Дунё динлари тарихи назария нима дейди


Download 138.99 Kb.
bet1/6
Sana17.06.2023
Hajmi138.99 Kb.
#1534138
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Дунё динлари тарихи


Дунё динлари тарихи — назария нима дейди
Маълумотларга кўра, дунёда 10 мингдан ортиқ дин мавжуд. Салкам 8 миллиардни ташкил этувчи жаҳон аҳолисининг этник таркибига назар солсак, икки мингга яқин миллат ва элатдан иборат эканига гувоҳ бўламиз. Қизиқ миллатлар сонидан ҳам кўп бўлган динлар қандай юзага келган. Бу борада назарияда қандай фактлар ва тарихий маълумотлар бор. Ушбу мақолада шу хусусда олиб борган изланишларимизни жамладик.
Фанда динларнинг шаклланиши тарихига оид икки хил қараш мавжуд. Биринчи қарашга кўра диннинг пайдо бўлиши бевосита инсониятнинг яралиши билан боғлиқ. “Теологик ёндашув” яъни биринчи қарашга кўра, Худо илк инсонларни яратиши билан уларга Ўзини танитган, натижада инсон илк динга эътиқод қила бошлаган. Бугун мавжуд бўлган ҳар қандай дин ўзининг тарихини инсоният яралиши – илк инсон билан боғлашини кўришимиз мумкин. Жумладан, ислом динида – Одам ва Ҳавво, яҳудийлик ва христианликда – Адам ва Ева, зардуштийликда – Говмард ва бошқалар. Мазкур таълимотлар динларнинг муқаддас манбаларида баён қилинган.
Теологик ёндашувга кўра, турли буюмларга сиғиниш ва кўпхудолик, жумладан анимизм, тотемизм, фетишизм ва шомонлик яккахудолиликдан кейин юзага келган.
Динларнинг келиб чиқиши ҳақидаги иккинчи қараш фанда “материалистик ёндашув” деб номланади. Мазкур қарашларнинг пайдо бўлиши антик даврга бориб тақалиб, илк бор қадимги юнон файласуфлари қарашларида акс этган. XVII асрга келиб Европада черков ҳокимиятининг сусая бошлаши, ҳурфикрлилик намояндалари – дин танқидчиларининг пайдо бўлиши, XIX асрнинг иккинчи ярмида Чарльз Дарвин томонидан “Турларнинг келиб чиқиши” (1859) номли асарнинг чоп этилиши ҳам туртки бўлди. Қатор олимларнинг фикрига кўра дин бу ижтимоий ҳодиса, инсон тафаккури, эмоциялари маҳсулидир. Мазкур қараш тарафдорлари динлар соддадан – мураккабга, умумийликдан – хусусийликка, кўпхудоликдан – яккахудоликка томон узоқ тарихий эволюцион жараённи босиб ўтган деб ҳисоблашади.
Материалистик қараш қўрқув динларнинг келиб чиқишида асосий роль ўйнаган ҳиссий ҳолат эканини илгари суради. Жумладан, инглиз файласуфи Герберт Спенсер (1820–1903) ҳам ибтидоий қабила динларининг келиб чиқишига қўрқув натижасида “аждодларга сиғиниш” сабаб бўлганлигини таъкидлайди. Спенсер ижтимоий ҳисоб–китобларга суянган ҳолда, ҳаёт қўрқувининг динлардаги ўрнига алоҳида деган назарияни илгари сурган. 
Рақамларга мурожаат қилсак, бугун энг кўп тарафдорларга эга динлар 5 та бўлиб, улар Ислом, Христианлик, Яҳудийлик, Буддавийлик, Ҳиндуизм саналади. Диний эътиқод мавзуси шахсий ва эркин танловга асосланган ҳуқуқ бўлишига қарамай, бу борада турли-туман статистикалар эълон қилиб борилади. Ўтган 2021 йилги рақамларга кўра, христианлик энг кўп тарқалган дин бўлиб, унга дунё бўйича 2,38 миллиард киши эътиқод қилади. Ислом динига эътиқод қилувчилар сони эса бугунги кунда 1,91 миллиардни ташкил этмоқда. Ҳиндуийликка сиғинувчилар сони эса 1,16 миллиардга тенг. Бу дин тарқалиш даражаси бўйича жаҳонда учинчи ўринда. Буддизмга эса эса 507 миллион киши эътиқод қилади. Навбатдаги энг кенг ёйилган дин яҳудийлик бўлиб, унга эътиқод қилувчилар сони 14,6 миллион кишини ташкил этади. Келинг, энди энг оммалашган ушбу беш диннинг пайдо бўлиш тарихига назар солсак. 
1 Демак, издошлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда турадиган Христианлик (юнонча christos – «муқаддас ёғ суртилган», «халоскор») милоднинг I асрида Фаластинда юзага келган. Христианлик таълимотининг пайдо бўлиши Исо Масиҳ шахси билан боғлиқ. Исо шахси ҳақидаги мунозаралар фанда мифологик ва тарихий мактабларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Мифологик мактаб вакиллари Исони тўқима образ сифатида билишса, тарихий мактаб тарафдорлари унинг реал шахс бўлганига ишонч билдиришади.
311 йилда христианлик дин сифатида расмий равишда тан олинди. Шу асрнинг охирида, император Константин даврида христианлик давлат муҳофазасини адо этувчи ва унга раҳнамолик қилувчи давлат динига айланди. 
Христианликнинг муқаддас манбаси “Қадимги Аҳд” ва “Янги Аҳд” деб номланувчи икки бўлимдан таркиб топган “Библия” (юнонча – “китоблар”) китоби ҳисобланади. (2-расм)
1054 йилда христианлик дини доирасида илк йирик бўлиниш рўй бериб, натижада православ (Шарқий христианлик) ва католик (Ғарбий христианлик) черковлари юзага келди.
Православлик тарихан христианликнинг шарқий йўналиши сифатида шаклланди. Номланиши юнонча “orthodoxia” – “тўғри эътиқод” тушунчасининг рус тилига таржимасидан – Православлик сўзидан келиб чиққан.
Католиклик христианлик динининг энг йирик йўналиши ҳисобланади. “Католик” сўзи бутун жаҳон, бутун дунё (умумий, дунёвий) деган маънога эга. 

Download 138.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling