Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

УЛУҒ ТУПРОҚ! 
Улуғ тупроғимсан оламда танхо!. 
Қалбим зулматларин ёритган ватан.! 
Кечганлар косаси оқармас асло. 
Ким дилинг ёмон оғритган ватан! 


80 
Кўхна мўъжизасан кўриб улгурмас! 
Келган сайёхни хам хоритган ватан 
Бор бўйинг кўргани умрлар етмас! 
Кўхна асирларни қаритган ватан!. 
Савлат тўкиб турган Темур бобом бор ! 
Хорижлардан келиб кимлар бермас тан! 
Нечун айтинг қилмай фахру ифтихор! 
Асрлар бағрини ёритган ватан ! 
Қирон келтиришган ёвлар зотига! 
саф тортиб туришган ёвларки улкан.. 
Дунё тан бергандир Темур зотига 
Ёвларни қийратиб хоритган ватан 
Арзийди хар қанча қилсак ифтихор! 
Энг сара буюклар зотини берган 
Тупроғимиз босган ёв бўлган тор мор! 
Хатто Йилдиримнинг додини бергин! 
Истасанг тўкаман кўзимдан ёшим! 
Дилимда тугамас. Қуллуғим ватан.! 
Сенга таъзимдаман. Эгаман бошим! 
Дахолар бешиги улуғим Ватан ! 
Тупроғингни ўпай эгиб юзларим! 
Не не зотлар сенга беришмаган тан! 
Сендан йироқ кетмай кетсам кўзларим! 
Интизор бўлади йўлинга ватан !! 
Жонимиз садқадир сенга эй ватан ! 
Умримиз йўлини ёритган чироқ!.. 
Ватандан кечганлар кетар бекафан ! 
Хатто насиб этмас бир ховуч тупроқ!


81 
АЛЛОҲГА ИЛТИЖО 
Сендан бойлик сўрамайман 
Имонимни собит қил, 
Шайтон ошно хисларим 
Юрагимдан нобут қил 
Сендан бойлик сўрамайман, 
Халол рисқим териб ей, 
Билакка куч ибодатда 
Номозимда сени дей. 
Сендан бойлик сўрамайман 
Рисқлар қўшгин рисқимга, 
Халос айла шайтондан 
Дарз етмасин ишқимга 
ФАРЗАНД НОЛАСИ. 
Нима қилай мен онамни яхши кўрсам 
Тирик бўлса пойларига юзим сурсам 
Қани эди бир бор бўлсин тушда кўрсам 
Уйланаман деманг дада кўнглим додлар 
Онам қабрин кўриб қайтдим кеча бориб 
Йиғлаб турдим мехрига кўп зор бўлиб 
Юрибман мен дунёларим тор бўлиб 
Уйланаман деманг дада кунглим додлар 
Шунчалар тез унитизми ойимни
Мени хам бер ўша жойдан жойимни
Соғинганман жондан ортиқ ойимни 
Уйланаман деманг дада кўнглим додлар 


82 
Менинг дардим қайдан билсин етти ётлар 
Унитишни осон билган бедарт зотлар 
Ўлмас сира онам менинг хаётлар 
Уйланаман деманг дада кўнглим додлар 
Сирим айтсам онам бўлар сирдошим 
Соғинч ларга қанча чидар бардошим 
Ёстиғимни хўл қилади кўз куз ёшим 
Уйланаман деманг дада кунглим додлар 
Ичолмаган ошим ана совиб ётар 
Ухлолмайман онам эслаб тонглар отар 
Тош сузингиз юрагимга оғир ботар 
Уйланаман деманг дада кунглим додлар
Айрилиқлар шоми мени итдек қопар 
Хаёлларим онам қабри томон чопар 
Зиндон бўлган қалбимга ким йўл топар 
Уйланаман деманг дада кунглим додлар 
Сизга дойим дилда ширин сўзим бор 
Оғзингизга тутай ноним ўзим бор 
Қийналасиз дардингиз бор кўзим бор 
Уйланаман деманг дада кунглим додлар 
Оёғиздан этигингиз ўзим ечай 
Бошингиздан сув угириб ўзим ичай 
Жонингдан кеч дейинг майли жондан кечай
Уйланаман деманг дада кунглим додлар 
Дарт чексангиз дардингизни тузатай 
Дардингизга малхам бўлиб умр қўшай 
Ўлгунимча хизматингиз сари шошай 


83 
Уйланаман деманг дада кунглим додлар 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling