Адабиётлар:
1. Валихўжаев Б. Ўзбек адабиёти тарихи (Ўқув қўлланма). ИИ қисм. – Сам.: СамДУ нашри, 2002.
2. Воҳидов Р., эшонқулов Ҳ. Ўзбек мумтоз адабиёти тарихи. (Ўқув қўлланма) –Т.: Янги аср, 2006.
3. Муҳиддинов М. Комил инсон – адабиёт идеали. – Тошкент: Фан, 2005.
4. Салоҳий Д. Навоий назмиёти (Ўқув қўлланма). – Тошкент, 2012.
5. Тоҳиров С. Хамсанавислик анъанасининг илк қоидаси хусусида // СамДУ «Илмий ахборотнома»си. 2013 йил, 4-сон. 57-61-бетлар.
6. Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. 7-том. – Т.: Фан, 1992.
7. Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. 11-том. – Т.: Фан, 1994.
8. Алишер Навоий. МАТ. 20 томлик. 16 том. – Т.: Фан, 1999.
Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул-аброр” достонида ҳукмдорлар образи
1.1. “Ҳайрат ул-аброр”да ҳукмдорга бўлган муносабатнинг бадиий ифодаланиши.
Алишер Навоийнинг “Ҳайрат ул- аброр” достонидаги учинчи мақолатда улуғ шоирнинг ҳукмдор ҳақидаги қарашлари ўзининг бадиий ифодасини топган. Достоннинг ХХВИ бобини ташкил этувчи ушбу мақолат “Салотин бобидаким, … адолатлари “айн”ининг чашмайи зулоли мулк бўстонин сероб қилғай, то бу бўстондин амният ва фароғат гуллари очилғай…” тарзидаги сарлавҳа билан бошланади.
Мақолат 107 байтдан ташкил топган бўлиб, унинг дастлабки 14 байтида Алишер Навоий ўзининг эътиқодий қарашларидан келиб чиқиб, Аллоҳнинг подшоҳга берган иноятлари хусусида ниҳоятда катта эҳтирос билан мулоҳазаларини бадиий тасвирлайди. У қуйидаги сатрлар билан бошланади:
Ей фалак авжидин ўтуб рифъатин,
Ой-у қуёшдин чалиниб навбатин.
Тахтинг ўлуб давлати жовид мулк,
Сояйи чартинг аро хуршед мулк.
Тож бошингдин бўлубон сарбаланд,
Тахт аёғингдин ўлуб аржуманд. [6, 121]
1.2. Шоҳ Ғозий Алишер Навоий талқинида
“Ғозий” сўзи “Навоий асарлари луғати”да “ғазот қилувчи”, “уруш қилиб ғалаба қозонган” сингари маъноларни англатиши қайд этилган. [6,754] Навоий яшаган даврларда жаҳонгирлик шараф саналганлиги боис бошқа ўлкаларни ўзига бўйсундиришга ҳар бир ҳукмдор ҳаракат қилиб турган. Табиийки, Султон Ҳусайн Бойқаро ҳам бундан ташқарида турган эмас. Тўғри, у бошқа мамлакатларга қўшин тортиб бормаган бўлса-да, мамлакат ичкарисидаги низоларни бартараф этиш учун у ҳам жанглар олиб борган. Алишер Навоий Шоҳи Ғозий тимсолида Ҳусайн Бойқарони назарда тутган
Do'stlaringiz bilan baham: |