Бахтиёр Ҳасанов омонликда кўришайлик


ДЎСТЛАР БУГУН ҚУРБОН ҲАЙИТИ


Download 0.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/39
Sana08.03.2023
Hajmi0.76 Mb.
#1252485
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
Kitob tayyor formatda

ДЎСТЛАР БУГУН ҚУРБОН ҲАЙИТИ.
Шодлантириб Дўст -Ёрни йўқланг, 
Байрам рухи нурафшон этди
Гуноҳлардан дилни қулфланг, 
Дўстлар бугун Қурбон Ҳайити.
Сиздан Дуо кутар ухламай, 
Руҳини шод қилинг майитти, 
Тиловатлар қилинг тўхтамай, 
Дўстлар бугун Қурбон Ҳайити.
Савобларга шимарингиз енг
Шоху гадо, Аллоҳ учун тенг, 
Дуо олинг кафтни очинг кенг
Дўстлар бугун Қурбон Ҳайити.
Имонига кимда лат етти, 
Тавбанинг ҳам фурсати етди
Сажда қилинг, истиғфор айтинг, 
Дўстлар бугун Қурбон Ҳайити.
Миллати ким қирғизми қипчоқ, 
Боринг қучинг очинг кенг қучоқ, 


16 
Ғаниматмиз ғанимат бу чоғ, 
Дўстлар бугун Қурбон Ҳайити. 
АРОҚ КАСОФАТДИР АРОҚ КАСОФАТ. 
Эл ичра йўқотар обрў бурдингни, 
Ёғилади бошга ундан кўп офат, 
Ича-ича ундан бир наф кўрдингми? 
Ароқ касофатдир, ароқ касофат. 
Кечирмас у асло қусур хомингни, 
Дастурхон тўрида тўкса ҳам савлат, 
Синдир тилак учун тутган жомингни
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 
Турмушдан ёлчимай сўлади Аёл, 
Ёғдирар ҳамонки Аёллар лаънат, 
Ундан наф борлиги беҳуда хаёл, 
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 
У билан дўстлашсанг эртанг қоронғу, 
Номингни кўмади таъна маломат, 
Ширин турмушларга ташлайди оғу, 
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 
Кимнинг гўзал бўлди ширин турмуши
Номозни қолдирар, қолдирар тоат, 
Мумкиндир бир зумда шўринг қуриши, 
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 
Ичма хира тортар кўксингда Иймон, 
Гўзаллик тарк этар, кетар латофат. 
Ичдингми елкангга минади шайтон 


17 
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 
Ич деб шиша ичра қилолмасин ром, 
Инсофга қайт .деймиз тилаб шафоат, 
У билан татиган луқманг ҳам харом 
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 
Аёлинг фарзандинг доим бағри қон, 
Ароқдан йироқ қоч ўзинг йироқлат, 
Дастурхон бошида ўйлагин бир он, 
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 
Яйратар кўзимнинг нури дейсанда
Очилар юракнинг қўри дейсанда, 
Ичаман роҳатнинг зўри дейсанда, 
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 
Ичасан улфатинг гоҳ ўзинг якка, 
Қанчаси сен учун сақлар садоқат, 
Рўзғорингдан қуён қочар барака, 
Ароқ касофатдир ароқ касофат. 

Download 0.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling