Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ВИДО СЎЗИН АЙТИШГА ШОШМА. 
(Ажойиб шоира маржонахоннинг хато шеърини
ўқиб ) 
Ўгай вақт косасида томчилар имкон, 
Пушаймон чақмасин мисоли чаён, 
Юрак дардларингни ҳозир айтиб қол, 
Гар ҳозир айтмасанг айтасан қачон!. 
Меҳрингдан эрийди юрагида тош, 
Кулфат ҳам омад ҳам юрар ёнма ён. 
Ҳали ҳам кеч эмас дийдорига шош
Ёрингни дийдори бўлмасдан армон! 


38 
Алвидо сўзини айтишга шошма.! 
 
 
ВАФОДОР ЁР НОЛАСИ. 
Айтинг кимда бўлмайди айиб, 
Ич этимдан бироз оғриндим, 
Севгимизни қилмайлик майиб, 
Бегим сизни жуда соғиндим. 
Севиишганмиз етайлик ахтга, 
Эришайлик бахт деган таҳтга, 
Қучоғимни тўлдиринг бахтга, 
Бегим сизни жуда соғиндим. 
Ҳар дақиқам интизор кутиб, 
Келиб қолар дея овундим
Аразларни буткул унутиб, 
Бегим сизни жуда соғиндим. 
Қайтинг энди тўкманг ёшим сиз, 
Азобландим бағрим тилиндим, 
Меҳрлигим бахт қуёшимсиз, 
Бегим сизни жуда соғиндим. 
Кўнглим ҳижрон токай ғашласин, 
Қалбим баҳор каби яшнасин
Яхши кунлар томон бошласин, 
Бегим қайтинг сизни соғиндим. 


39 
ТУРККА ТАҚЛИД. 
Кийинишиб туркча либос 
Тақлид қилиш авж олди 
Ибо қани ўзбекка хос 
Ор номус қайда колди. 
Босиб кетди хар ёқни 
Мустафо Маматбейлар 
Қулга олиб таёқни 
Чопиб юрар болакайлар 
Бири Пўлат Аламдардир 
Бири куйган ошикдир 
Хаммасига битта бахо 
оғиз йиртар қошикдир. 
Натижами натижа 
Бергин десанг хисобин 
Бузмокдалар аллақанча 
Ёшларимиз одобин 
Ёш қарини турк сериаллар 
Атрофига туплайди 
Оилада жанжаллар 
Қуйди чиқди купайди 
Олди қочди қирғин уқ 
Бузар ёшлар хулқини 
Телвизорда кургим йук 
Турк киноси турқини 
Индамасанг қуламокда 
Одоб ахлоқ биноинг 


40 
Телвизорда булмокда 
Ахлок бузар киноинг 
Либос кияр бадан очиқ 
Одатларга учдими 
Туркча одат туркча қилиқ 
Хаётга хам кучдими 
Турк кино денгиз тулкин 
Юзасида юзади 
Ёшларимиз ахлоқин 
Турк кинолар бузади 
Ўзбекликка дарз кетди 
Ўзгаларга қуйиб бино 
Жонимизга тегиб кетди 
Йук булсайди турк кино 
Отабеклар сайхан Кумуш 
Утмиш булиб қолдими 
Хаё ибо одоби хуш 
Қизлар туш буп олдими 
Турк кинога тақлид изи 
Ҳеч ким демас кузинг оч 
Куйлак кияр ўзбек қизи 
Белигача ялангоч. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling