Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob tayyor formatda
- Bu sahifa navigatsiya:
- АЙРИЛИҚНИНГ ШОМИ ЯҚИНМИ.
- ДУШАНБА ТОНГ
СОХИБЖОНГА.
Юрагим ғам алам еб бўлган ўйиқ, Йироқ сузолмайди мен сузган қайиқ, Эл ичра доимо ҳурматга лойиқ, Жаннати инсонсиз Сохибжон укам. Ижодда давонлар йўллар олисдир, Кимдир ғаним бўлса кимдир холисдир, Сиз деҳқон ижодкор майдон полиздир, Жаннати инсонсиз Сохибжон ука. Камтарсиз ижодда тенглигингиз бор, Камтарлик тахсинга доим сазовар, Ижодкор укажон зўр хурматим бор, Жаннати инсонсиз Сохибжон ука. Яқин инсонимсиз доим юракка, Катта шоир бўлинг етинг тилакка, Мухтожмассиз сохта унвон тиргакка, Жаннати инсонсиз Сохибжон ука. Кимдир мол дунёга шуҳратга ўч ким, Улар ботиб қолган асли кўлмакка, Шеърингиз ёзасиз парво қилмай жим, Жаннати инсонсиз Сохибжон ука. Имон бутун дилда ўқийсиз номоз, Қани мен ҳам сиздай, ўқисам номоз, 22 Виждоним сўроқлар келган шу овоз, Жаннати инсонсиз Сохибжон ука. Осмонда керилмай ерда сўзлайсиз, Шуҳрат деб оёқни ердан узмайсиз, Шуҳрат талашмайсиз, ерда яшайсиз, Жаннати инсонсиз Сохибжон ука. АЙРИЛИҚНИНГ ШОМИ ЯҚИНМИ. Ўрганибман сенга бунчалар, Хаёл мотам куйини чалар, Ҳижрон урар юракка ҳанжар, Айрилиқнинг шоми яқинм? Кириб келди бунчалар тез куз, Бор меҳрингни айладингми муз, Ёмонлар кўп тегдимикан кўз, Айрилиқнинг шоми яқинми?. Айрилиқми бағрида ётсам, Азобини сезмасам қотсам, Топганимда наҳот йўқотсам, Айрилиқнинг шоми яқинми?. Бахтли эдим қанчалар олдин, Туймоқдаман айрилиқ ёдин, Ким тинглайди юрагим додин, Айрилиқнинг шоми яқинми? 23 ДУШАНБА ТОНГ Қуёш яна сочди нурини, Уйғонмоқда тириклик демак, Оловлатсин меҳр қўрини, Душанба тонг бўлсин муборак. Қалб тўрида орзулардир мўл, Армон қучмай ушалсин тилак, Ишга яна олмоқдасиз йўл, Душанба тонг бўлсин муборак. Кимда қайта уйғонмаслик бор, Кулфатларни курасин курак, Насиб этсин тириклик дийдор, Душанба тонг бўлсин муборак. Ҳар битта тонг кечадан яхши, Қувончларги сипқорсин юрак, Мухрлансин қалбларга нақши, Душанба тонг бўлсин муборак. Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling