Инсониятга қўйилган ҳайкал. Қатардаги энг ноодатий ёдгорлик ҳақида


Download 0.5 Mb.
Sana26.01.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1126449
Bog'liq
Инсониятга қўйилган ҳайкал


Инсониятга қўйилган ҳайкал. Қатардаги энг ноодатий ёдгорлик ҳақида
Ҳозир бутун дунёдаги футбол мухлисларининг диққат маркази Қатарда бўлиб турибди. Яқин Шарқдаги бу кичик мамлакат мундиал меҳмонларини фақат футбол инфратузилмаси билан эмас, бошқа кўплаб ноодатий нарсалари билан ажаблантира олмоқда.
Video Player
Қатардаги бош медиа марказга яқин бўлган жойда кимдир кема елканларига, кимдир туянинг ўркачига ўхшатадиган ажойиб бино бор. Бу Қатардаги энг машҳур Сидра касалхонасидир. Унинг дизайни устида Нью-Йоркдаги бутунжаҳон молия маркази ва Малайзиядаги машҳур Петронас қўшминораси архитекори Сезар Пелли ишлаган.

Аммо бугун тўрт томони яшиллик билан ўралган ажойиб касалхона ҳақида эмас, унинг олдидаги бошқа меъморчилик шедеври ҳақида гаплашамиз.
Инсониятга қўйилган ҳайкал

Касалхонанинг ёнгинасида, жуда катта ҳажмдаги 14 та бронза ҳайкал борлигини узоқдан пайқаш мумкин. Чунки бу ҳайкаллар 5 метрдан 14 метргача катталикда! Ҳайкаллар жамланмаси битта ёдгорлик комплексида мужассамланган. Унинг номи «мўъжизавий саёҳат». Саёҳат бўлганда ҳам ноодатий, ҳар бир тирик жон босиб ўтган йўл – она қорнидаги ўзига хос саёҳат.
Ёдкорлик бошидаги ҳайкалларда аввалига аёл ва эркакнинг ҳужайралари қўшилиб бола қандай пайдо бўлиши, кейинчалик она қорнида қандай шаклларга кириб бориши ва охирида чақалоқ бўлиб туғилгани акс этган.

Меъмор Дамиан Ҳорст скулптура устида 2005 йилдан 2013 йилгача ишлаб, очилиш маросими 2018 йилда ўтказилади. Сидра меҳмонхонаси олдида 14 та ҳаво шари пайдо бўлиб, уларнинг ҳар бири тантанали мусиқа садолари остида очилади ва 14 та ҳайкал намоён бўлади.

Айтишларича, Қатар амирининг синглиси Маясса бинти Ҳамад Англияга ташрифи давомида меъмор Ҳорстнинг студиясига борган ва ўша ерда ҳайкалларнинг чизмасини кўриб, ҳайратланган. Меъморга лойиҳани молиялаштириб, уни Сидра касалхонаси олдига ўрнатишни таклиф қилган. Шу тариқа бронзадан ясалган ва умумий оғирлиги 216 тонна бўлган ёдкорлик Қатарнинг энг машҳур маданий объектларидан бири ўлароқ Сидра касалхонаси олдида қад ростлаган. Лойиҳа Қатар учун 20 миллион долларга тушган.

Бу ёдгорлик бежизга Қатардаги биринчи оила вакили ташаббуси билан қад ростламаган. Балки амирнинг синглиси унда Қуръондаги «У инсонни алақдан яратди...» оятига ишора кўргандир.
Меъморнинг айтишича, бу ёдкорлик ғояси фарзандлик бўлганидан кейин хаёлига келган. «Ҳамма ҳаётдаги саёҳатлар ҳақида гапиради, аммо биз туғилгунимизга қадар ҳам бутун бошли саёҳат дегулик йўлини босиб ўтамиз», дейди ноодатий ҳайкаллар муаллифи Дамиан Ҳорст.

Қатарга келганлар бўлса, бу ёдгорликни осонгина топиб олишлари мумкин. Асосий мўлжал Сидра касалхонаси. Ёдгорлик Қатар миллий кутубхонаси метро бекати ёнгинасида, Education City масжиди рўпарасида жойлашган. Қатарликлар сайёҳлар бу ҳайкалларни кўришини шунчалик исташадики, унинг локацияси мамлакатга киришга имкон берувчи Hayya Card иловасига ҳам киритилган.
Ўткир Жалолхонов, Қатар
Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling