Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


ШИРИН СУХБАТ ҚУРГИН ДЎСТ БИЛАН


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ШИРИН СУХБАТ ҚУРГИН ДЎСТ БИЛАН. 
Бахтиёр
 
Зерикдингми чорла ёнингга, 
Хисоблашма каму кўст билан. 
Оро кирсин келиб ёнингга, 


65 
Ширин суҳбат қургин дўст билан. 
Сохиба 
 
Кўнгил юки кетар йўқ бўлиб.. 
Унутасан дардингни кулиб
Вақт ўтказма ,шунчаки юриб, 
Ширин суҳбат қургин дўст билан. 
Бахтиёр
 
Қўйгин энди қўлдан қаламни, 
Юрагингдан қувсин аламни, 
Кулгуларинг тутсин Оламни, 
Ширин суҳбат қургин дўст билан. 
Сохиба
 
Оғриқ бермай қолади нишинг, 
Дилдан қочар қахратон қишинг, 
Барҳам топар дарду ташвишинг. 
Ширин суҳбат қургин дўст билан.! 
Бахтиёр 
 
Кўнглинг ғамдан эзилдими айт
Дўстнинг ўрни сезилдими айт, 
Чорла уни бўлсин қайси пайт, 
Ширин суҳбат қургин дўст билан. 
Сохиба
 
Оғир кунда дарддошинг бўлган, 
Бетоб бўлсанг ҳолингни сўрган, 
Ёмонингмас яхшингни кўрган, 
Ширин суҳбат қургин дўст билан. 


66 
Бахтиёр
 
Сиринг айтсанг сирингга сирдош, 
Умр деган йўлингда йўлдош, 
Тафтини сез, дийдорига шош
Ширин сухбат қургин дўст билан. 
Сохиба 
 
Кўришмоққа шошилгин ҳар дам, 
Чойхонада олиб бирга дам, 
Бир пиёла чой ичиб беғам, 
Ширин суҳбат қургин дўст билан 
ЭЙ ДЎСТЛАР ЯХШИЛИК ЎЛМАСИН.! 
(Ҳалқаро дўстлик кунига..) 
Ҳеч путур еткизма хуш онга
Умидлар пуч бўлиб сўлмасин. 
Макрла кирволиб ишончга, 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин.! 
Эй Дўстлар яхшилик ўлмасин.! 
Тиғ бўлиб қадалар оҳири, 
Юракка зардоблар тўлмасин. 
Алдайди шайтондан моҳири, 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин.! 
Эй Дўстлар яхшилик ўлмасин.! 
Тик қараб алдайди кўзимга, 
Тупурган кўп бўлди тузумга, 
Ишониб бўлмаскан ҳеч кимга, 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин.! 
Эй Дўстлар яхшилик ўлмасин.! 


67 
Эритгин кўнгилдан қорингни, 
Келтирар пушаймон зорингни
Ичингдан емирар орингни, 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин.! 
Эй Дўстлар яхшилик ўлмасин.! 
Оёқдан чалай деб боқмагин, 
Ҳасаднинг оловин ёқмагин, 
Нафснинг тахтига боқмагин, 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин! 
Эй Дўстлар яхшилик ўлмасин! 
Заволга юзлатма вақтингни, 
Бой бериб қўймагин бахтингни, 
Кўзинг оч йиғиб ол ақлингни, 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин.! 
Эй Дўстлар яхшилик ўлмасин! 
Куй дема шайтоннинг нағмасин, 
Айтайин эй Дўстлар нимасин, 
Чўктирма оқибат кемасин, 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин! 
Эй Дўстлар яхшилик ўлмасин! 
Инсон ҳам турфа хил ғалати, 
Кимнингдир макри кўп одати, 
Аллоҳга қилинглар тоатти, 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин! 
Эй дўстлар яхшилик ўлмасин!. 
Икки кўз бир бирин ейман дер
Бири ўнг бириси сўлман дер, 
Инсофнинг тоғини олма бер. 


68 
Ёмонлик кўнглингда бўлмасин! 
Эй дўстлар яхшилик ўлмасин.! 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling