Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий "Хамса" сининг яратилиши "Ҳайрат ул-аброр" достони
Хамсанавислик ан`анасининг шаклланиши ва тарққиётига бир назар
Download 63.68 Kb.
|
Хамсанавислик тарихига бир назар Алишер Навоий “Хамса” сининг яратилиши “Ҳайрат ул-аброр” достони
Хамсанавислик ан`анасининг шаклланиши ва тарққиётига бир назар.
Алишер Навоий ше`рият соҳасида кўп меҳнат қилиб, ше`рий асарлар ёзган ва девонлар тузган бўлса-да, аммо бу ишлар уни қониқтирмасди. Алишер Навоий ўз қобилиятининг буюклигини намоён этишда кичик ше`рий нав`лар торлик қилажагини англагач, у энди назм соҳасида ўзининг даҳосини намоён этувчи "васе` майдон"-кенг майдонни излайди ва, шоирнинг қайд қилганидек, маснавий - достон ана шундай мақсадларни амалга ошириш учун мувофиқ эканлигига ишонч ҳосил қилади. Шуниси ҳам борки, Алишер Навоий бунинг учун мумтоз адабиётда яратилган алоҳида достонларни ҳам, достонлар туркуми-хамсаларни ҳам чуқур ўрганиб, бу соҳада "хамсатайн"-икки хамса, я`ни Низомий ва Хусрав Деҳлавийлар хамсалари ан`анасига мурожаат этиб, бу ниятни амалга оширишга бел боғлайди. Алишер Навоий бу ишнинг оғирлигини ҳам билади: Емас осон бу майдон ичра турмоқ, Низомий панжасига панжа урмоқ… Керак шер оллида ҳам шери жанги Агар шер ўлмаса, боре паланги. (8-том, 29) Аммо унинг эзгу нияти - ўзбек адабиёти тарихида ҳам ана шундай асар-хамса ёзиш орқали туркий халқларни ундан баҳраманд этиш, туркий-ўзбек тили имкониятларининг улуғлигини намоён этиш ҳамда ўзининг олижаноб мақсад ва буюк орзуларини ана шу асарда ифодалашдан иборат бўлганидан бу ишни бажаришда дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлардан қўрқмади, аксинча ше`риятнинг "шери жангийси" эканини шараф билан адо этди. Натижада, унинг жаҳонга машҳур "Хамса" си майдонга келди. Алишер Навоийнинг "Хамса"си буюк бешлик тарзида шуҳрат қозонган бўлиб, унинг майдонга келиши ҳам мавжуд ан`ана ҳамда замонадаги бадиий-естетик талаблар натижаси сифатида қаралади. Ма`лумки, хамса ёзиш ан`анаси исломий сивилизатсия тарқалган ўлкалардаги уйғониш даври маҳсулидир. "Хамса" ёзишга биринчи бўлиб киришган озарбойжонлик Низомий Ганжавийдир (1441-1209). У 1176-1204 йиллар орасида форс тилида бешта достон яратди. Уларнинг биринчиси "Махзан ул-асрор" (1176-йилда ёзилган), иккинчиси "Хусрав ва Ширин" (1180-81 йилда ёзилган), учинчиси "Лайли ва Мажнун" (1188-89 йилда ёзилган), тўртинчиси "Ҳафт пайкар" (1196-97 йилда ёзилган) ва бешинчиси "Искандарнома" (1199-1204 йилларда ёзилган) дир. Бу асарлар Низомий томонидан ягона-яхлит ном билан аталмаганидан кейинчалик уларни "Панж ганж" ва "Хамса" тарзида номлаш одат бўлиб қолди. Низомийдан кейин унинг "Панж ганжи" услубида достонлар туркумини- Хамсани яратган шоир ҳиндистонда туғилиб, фаолият кўрсатган ватандошимиз Хусрав Деҳлавийдир (1253-1325). Хусрав Деҳлавий 1299-1302 йилларда ўзининг "Хамса"сини форс тилида ёзди. Унда қуйидаги достонлар бор: "Матла` ул-анвор", "Ширин ва Хусрав", "Мажнун ва Лайли", "Оинаи Искандари", "Ҳашт биҳишт". Низомий ва Хусрав Деҳлавий асарлари ўзаро қиёсланса, шу нарса аниқ бўладики, Хусрав Деҳлавий умумий йўналиш бўйича Низомий асари ан`анасини давом эттирган бўлса-да, айрим янгиликларни ҳам киритган. Буни ба`зи достонларни номлашда ва ўрнини алмаштирганида кузатиш мумкин. Бу фарқлар фақат қурилиш-шаклий жиҳатдан янгилик киритишнинг ифодаси бўлиб қолмай, балки асарлар услуби, мазмуни, тимсоллар талқинида ҳам янгиликлар киритилганига ишора ҳамдир. Хусрав Деҳлавийдан сўнг Алишер Навоийгача бўлган давр орасида (1302-1483 йиллар) ҳам достонлар туркумидан иборат бешликлар яратиш давом этди. Жумладан, Хожуи Кирмонийнинг 1332-1348 йиллар орасида яратган бешлиги, Салмон Соважийнинг ҳам бу ишга қўл ургани, ХВ асрда эса Жамолий Табрезий, Котибий, Кавкабий, Ашраф каби шоирларнинг турли тарздаги бешликлари яратилган эди. Алишер Навоий буларнинг кўпчилигидан хабардор эди. Жумладан, "Фарҳод ва Ширин" достонида (1484 йилда) улардан бири Ашраф ҳақида шундай ёзади: Бу майдонга чу Ашраф сурди маркаб, Бу сўзни ўзга нав` этти мураттаб. (8-том, 49). Ашраф Мароғавий (ваф.1459йил) ва унинг "Хамса"си ҳақида "Мажолис ун-нафоис" да (1491-1498 йиллар) эса яна шундай ёзган: "Мавлоно Ашраф-…кўпроқ авқот "Хамса" татаббу`иға сарф қилур эрди, то ул китобни тугатур тавфиқи топти, воқеан ўз хурди ҳолиға кўра ямон бормайдур" (МАТ,13-том, 16-бет) Ашраф Мароғавий форс тилида ёзган "Хамса"сининг ҳозирча ма`лум нодир нусхаси Англияда сақланади ва унинг таркиби қуйидагича: 1. "Минҳож ул-аброр"; 2. "Ширину Хусрав". 3. "Лайлию Мажнун"; 4. "Ҳафт авранг"; 5. "Зафарнома". Мазкур "Хамса" нашр эттирилмагани сабабли унинг ҳақида батафсил сўз юритиш имкони йўқ. Download 63.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling