3-мавзу. Илк христианлик тарихи теологияси Маъруза режаси Христиан динида тарих талқини
Download 30.39 Kb.
|
1 2
Bog'liq3 (6)
3-мавзу. Илк христианлик тарихи теологияси Маъруза режаси 1. Христиан динида тарих талқини. 2. Авлиё Августиннинг тарих фалсафаси. 3. Христиан тарихшунослигининг тавсифий хислатлари. Илк ўрта асрларда тарих фалсафасига доир энг характерли асар сифатида ўзида инсоният тарихининг кескин бурилиш пайтини акс эттирган епископ Аврелий Августиннинг машҳур «De civitate dei», яъни «Парвардигор давлати» деб аташ мумкин бўлган асари гавдаланади. Августин биз учун ўша бурилиш пайтида қулдорлар синфи мафкурасини ёрқинроқ ифодаловчи сифатида қизиқиш уйготади. Тарихни тарих фалсафаси нуқтаи назаридан ўрганаётган пайтда нафақат тарихчининг гояларига, балки муаллифнинг шахсиятига хам катта эътибор беришимиз лозим, чунки унинг биографияси (таржимаи холи) унинг дунёқарашига доир шарҳлар беради. Кўпгина тарихчилар борки, уларнинг хаёти драмматик (фожиали) эътиборларга тўла ва биз уларни диққат билан кўриб чиқишимиз керак. Августин ҳаёти ва унинг давридаги ғоялар ривожи тарихи биз учун бир инсон ҳаётида унинг кўз ўнгида содир бўлаётган жамоавий муносабатлар алмашуви таъсирида кучли рухий инқироз юз берганлигини кўрсатади. Биз Августиннинг барча қарашларида хақиқий бурилиш маълум бир даражада йўқалаётган антик маданият асосида, жуда қисқа муддат ичида табиатга, инсонга ва тарихга бўлган, умуман янги дунёқарашнинг, янги нуқтаи назарнинг асослари юзага келаётганилигини кузатишимиз мумкин. Бошқа сўз билан айтганда, унинг мисолида қандай қилиб ўрта асрлар дунёқараши сифат жиҳатидан олдингисидан бутунлай фарқ қиладиган ўзгача қарашлар тизимиюзага келаётганлигини кузатишимиз мумкин. Августин асарларида биз ўрта асрлар черкови дунёқарашларининг асосини, унинг теократик ақидаларини, папаликнинг кейинчалик Григорий VII ёки Иннокентий 3 пайтида яққол кўринган мафкуравий илдизларини топамиз. Айнан шу пайтда Августин қарашларида черков эътиқодидан турли хил четга чиқиш холатларига ҳам кўпинча таъсир кўрсатган. Августин ғояларига ислоҳотчилик йўналишларининг доҳийлари - Уиклиф, Гус, Лютер ва Кальвин ҳам мурожаат қилган. Бундан ташқари XIX-XX асрлар тарихшунослигини ўрганиш пайтида биз ҳар гал бир қатор тарихчиларнинг конфессионал қарашларига дуч келамизки, унда Августин ғоялари тарихни диний нуқтаи назардан туриб шарҳлашга уринаётган ёзувчиларнинг асарларида озми кўпми ўзгартирилган ҳолда акс эттирилган. Шунинг билан, Августин қарашлари билан танишиш нафақат ўрта асрлар тарихий дунёққарашларининг тавсифи учун, балки умуман ҳозирги кунларгача бўлган тарихшуносликнинг ривожини тушуниш учун ҳам муҳимдир. Биз кўпинча том маънода Августин ғояларини такрорлаётган ғоялар ва қарашларга ҳам дуч келамиз. Августиннинг ўзи хозирги кунда ҳам тинимсиз ўрганиш мавзуси бўлмоқда. Августин ҳақида адабиётлар сероб ва биз учун замонавий тарихшуносликни кўздан кечиришда Августинга бўлган у ёки бу тарихчиларнинг муносабатларини кўриб чиқиш аҳамиятлидир. Баён қилинганларнинг барчаси илк ўрта асрлар тарих фалсафасини айнан Августиндан бошлашга мажбур этади. Баъзи бир антик тарихчиларда етарл яққол бўлмасада, аллақачон инсоният бирлиги ҳақидаги ғоя қандай бўлмасин алоҳида мамлакатлар, халқлар ва давлатларни бирлаштирувчи бутун жахон тарихи ҳақидаги ғоя кўзга ташланмоқда. Христианлик бутун инсониятни диний аосда бирлаштириш учун алоҳида давлатлар ва мамлакатлар чегарасидан чиқишга интилган ҳолда бутун жахон тарихий назариясининг кейинги ривожи учун қулай бир асос бўлди. Шундай бутун жахон тарихий назарияни диний христиан дунёқараш асосида инсоният бирлигига ҳақидаги тасаввурга қаттиқ асосланган ҳолда Августин уни тузди. Августиннинг тарихий қарашлари бутунлай унинг диний ғояларига асосланган эди. Унинг диний қарашлари эса маълум бир ташқи таъсирлар асосида, хаётий тажриба мобайнида ғир томондант антик дунёқарашларининг номоёндалари бутпарастлдар билан, иккинчи томондан христианлик ичидаги турли хил бидъатчи ғоялар, оқимлар билан ўша давр христиан черковининг бошлиғи сифатида оиб борган курашлар пайтида вужудга келди. Августиннинг диний ва тарихий қарашларининг илдизи янада тушунарли бўлиши учун, унинг таржимаи ҳолидан олинган баъзи бир далилларни эслатиб ўтиш жоиз. Августин 354 йилда туғилда ва 430 йилда вафот этди. У Рим империяси ҳудудига вестготларнинг биринчи босқинининг ва 410 йилда Римнинг Аларих толмонидан босиб олинишининг, қулашининг гуоҳи бўлди. Ушбу воқеа 412-426 йилларда ёзилган унинг асосий асари «Парвардигор давлати» ни яратишда шубҳасиз туртки бўлиб хизмат қилди. У Гиппон шаҳрининг вандаллар томонилдан қамал қилиниш пайтида вафот этди. У бу ерда епископ эди. Шунинг учун ҳам Августин маълум бир даражада ўз даврининг муҳим драматик воқеалар қатнашчиси бўлган ва V аср бошларида Рим империясида юзага келган ва унинг қулашига олиб келган ўша буюк инқирозни бевосита гувоҳи бўлган. Ушбу инқироз нафақат Рим империясининг варварлар томонидан қулатилишида, балки империянинг ўзидаги, халқ оммасининг қўзғолонлари натижасида ифодаланди. Августин ўз даврининг иккинчи буюк муаммоси бўлмиш, ўша қуллар, колонлар, деҳқонлар қўзғолонларига нисбатан бўлган маълум бир нуқтаи назарга ўз муносабатини эгаллашга мажбур бўлди. Унинг донатистлар билан бўлган кураши маълум бир тарзда айнан ушбу муаммо билан боғлиқ эди. Августиннинг таржимаи ҳолидан асосий манба – унинг ўз эсдаликлари ёки «Cоnfessiоn», «Тавба»си бир қанча гумонлар уйғотади; у ердаги кўп нарсалар христианликни тарғибот қилиш уч3ун қаратилган; афсуски Августиннинг бошқа асарлари «Тавба»даги далилларни аниқлашга имконият бермайди. Ушбу «Тавба»га ҳамда ўқувчиси Поссидий томонидан тузилган Августиннинг мадҳ этувчи таржимаи ҳолига ва худи шундай мадҳ этувчи яъни унинг бошқа бирт ўқувчиси – тарихчи Орофидий эга маълумотларга асосланган ҳолда, кўпгина ғарб тадқиқотчилари ва бир қанча рус олимлари, масалан Герол, Трубецкаялар Августин шахсиятини идеаллаштиришган, уни самимиятли диний интилишларигпа фидокорона ёндошадиган инсон сифватида тасвирлашган. Биз учун Августин шахсининг аҳлоқий баҳоланиши муҳим эмас. Шуниси муҳимки, Августин ўз даврининг кенг ва ҳар томонлама маълумотли инсони бўлган. Унинг исталган асарини ўқир эканмиз, уни антик давр адабиёти ва фалсафаси билан яхши таниш эканлигига амин бўлишимиз мумкин. Бизнинг олдимизда ўзида антик даврнинг барча билимларини мужассамлаштирган инсон гавдаланади. Августин Рим Африкасидаги Тагастда ўрта холлик шаҳарликнинг оиласида таваллуд топди. Унинг отаси будпараст, онаси эса христиан бўлган. Августин яхши маълумотни биринчи навбатда нотиқликдан олди. Августин туғилган ва ўқиган Рим Африкаси IV асрнингғ иккинчи ярмида Рим империясининг энг маданиятли, романизациялдашган вилоятларидан бири бўлган, лекин Рим маданияти фақат маҳалдлий жамиятнинг юқори табақасини ўзига олди – аҳолининг кенг қатлами қисман финикияликлар, қисман нумидияликлар ўз тилини, маданиятини ва динини сақлаб қролишди. Африкада христианликнинг пайдо бўлишғ вақтини аниқ белгилаш қийин. Бошида у ерда жамиятнинг пастки синфлари мафкураси бўлиб қолган, лекин кейинчалик унинг юқори қатлаиларида ҳам тарқала бошлади. Шаҳар аҳолисининг ўрта қатламларида ва халқ оммасида IV асрдан бошлаб турли хил бидъатчиликлар тарқала бошлади. Асосан донатистлар ва циркумцеллионлар бидъатларидир. Хукмрон черков ва давлатнинг бидъатлар билан кураши Августин даврида Африка учун хосдир. Бининг натижасида унинг маълум бир даражада ички ривожланиши пайдо бўлди, унинг мафкураси шаклланди. Августин таржимаи ҳолига қайтамиз. Ўз «Cоnfessiоnes»ларида Августиннинг ёзишича, у ёшлигида жуда ҳам ахлоқсиз, хушчақчақ хаётнт олиб борган, лекин бу эҳтимол муболағадир. Унинг кейинги таркидунёчилик кайфияти, балки уни панд насихитлик томонидан ўзғ ҳаёт таризининг айш-ишратини ошириб кўрсатишга мажбур қилди. ёшлик пайтидпаёқ унинг ҳаётида илмий ва фалсафий қизиқишлар кўп аҳамият касб этган. Ёшлигида унга Цицероннинг ижоди катта таъсир кўрсатди, яъни у Рим жамиятини Юнон фалсафаси билан таништиришда йирик воситачилардан бири бўлган ва унинг таъсирида Августин фалсафа билан шуғуллана бошлади. Шу билан бирга биз унда маълум диний-аҳлоқий изланишларни кўрамиз. Антик давр фалсафаси бўлмиш ғоясини, яъни донишманд нафақат ўзтда ақл-заковат кучини, балки аҳлоқий асосни ривожлантириш керак, чунки маълум бир аҳлроқий юксалишдагина юқори билимга эришишў мумкинлигини Августин эгаллади. Ўз таҳсилини тугатгач, Августин дастлаб Тагастда грамматика бўйича муаллим, ундан кейин Карфагенда риторика(нотиқлик) бўйича устоз бўлди. Бу пайтда неополитанизм фалсафаси билан қизиққан ҳолда Августин илк бор христианлик билан ҳам танишди. Лекин антик фалсафасида тарбияланганлиги сабабли, христианлик бу пайтда уни четлатади, чунки унга бу жуда содда ва болаларга хос қўпол кўринади. «Муқаддас китоб» унга масалалар тўплами бўлиб кўринади. Унга христианлик таълимоти исботларга асосланмай, ишонишга буйруқ бераётгандай, унинг ақидалари ақлан текширилмаган йўл йўриққа ўхшагандай кўринади. Ўзининг илмий изланишиларида Августин монийлик билан ҳам қизиқади. Ушбу дуалистик назарияга кўра, олам коронғулик ёруғликнинг доирасида бостириб Кириши натижаси бўлади. Оламнинг мақсади бу қоронғуликдан халос бўлиш ва бошланғия ёруғликка қайтишдир. Бир пайтда, бу ғоялар Августинни эгаллаганди. Лекин унинг «Тавба»сига қарасак уни қониқтирмай қолди. 83 йилда Августин Римга келди. шуни ўйлаш мумкинки, уни бу ерга хақиқатни топишгина эмас, балки иш сохаси эҳтиёжи юзасидан келгшанди. Ниам бўлган тақдирда ҳам у яқин орадаги Миландаги машҳур олий мактабда нотиқлик ксафедрасига эга бўлди. Бу маҳаллий муаллим учун олдинга катта қадам бўлди. Римдагива Миландагибиринчи бўлишлварида у дарча диний тасаввуфий таълимотларини хаттоки неоплатонлик қарашларини ташлади ва аниқ агностицизмни, яъни ҳамма нарсада шубҳаланишни ва таҳминий билимларни борлигини гапирган файласуфларнинг фикрига қўшилди. Лекин яқин орада агносицмдан кўнгли қолгач, у яна христианлик билан қизиқа бошлади. Энди христианлик у учун ёшдигидан фарқли ўлароқ янада жозибали кўринар эди. Бу пайтда унинг христианлик машҳур «ўтмиши» бўлиб ўтади. (387 йил) бу бурилиш Августиннинг «Тавба»Сида ўи тарифлашича, бу ўзига хос драма, муаллим бир ташқи таассуротлар ва таъсирлар натижасида юзага келди. Христианликни қабул қилгач, Августин Милан Олий мактабидаги мураббийликни ташлаб африкага қайтди ва бошида (391 йилда) пресвитер (коҳин) кейин эса Гиппонда епископ бўлади. Бу ерда у черковнинг обрўсини оширишга, диний хақиқатларни белгилаш хуқуқцига эга ва ундан чекиниш бидъатлигини эълон қилишга эга ташкилот эканлигин исботлашга харакат қилади. Черков хуқуқига асосланиб, уни одамларни куч билан ишонтириш ҳаёли ва қилиқларини бошқариш фикри эгаллайди. Ушбу «обрў йўли» энди Августин қарашларини бутунлай бнлгилайди. Илоҳиёт ва шу билан бирга фалсафа у учун эркин изланиш ва худони билиш эмас, балки исботсизни қабул қилиш ва обрўга бўйсундириш деб тасаввур қилади. Епископ сифатида Августин бу пайтда Африкада содир бўлаётган ижтимоий харакатларни акс эттирган турли хил бидъатлар билан кескин урушни олиб боради; жумладан у ҳалқнипастки қаслари билан боғлиқ бўлган донатизм билан кураш олиб боради. Августин донатистлар билан курашда инсон черковдан ташқарида ножот тополмаслиги хақидаги таълимотни ривожлантиради, бу унинг «Парвардигор давлати» ғоясининг асосига киради. Августин бундан ташқари бошқа бир бидъатчилик Пелагий таълимоти билан кураш олиб боришга мажбур бўлади. У билан курашда Августин худони марҳамати хақидаги таълимотни олиб Ранкеборади, буни тарқатувчмси изчил Рим черкови ва тақдир хақидаги таълимот эканлигини илгкри суради. Бу икала таълимотни унинг исми билан кўпроқ ботлашади. Худонинг марҳамати хақидаги таълимот Августинда бошлванғич гуноҳ хақидаги тушунча билан боғлиқ. Августиннинг фикрича, «бошланғич гуноҳ» - биринчи одамнинг худо олдидаги ваъдани бузганлик – эркин истак ходисаси деб тушунилади. Бу гунох содир этилгандан бери инсон ҳохиши абадий бу гуноҳ билан боғлиқ. Инсонлар фақат худони марҳамати илоҳий куч билан халос бўлиши мумкинлигини айтади. Шундай қилиб гуноҳдан халос бўлиш «иноят» томонидан берилган «»марҳамат экандир ва у ҳаммага ҳам берилавермайди. Бу ерда Августиннинг тақдир хақидаги таълимоти ўртага чиқади. Баъзилар учун нажот баъзилар учун йўқ бўлиш одиндан белгиланган дейилади. Шу билан келажакда рохатда яшайдиган шахслар сони унча кўп эмасдир. Жуда кўп инмсонлар эса олдиндан жазога хукм этилгандир. Ушбу эркин истак гуноҳ ва тақдир хақидаги таълимотларга Августиннинг «парвардигор давлати» асарида ўз аксини топган унинг тарихий фалсафаси асосланади. Бу китоб Аларих омонидан Римнинг олиниши таассуроти остида ёзилган. Бутпараст дин тарафдорлари римнинг 410 йилда қулаши, эски худолар динидан чекинганлигидир деб даъво қилишган. Шу орқали христианликнинг тарқалиши Римнинг қулашига сабаб бўлди деб эълон қилишади. Августин ўзининг «Парвардигор давлати» асарида ушбу айблашни инкор этиб, инсоният ва умуман Рим тақдирига ўз қарашини баён қилади. Дунё охирати келганда барча гунохкорлар жазоланади,лекин танланганлар абадий рохатга,абадий худо билан бўлишга,абадий «Парвардигор давлати»да бўлашга бирлашадилар. Бутунжахон тарихи Августинга худо томонидан олдинроқ белгиланган, секин аста бу «Парвардигор давлати»ни ривожлантиришга ва мукаммаллаштиришга қаратилган режасининг амалга ошируви деб тасаввур қилинади. Шу билан бирга Августиннинг фикрича, Худо тарихни белгиловчи асосий куч бўлиб,Платон фалсафаси талқин қилган мавхум тушунча эмас, балки инсоният ривожини белгиловчи християн худо-яратувчи ва худо-бунёдкор сиқатида талқин этилади. Бу билан Августиннинг «мўъжиза» хақида тушунчаси боғлиқдир худо томонидан бўлиши мумкин эмас бўлган табиат ва тарих қонунлар йўқ эканлигини ва бу бузилишлар доим содир бўлаётганлигини исботлайди. Кейинчалик ўрта асрлар католик, қисман протестант тарихшунослиги бутунлай худо томонидан белгиланган тақдир ва худонинг қудрати хақидаги ғояга асосланган мўъжизага кўр кўпрона ишонишни тарғиб қилишдир. Шу билан Августин фикрича, оламда ёвуздлик хукмрондир. Бу ерда ёвузликнинг Августин учун куч эмас, балки худодан чекиниши деб кўринади, бутун олам эса ёвузлик дунёси, азобли жой сифатида нгомоён бўдади. Августин инсоннинг ҳар бир қадамида учраши мумкин бўлган барча ёлғонликларни тасвирлашда бўёқларни аямайди. Унда оламга умидсизлик билан қаоаш хукмронлик қилади. Ва Августинда «Парвардигор давлати» ғоями базан оламдан кечиш ғояси номоён бўлади . букаби кайфиятлар рохибликнинг асосида ётади. Ўша ғарбда кечаётган буюк инқироз ҳаётга , оламга бўдлган умидсизлик қарашлдарида ўз аксини топади. Августиннинг таълимотига кўра, оламда хукмрон бўлган ёвузлик ва гуноҳ, инсоният тарихида аста-секин «илоҳий ваҳий» сифатида ёритиладиган худонинг марҳамати билан енгилади. Бу ваҳий худо томонидан бошида яҳудийлар зотидан бўлган патриархлар, Моисей (Мусо) ва пайғамбарлар орқали еказилади. Ва ниҳоят Исонинг гуноҳ ювиши бу марҳаматнинг сўнгги ходисаси бўлди. Августинга бутун тарих ягона бир жараён сифатида кўринади. Бу ғоя Августин учун асосий ва хукмрон бўлиб қолди. у инсоният зотининг бирлигини, бутпараст давлатларнинг «Инжил» тарихи билан сингиб кетиши орқали тасдиқлайди. Лекин Августинда худо томонидан танланган одамлар ва ғбошқа халқлар тарихда бир хил ролp ўйнамайди; қолган халқлар «парвардигор давлати»нинг пайдо бўлишида иштирок этувчи эмас, балки ўзига хос «худо қуроли» сифатида «танланган» яҳудий халқини «худонинг ўгитлари»дан чекинаётганлиги учун жазо берувчи сифатида иштирок этишади. Тарихда ушбу илоҳий режанинг амалга ошувини Августин ўзига хос прогрессив жараён сифатида тасвир этади. Лекин бу прогрессни Августин фақат «парвардигор давлати» доирасига киритади; ердаги мамлакатни эса, умуман тасвир этади. Бу ерда ердаги давлатларнинг тарихигабағишланган «Парвардигор давлати»нинг 18-китоби қизиқарлидир. Биринчи даврлаштириш – монархиялар, яъни фақат иккита – Оссурия – Бобил ва Римни ўз ичига олади. Иккинчи даврлаштириш – тарихни Исонинг туғилишига ва туғилгандан кейинги даврларга бўлинишидир. Бундан ташқари, у ёш бўйичадаврлаштиришни ҳам қўллайди; бу даврлаштириш ўрта асрлар тарихчилари, Цицерон томонидан ҳам ишлатилинган. Августин олтита инсоният ёшини санаб тади – гўдаклик, болалик, ёшлик, йигитлик ёши, қарилик ва кексалик, у кучсизлик, хасталик ва ўлим билан тавифланади. Ва ниҳоят, ўлимдан сўнг еттинчи ёш – янгиланиш ва роҳатланиш келади; у «парвардигор давлати»даги танланганлар ёшидир. Қизиқарлиси шуки, Августин сўнгги олитнчи ёшга унинг қарашларига кўра, христианликнинг пайдо бўлишининг бошланиши, деб қарайди. Лекин ундпа христиан черковини пайдо бўлиши аксинча, инсониятни қайта ппайдо бўлиши керак эдику. Бу қарама-қаршиликдан Августин қуйидагича йўл билан чиқади: қадимги шаҳвоний инсоннинг қартайганлиги янги, маънавий инсоннингпайдо бўлиши билан кузатилади. Инсониятнинг ривожланиши у учун илоҳий хақиқатни идрок қилиш учун тарбияловчи жараён деб кўринади. Унинг «парвардигоа давлати» ерлаги давлатларга нисбатан қандай алоқада туради? Августин ўз қарашларини Рим давлати тушкунлик тутган жараёнда ривожлантиради. Шунинг учун ҳам, ердаги давла тўғрисида гапираётганда «парвардигор давлати»га нисбатан бошқача оҳангда гапириб, тарихнинг реалистик фалсафасини беради. Унинг айтишича, давлат зулм ўтказиш натижасида юзага келган. Унинг фикрича, инсонлар жамиятида, кучлилар кучсизларниўзига бўйсундирадиган кукрашғ хукмронлик қилади. Улар доимий курашиши холатига ва тартибсизликка бўйсунишни афзал кўришадилар. Давлатлар шундай юзага келадилар. Давлат Августиннинг фикрича, бу қароқчилар тўдасидир. Рим унга кўра, турли хил жиноятчилардан ташкил топган қароқчилар тўдасидан юзага келган. Рим тарихи Рем томонидан Ромулнинг ўлдирилиши билан бошланади. Худи шундай, «Инжил»да биринчи шаҳар қурган шахс ўз укасининг қотили Қаин бўлади. Августин Римнинг хукмронлигини мустаҳкамлаган, гўёки саҳоватли фуқароларга жирканчлик билан қарайди. Унинг фикрича, ўша барча саҳоватли фуқаролар, хукмронлик учун харакат қилишади. Шу билан бирга у бутпарастларнинг Рим хукмронлигини худолар яратганлигига қарши чиқади, Рим худоларининг устидан кулади. Августин бундай худоларга ишониш энг қўпол бидъатлар занжири деб баҳолайди. Шу билан бирга, у уларда девларни кўриб, қисман уларнинг борлтгтга ишонади. Христианлик таълимотидаги шайтонни, у Рим мифологиясига кўчиради. У барча бутпараст мўъжизалар ортида қора кучлар турган, деб фикрлайди. Рим хақида гапирганда, Августин, худо ушбу давлатни ўз мақсадлари учун қурол қилиб яратган, деб тасдиқлайди. Рим империясидаги бутун дунёнинг бирлашиши христианликни тарқалиши учун шароит яратди. Шундай қилиб, дунёвий давлат, Августиннинг қарашига кўра, танлаган шахсларнинг кўринмас маънавий эътиқодига нисбатан хизмат этувчи вазифа кўрсатиши керак. Бундай ишлар ерда содир бўлиши қийнлиги сабабли , дунёвий давлат одамларни халос этувчи черковга хизмат қилиши керак. Бундай дунёвий давлатга бўлган қараш IV-V асрларда Ғарбий Рим империясида давлатчилик ташкилотини умумий қулаши билан изоҳланади. Августиннинг фикрича, дунёвий давлат эгаллаган вазифаларни ўзига янги куч сифатида давлат олиши керак. Черков ва давлат қандай ижтимоий тузумни химоя қилиши керак? Августин қулдорлик тартибларига, қарам синфларнинг эксплутация қилинишига қандай қарайди? Августиннинг ўзи бу каби саволларни ўртага қўймаганди ва қўймайди, лекин буларга жавоб бериш учун унинг китобидан қуйидаги сатрларни ўқишимиз мумкин. Августин худо ҳаммани озод қилиб яратган, гуноҳни муқаррар пайдо бўлиши қулликни келтирган, деб айтади. Қуллик бу гуноҳкорлар қисматидир. Бундай фикр юритиш қулликни аҳлоқан оқлашдан иборатдир. Шундай қилиб, Августин ўз «парвардигор давлати» қараши орқали мавжуд ижтимоий тузумга қарши чиқмайди, балки, аксинча, бу тузумни ҳимоя қилиш назариясини танлайди. Тарихнинг ривожланиши оғирлик марказини «парвардигор давлати»га кўчирган ҳолда, у черков ташкилоти ердаги тартибларга хизмат қилишини ўртага ташлайди. Шундай қилиб, биз кўрамизки, Августин назариясида «парвардигор давлати» билан боғлиқ ижтимоий ўгаришлар хақидаги савол четлаб ўтилган. Бу ерда Августин хукмрон ижтимоий муносадатлар томонидадир. Ва ўзининг аристократик «танланганлар» ва «тақдир» хақидаги назарияларига кўра, у халқнинг пастки қатламига ён беришдан қочади. Бунинг исботи сифатида Августиннинг донатистлар билан кураши мисол бўла олади. Шундай қилиб, Августиннинг тарих фалсафаси унинг давридаги муҳим сиёсий ва ижтимоий муаммолар билан чамбарчас боғлиқ бўлади. Кейинчалик у ўрта асрларда хукмрон бўлган тарих фалсафаси асосига ётади. Августин қарашлари илоҳиятшунослик, кескин, теократик руҳдаги инсоният тарихи концепсияси, ўрта асрлар тарихий қарашларининг ривожланишини анча вақтгача белгилаб қўйишди. Ғарб тарихчилигида Августин (мил. 354-430 йй.) ўзининг “Илоҳий давлат” (“De civitate dei”) асарида самовий подшолик ва ердаги подшолик ғоясини қарама-қарши қўйди. Тарихда дуализм оқами шундан бошланади. Унинг фикрича барча тарихий жараён ердаги шайтоний давлат вақти келиб тугагач, самовий, илоҳий подшолик даври бошланади. Ердаги шайтоний давлат Одаматонинг икки ўғлидан бири Қобул томонидан хотилнинг ўлдирилишидан бошланган. Қобул ерда улкан “қароқчилар давлатини (маконини)” бошлаб берган. Бу ўз интиҳосига етади. Римнинг қулаши билан бу “макон”нинг тугаши бошланган. Эндиликда эса Византия тимсолида (Константин қироллиги) илоҳий самовий давлатнинг пайдо бўлиши учун илк даракчидир деб уқтиради Августин. Шарқ тарих тафаккурида ҳам сулолалар тарихи мисолида сўнгги подшолик адолатли ва худога мактуб давлат сифатида кўрсатилиш анъанаси бор ва буни махсус тадқиқ этилиши лозим. Ғарбда Клавдий Птолемей тарихни географик талқин қилиш анъанасининг асосчиларидан бири давлат тарихини турк хронологик босқичга бўлган: Ассиро-Вавилон, Мидия-Форс, Юнон-Македон ва Рим босқичлари. Бу юқорида келтирилган шарқона “Тўрт босқич” анъанасидаги асотир ва тарих қоришмасидан кўра тарихан ҳақиқий босқичлар эди. Бироқ, Рим империясини бу қараш ердаги охирги давлат, деб кўрсатади. Шу билан бирга тўртала босқич худонинг иродаси билан рўй берган ва у босқичлар инсониятнинг сиёсий бирлашувига хизмат қилган. Эндиликда инсоният, эмишки, Византия бошчилигида илоҳий давлат атрофида бирлашар эмиш. XII асрда яшаган тарихчи Оттон Фрейзинген Рим империяси одамзоднинг христиан дини атрофида бирлашуви учун замин ҳозирлаган, дея хулоса чиқарган эди. (“Хроника от сотворения мира” номли китобда). Гўё, Худо Римга қудрат бериб, унинг императори шахсида одамларни итоатга ўргатган ва оқибатда худодан ҳам қўрқадиган итоатли бўлишга ўргатган. Ғарбнинг илк феодал даври тарихчиси Августин ўтмишнинг чизиқли тараққиёт концепциясини ўртага қўйган. Бунинг асосида “Библия” орқали кириб келган ғоя ётар эди. Яъни, тарих худо томонидан бошқариладиган ва йўналтириб туриладиган, пировардида аввалдан қўйилган мақсад сари ривожланадиган ходиса деб тушунтирилади. Аммо Августин ҳар қандай ўтмиш ортда қолиши, тараққиётнинг муқаррарлиги, цивилизациянинг янги босқичи аввалгисидан устунлиги каби илғор фикрларни ҳам олға сурган. Римнинг қулаши римликларнинг гуноҳлари ортиб кетгани сабабли “худонинг жазоси эди” деган фикри эса ўз даврининг ғоясидан туғилган. Бу эса христианликка қарши Рим империяси томонидан қатағон ва қувғинлар қилингани воқеаси билан боғлиқ кўрсатилган. Августиннинг тарих назарияси масаласида олға сурган бешта янги ҳолат ғояси ҳали ҳозирга қадар тарихий тафаккурга таъсир кўрсатиб келмоқда: Тарихнинг универсаллиги, яъни барча тарихий жараён умумбашарийдир, лекин илоҳий куч томонидан аввалдан белгилаб қўйилган ва бошқарилувга мухтож ҳодисадир. Тарихни йил, аср, ҳодиса, цивилизация каби сўзлар билан изоҳлаш жоиз эмас. Холбуки тарих илоҳий зот томонидан олдиндан белгилаб қўйилган ҳодисалар тизимининг у ёки бу нуқтасидир. Тарих худо чизиб берган чизиқда давом этади. Тарих такрорланувчан ҳодиса эмас, бир чизиқда охиригача борувчи хусусиятга эга. Чизиқли тарихий жараён динамик хусусиятга эга. Чунки, унинг белгилаб қўйилган охирги мақсади бор. Унга қадар ички ривожланишда давом этади. Тарихнинг заминида субъектив ва шу билан бирга мантиқий асослар борки, уларнинг ҳар бирини алоҳида тадқиқ этиш лозим. Кўриниб турибдики, Августин ўзи тарихга нисбатан гоҳ идеалистик, гоҳ объективистик, ниҳоят субъектив қарашлар доирасида иш кўрган. Шунга қарамай унинг қарашларидаги рационал қирралар тарихий тафаккурга жиддий таъсир кўрсатган. Замонавий, тарихий концепцияларнинг юзага келишида италиялик тарихчи Виконинг ўрни алоҳида. Вико тарихни фан даражасига кўтаришга хизмат қилди. Унинг спираль назарияси ҳар қандай цивилизация ўз навбатида бир хил йўлни босиб ўтади. Лекин бу йўл бурама сим сингари поғоналашган кўринишда бўлади. Ҳар бир поғона аввалги поғонадан кўра олға силжиган, янги сифат даражасига кўтарилган бўлади. Виконинг қарашларини файласуфлардан ИКант, Гердер, Кондорсе, Гегель, Спенсер сингарилар қабул қилишган. Уйғониш даври олимлари диний мутаассибликка қарши тарих ёрдамида кураш ғоясини олға сурдилар (Вольтер) романтик оқим вакили Ж.Ж. Руссо цивилизацияга салбий муносабатда бўлиб, ҳар қандай эзгуликни, инсон табиатига жо қилинган яхшиликни цивилизация бузади деган фикрда бўлган. Умуман Ғарб классик тарихчилигида тарихга муносабат, уни тадқиқ қилиш методологияси масалаларида қарашлар турли-туман, баъзан бир-бирини инкор этувчи ва, ниҳоят, XIX аср ўрталаридан бошланган тарихга марксча фармацион ёндашувгача етиб келди. Фармацион қарашнинг энг муҳим камчилиги шундаки, ҳар бир фармация алоҳида чегарада узиб олинган ҳолда тасаввур қилиниши қийин. Чунки, тараққиёт жараёнлари узлуксиз хусусиятга эга ва ҳар бир босқичда келгуси тараққиёт динамикасининг ривожланиш кучига эга бўлган унсурлари шаклланиб боравэради. Бугунги кунда ўзбек тарихчилиги тараққиётнинг цивилизацион моҳиятини биринчи ўринга қўйган ҳолда ўтмишни объектив ёритиш йўлидан ривожланиб бормоқда. Шулардан келиб чиқиб қуйидаги ҳолатга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир: Тарих тадқиқотларининг уч асосий йўналиши мавжуд. 1-йўналиш жамиятнинг тараққиётини моддий табиий тарихий жараён сифатида талқин қилишдан иборат бўлиб, бу жараён қонуний ҳамда одамларнинг иродаси ва онги билан алоқаси йўқ ҳолда давом этади, деб ҳисоблашдан иборат. 2-йўналиш эса тарихий жараённи одамлар фаолиятининг натижаси сифатида талқин қилишдир. Биринчи йўналишда одамларнинг фаолияти табиий жараёнлар ичига сингиб кетгандек бўлса, иккинчи йўналишда тарихий жараён объекти билан унинг ижрочиси-одамлар фаолиятини,тарихий ижодини таҳлилқилаётган бўламиз. Ҳар икки йўналишнинг моҳиятини, уларнинг натижаларини бирлаштирсак, тарихга моддиюн-материалистик қарашга ёндашиб келаган бўламиз. Тарих тадқиқотларидаги 3-йўналиш энг муҳим йўналиш сифатида инсонни тарихнинг ҳосиласи, тарихий жараёнларда пишиб етилган ҳосила сифатида баҳолашга келиб тўхтайди. Бу демак инсоннинг жамиятга тобелиги, тарих эса инсониятнинг ибтидодан то ҳозиргача ривожланиши, деб тушунишидир. Шундай қилиб “инсон ва тарих” “тарих ва инсон” тарихий жараёнларнинг учинчи ўлчами бўлиб, тарихни чуқур тушуниш, унинг гуманистик мақсадларини англаш, жамият ҳаёти учун ибратга, хатолардан холи қилувчи омилга айлантиради. Христианлик тарихийдир. Унда инсониятнинг тарихи “илк гуноҳ”дан маҳшардаги сўроққача христианлик тафаккурида ўзига хос сарсон-саргардаонлик деб тушунилади. Ҳар бир одамнинг тақдири ўша сарсонликнинг гўё бу ҳаётда намоён бўлишидек. Бу ғоя тақдири азал ҳақидаги ислом ғоясига ҳам уйғундир. Тарихнинг христианча талқинида ҳам тақдирга боғлаш, гуноҳлар туфайли у ёки бу ҳодиса рўй бериши, бунинг учун эса истиғфор лозимлиги каби ғоялар олға сурилганки, ўз навбатида булар ҳам тарихий тафаккурнинг кўриниши сифатида маълум босқич ҳисобланади. Христианча тафаккурнинг марказида гуноҳ ва истиғфор ўртасидаги буюк драма ётади. Ислом тафаккурида ҳам ҳаёт гуноҳ ва савоб қанотларидан ва улар учун келадиган жазо ва ажрдан иборатдир. Гуноҳ ва истиғфор ўртасида кечган ҳаёт тарих учун вақт, замон кесмасида жойлашади. Зеро Вақтга нисбат берилмаган воқеаълик тарих ҳисобига кирмайди. Аксинча, бу вақт эътибори билан мавҳум ривоят, асотир қатламига мансуб ҳодиса деб баҳоланиши мумкин. Тарихни яхлит ва миллий даражада англаш учун коллектив хотира даражасида миллат ўтмишнинг манзараларини тиклаш анъанаси бўлмоғи лозим. Тарихий хотира аслида шудир. 3. Тарихни илмий идрок этиш қадимги Юнон тарихчиларининг илк қадамларидан бошланган. Лекин, улар ҳам ўзларининг синфий ва Юнонистон кўзи билан дунёга қараш каби нуқсонларни акс эттирганлар. Шунга қарамай, Юнон тарихчилари илк тарих назарияларининг асосларини яратганлар. Муҳими, улар тарих қандайдир илоҳий куч томонидан бошқариладиган ҳодиса эмаслигини тушуниб етдилар. Аста-секин тарихда сабаб ва оқибат таҳлили пайдо бўла бошлади. Цивилизацион тараққиётнинг даражаси ўзига хос эришилган ютуқларнинг мажмуавий самараси сифатида талқин қилинди. Классик давр тарихчиларида тарихнинг узлуксиз айланиб турувчи ҳодиса сифатидаги талқини етакчи бўлди. Бунга кўра гўё тарих доимий равишда қайтиб келувчи ва такрорланувчи ҳодисалар эди. Арасту ва Афлотун тарихнинг ўзгариши ва ривожини такрорланиб келувчи ҳодисаларнинг оқибати деб ўйлашарди. Уларнинг циклик ёндашуви ҳатто ҳозирги замон тарихчиларига ҳам таъсир қилган. XX аср тарихчиси Осфальд Шпленгер ҳар қандай цивилизация инсон сингари умр босқичларига, яъни болалик, ўсмирлик, етуклик ва қарилик босқичларига эга деб ҳисобларди. Худди шу ғоя жамият ва унинг тараққиётига нисбатан Ҳиндистоннинг муҳим маънавий мероси Бхагават Гитада ҳам акс этган. Аристотель ўзининг сиёсат китобида ушбу қарашни бундай таърифлайди: “Кимки нарса ва ҳодисаларни келиб чиқиши, шаклланиши, ривожи ва таназзули асносида тушунса, бу ҳақда энг аниқ тасаввур олган бўлади”. Тарихга бундай қараш тарих билимининг табиатини ҳам белгилаб берди. Ҳолбуки тарих билими шунчаки эмпирик билим бўлиб қолса, унинг ижтимоий моҳияти йўққа чиқиб қолгандайй бўлади. Тарихга циклик қарашнинг камчилиги шунда эдики, бу қараш тарих воқеа-ҳодисаларининг замон тараққаиёти билан боғлиқ ҳажми, мазмуни ва фактологик хилма-хиллиги ортиб боришини ҳисобга олмайди. Милодий V асрда яшаган Византия тарихчиси авлиё (худо ярлақаган) Августин томонидан тарих назарияси янада бойитилди. Унинг икки ғояси ўз даври учун муҳим ҳисобланади. Биринчи ғоя тарих бир меъёрда ва бир чизиқли тараққиёт хусусиятига эга эканини исботлашга қаратилган ва бу чизиқ тарихнинг барча даврларини, барча цивилизация босқичларини қамраб олган ҳолда фақат олға интилувчи ҳодисалар тизими эди. Бироқ, бу масалада Августин худонинг иродаси деган тушунчани ўзи учун ўлчов меъёрига айлантирди. Августиннинг иккинчи ғояси тарихнинг динамик тараққиётига хос бўлиб, унга кўра тарих аввалги даврларга нисбатан янги босқичлар сари ривожланиши муқаррар деб тан олишдан иборат эди. Бу ғоя Августиндан кейнги тарихчиларнинг илмий қарашларига жиддий таъсир кўрсатди. Барча прогресс ҳодисасини тан олувчи тарих мактаблари у ёки бу тарзда Августиннинг ғоясини давом эттирмоқдалар. Download 30.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling