Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


ТАВАЛЛУД МУБОРАК ЗУЛФИЯБОНУ


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ТАВАЛЛУД МУБОРАК ЗУЛФИЯБОНУ.
Ёнингизда қанча Дўстларингиз бор. 
Эзгу тилакларин қилмоқда изҳор
Бахт ва омадингиз доим бўлсин ёр . 
Бугун умрингизнинг энг гўзал они. 
Таваллуд муборак Зулфия бону.
Гўзал завқли ўтсин ҳар бир онингиз 
Дўстга тўла бўлсин тўрта ёнингиз
Озорни билмасин ширин жонингиз 
Бугун умрингизнинг энг гўзал они 
Таваллуд муборак Зулфиябону. 
Кўплар етолмаган бахтга етинг сиз. 
Ижролар қиласиз гўзал ва тенгсиз. 
Меҳрингиз уммондир мавжланган денгиз. 
Бугун умрингизнинг энг гўзал они 
Таваллуд муборак Зулфиябону.
НАФСИНГ СЕНИ ЕНГИБ ҚЎЙМАСИН.! 
Олишади сенла тенгма тенг. 
Пушаймонинг бағринг ўймасин. 
Ичингдаги душманингни енг. 
Нафсинг сени енгиб қўймасин. 


69 
Дема сира мен доим хушман. 
Имонингдан меҳринг тўймасин. 
Ичингдаги энг катта душман
Нафсинг сени енгиб қўймасин. 
Зайиф тортса ичингда иймон. 
Шайтонга ҳам туғулар имкон. 
Кўзингни оч ахли мусулмон
Нафсинг сени енгиб қўймасин. 
Инсоф битмас эгри таёққа, 
Пок туйғуни дилдан қувмасин. 
Айлантирар без бет сайёққа, 
Нафсинг сени енгиб қўймасин!. 
Саркаш майл кўзинг қилар кўр, 
Ноинсофлик инин қурмасин. 
Имон дарсин унга ўтиб тур, 
Нафсинг сени енгиб қўймасин. 
 ТАШЛАБ КЕТДИ 
Чустлик Шоира Зуҳрахон Абдулхакимхон қизи 
хотирасига 
 
Зуҳрахонга куймасми ичинг. 
Юрсин эди таратиб зиё. 
Бир ожизага етдими кучинг, 
Бунча бағринг тош экан дўнё.
Дилга ўйиб алам изларни
Шавқат билан боқмадинг қиё, 
Йиғлатдингга яна бизларни


70 
Бунча бағринг тош экан дунё.
Сўнди яна бир қуёшимиз. 
Осмон қулаб тушгандай гуё, 
Чуқур ғамга ботди бошимиз, 
Бунча бағринг тош экан дунё
Қайтишмоқда тупроққа қўйиб, 
,Бағримизни олдингку ўйиб, 
Юрак додлар чидолмай куйиб
Бунча бағринг тош экан дунё.
У дунёсида роҳат берсин. 
Шеърга меҳри тўймасдан кетди. 
Аллоҳ сабр тоқат берсин, 
Кўрмоқ армон ташлаб кетди.

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling