Дунё динлари тарихи назария нима дейди
Download 138.99 Kb.
|
Дунё динлари тарихи
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Яҳудийлик
- (4-расм) 4. Ҳиндуийлик
2. Ислом дини энг кенг тарқалган навбатдаги дин бўлиб, бу сўзнинг араб тилидаги луғавий маъноси – таслим бўлиш, бўйсуниш маъноларини беради. Ислом дини таълимоти бўйича Муҳаммад пайғамбар (а.с.) аввалги пайғамбарлар ишини давом эттирган, улар динини қайта тиклаган, Қиёмат олдидан юборилган охирги пайғамбар (Хотам ал–анбийо) – набий ва расул деб тан олинади.
Ислом дини VII асрда Ҳижоз (Ғарбий Арабистон)да пайдо бўлган. Ислом динининг пайдо бўлиши хусусида Ислом манбаларига асосланган диний анъанада у илоҳий ҳодиса, инсонларни тўғри йўлга солиш учун Аллоҳ таоло томонидан юборилган охирги таълимот деб ҳисобланади. Ислом талқинида дастлаб яҳудий ва христианлар ҳам айнан мусулмонлар эътиқод қилган Худога ишонганлар. Қуръони карим Ислом динининг муқаддас китоби ҳисобланади. Мазкур китобнинг бир неча номлари бўлиб, улардан “Қуръон” (арабча – ўқиш), “Фурқон” (фарқловчи), “ал–Китоб” номлари машҳур. Қуръон 114 та сура, 6236 оятдан иборат. Сура Қуръондан бир бўлак бўлиб, энг ками учта, энг кўпи 286 оятни ўз ичига олади. Қуръондаги суралар ўз мазмунига ёки нозил бўлган вақтига, яъни хронологик тартибига қараб эмас, балки Муҳаммад (с.а.в.) белгилаб берган тартиб асосида пайғамбар вафотидан кейин жамлаб ёзилган. 3. Яҳудийлик дунёдаги энг қадимий миллий динлардан бири бўлиб, тахминан милоддан аввалги иккинчи минг йилликда Мисрда пайдо бўлган. Яҳудийлик ягона Худога, муқаддас китобга ва пайғамбарларга имон келтирилиши билан миллий динлардан, миллийлаштирилиши билан эса, илоҳий динлардан ажралиб туради. Яҳудийликда динийлик ва миллийлик ўзаро бирлашиб кетган бўлиб, уларни бир–биридан алоҳида тушуниш мумкин эмас. Яҳудийлик дини вакиллари тарихий ва адабий – бадиий манбаларда “яҳудий”, “иброний” ва “исроил ўғиллари” каби номлар билан тилга олинади. “Танаҳ” ва “Талмуд” Яҳудийликнинг муқаддас китоблари ҳисобланади. “Танаҳ” китоби “Тора” (“Таврот”), “Навиим” (“Пайғамбарлар”) ва “Кетувим” (“Китоблар”) каби уч бўлимдан ташкил топган. “Танаҳ” номи эса, ана шу уч бўлимнинг ибронийча бош ҳарфларининг қўшилишидан ҳосил бўлган. (4-расм) 4. Ҳиндуийлик атамаси “Ҳинд дарёси атрофида яшовчи” маъносини билдирувчи форс сўзидан келиб чиққан бўлиб, ғарб олимлари минтақа халқининг динини ифодалаш учун уни ишлатганлар. Ҳиндлар эса ўз динларини “Санатана Дхарма” – азалий–абадий дин, дея номлайдилар. Мазкур дин, асосан Ҳиндистонда тарқалган бўлиб, мамлакат аҳолисининг 83 фоизи унга эътиқод қилади. Ҳиндуийликда тотемистик унсурлар ёрқин намоён бўлиб, бу, асосан, сигир, маймун, илон каби хайвонларнинг илоҳийлаштирилишида намоён бўлади. Ҳиндуийликнинг ақидавий, маросимий ва рамзий соҳалардаги жуда ҳам мураккаб тизими унга эътиқод қилувчиларнинг турлича талқинида яна ҳам мураккаблашиб кетади. Download 138.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling