Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

 
 
 
 
 


41 
КЕКСАЛИК ТИЛАГИ. 
 (Ҳаммага қарилик шундай эъзоз насиб этсин.
Кексаликка етолмай , Қўлга асо ушлолмай, орамиздан
кетганлар қанча.) 
Тили чучук чулдирайди, 
Атрофингда пилдирайди, 
Кулса кимни кулдирмайди
Неваралар омон бўлсин. 
Сендан огоҳ кўриб турган,, 
Митти юрак уриб турган, 
Ширин сухбат қуриб турган, 
Неваралар катта бўлсин. 
Жўшар ҳаёт томчиси, 
Шеърларинг илхомчиси, 
Изларингни давомчиси
Неваралар омон бўлсин. 
Йўлларингда тошинг терар, 
Бундай эъзоз « қатта » бўлсин. 
Таом десанг ошинг берар, 
Неваралар омон бўлсин. 
Тўкилмайди қадр-томинг, 
Келтиришар илхоминг, 
Бобо дейди суйик номинг
Неваралар катта бўлсин. 
Дил эркалар шевалари, 
Умр боғинг мевалари, 
Фарзандларинг эгалари, 
Неваралар омон бўлсин. 


42 
ТАШЛАБ КЕТИЛГАН ГЎДАК НОЛАСИ. 
Соғинчлардан титрар юрагим
Ўтди ана ярми ҳам йилнинг, 
Наҳот бўлмай қолди керагим, 
Она мени кўргани келинг. 
Аллангизда бордир сеҳрингиз, 
Қўлим чўзай мен томон елинг, 
Соғинганман қайноқ меҳрингиз, 
Она мени кўргани келинг. 
Қахшатмасми сизни ҳорлигим, 
Меҳрингизни тумордай илинг, 
Қизиқтирмас наҳот борлигим, 
Она мени кўргани келинг. 
Бағрингизга бошимни қўйяй, 
Оромисиз соғинган дилнинг, 
Қалбим яйраб тафтингиз туйяй, 
Она мени кўргани келинг. 
КЎНГИЛ ҚОЛСА ЁМОН ҚОЛАДИ. 
Олов билан ўйнашма бола, 
Тугамайди дилингдан нола, 
Оралайди орангни ола
Кўнгил қолса ёмон қолади. 
Ёлғонларга дилинг пир қилма, 
Ағёр билан тилинг бир қилма, 
Ёр, дўстларинг кўнглин кир қилма, 
Кўнгил қолса ёмон қолади. 


43 
Қувончларинг қайтмоғи махол, 
Киминг бор сен томон қолади, 
Ҳеч ким сендан сўрамайди ҳол, 
Кўнгил қолса ёмон қолади, 
Қувонч қайтиб босмайди қадам, 
Фақат қайғу ютганинг алам, 
Зор бўласан изларига ҳам, 
Кўнгил қолса ёмон қолади. 
Азобини ютмай қолмайсан, 
Дил кабаси вайрон қолади, 
Синса кўнгил бутлай олмайсан, 
Кўнгил қолса ёмон қолади. 
Йўқлаб келмас сочсанг ҳамки зар, 
Оқибатни узиб кеткизар
Гапинг ўйлаб гапир биродар, 
Кўнгил қолса ёмон қолади. 
Кулфатинг мўл қилади нағма, 
Ҳасрат деган уммон қолади, 
Сени ташлаб қочади ҳамма, 
Кўнгил қолса ёмон қолади. 
Тополмайсан оромни кезиб, 
Азоб меҳмон бағрингни эзиб, 
Ўзингдан ҳам кетасан безиб, 
Кўнгил қолса ёмон қолади. 
Ёзилмайди кўнглинг тугуни, 
Ғийбатин ҳам қиласан уни, 
Унутмагин билиб қўй шуни, 


44 
Кўнгил қолса ёмон қолади. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling