9-маъруза мавзуси: Этика Маъруза режаси
Download 17.1 Kb.
|
9-маъруза Этика
- Bu sahifa navigatsiya:
- Одоб тушунчаси Одоб
- Хулқ тушунчаси Хулқ
- Ахлоқ тушунчаси
- Этиканинг бош тушунчаси Муҳаббат
- Этиканинг категориялари
- Эзгулик
- Виждон
- Ахлоқий тамойиллар
- Ахлоқий меъёрлар Ахлоқий меъёрлар
9-маъруза мавзуси: Этика Маъруза режаси: 1. Этика фанининг предмети ва моҳияти. 2. Этика фанининг асосий категориялари. 3. Ахлоқий тамойиллар ҳамда уларнинг инсон ва жамият тараққиётидаги аҳамияти. 4. Ахлоқий меъёрлар ҳамда уларнинг инсон ва жамият тараққиётидаги аҳамияти. Одоб тушунчаси Одоб - инсон ҳақида ёқимли таассурот уйғотадиган, лекин жамоа, жамият ва инсоният ҳаётида бурилиш ясайдиган даражада муҳим аҳамиятга эга бўлмайдиган, миллий урф-одатларга асосланган чиройли хатти-ҳаракатларни ўз ичига олади. Хулқ тушунчаси Хулқ - оила, жамоа, маҳалла-кўй миқёсида аҳамиятли бўлган, аммо жамият ва инсоният ҳаётига сезиларли таъсир кўрсатмайдиган ёқимли инсоний хатти-ҳаракатларнинг мажмуи. Ахлоқ тушунчаси Барча одамлар учун бирдек тааллуқли. Ижтимоий талаблар ва эҳтиёжларнинг муносабат шаклидаги кўриниши. Инсонга берилган ихтиёр эркинлигининг хатти-ҳаракатлар жараёнида ички ирода кучи томонидан оқилона чекланишини тақозо этувчи маънавий ҳодиса. Этиканинг бош тушунчаси Муҳаббат бош мезоний тушунча сифатида деярли барча асосий тушунчаларда ва тамойилларда ўз «ҳисса»сига эга. На эзгуликни, на яхшиликни, на ватапарварликни, на инсонпарварликни муҳаббатсиз тасаввур этиб бўлмайди. Муҳаббатнинг турлари: Ватанга, миллатга, ота-онага, фарзандга, инсониятга, гўзаликка муҳаббат ва х.к. Этиканинг категориялари Эзгулик ва ёвузлик; яхшилик ва ёмонлик; адолат ва адолатсизлик; бурч ва масъулиятсизлик; виждон ва виждонсизлик; номус ва беномуслик; бахт ва бахтсизлик; ҳақиқатпарварлик ва ёлғончилик, ҳаётнинг маъноси, идеал тушунчалари Эзгулик – инсон шахсининг комилликкка, бахтга, жамиятни эса юксак тараққиётга етказувчи воситадир. Эзгулик ва ёвузлик бир-бирини тамомила инкор этади. Адолат ва виждон Адолат - қадриятлар орасидаги нисбатни белгилайди, уларни баҳолаш мақомига эга. Адолат бор жойда ижтимоий жабрга, бебошликка йўл йўқ. Амир Темур шиори: «Куч-адолатда». Инсонлар етишмовчиликларга, оғир турмуш шароитига чидашлари мумкин Лекин адолатсизликка чидамайдилар. Виждон - Зигмунд Фрейд таъбири билан айтганда, «мен» устидан назорат ўрнатиб, уни бошқариб турувчи иккинчи, юқори даражадаги «мен». Бурч тушунчаси Бурч - жамият, давлат ва шахсларга нисбатан муайян индивиддаги муносабат, улар олдидаги мажбурият. Бурчнинг инсонийлик, фуқаролик, йигитлик, фарзандлик бурчи сингари кенг қамровли тушунчалари ҳам, журналистлик бурчи, шифокорлик бурчи, олимлик бурчи каби касбий одоб доирасидаги тушунчалари ҳам мавжуд. Номус тушунчаси бир томондан, бурч билан боғлиқ бўлса, иккинчи жиҳатдан, қадр-қиммат тушунчасига алоқадор. Номус йўлида инсон ҳатто ўз ҳаётидан кечиши мумкин, одамлар ўз номуси, оила номуси, миллат номуси деб курашадилар. Ахлоқий тамойиллар: ватанпарварлик; инсонпарварлик; эркпарварлик; фидоийлик; зиёлилик;меҳнатсеварлик;тинчликпарварлик; ўзбекчилик; меҳмондўстлик. “Ватан” тушунчаси тор ва кенг маънода ишлатилади. Тор маънода бу туғилиб-ўсган макон, қишлоқ, маҳалла. Кенг маънода бу давлат, республика маъносида. Унга зид тушунча- “космополитизм”, яъни беватанлик. Ахлоқий меъёрлар Ахлоқий меъёрлар: ҳалоллик ва нопоклик; тўғрилик ва эгрилик; ростгўйлик ва ёлғончилик; инсофлилик ва инсофсизлик; хушфеъллик ва бадфеъллик; ширинсуханлик ва қўполлик; камтаринлик ва мақтанчоқлик; вафо ва хиёнат; садоқат ва сотқинлик; масъулият ва лоқайдлик; орият ва бузуқлик. Download 17.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling