Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик
Download 0.76 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob tayyor formatda
- Bu sahifa navigatsiya:
- “КЎЗИ БОР” ОДАМЛАРГА.
ОСОНМАС
Осонмас бу майдон ичида қолмоқ Пойингда ястанган тупроқни ўпмоқ Шон шухрат кўзи ёш бари ичида Эй дўстим нимани истадинг кўпроқ Осонмас бу майдон ичида қолмоқ Йўлингда арслонлар бўлгай хамрохинг Йўлингда қанча ғов қанча машақат Буларни лозимдир енгиб ўтмоғинг Осонмас бу майдон ичида қолмоқ Йўлбарснинг юзидан бориб ўпмоғинг Бир кунинг шодликда бир кун еб тўқмоқ Бору йўқчиликка керак кўнмоғинг Осонмас бу майдон ичида қолмоқ Йўлингда учрайди дўстдан кўп душман Қолавер яшаб майдон ичида Ярим йўлда дод деб емасанг пушмон Осонмас бу майдон ичида қолмоқ Тош отиб ранжитар гоҳида ахмоқ Ёқарми ўша кун ранжибб асабинг Азобнинг тахланган қатини бузмоқ Осонмас бу майдон ичида қолмоқ Сув келса симириб тош келса кемирмоқ Ўзганинг азобин хам бўйнингга олмоқ Хаёт қил учида ё кетмоқ ё қолмоқ 84 ОЛТИН ЁЗ Ёрга ошиқ бўлган каби суйдирасан Куйлар бўлсам .куйим ўзинг созимсан.. Ёқиб ичим саратондек куйдирган . Фаслларнинг энг созисан ёзимсан Дехқон ишлар мехрини хам ерга экиб. Мехнат сира жонига ҳеч кетмас тегиб. Мевалари қаддин чолдек қолди эгиб Фаслларнинг энг созисан ёзимсан. ТЎРТЛИК Юзинг гулдир, қўлингда хино, Давлати йўқ ғариб тахтсизсан, Ўзингга кўп қўймагин бино, Бахтсиз бўлсам, сен хам бахтсизсан. *** Аллоҳ берсин сабр ва тоқат, Давом этма бу ўйинингни, Алданасан, топмай оқибат, Пуч ёнғоққа кўмиб қўйнингни. “КЎЗИ БОР” ОДАМЛАРГА. Кўзинг тегмасин ҳеч кўзларинг ёмон. Осмон қучиб турган, бинолар қулар , Бандага термулсанг, қолмайди омон. Кўзинг тушган мол, хўкизи ўлар . 85 Кўзинг Тегмасин ҳеч кўзларинг ёмон Ажалнинг сояси бўлиб юрасан Кимни мақтасанг шу қолмайди омон қабр қучиб кетган лигин кўрасан. Кўзинг тегмасин ҳеч кўзларинг ёмон. Дилни вайрон этиб, кетасан доғлаб, Инсон қавмидансан, сен хам иссиқ жон. Мехмон қилиш керак, кўзларинг боғлаб. Кўзинг тегмасин ҳеч, кўзларинг ёмон. Осмонга қарама, юргин бош эгиб. Бошимизга қулаб тушмасин осмон Бошингни эгиб юр юргин бош эгиб,!! Кўзинг тегмасин ҳеч, кўзларинг ёмон. Кўз ташлаб жонимга келтирганинг ох Кўзларинг жабрини тортмасин инсон. Кўзларинг жабридан, Асрасин Аллоҳ!! Кўзинг .тегмасин ҳеч, кўзларинг ёмон, Ширин турмушларнинг, маъзаси қочор. Бемор холсизланар, хол сўралган он. Кун ўтмай уйида азасин очар . Кўзинг тегмасин ҳеч, кўзларинг ёмон . Кўз ташлаб жонимга келтирганинг ох Кўзларинг жабрини, тортмасин инсон. Кўзларинг жабридан, Асрасин Аллоҳ!! 86 ГУЛИМ Ҳазон бўлмас қалбимда гулим Дилимда йўқ..озорим доғим Ҳаётимдасуянар тоғим Мени ташлаб кетмайди гулим! Хазон бўлмас қалбимда Омон Рангимни ҳеч айламас сомон Талпинганим. Дойим у томон Мени ташлаб кетмайди гулим Бор бўлсин у бахтимга.омон борлигидан яйрайди кўнглим айирмасин мендан худойим мени ташлаб кетмайди гулим Менинг учун азиз инсоним! экагига йўқдир гумоним ! тилло сочгум етса имконим мени ташлаб кетмайди гулим Умрим ичра нуру зиёйим хаётида булбул! Гуёйим излаб излаб топган дунёйим мени ташлаб кетмайди гулим Яхшилигин узмоқ учун ҳеч уринсам хам етмайди умрим дуодаман алқаб эрта кеч мени ташлаб кетмайди гулим Юксак бўлган берар бахойим бу оламда тенгсиз танхойим 87 кўким узра кулган мохим гулим мени ташлаб кетмайди Қайғу сира бошин эгмасин Олиб берай нима демасин Ёмонларни кўзи тегмасин Мени ташлаб кетмайди гулим Етмаса бас унга озорим авйланган қалбимда борим Қалбимдаги мангу бахорим мени ташлаб кетмайди гулим Download 0.76 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling