожиларимиз.
Сохиба
Шайтонни жаханнам қарига солиб,
Бир
олам юракда тасурот олиб,
Дилда собит имон, яхшилик ғолиб,
Юртга қайтаётир Ҳожиларимиз.
Бахтиёр
Дуога қўл очиб мискину ғариб,
Орзулар руёбин юзга чиқариб,
Араб диёридан сафари қариб,
Юртга қайтаётир Ҳожиларимиз.
12
Сохиба
Жилмайиб боқишар
юзлари маъсум,
Ҳожи Она Ҳожи Айяларимиз,
Юзларидан ёғиб
нурли табассум,
Юртга қайтаётир Ҳожиларимиз.
Бахтиёр
Оппоқ либосларда қаддилари ғоз,
Ватан остонаси бўлди пайяндоз,
Кутиб олиш учун чиқганмиз пешвоз,
Юртга қайтаётир Ҳожиларимиз.
Do'stlaringiz bilan baham: