Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


ҚЎНҒИРОҒИНГ КУТЯБМАН ЁРИМ


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ҚЎНҒИРОҒИНГ КУТЯБМАН ЁРИМ. 
Сув сатҳидай ошмоқда жабрим. 
Ҳижрон ҳар кун қазмоқда қабрим. 
Бунча узоқ синадинг сабрим, 
Қўнғироғинг кутябман ёрим.! 
Оҳ урябман оҳим етмасми? 
Қайноқ меҳрим эритган қорим. 
Аразларинг эриб битмасми? 
Қўнғироғинг кутябман ёрим! 


61 
Мендан кўра ўзинг дадилроқ, 
Ҳамон ўзинг севганим борим. 
Ҳаяжон ҳам чулғаган титроқ, 
Қўнғироғинг кутябман ёрим.! 
Кўз олдимдан кетмайин йироқ, 
Юракдан мўл , тошмоқда зорим. 
Соғинганман. қилгин қўнғироқ, 
Қўнғироғинг кутябман ёрим.! 
Севгимиз ҳеч топмасин якун. 
Бошим узра тебранар дорим. 
Кўз узмадим телфондан ҳар кун. 
Қўнғироғинг кутябман ёрим! 
МЕҲР АСРАР ЖАҲОЛАТДАН ДУНЁНИ. 
Бахтиёр
.
 
Эзгуликлар дадил боссин қадамлар, 
Меҳр беринг яшнар дунё тўрт ёни, 
Тарқаб битсин юрак ютган Аламлар
Меҳр асрар жаҳолатдан дунёни. 
Сохиба
 
Тарқамасин ғам аламлар дунёга, 
Айланмасин Орзулар ҳам руёга, 
Бир келганмиз меҳр беринг дунёга, 
Меҳр асрар жаҳолатдан дунёни. 
Бахтиёр
 
Тотли сўздир турфа янграр ҳар тилда 
Дилда собит тутгай дину иймонни, 


62 
Паймол бўлмас гўзал хислар кўнгилда, 
Меҳр асрар жахолатдан дунёни. 
Сохиба 
 
Битиб байтлар ширин сўзла .шоирлар, 
Қалам билан забт этгандир дунёни, 
Улар кимдир Алишер ва Бобурлар
Меҳр асрар жахолатдан дунёни. 
Бахтиёр 
 
Айланмасин меҳр тугаб анқога, 
Савоб билан урсин юрак туғёни, 
Талпининглар меҳр бериб зиёга, 
Меҳр асрар жахолатдан дунёни. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling