Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

 
 
ҲАЁТ ҚОНУНИ 
 
Остонам хуввиллаб қолмас ҳеч қачон, 
Демагин чораси ҳеч топилмагай, 
Ким кетар ким эса келар шодумон
Бу қисмат эшиги ҳеч ёпилмагай. 
Кетибсан кетдим деб эмасман хуш он, 
Умидим йўллари дема ёпилгай, 
Келган бор ўрнингда қурмоқда ошён, 
Ўлимдан ўзгага чора топилгай. 
Бу ҳаёт оқими ҳеч тўхтамасин, 
Майли қўйиб юбор койима уни. 
Билдирса ўрнини дил ўртанмасин, 
Келмоқнинг кетмоғи бордир бир куни 
Ажал полизимиз Одам қовуни, 
Гуноҳлар киримиз савоб совуни
Ажалдир оламнинг полиз деҳқони, 
Келмоқнинг кетмоғи бордир бир куни. 
Бошимиздир турфа синовларга ғарқ, 
Тиловат ўқиймиз мархум таоми, 
Кетганлар ортидан деймиз ўлим ҳақ, 
Келмоқнинг кетмоғи бордир бир куни 
Йилида қўй сўйиб йил оши деймиз
Чириб узулади ҳаёт қонуни, 
Ким учун мол дунё ташвишин еймиз, 
Келмоқнинг кетмоғи бордир бир куни 


45 
АРМОНИМ ДАДАМ. 
Тоғдайин суянчим қалбимнинг қўри, 
Мўнғайиб боқади уйимнинг тўри, 
Бағримни ўйяди сиз ётган сўри, 
Ширин дийдорлари армоним дадам, 
Жонлари жонимга дармоним дадам. 
Қизим деб бағрига босиб эркалаб
Юрарди Худодан камолим тилаб, 
Зор қақшаб қолдимку тупроғиз силаб, 
Ширин дийдорлари армоним Дадам, 
Жонлари жонимга дармоним дадам. 
Олам хувуллаган айтинг нетайин
Ўша орзуларга қандоқ етайин, 
Сизга Аллоҳимдан жаннат тилайин, 
Ширин дийдорлари армоним Дадам, 
Жонлари жонимга дармоним дадам. 
Мени ташлаб кетган сарбоним Дадам
Мендан олдин кетган карвоним Дадам, 
Сизни кўролмайман кўрмоқлик қайда, 
Ширин дийдорлари армоним Дадам, 
Жонлари жонимга дармоним дадам. 
КИТОБ ЎҚИ СЕРЯЛДАН ЯХШИ. 
Чироқ ўчса ўчар телвизир, 
Чор томонга югурасан зир
Укагинам мени тут маъзур, 
Китоб ўқи серялдан яхши


46 
Берсанг арзир бор меҳр қўринг, 
Бузулмайди қурумас шўринг, 
Жахолатга илинмас тўринг 
Китоб ўқи серялдан яхши 
Жуда кўпда реклама ўлгур, 
Асабингга қазимайди гўр, 
Ҳар жой қулай ўқи тўкиб қўр, 
Китоб ўқи серялдан яхши 
Илмсизлик бағринг тешмас ўқ, 
Тўлиб борар онгинг мағзи тўқ, 
Китобларнинг рекламаси йўқ, 
Китоб ўқи серялдан яхши. 
Серялдан ҳеч нима ютмайсан, 
Бирор ишнинг бошин тутмайсан
Эрта қачон келар кутмайсан, 
Китоб ўқи серялдан яхши. 
Олди қочди вақтинг ўғирлар, 
Чўнтак додлар нақтинг ўғирлар, 
Китоб илм онгинг тўғрилар, 
Китоб ўқи серялдан яхши, 
Хохиш уйғот хафсала йўқни, 
Ўзга тортсин очнию тўқни, 
Қийналмайсан тутгандай чўғни, 
Китоб ўқи серялдан яхши. 


47 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling