Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий "Хамса" сининг яратилиши "Ҳайрат ул-аброр" достони


Download 63.68 Kb.
bet1/6
Sana07.01.2023
Hajmi63.68 Kb.
#1081942
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий “Хамса” сининг яратилиши “Ҳайрат ул-аброр” достони


Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий “Хамса” сининг яратилиши “Ҳайрат ул-аброр” достони

Режа:

1. "Хамса" сўзининг луғавий ва истилоҳдаги ма`нолари. Хамсанависликнинг юзага келиши.
2. Алишер Навоийнинг хамсанавислик ва хамсанависларга муносабати.
3. "Ҳайрат ул-аброр" достонининг яратилиши, композитсияси.
4. Мақолот ва ҳикоятларнинг мавзувий таснифи ва таҳлили.


"Хамса" сўзининг луғавий ва истилоҳдаги ма`нолари. Хамсанависликнинг юзага келиши.
“Хамса” сўзи арабча хамсун – беш саноқ сонидан ясалган бўлиб, бешлик, яъни беш қисмдан иборат бутунлик деган маънони ифодалайди. Адабиётшунослик атамаси сифатида “хамса” бешта достонни ўз ичига оладиган бир бутун яхлит асар маъносини ифода этади.
Мумтоз адабиётда «хамса» сўзи бир неча маъноларда ишлатилганлигини кўришимиз мумкин. Хусусан, Алишер Навоий достонларида:
1. «Салоти хамса» (беш вақт намоз) ёки шоир таъбири билан айтганда «панж ганж»:
Хамса салотингга чу навбат бўлуб,
Панжаи исломға қувват бўлуб…
Фақр аро ул панжа қабул этти ранж,
Лек ҳақиқатда эрур панж ганж (7-том, 42).
2. Исломнинг бешта рукни - «хамси муборак»:
Беш ясамиш тангри таборак ани,
Деса бўлур хамси муборак ани (7-том, 111).
Навоий шеъриятида ҳам «Хамса» ўрни-ўрни билан тилга олинади. Хусусан, «Наводи рун-ниҳоя» девонидаги бешинчи наът ғазалида шундай байт мавжуд:
Бўлмағай эрди муяссар «Хамса», яъни панж ганж,
Қилмаса эрди мадад ҳолимға беш олий або.
Мазкур ғазал «Хазойин ул-маъоний»га ҳам киритилган. Унда «беш олий або» (беш олий ота) жумласи «беш оли або» (ота оиласининг беш аъзоси) тарзда келтирилган. «Беш оли або» манбаларда Муҳаммад (а.с.), қизлари Фотима, куёвлари Али ҳамда икки набиралари Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн деб тилга олинади.
Хамсанавислик адабий анъана сифатида ХИИ аср озарбойжон шоири Низомий Ганжавий (1142-1209) дан бошланган эди. У кейинчалик «Панж ганж» деб номланган «Махзан ул-асрор» (1176), «Хусрав ва Ширин» (1181-82), «Лайли ва Мажнун» (1188), «Ҳафт пайкар» (1196), «Искандарнома» (1206) каби достонлар туркумини яратди. Низомий ўз достонларини узоқ вақт давомида ёзган. Унинг ўзи бу достонларни умумий ҳолда «Панж ганж» ёки «Хамса» номи билан атамаган. Низомийдан сўнг унинг достонлари дастлаб «Панж ганж», кейинчалик «Хамса» тарзида умумий бир ном билан аталган.
Низомий анъаналарини биринчи бўлиб изчил тарзда давом эттирган сўз санъаткори ХИИИ аср охири ХИВ аср бошларида Ҳиндистонда яшаган шоир Амир Хусрав Деҳлавий бўлди. У 1298-1301 йилларда Низомий достонларига жавоб тарзида «Ширин ва Хусрав» (1298), «Лайли ва Мажнун» (1298), «Матлаъ ул-анвор» (1299), «Оинаи Искандарий» (1299) ва «Ҳашт биҳишт» (1301) достонларини яратди. Ана шу тариқа хамсанавислик шарқ халқлари адабий ҳаётида мустаҳкам анъанага айлана бошлади.

Download 63.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling