Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


ҚАНДАЙИН БОҚАСАН АЛЛОҲ ОЛДИДА


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ҚАНДАЙИН БОҚАСАН АЛЛОҲ ОЛДИДА. 
Ўзингдан оламга яхшилик юқтир. 
Боқмоғинг бор албат ҳақнинг кўзига, 
Ёмон феълинг билан юзинг шувитдир
Қандайин боқасан Аллоҳ юзига. 


55 
Эркакка тенг келма бўйинг бўйлама, 
Ношукур бўлмагин нону тузига, 
Номин қаро қилиб ўйин ўйнама, 
Қандайин боқасан Аллоҳ юзига. 
Бадавлат отангми кўнглингнинг тоғи. 
Шундан қорилганми кибринг тупроғи, 
Қиёмат чоғи бор қийнайди доғи, 
Қандайин боқасан Аллоҳ юзига. 
Эрнинг обрўйини айлаб хазон хас, 
Барча шумликларга етакчисан ас, 
Ҳукумрон Аёлман дема етар бас
Қандайин боқасан Аллоҳ юзига. 
ОҚИБАТНИ ЎЛДИРМАНГЛАР. 
 
Яшнасин куч олиб тилакда, 
Ғуборларга тўлдирманглар, 
Нима ўлса ўлсин юракда, 
Оқибатни ўлдирманглар. 
Тафт беринглар тутиб билакка, 
Ҳасратларда сўлдирманглар, 
Не бўлса ҳам бўлсин юракда, 
Оқибатни ўлдирманглар. 
Гўзал эрур гўзал яшамоқ. 
Сасларига солингиз қулоқ, 
Еткизманглар унга дарз ямоқ. 
Оқибатни ўлдирманглар 


56 
Эзгуликка бўлинг бошу қош, 
Ёвузликлар кўтармасин бош. 
Қалбинг ичра гавхар тош қуёш, 
Оқибатни ўлдирманглар. 
Одамларга бўлманг бағри тош, 
Ранжимасин сиздан қариндош, 
Кўмак учун дийдорига шош
Оқибатни ўлдирманглар. 
Тарк этмасин саси садоси, 
Меҳр беринг бўлинг адоси, 
Қийнаса ҳам турмуш савдоси, 
Оқибатни ўлдирманглар. 
Бўйи етган ўғил қизларга, 
Мерос ўтсин набираларга, 
Илтимосим шудир сизларга
Оқибатни ўлдирманглар. 
Нафс оёқдан чалар меш қорин, 
Йўқотмасин инсофу орин, 
Кимда қанча асрасин борин, 
Оқибатни ўлдирманглар. 
РАШКИНГИЗДАН ҚЎРҚАМАН 2 
Адашмайсиз сўзингизда, 
Қаҳр балқар юзингизда, 
Радар бордай кўзингизда, 
Рашкингиздан қўрқаман. 


57 
Кириб юринг юзларга
Ким қўйибди бизларга, 
Қарамайман қизларга 
Рашкингиздан қўрқаман. 
Юзингизда ёнар олов, 
Ёнимни олмас биров, 
Қўлингизда тайёр касов, 
Рашкингиздан қўрқаман. 
Кокилингиз ўйнар дордай, 
Мен кимга ҳам ёқаман 
Бемахал ёқган қордай, 
Рашкингиздан қўрқаман. 
Ўзим билан қафасим, 
Ичга тушар нафасим. 
Бас қил энди Азизим
Рашкингиздан қўрқаман. 
Ғийбаткашлар нима деган, 
Кимга қулоқ осиб келган, 
Довулдай босиб келган
Рашкингиздан қўрқаман. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling