“Эримдан ўч олишни ўйлабману, ўзимнинг шаънимни ўйламабман” — пушаймон аёл ҳикояси


Download 199.86 Kb.
Pdf ko'rish
Sana04.04.2023
Hajmi199.86 Kb.
#1327336
Bog'liq
Эримдан ўч олишни ўйлабману



“Эримдан ўч олишни ўйлабману, ўзимнинг шаънимни ўйламабман” 
— пушаймон аёл ҳикояси 
 
“Фарзандларимнинг таъна, алам тўла нигоҳлари ҳеч қачон кўз олдимдан 
кетмаса керак. Ҳеч бўлмаса бизни, келажагимизни ўйламадингизми, деган 
сўзи ҳали ҳам қулоқларим остида акс садо беради. Эримдан ўч олишни 
ўйлабману, фарзандларимнинг, ўзимнинг шаънимни ўйламабман...” 
Гоҳида кимгадир аччиқ қилиб шундай хатога йўл қўямизки, унинг товонини бутун умр 
тўлашимизга тўғри келади. У хато нафақат бизнинг, балки яқинларимизнинг ҳам ҳаѐтини остин-
устун қилиб юборади. Ҳаѐтимиз саҳифасида ўчмас доғ бўлиб қолади. 
“Ҳаѐтий ҳикоялар”нинг бу галги қаҳрамони ҳам хатосининг товонига умрининг энг гўзал 
лаҳзаларини бериб, кунларини афсус, надомат билан ўтказаѐтганлардан. 
“Туркияга келганимга ҳам анча йил бўлди. Ҳатто саноқдан ҳам адашиб кетдим. Уч йилми, 
тўрт йилми, балки беш йил бўлгандир. Кунларни санашимдан фойда йўқ, чунки мен ортимга, 
ватанимга, оилам бағрига қайтолмайман. 
Бу ерга одамлардан қочиб келганман. Аммо одамлардан қанчалик қочмай, ўзимдан 
қочолмадим, хаѐлларимдан қутулолмадим. Бир вақтлар оилам, менга ѐқмаса ҳам эрим, бир-
биридан ширин фарзандларим, ота-онам бор эди. Ўйламай босган қадамим мени барчасидан 
айирди... 


Ота-онам оддий, меҳнаткаш инсонлар эди. Отам новвой, биз уларга кўмакчи эдик. 
Ҳовлимизда иш тугаганини эслолмайман. Суягим меҳнатда қотди. Тиним бўлмаса-да, оиламизда 
хотиржамлик, барака бор эди. 
Вақти соати билан мени турмушга узатишди. Турмуш ўртоғим бўйлари баланд, хушсурат 
йигит эди. Уни жуда яхши кўрардим. Шу қадар яхши кўрардимки, жонимни беришга ҳам тайѐр 
эдим. 
Катта фарзанд бўлганлари учун алоҳида ҳовлига кўчиб чиқдик. Қайнотам яхши жойларда 
ишлаган, ўғилларига улар улғаймасдан туриб уй-жой солиб қўйган эканлар. Бирга яшаганимизда 
билинмаган экан, эримнинг тайинли иши йўқлиги алоҳида чиққанимиздан сўнг сезила бошлади. 
Эрим мени назаримда отасининг давлатига керилиб юрган йигитлардан эканлиги, бозор-
ўчар қилишни билмайдиганга, кийим-кечакни қўятуринг, рўзғорга етарли маблағ тополмайдиганга 
ўхшар эди. Бу вақтда мен ҳомиладор эдим. Шундай қилиб кўзим ѐриди. Биз қизли бўлдик. 
Ҳозир ўйлаб ўзимнинг ўзбошимчалигим ва нотўғри гумонларимни тушунаман. Лекин 
ўшанда кўзларим кўр эди. Эримни телбаларча севганим билан бирга, унга бир шахсий буюм 
сифатида қарар эдим.
Қизимиз юқори синф, ўғилларим ҳам эсини таниб қолганда отаси эсини емагандир, деб 
ўзимни юпатиб юрдим. Назаримда бир икки кунда эримни бегона аѐл билан хиѐнат устида ушлаб 
оладигандек эдим. Бу ишларимдан зериккан эрим уйдан эрта кетиб кеч қайтишни одат қилди.
Рашк, алам, нафрат кўзларимни кўр қилди. Аллох ҳалол қилиб берган эримдан топмаган 
бахтни мен ўзгалардан излай бошладим. Шундай инсонни топдим ҳам. Узоқ суҳбатлашардик. У 
мени тингларди, тушунарди, ширин сўзларини аямасди. Мен у билан ҳеч бир тубанликка 
бормадим, аммо, кундан кун унга боғланиб бордим. 
Тез тез ѐзишадиган бўлдим. Бир-биримизга расм жўнатиб, ҳар соатда аҳволимизни 
сўрайдиган бўлдик. Эримга ўзимни фақат пул, рўзғор учун керакдек ҳис қилардим. Ўзимга яраша 
ҳусним, чиройим бўлса, унга фарзандлар туғиб берган бўлсам, рўзғорини бутлаб ўтирган бўлсам, 
тинмасам, нега менга бундай ноҳақлик қилишини тушуна олмасдим.
Кўза кунда эмас, кунида синади, дейишади. Менинг кўзам ҳам синди. Доим ѐзишмаларни 
ўчирардим. Ўша кун ѐзишиб ѐтиб, ухлаб қолибман. Ярим тунда келган эрим қўлимдан 
телефонимни олиб хабарларни ўқиб чиқибди. 
Жанжал, тўполон қилди. Қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла-кўйни бошимга йиғиб келди. 
Унинг қўлида далил бор эди. Мен эса тухматларимни ва унинг қилмаган хиѐнатларини исботлаб 
беролмасдим. Аллох чевар зот эканлигини тушунганимда кеч бўлган эди. 
Фарзандларим кўзларимга термулиб, ойи, ҳеч бўлмаса бизни ўйламадингизми? Ким деган 
одам бўлдик, кўчада қандай бош кўтариб юрамиз, дегандаги нигоҳлари ҳеч қачон эсимдан чиқмаса 
керак. 


Эрим жавобимни берди. Болаларим ҳеч бири мен билан кетишни истамади. Отам оқ қилди, 
онам юзимга ҳам қарамади, фақат юм-юм йиғлади. Хиѐнатдан ҳазар қиладиган эримни хиѐнатда 
айблаб уни жазоламоқчи бўлиб ўз ҳаѐтимни барбод қилдим. 
Мен билан ѐзишиб юрган инсоннинг ҳам оиласи, фарзандлари бор экан. Бўлган воқеадан 
хабар топгач, менинг оилам ҳам шундай бўлишини истамайман, мени тушунинг, деди. Қанчалар 
катта хатога йўл қўйганимни тушуниб етдим. Лекин жуда кеч эди... 
Мана, энди юрибман, ўзга элларда одамларнинг боласини боқиб, қари онасига қараб. 
Ҳозирги ақлим бўлганда эрим билан ўшандаѐқ ажрашган бўлардим. Ота-онам, болаларим бағрида 
бўлардим ҳозир. Шаъним ҳам оѐқ ости бўлмасди. 
Аввалига яшаш жуда қийин бўлди. Аммо болаларимни соғиниб яшашга ҳам кўникиб 
қолдим. Бир ўй доим юрагимни ўртайди: болаларим мен ҳақимда гапиришга уялади, мен ҳақимда 
гап кетса отамнинг боши хам бўлади. Уларга муносиб фарзанд, муносиб она бўла олмадим. Ўлсам 
ҳам биров билмайди, ортимдан йиғламайди...”

Download 199.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling