1977-йил 17-март пайшанба куни кечқурун қўлимга ручка олиб нималарнидир ёзмоқчи бўлиб хаёлга толиб кетдим
Download 126.55 Kb.
|
1 2
Bog'liqSodiq Do\'dajon
1977-йил 17-март пайшанба куни кечқурун қўлимга ручка олиб нималарнидир ёзмоқчи бўлиб хаёлга толиб кетдим.Инсон умрининг нихоятда қисқалиги шу умр ичида кшиши бошига не-не савдолар тушиб кетишлиги, турмушдаги каршиликлар қийинчиликлар кўз ўнгиздан бирма-бир ўтиб кетар экан.Рахматли ота-онамни эслар эканман бизларини боқиб катта қилгунчп озмунча озор чекмагандир.Отам уруш вақтида армиядан ўпкасини совуқ олиб 1941-йили қайтиб келган.1941-1945-йил уруш вақтлари жуда оғир бўлган, оиламиз ахволи жуда оғир.Нон-чучук вақти оиламиз катталекин тирикчилк кўзғатиш керак.Отам хайриятки гулдек косиб темирчилик қилади.Ўроқ пичоқ теша чархлайди.Эвазига нон олиб бизларни боқади.Қўйингчи болаларни толдирмасдан боқади, иложи борича кийинтиради.Мен ўзим хотираларимни ёзар эканман болаларимга бобоси Уста Ориф ва бувиси Нисо Онани озгина таништириб кетмоқчиман.Отам юқорида айтганимдек темирчи, қотмадан келган, новча чиройли қора қош сермўйлов барваста киши эди.Юрганда олдинга энгашиброқ кўпроқ қўлини орқасига олиб юрар эди.Бола-чақа боқиш қийинчилигиданми ёки урушда орттириб келган ўпка касаллигини ташвишиданмиданми, ёқи бевақт ўлиб кетган болаларини ташвишиданми қандайдир сабабдан нос чекар қолаверса кўкнори талқонидан оз-оз отиб қўйар эди. Онам эса - оқ юзли чиройли юзлари энликкина сочлари ўзига ярашган мулойим оғир табатои камтарин аёл эди. Айтишларига қараганда ўн фарзандни онаси бўлган.Ўша вақтдаги турмуш қийинчиликлари билан қизамиқ деган касаллик бўлиб кўп болаларни ёстиғини қуритиб юборган.1976-йил уруш тугаган онам рахматлик Паркет туғруқхонасига кўзи ёригани тушиб кетган.1-май куни 1946-йил Марям(хозир Ўринби) дунёга келган. Лекин шу вақтда У уйда қизамиқ билан Хасан-Хусан Сидиқвай деган укаларим оғриб ётган эди. У вақтларда бу касалга дори-дармонлар умуман ёқ эди. Фалакнинг гардишини қарангки синглим тўрт кунлик чақалоқ ётганида, уйда Хасан, икки кун кейин Хусан, хамда тўққизинчи куни Сидиқвай вафот этган.Инсон бардошидек буйук нарса бўлмас экан хали она мехрига тўймаган болалар онам туғруқхонадан чиқмасидан қабристонга равона бўлдилар. Инсон бориб бориб кўникиб кетар экан. Худонинг қилганига кўниб шу учта норасида болаларини ўрнига сен қолдин деб синглимиз Майрамга Ўринби исми қўйилди.Ота-онамнинг қизининг оқ-у қораси акам Одил, мен Содиқ ва синглимиз Ўринби бўлиб қолди.Қизамиқ ва бошқа касалдан етти фарзандидан айрилган онамнинг мехри фақат биз уч болада қолди.Асраб-авайлаб покиза қилиб ўстирди. Оиламиз камбағал бўлгани билан онам уй-рўзғор ишларига доим қут-барака тилар, эски тўнларимизни тез-тез ювар, уй ичларини доим озода тутар эди.9 10 ёшли йигитча бўлиб қолганимиз учун акам билан даладан бурчоқ териб келар эдик.Уни тегирмонга олиб бориб тортиб келар эдикда нон чучук бўлгани учунми дастурхон тепасида нонни онам рахматли ўз қўли билан бўлиб берарди, кўм-кўк бурчоқ унидан бўлган нон биз учун жуда тўйимли туйилар эди. Бурчоқ далада чатнаб тамом бўлгандан сўнг тах-тахт деган арпага ўхшаш дондан мошоқ қилиб келар эдик. Буни нони оппоқ жуда чиройли бўлар эди, қўйингки фақат бизнинг хонадон эмас хамма хам бизлар қатори тирикчилик қилар эди. Бу йўқчиликларнинг хаммасига сабаб, Улуғ Ватан Урушининг оқибати эди. Қўлидан иш келадиган хамма эркак зоти олти йил давом этган урушга кетган. Келганлари эса майиб-мажрух бўлиб қайтган. Қўйингки колхоз ишларини юргизиш, далада буғдой ўриш кўпроқ хотин-қизлар зиммасига тушиб қолган эди. Отам мана шу далада буғдой ўрадиган сенакасилкаларни ўроғини чархлаб юрар, биз эса отам борган жойга бориб ғаллани йиғиб кетилган жойдан арпа мошоқ қилар эдик. Шу ахволда хар йили қишлик донни йиғиб олар эдик. Тирикчилик давом этар эди. 1949 йили отам касали оғирлашиб ғарқ узумлар пишган ойлар 19-сентябрь куни хозирги онам ўтирган боғда вақот этди. Бу мусибат бизни оилага жуда оғир бўлиб тушди. Онам шу вақтда 37 ёшлар чамаси бева бўлиб қолди. Оилани тебратиш онам зиммаисга қолди. Бутун қалб-қўри билан, мехр билан бизларни ўстирди. Онам рахматликни онаси (бувимизни Рисқи отин), хар чоршанба куни бувимизни уйида маърака бўлар эди. Хамма хотинлар келиб бувимизга эхтиром кўрсатар, топган-тутганлирини олиб келиб, еб-ичар, китоблар ўқир, насихатлар олар, Аллохга илтижолар қилиб, дуолар қилар, гунох ва савоб ишлар хақида сухбатлашар, қўйингки, шариатдан дарс олар эдилар. Шу онасидан олган панд-насихатлари учунми, бизни фақат халол яшашга, пок юришга, бевақт кўчада юрмасликка, биров билан уришмасликка ундарди. Кўп ўтмай бувимиз хам оламдан ўтди. Ҳам онасидан, ҳам отамдан, ҳам болаларидан айрилган онамнинг чехраси сўлиб, юзларида ғамгинлик аломатлари пайдо бўла бошлади. Хар замонда ўлимни хам бўйнига олиб, Болаларим, иссиқ жонмиз, бу дунёдан не-не одамлар ўтиб кетяпти. Вақти келиб хаммамиз хам ўламиз. Кўз тириклигида васият қилиб қолишлик ҳам айб эмас экан. Тупроқ олсаларинг олтин бўлсин, ал-бахамжихат яшанглар доим тўғри покиза халол мехнат қилиб яшанглар, сенлардан доим розиман. Ўлсам, ундоқ деб йиғлангглар, бундоқ деб йиғланглар деб бизни вахимага солиб қўядиган бўлди. 1957 йили акам уйланди. Онамнинг анча юки енгиллашди. 37 ёшида бева бўлиб қолган онамнинг бирдан-бир умиди бизларни уйли-жойли қилиш эди. Онам жуда хам кучли хотирага эга эди. Радиода айтилган ашулани қулоқ солиб тинглар, тамом бўлгач шу ашулани бизга ёд айтиб берар эди. Кунлардан бир куни “онам дерман” деган ашула айтилган экан, шуни худди ўзидек қилиб ёдлаб олибди. Мен 1955 йили 10-синфни тамомладим акам уйланганда анча қарз-хасана бўлдик шекилли, мен бошқа жойга бориб ишлашга мажбур бўлдим. Обид акамиз шу вақтда Коммунизм (хозирги Политотдел) колхозида ишлар эди. Оилага ёрдамлашиш учун шу акамнинг уйида бир йил ишладим. Оиламизга анча қут-барака кириб қолди. Лекин менинг ўша вақтда ўқишга хавасим анча яхши бўлганлиги туфайли, 1958 йили Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг бир йиллик агроном энтомологлар тайёрлаш курсига кириб ўқидим. 525 сўм стипендия оламан хар ойда уйга хам унча-мунча қарашиб тураман. ўқишни битириб колхоз шароитлари ёмон бўлганлиги учун яна шу Политотдел колхозига келиб ишлашга мажбур бўлдим. 1959-60- йиллар ишлаб иқтисодимиз яхши бўлиб қолганлиги туфайли 1961- йили мослаштириб яхшилаб иморат солдик. Энди онамнинг орзуси мендан хам набиралар кўриш эди. Синглимиз балоғатга етиб уни хам бошдан соқит қилдик. Ундан хам набиралар кўрди, бешик тўйлар қилиб берди. Болаларим хаммангни оилалик қилдим, аканг бола-чақали, синглинг хам болалик бўлди.Фақат сендан ҳавотирланаман. Сени ҳам эртами-кечми фарзанд берар деб менга тасалли берар эди. 1962 йили колхозга табелчи болиб ишга кирганман. Ёйилма участкасида Каримберди ака бригадасида огородда, 1963 йили Гулямов Олим бригадасида боғд,а 1964 йили яна Гулямов Олим бригадасида огородда, 1965 йилга келиб Бодомтепа участкасида Хомидов Хошим боғ бригадасида табельчи бўлиб ишладим. Турмушимиз яхши бўлиб, 1965 йили акамга боғдан иморат солдим. Шу йили март ойлари онам рахматлик мени олдига ўтқизиб, болам хаёт сувдек оқиб ўтиб кетар экан. Мени сенга анча меҳрим баланд. Отам рахматликдан бирорта эслаб юриш учун суръат ҳам қолмаган эканғда деб ўксиниб юрасан. Мени кўзим тириклигида суратимни портрет қилиб олдириб қўйгин. Онагинанг қоқсин. Уйнинг тўрига осиб қўйсанг, эслаб юрасан деди. Орадан кўп ўтмай суратини портрет қилиб, олдириб келдим. Бир олам қувонч билан суратига тикилиб қарар, кўз ёш тўкар, менга миннатдорчилик билдирар, узундан-узун дуолар қилар эди. Фақат ташвиши мени бирорта бола кўришим эди. Ўлим инсонни шоширар эканми фақат Содиқвой ўғлим онанг қоқсин, акангни иморатини тезроқ битиргин. Эшик-деразаларини олиб келгин, свет лампаларини тезроқ қилиб бергин деб шоширар эди. Бир кун олдин хамма қариндош-уруғларни уйига бориб, айланиб келган. Тақдирни қарангки, 1965 -йил ғарқ пишиқчилик 19-сентябрь отам рахматлик ўлган куни, онам хам отам ўлган боғда, жойнамоз устида, намоз ўқиб турган пайтда тўсатдан оламдан ўтди. Онам рахматликнинг ўлими бизни анча ташвишлантириб қўйди. Чунки касал бўлмасдан, ётмасдан бўлган воқеа бизни не-не хаёлларга олиб бормади. Онамдан кейин мен анча ёлғизланиб қолдим. Чунки менга бошқалар томонидан қилинган мехрибонлик хеч ўрнига тушмас эди. Даладан чарчаб келган кезларинг, ёлғиз ўтирган вақтларинг, айниқса унинг илиқ меҳрибон сўзлари билиниб турарди. Бир йилгача хайру-худойи маракаларини кўнгилдагидек ўткизиб турдик. Хар жума кечаси, хар бозор кечаси онам рахматлик васият қилганидек Қуръонимизни бахшида қилиб келдик. Эслик бўлиб, оилалик бўлганим билан хам оналик мехрига тўймагандек худди ёш болалардек уйга келсам, аламимни йиғидан оладиган бўлдим. Бир томонда онам рахматликни ёш ўлиб кетганлиги, иккинчи томондан мендан орзу қилиб келган бирорта набира кўриб қолмаганлиги эди. Хаёт доим сув каби оқиб кетаверар экан. 1967-йил июнь ойида Бодомтепада Хамро опани уйида пилла тердириб турсам, бирдан суюнчи беринг Содиқ ака, Олима фарзанд кўрди. Қизалоқ муборак бўлсин деб Захро қўшнимиз суюнганича бориб қолди. Ишни ташлаб туғруқхонага йўл олдим. Йўл-йўлакай ошна-оғайни эшитганларга хамёнимдан нима бўлса хадя қилиб келавердим. Оиладаги бу қувончни онам рахматлик кўрганда эди, олам-олам қувончларга тўлар, балки умрига умр қўшилгандек бўлармиди. Демак мен онамдан кейин оилалик бўлгандек, ўзимдан кўпайгандек бўлдим. Севинганимдан уйга кириб, онам суратига қараб, онажон набирангиз муборак бўлсин, мен анча кеч бўлса хам фарзанд кўрдим, лекин сизга насиб қилмади деб, кўз ёши қиладиган бўлдим. Чақалоқни туғруқхонадан уйга олиб келдик. Янги инсон дунёга келар экан уйимизда хар куни тўй бўлгандек,қариндош уруғларни ... узилмасди.Синглимиз Ўринби уйга келар экан хурсандчилигдан милт-милт ёш онасини ...,мен учун чеккан азоб ... хаёлидан ўтар,лекин ич-ичидан қувонар эди....хафа болманг сиз учун онам кўп қайғуриб ... боламни фарзандини кўрсам майлига эди деб орзусига йетолмади .Сиз хам орзулаб топган фарзандларингизни оти Орзиби бўлсин деб исм қойиб берди.Мен хам уйга анча мехр қоядиган бевақт бошка жойларда қолмайдиган бўлдим.Чунки эр билан хотинни бирга жипелаштирадиган занжир бола мехри,мени хам бошқа ишлардан мутлақо четлаштириб юборди чунки мен билан уйланган йигитлар 2/-5та болалик бўлган ёш фарзандлари 10-ёшга тўлган эди.Шунинг учун бу бола мехри мени ишдан бошқа вақтларимда уйда қолишда мажбур қилиб қойди.Қизимиз соғлом яхши ... сал йиғлайдиган бўлса дарров қўлимга кўтариб Собит қўшнимникига олиб чиқаманда болалари билан ўйнатиб овунтириб яна уйга олиб кетаман. Болалик уй бозор бўлар экан. Орзиби хам тетапоя бўлиб юрадиган, қўшни болалар хам ўйнатгани кирадиган бўлди. Боланинг ширин тиллари юриш туришлари, хатти харакатлари биз учун завқ бағшлар, бош боламиз бўлганлиги учун фақат шу билан сўзлашар эдик. Инсонга дарду-алам хам ташвиш хам келса олдинма кейин келаверар экан. Лекин менинг дарду аламларим, ғам ғуссаларим худди кўтарилиб кетгандай, эндиги ҳаётим бахт билан бошлангандай туюлди менга. Чунки яна дунёга бошқа иккинчи бир фарзанд келмоқда эди. 1969-йил январ ойи колхоз раиси мени Ёйилма участкасига агорот бригадаси қилиб тайинлади. Отамдан ёш етим бўлиб қолиб, онам қўлида тарбияланиб, колхоз активларига аралаш ҳаётим, анча яхшилана бошланганлигидан ўзимни анча яхши ҳис қила бошладим. Мана шу бахтиёр кунларим устига, 1969 йил 24 - мартида Ҳудо менга яна бир қизалоқни тақдим қилди. Энди мен ҳайҳотдек уйда бир ўзим эмасдим, биз тўрт жон бўлдик. Қизим туғилмасдан уч ой олдин ҳовлининг икки жойига қозиқ қоқиб қўйган эканман. Ўзим ҳам билмайман нима учун бундай қилганимни. Руқия янга ҳовлига кириб уйингиз битта хам мол йўқку лекин, ҳовлида иккита қозиғингиз бор деб кулгу қилди. Мен унга янга яхши ният ярти мол дейдилар, ният қилиб қозиқ қоқсангиз мол ҳам битармиш дедим. Буни қарангки кўп ўтмай учинчи қозиққа ҳам қўшиб мол боғладим. Сабр таги раҳмон деганларидек, оиламга қут-барака кириб қолди. Бу бахт оила бахти, ризқ-насиба болалар экан. Бу қизимизга маслаҳатлашиб, Моҳира деган исм қўйдик. Ҳаёт ана шундай қилиб давом этиб борар екан. Оиламиз ҳам анча тўқ, турмушимиз ёмон эмас, бировларнинг тўйларига бемалол борадиган бўлдим. Орзуби қизимиз 2 ёш, тетапоя бўлиб юрадиган бўлди. Даладан келиб, фақат шу билан овунаман. Қўйинг -ки яна иккинчи чақалоқ Моҳира билан ўйнайман. Уйда зерикиш йўқ. Ёйилма участкасида анчагина даромад қилдим. Хонадонимизга анча барака кириб қолди. Одил акам ҳам ўзимни қўлимда ишларди. Бу ҳам 1969 йил декабр ойларида Имомбой ва Илҳомбой ўғилларини суннат тўйини қилиб берди. Колхозда ишлаганингдан кейин отилган ўқ экансан. 1970 – 1971 йили Наманган участкасида Юнусов Олим боғ бригадасида табелчи бўлиб ишладим. Бу иккала йил ҳам жуда бой йил бўлди. Тўкин - сочин пахта, узум планлари Республика бўйича ҳам бажарилди. Мана шу тўкин-сочин йили оиламизга яна янги бир меҳмон 1971 йили 26 январ ойида Шоира исмли қизалоқ қўшилди. Хонадонимиз яна файзли бўлди. Уйга ҳар хил қариндош-уруғлар келар, бир хиллари менга тасалли беради, яна бошқалар Содиқвой бу болаларингни бирортасини ҳам онанг раҳматли кўрмадида деб юрагимга чўғ солиб кетар эди. Ҳали эскидан ота-она қадрини бола-чақалик бўлганда биласан дер эди, мен бунга бефарқ қарардим. Энди учинчи боланинг отаси бўлганимда, буларнинг фарқига бориб тушундим. Бир парча гўшт (норасида болани) оёққа турғазиб, тетапоя қилиб юргизгунча, онанинг чеккан азоби уқубатлаирни бир тасаввур қилинг-а. Фарзанд касал бўлса унга малҳам бўларкан ( уйқусиз тунларнинг сон-саноғи йўқ) оёғига тикан кирса, жони баробар оғригандек, бир пас кўчадан кеч келса парвона бўлиб ювинтириб, тарантириб бир умрга кечаю кундузи шулар билан банд бўлар экан. Энди онанинг бирор маракага бориши, тўйларга бориб келиши, ёрғу биродарлари билан гаплашиб келишига, қўйингчи яйраб ўйнаб юришига мутлақо вақтт бўлмас экан. Чунки онанинг бутун ҳаёли уйидаги болалард,а худди биров ургандек, ёки бирор жойдан йиқилиб кетаётгандек, ёки қайноқ сув ёки бирор фалокат юз бергандек бўлаверар экан. Мана шу фарзанд ғам-ғуссаларига она қатори ота ҳам шерик бўлар екан. Мана шу фарзанд азоб уқубатларини озгина бўлса ҳам кўрган ота-она шундагина ўзининг ота-онасини яхши қадр химмат қилмаганлигини, уларнинг берган покиза сутларини оқламаганлигини (назарида) сезар экан. Мен ўзимга марҳум ота-оналарим қилган меҳнатларига, чеккан азоб-уқубатларига берган сутларига, тунларни бедор ўтказган тунларига рози бўлсин деб, ҳар кунларига арвоҳига Қуръонлар ўқиб эсга олардим. Болалик уйда уруш бўлмас экан. Маноси биз эр-хотин айрим рўзғор ишлари камчиликлари тўғрисида баҳслашиб қолардик. Эру хотин қўш ҳўкиз деганларидек у хам қўлингизда бирор нарса орттирсангиз, рўзғор қилайлик ёки уни олиб беринг ёки у нарсани олиб беринг дерди. Гоҳида рози бўлардим гоҳида йўқ. Мана шу баҳсларимиз иккаловимизга хам ташвиш келтирар эди. Шу вақтда биз бир-биримиз билан гаплашмасдан, болалар билан гап чалғишиб кетар эдик. Мана шуни айтар экан болалик уй бозор деб. Болалар туфайли эр-хотин ўртасида ҳам кек сақлаш бўлмас экан. Инсон ҳаётида ҳамма нарсалар бўлиб ўтар экан. Энди менинг хаёлимни бошқа нарсалар чулғаб олган эди. Бунга сабаб кўчада ошна-оғайнилар, қариндош-уруғлар Содиқвой сен тенгилар ўғил тўйлар қилиб берди. Сенга ҳам Худо бирорта ўғил бермадида, ўғиллик бўлганингда юртга тўй қилиб берардинг дейишар эди. Инсон на иссиққа на совуққа чидолмас экан. Бир парча тирноққа зор бўлиб не не савдоларни бошимдан ўтқазганлигим назаримда эсимдан чиқиб, ҳудди ҳамма ёқни қизалоқ босиб кетгандек, энди мен ҳам ўғил бола кўришга илҳақ бўлдим. Чунки мана шу давр мени ҳам юрт қатори тўй қилишга, уйимда бирорта йиғин қилишга ундар эди. 1972 - 1973 йиллар Қуруқсой участкасида Усмонов Қозоқвой бригадасида табелчи бўлиб ишладим. Йиллар жуда ҳам яхши келди, ҳаммаёқ тўкин сочин, ҳамма жойда иззат-ҳурмат. Тўй маракаларнинг сон-саноғи йўқ. Менинг отам беш оғайни бўлган. Биринчиси Махкамбой, иккинчиси Жўравой, учинчиси Эргаш, тўртинчиси Берди ва охирги бешинчиси Орип. Жаннат амма. 1973 йилларга келиб шу беш оғайнидан фақат битта амакимиз қолган. Эргаш амакимиз. Олти фарзанднинг отаси жуда кўп неваралари - чеваралари бор. Ақлдан тўлган, нуроний махалласининг обрўли кишиларидан бўлган. Менинг яхши ва ёмон кунлаимда хаммасига бош-қош бўлган кексалардан бири. Хафтада уйга 4-5 маротаба келиб, яхши насихатлар қилар, укасининг руҳига арвохига бағишлаб, узундан узун Қуръон тиловат қилиб турар эди. Мен йўқ вақтларимда уйдан хам келиб хабар олиб турар эди. Хонадондан жуда хам кўнглим тўқ, бирор жойга борсам хавотир бўлмас эдим. 1971-йил ноябр-декабр ойлаларида мени туристик саёхатга дам олиб келгани юборди. Уйда шароитим ёмон эмас кўнглим анча тўқ. Мен ҳам уйдагиларни розилиги билан жўнаб кетдим. Жуда яхши дам олиб ўзимни жуда яхши ҳис қилиб келдим. Сталинградда, Озарбайжонни Бокусида, Пятигорсийда, Кисловодскийда, Грузияда, Қора денгиз бўйи шаҳарлари, Ботули, Сухуми, Гагра, Адлер ва Қримда бўлдим. Болаларга кийим кечак, онасига рўмол ва 25 метр дарожка гилам олиб келдим Грузиядан. Мени ҳурмат қилиб шу томонларга юборган колхоз правлениясидан миннатдор бўлдим. Ботумидан эсталик қилиб боя таъриф қилиб айтган Эргаш амакимга палма дарахтидан ҳудди қамичга ўхшаш бўғинлари сантиметр билан ўлчагандек баробар 1.5 метрлар чамаси бир хасса олиб келиб бердим. Мани анча дуо қилди Болам майли менга ният қилиб олиб келибсан, ўлгунимгача мен ҳасса қилиб тутаман, мандан кейин санга амакингдан эсталик бўлиб қолсин деди. 1972 йил онаси ҳомиладор ёз вақтлари амаким бир туш кўрибди , тушида Олима узоқ жойларда сайр қилиб юрганмиш, узоқ манзиллардан келаётган эмиш. Aмаким ҳам кўнглига тугиб юрган эканми. Содиқвой учта қизли бўлган эди. Бу сафар хотинни узоқ жойларда сайр қилиб юрибди. Узоқ бувам яъни Номданакдаги Тешиктош умидгир эканми деб хаёлидан ўтқазиб, Олима эсон омон ўғил кўрса отини Умрзоқ қўйдираман дебди. Беш вақт намозини канда қилмаган, тўғри сўз , камтар, нуроний, юзидан ҳеч қизили аримаган, содда бу амаким бу тушини Олимага айтибди. 1973 йили ўн олтинчи январ ойида туғруқхонага жўнадик. Боргунча Ҳудога не - не илтижолар, қўрқувлар, қўйингчи ҳаёлга не-не нарсалар келиб кетмади дейсиз. Яхши ният - ярти мол деганларидек, кутган ўғлимиз дунёга келди. Бу севинчни ёзиб ёки айтиб тасаввур қилиб бўлмаса керак. Амаким айтганидек отини Умрзоқ қўйдик. Феврал ойларида, ошна оғайниларни, қариндош уруғларни йиғиб, қиш совуқ вақти, ҳовлига катта қозонни қуриб, бешик тўйи қилиб бердим. Уйларга сиғмасдан йигит яланглар ҳаммаси шу Умрзоқ ўғлимизга, узоқ умр тилашиб, стаканларда ароқ уриштириб, ҳовлида ўтиришди. 1974- йил яна Қуруқсой участкасида Баратов ҳоким бригадасида яна табелчи бўлиб ишладим. 1975 - йилга келиб колхоз раиси Холматов Эгамберди ака раислик вазифасидан бўшади. Ўрнига Эркабоев Тошкентбой раис бўлиб қолди. Мен шу йили шу Қуруқсой участкасига бригада бошлиғи бўлиб тайинландим. Йил яхши келмади, узумларни совуқ уриб кетди. Далада ғалла ва хашакни ҳам натижаси бўлмади. Мана шу йили янгидан яна шу ҳовлига иморат солдим. 1975-йил 16 январ куни эса Ҳудо менга яна иккинчи ўғил болани насиб этди. Отини Муҳаммад қўйдик. 1976-йили ёз июнь ойида Умрзоқ бувисининг уйида ўйнаб юрган вақтида тўсатдан болахонадан йиқилиб тушди. 25 кунлар чамаси шифохонада ётиб даволаниб чиқди. Биз жуда қаттиқ ташвишландик. 1977 ва 1978 йиллар тоғ участкасида бригада бошлиги бўлиб ишладим. Жуда тўкин-сочин йил бўлди. 1977 йили бизга икки ўғилдан кейин яна Шаҳноза исмли қизни ато қилди. Оиламиз энди бир ҳовли бўлиб тўлиб тошиб кетдик. Шуни айтар эканлар, фарзанд билан давлатнинг эрта кечи йўқ деб. Бу давр ичида бир қанча қариндош-уруғларнинг тўйларининг ўтказдик. Энди менинг ҳам дарду фикрим шу ўғил болаларимнинг суннат тўйини қилиш эди. 1978-йили колхоз савхозига айланиб Хикматов Асад савхоз директори бўлиб тайинланди. Мен шу савхозга ҳашак бригадаси қилиб тайинландим. Йил жуда яхши келди. Хашак планлари ортиғи билан адо этилди. Ёзнинг иссиқ кунлари жуда иш қизғин, биз Охунбобоев участкасидан 30 гектар беда майдонини, фойдаланишга олдик. Шу беда майдонини 3 гектар жойи тахминан сув ичмас экан. Директор Хикматов Асад шу ерни қандай бўлмасин матор олиб борсаларинг ҳам суғорасанлар деб буйруқ берди. Мен битта моторни олиб бордим. Колхозчилар билан канал бўйига ўрнатамиз деб турган вақтимизда, мени оёғимга моторни притцепини темири тушиб кетиб, оёғимнинг юзини синдириб юборди. Бу 1979-йилни 19 июль куни эди. Шу билан оёғимни гипс қилдириб, 2 ой шифохонада ва уйда даволандим. Шу йили ўғилларимни тўй қиламан деб ният қилиб юрган эдим. 1979-йилни 26 - сентябьр куни болаларни тўйини ҳам ўтқазиб юбордим. Мана шу йил ҳам жуда тўкин-сочин йил бўлди. Тўйларни ўтқазиб бўлгандан кейин, директор менга илтимос қилиб 1 ой пахтага, қизларга бориб совхоз болиб ишлайсиз деди. Мен йўқ демадим. Ленинский Путь колхозига бориб турдик. Шу йили ишим негадир яхши юришмади. 1980-йил ҳам кириб келди. 1980 -йил 26 - январ куни сариқ касал бўлиб Янгибозор шифохонасига тушиб кетдим. Тўртинчи март кунигача даволаниб 40 кун деганда уйга соғ-саломат кириб келдим. Қўйингчи соглиғим яхши бўлмай қолди. Шу йили қиш ҳам чўзилиб кетди . 1980 - йили яна менга Ҳудойим Гулноза деган қизалоқни ато этди. Мана қизим эндигина 9 ойлик бўлганида, онаси ҳам сариқ касал бўлиб қолди. Ғам ҳам дард хам эгиз эгиз бўлар экан. Ўзим сариқ касал бўлганимга бир йил бўлган билан бу дардлардан ҳали тузилмаган эдим. Қўйингчи бола чақа ташвиши, тирикчилик туфайли жигаримда жуда қаттиқ оғриқ сезардим. Сирдарёда шу касални даволайдиган Грех Иван ака деган кишини эшитиб қолдим. Онасини шифохонага ётқизмасдан тўғри шу одамни олдига йўл олдик. Социализм савхозида турар экан. Жуда одам кўп. Навбат бизга ҳам келди. Тилни тагидан без олар экан. Онаси ҳам олдирди, мен ҳайрон бўлдим. Буни жигарга нима алоқаси бор экан деб. Илтимос қилдим, Иван ака, мен ҳам сариқ касал бўлганимга бир йил бўлди, лекин қандайдир оғриқ сезаман, шу безни олганда касалда нима ўзгариш бўлади деб савол бердим. У киши кулдида, менга ота бобомдан қолган касбим. Тилни тагидаги без, жигар билан алоқа қилади, жигар ўз ҳолатини сақлаб қолади ва шу касал бошқа шу беморда такрорланмайди. Ҳоҳласанг вақт ўтса сени ҳам тилингни тагидан шу безни олиб ташлайман деб кўзларимни, киприкларимни очиб кўрди-да сен кўпроқ, оғирроқ иш қилибсан, сенда ослождения қолибди деди. Мен ҳам таваккал қилиб безни олдирдим жуда ҳам ўзингни овқатдан сиқма, самоварда ошингни еб, 50 - 100 г ароқ ҳам ичиб бемалол юравергин деди. Шу қилган хизматлари учун бирорта бемордан шунга пул берасан демади, хар ким розилиги билан 3 сўм 5 сўм беради. Менга хотинингиз иложи бўлса 5-10 кун шифохонада даволансин, озгина режимда бўлади. Аёл киши уйида кўпроқ уринади деб маслаҳат берди. Эртасига мен онасини Шампан деган қишлоққа олиб бориб ётқизиб келдим, 22 кун деганда даволаниб келди. Ҳақиқатдан ҳам мен ўзимни яхши сеза бошладим. Бизларда шу касаллик бошқа такрорланмади. Қийинчилик бўлса ҳам шу 9 ойлик чақалоқ Гулноза қизимни сўска бериб ўргатиб, она сутига тўйдирмасдан катта қилиб олдик. Мана шу қизим мактаб ёшига етгунча онанг шифохонага кетганда сени ўзим туғиб олганман деб ҳазиллашардим. Ҳаётда ҳамма нарса болар экан. Ҳудога тавба қилдим. Худди шу йили мана шу соска ҳам дорихоналарда топилмай қўлга чиқиб кетди. Топиш амримаҳол, ҳар қандай овунчоғи бўлгани билан оғзида соскаси бўлмаса, кўраверинг ҳангомани. Бир кун бир жойдан ўнтача топиб келибман. оғзида битта қўлини панжасига биттасини тиқиб олган. Ўзида йўқ хурсанд. Қучоқлаб юзларидан ўпади. Уйда байрам, ҳаммамиз лотареямиз бир нарса ютиб олгандай суюнамиз. Бир хам чиройли, бир хам ёқимтой қизга мен учун, кўчадан келдим дарров олдинга келарди. Нима олиб келдингиз дада, қизим ҳеч нарса олиб келмадим дердим. Она билан иши йўқ, ҳамма меҳри-шафқатини менга бор нарсани яширмай тўғри бетингизга айтади. Омон бўл қизим дейман. Онаси яна ҳомиладор. 8 фарзанд кутмоқдамиз. Бола тарбияси, уй тирикчилиги билан чарчаган, ҳамда баданида сариқ касал асорати билан юргани, онаси бу сафар менинг назаримда жуда ғамгин ва чарчаган кўринарди. Сочларга анча-мунча оқ ўралаган. Негадир ўзини ҳар сафаргидан кўра ёмонроқ сезарди. Мен ҳам бевақт юришларим йўқ, бўш вақтимда доим уйда хизматлар билан юрардим. Ҳудойимга минг маротаба шукурки, эсон-омон бу сафар ҳам янги фарзанд яъни ўғил бола дунёга келди. Отини Шерали деб ном қўйдик. Бизларни катта қилиб то йўлга солгунча онам раҳматли жуда - жуда қаттиқ изтироб чеккан. Ниҳоят 1956 йили Одил акам 21 ёшда онам раҳматли келин олиш тараддудига тушиб қолди. Азбаройи суюнганидан кўзларида қувонч ёши, дарди хасратини овсини Хайит кеннойим айтади: шу билан маслаҳатлашади. Эргаш амаким бизга ота ўрнида хизмат қилган. Иккала овсин то уйқуси келгунча бир неча маҳаллани қизларини санаб чиқади. Бирортаси акамга ёқмайди. Бирортасига розилик аломати бермади. Ёки бўлмаса бирор жойга боришар деб айтмади. Ҳайит кеннойим жуда шарттаки аёл эди. Мардлиги ҳам бор эди. Бирорта камчиликни дарров тўғирлаб иш ташкил қилиб юборар эди. Тўхта - тўхта Одилбой маҳаллада бирорта қиз ёқмади, шу дейман мана шу Мастонда бир қиз бор экан ( Ибий раисни хотини) шунга бир бориб кўрамизми деса, шуни номини эшитиб дарров мийиғида кулибдида, майли боринглар деб розилик берибди. Хай юзигинангдан бузилгур бизни овора қилмай анави кунлари айтмайсанми шуни. Ҳозир амакинг билан бораманда, ҳозир фотиха қилиб келаман деб чиқиб кетди. Айтгандай Эргаш амаким бориб биттада фотиха қилиб келди. 1956-йили кузларида тўй бўлди. Ўхшатмагунча учратмас деганлари шу экан. Бу келинойимиз ҳам оғир карвон, унча бунча гапингизни писанд қилмайдиган, уйида бирор келишмовчиликдан хафа қилиб қўйсангиз битта нонни ўрнига иккитасини еб ташлайдиган экан. Янгамиз тез-тез фарзандлар туғиб берди. Оиламиз яна катталашиб қолди. Мавлуда, Мавжуда, Имомбой, Илҳомбойлар Онам раҳматлик ҳаёт вақтларида дунёга келди. 1965-йили Онам раҳматлининг вафотидан кейин акам боғда алохида хўжалик бўлиб яшаб қолди. Ваниҳоят Имомбой билан Илҳомбойни суннат тўйларини 1969-йилни кузида ўтказдик. Aка - ука ёшликда қилган ишларимизни мана шундай йиғинларда гапириб, ичакларимиз узулгудай бўлиб кулишардик. Болаликда нималар ўтмайди дейсиз. Она бамисоли бир тошқин дарё бўлар экан. Кўп ғам - ғуссаларни кўтарган, болаларидан айрилиб, юрак-бағри эзилган, ҳатто шундай дердиларки, болам мободо амал қазойим етиб ўлиб қолсам, иккала кўкрагимни ўртасига бир қадоқдай без келади. Қўрқманглар мана шу танамга йиғилиб қолган дарду-аламлар дерди. Мен билан жуда яхши гаплашарди, доим мен билан бўлишни ёқтирарди. Хотираси ниҳоятда ўткир аёл эди. Ўлгандан кейин кўкрагидаги ўзи ваъда қилган безни ўз кўзим билан кўрдим. Ғам-ғусса, дарду аламлар, чеккан оху фарёдлари шу ерга қалқиб чиққан нақадар оғир жудолик эди. Мен учун фарзандсиз юрган кунларим, устига онадан айрилиб қолиш, бу дунёда танҳо бўлиб қолиш, ҳайҳотдай уйларда қолиб кетиш юрак бағримни ўртарди. Онам раҳматлик жуда қийинчиликлар даврида яшаган. 12 ёш боламан. Ҳеч эсимдан чиқмайди отам раҳматли онамга бу йил боғга кўчмаймиз, болалар билан яна қайтиб тушиб бесар бўлмагин, чунки менинг умрим тугаб қолди. Бугун отам раҳматлик тушимда бир халта талқон берди. Мана шу сенга узум пишгунгача етади, кейин келиб ўзим хабар оламан деди. Тушиз қурсин тушга нималар кирмайди, иссиқда болаларни пашшага талашиб кўрганда ўтириб бўладими, боғга кўчиб чиқсак бағри дилимиз очилади, уни буни кўрасиз, ёнингизда акангиз бор. Озгина сизга далда бўлади деб кўчиб кетишимизга амаллаб кўндирди. Лекин 1949-йили 19-сентябр куни отам раҳматли вафот этди. Отам маросимларини ўтказиш учун яна қайтиб қўрғонга кўчиб келдик. 1965-йилнинг 19-сентябр куни онам раҳматликни ҳам худди отамга ўхшаш боғдан қўрғонга олиб келдик. Уларнинг сувлари битта ҳовлига тўкилди. Отам ва онам раҳматликни ёз пишиқчилик ноз-у неъматлар кўп, яна устига-устак битта санада 19 сентябрда вафот этгани одамни ажаблантиради. 1949 йиллари 12 ёшли боламан. отам қабрини жуда яхши эслай олмайман. Қабрлар чўкиб инсон текисланиб қолган. Ҳар Ҳайит намозларда бориб тахминан қабрини тепасига бориб ҚурЪон бахшида қилиб келишни канда қилмайман. У вақтларда қабристонга ҳеч ким эътибор бермаган. Бирорта белги ёки рақамлар қўйилмаган эди. Онам раҳматликни қабри 51 рақам билан белгиланган. Рақамни кейинроқ ўзим қўйдирганман. Атрофида онамни онаси Рисқи отин бувимиз, отамни отаси Салимбой бобомизнинг қабри бор. Онамнинг акаси яъни тоғамиз Эгамберди тоғам қабристонга киришда чап қўлда чўнқирни ичига жойлашган. 1985-йилларга келиб ҳар йили 30-мартда хотира кунлари эълон қилинди. Хар ким ўз туғишганларини ёр-у биродарларни эслаб қабристонларга қарайдиган бўлди. Ҳатто Улуғ Ватан уруши йилларида ҳалок бўлиб кетган оталаримизнинг ҳам қабрлари махсус одамлар орқали топилди. Кўп одамлар ўзининг оталарини, акаларини қабрини Украинада, Беларусия, Сталинградда ва қўйингчи бошқа қаҳрамон шаҳарларда ўз кўзи билан кўриб келди. Партия ҳукуматимиз жуда яхши ҳайрли ишлар қилади. Халқ жуда мамнун бўлди. Қабристонга чиқсанг бутун вужудингни титратадиган, қалбингда тилка пора қилиб ташлайдиган оналарнинг нолалари, фарзандларнинг ота-онасини қабри устида ўтириб юм-юм йиғлашларини кўриб беихтиёр ҳаёлотга тушасан. Бу одамлар дунёга нима учун келди, шу қисқа умри ичида ҳаётда нима қолдирди? Шундай азиз инсонлар мангу уйқуда, қани буларни изини топа олсанг. Отам ҳам 50 ёшлар чамаси онам раҳматли 51 ёшда вафот этган. Инсон учун шу хам умрми, нима кўрди булар, фақат ғам – ғусса, меҳнат, бирор кун фарзанд қилиб яйраб юрмадику, фарзандлар даврида бирор санатория ёки бошқа жойларга бориб дам олмадику. Фақат уй тирикчилиги йиртиқ – ямоқ, таппи тезак ва хоказолар билан умрлари ўтиб кетди. Фақат ўзидан мерос қолдирди. Уста Орифни нисобини болалари, қизлари деган мангу ўчмас бир олов қолдирди. Ҳар йили қабрингизга икки марта чиқаман. Тепангизда олов бўлиб ёниб ўтираман. Оғзим калимага боролмайди. Бутун вужудим титрайди, совуқ тер босади. Руҳингиз олдимда оппоқ юзларингиз онагинанг қоқсин деган ширин сўзларингиз, болагинам яна овора бўлиб келдингми дегандик бўласиз. Фарзандлар кўрибсан, невараларим яхши юрибдими, 8та фарзанд кўрибсан, бой бўлиб кетибсан дегандек бўласиз. Қабрдаги тупроққа иссиқ кўз ёшларим тўкилади. Руҳингиздан мадад олиб қайтаман. Тўғри уйга тушаману мени ёнимда турган покиза суръатингизга қарайман. Шундай қаламқош, оппоқ юз, қоп-қора сочли нозанин, бир таманно аёлни нечун тупроққа қориб қўйдинг, шунчалик қаҳринг қаттиқми Ҳудо, қандай унутиб бўлади бу жудоликини. Отам қабрига келаман, яна шу ахвол. Баталёнга бориб, ўпкасини совуқ олиб келган темирчи эди. Бировларга пичоқ, бировларга ўроқ, теша кетмон қилиб берган. Биров битта нон, биров бир коса сут, биров озгина буғдой олиб келарди. Шунинг эвазига пичоқ чархлар, қўйингчи шулар ҳисобига колхозда лабаринкани ўроқларини чархлар, шундан тирикчилик қилардик. Новча, ариққина, қора қош, сермуйлов киши бўлган. Қарияларнинг айтишича, мен отамга ўхшаб кетар эканман. Отамдан бирорта сурат қолмаган, шу туфайли онам раҳматликни жуда кўп суратини олдирганман. Ундан Эгамберди тоғам раҳматликни қабрига тушаман. Уриш йиллари тоғам Коммуна колхозда савхоз бўлиб ишлаган. Бизнинг хонадонга жуда кўп фойдаси теккан, тегирмондан халтада 1 кг - 2 кг ун бериб турар, ёнғоқ, майиз ҳатто шинни ҳам бериб турарди. Тоғамнинг бешта қизи ва битта ўғли бўлган. Менинг ўспиринлик йилларим шу хонадонда ўтган. Ўринбой ёлғиз бўлганлиги учун менинг ёшлик тўйимни шу хонадонда ўтказган. Ҳар куни шу хонадонда ўйнаб, кечқурун уйга тушиб келар эдим. Қизлари Хури, Зирохат, Насиба, Мамлакат ва кенжа қизи Напиза эди (Шарипа). Тоғамизнинг аёли Михир кеннойим жуда меҳнаткаш аёл. Онам раҳматликдан икки ёш катта эди. Ёлғиз фарзанди Ўринбой билан доим бирга бўлганим учун, мени ҳам ўз фарзандидай кўрар, доим бирга овқатлантирар, ширин сўзлар гапириб, меҳрибонлик қилар эди. Уйида хар хафтада доим йиғин бўлар эди. Рисқи отин бувимиз ҳар чоршанба уйда мушкулкушот ўтказарди. Отин бувимиз китобини зўр ўқирди шекилли хотинлар уввос солиб йиғиларди. Жаннату – дўзахлардан, бу дунёда қилаётган ёмон феъл-атворлардан, гуноху азимлардан гапириб, хотинларни ёмон йўллардан қайтарар эди. Ўша замоннинг ўта илмли, маърифатли аёлларидан эди. Мана шу ҳар ҳафтада бўладиган маросимларга келган хотин халажларни очиқ чеҳра билан кутиб олгани билан кутиб олгани, беминнат хизмат қилгани учунми отин бувимиз Михир кеннайимни жуда кўп ҳаққига дуо қилар, бунга узоқ умр тилар эди. Мусулмончиликка жуда итоат қилган хонадон эди. Отин бувимиз сўз устаси, китобни нихоятда қофияли ўқир, мазмунини эринмай тушунтирар, аёлларнинг қулоғига фақат яхшилик уруғларини, панду-насиҳатларини қуйиб қўяр эди. Ўша уруш йиллари бева қолиб кетган аёлларга сабр қаноат ва бардош, чидам билан меҳнат қилишга, уйда қолган гўдак болаларни ҳалол меҳнат билан тарбия қилишга ундарди. Ўша вақтнинг бир марифатпарвар, ўта билимдан аёли эди. Отин бувимизнинг эрлари Салимбой бувамиз паст бўйли, кенг яғринли, ўта бақувват соғлом киши эди. Айтишларига қараганда бирор марта касал бўлганини эслай олмайман дейди келин ойимиз. Меҳнат билан жуссаси қотган, қўлини томирлар жисмоний бақувват бўлганидан бўрти,б узун - узун бўлиб одамга кўриниб турар эди. Уйга боғлаб олиб келган янтоқ ёки пичан боғини орасидан биз қўлимизни ўтқаза олмас эдик. Шундай сиқиб боғлар эдики, бамисоли трос билан сиқиб боғлагандек. Камгап, вазмин бир одам эди. Бу одам хам доим келинини дуо қилар эди. Тоғам негадир ўғли битта бўлганлиги учунми кейинроқ яна уйланишга қарор қилган. Назаримда ери фронтдан қайтиб келмаган битта қиз билан қолган Холби исмли бир аёл эди. Бу аёлдан ҳам иккита ўғил, учта қизалоқ дунёга келди. Тўлавай, Тоживай, Мавлуда, Махлуба, Мажуда. Тоғам раҳматли Михир кеннайимдан бўлган болаларни ҳаммасинини жой-жойига қўйиб, тўйларини қилиб, турмушга чиқарди. Лекин кейинги кеннойимизни болаларни уйлантириб, қизларини чиқаришга умрлари етмади. Мен жуда шўх эдим. Хотинларнинг йиғисини, гапларини, қилаётган ҳатти - ҳаракатларини доим кузатиб турар эдим. Хури опам Содиқ қоч бу ёқдан уят бўлади, эшик олдида турмагин, хотинларни безовта қилмаган дерди. Мен унга парво ҳам қилмасдим. Анча эсли бўлгани учунми номус қилди шекилли эшикни ёпмасам бўлмас экан деб, эшикни тарақ этиб ёпганида, ўнг қўлимни бир бармоғи эшик ёруғида қолиб, тирноғим таг-тупи билан кўчиб кетди. Ҳалигача бу бармоққа тирноқ битмайди. Ўзимни айбим менинг гуноҳимга берилган энг олий жазо эди. Биз чиллак бола, камон отиш, тош апичар, ҳатто қиз болалар билан тўптирма, ёнғоқ билан ҳаппон, эшак минди ўйини ўйинларини ўйнар эдик. Нуқул кураш тушиб бир-биримиз билан айқашар едик. Бир-биримизнинг бошимизга консерва бонкаларини қўйиб, узоқдан камон билан уриш ўйнар эдик. Бир куни Уматали мени бошимга узун бир бонкани қўйдида, узоқдан туриб болани камон билан уруш ўйнади. Иккала қўлини ёнга тушириб, кўзни юммасдан тўғрига қараб туриш, у 20 метр чамаси узоқдан кузини бирини қисиб шундай бир пойлаб урдики, бошимдаги консерва банка орқага учиб кетди. Кўча тўла болалар ҳаммаси қарсак чалиб юборди. Биру нол бўлди. Энди навбат менга. Умматали новча бола. Консерва бонкани уни бошига зўрға қўндириб қўйдим-да, ҳудди ўша масофадан мен ҳам бир кўзимни қисиб туриб камондаги ўқни мўлжалланган жойига қараб қўйиб юбордим. Ҳудонинг қудратини қаранг, менинг ўқим консерва бонкага эмас, иккала қошини ўртасидаги бурнини устки қисмига бориб тегди. Қарсак ўрнига энди қиёмат. Камонни ташлаб уйга қараб қочиб қолдим. Бола эканмизда бонкани бошга қўйиб орқанизмни ўгириб турсак ҳам бўладику, бир хафта Ўринбойни олдига чиқмадим. Кейинроқ йигитча бўлиб қолдик шекилли, Низом, Серка, Ўринбой ҳаммамиз ҳалфана қилиб, ош қиладиган бўлдик. Биримиз уйдан гуруч, биримиз гўшт йиғиб, биримиз ёғ йиғамизда палов қиламиз. Ўринбой ёлғиз бола бўлганлиги учун мендан ҳам шўҳ эди. Ховлини ўртасида бир туп тут болар эди. Куни билан шу тутдан еб, оғзи бурнимизни қизартириб юрардик. Қўлларимизга тутни қизили худди қизил рангдек юқиб қоларди. Тоғамни битта катта қора эшаги болар эди. Жуда ҳам жувозга яхши юрар эди. Мирзарахим бувани уйида жувоз болар эди. Зиғирни майдалаб ундан ёғ, ҳамда моллар ейдиган кунжара олинарди. Биз ана шу ерда кўпроқ эшак ҳайдардик. Эгнимизда оқ иштон, камар ўрнига чироқни пилигига ўхшаган нарсадан иштонбоғи қилиб олар эдик. Ўртаси тешик - тешик, тўрйўллини кўпроқ мен кийиб юрардим. Хамма болаларнинг хам яшаш шароитлари шундай эди. Махалламизда биздан 5-6 ёш каттароқ Одил лақабли бир йигитча бувисини қўлида катта бўлган. Мукар хола деган кампир эди бу аёл. Хаммани уйида қийинчилик. Одилвой болам юваман, эгнингдагини ечиб бергин, мактабга мана шу иштонни кийиб чиқгин деса, хўп бувижон дебтида бояги бувиси қўлига тутқазган жиякли иштонни кийиб чиқибди. Ўқитувчи хам худди шу куни уни доскага чиқариб, бирор нарсани ёзишни буюрибди. Шайтон болалар уввос солиб кулиб юборишибди. Хайрон бўлган ўқитувчи қараса, оёғини учида хотинларни жияк тушган иштони. Бу нарсага тушунган ўқитувчи болани партага келиб ўтиришга таклиф қилибди. Жуда кўп болалар иштон киярди. Лекин жияклисини аёллар киярди. Болалар нихоятда содда. Қорни яхши тўйса бўлди. Лекин жуда яхши кийимлар кийишга, имконияти йўқ эди. Махаллада энг шўх бола Олим эди. Текканга тегиб, тегмаганга кесак отиб чиқар эди. Чиллак бола ўйнасак хам бир ишкал чиқарар, варрак учирсанг хам ипларини узиб, бир жанжал чиқарар эди. Нихоятда камбағал яшарди. Уйида узум сувидан бўлган мусаллас узилмасди. Мени уйига таклиф қилиб, мусалласдан бир пиёла хам бериб қўярди. Мусаллас нихоятда лойқа, нима бало узумдан солинарди. Закускасига нон талқондан еб олардик. Лекин мен тош уришга уста эдим. Олим тош отар эди. Мен уни бошқа тош билан адашмасдан тошига отиб теккизар эдим. Демак у ютқизди. Мени худди иккита тош бир бирига тегиб турган жойгача, орқасига опичлаб олиб борар эди. Бу ўйинда у ғирромлик қила олмас эди. Болалар қарсак чалиб бу ўйинда ким ғолиб чиққанини четда кузатиб завқланиб туришар эди. Лекин Миржамол халол бола эди. Бу бола билан мен оғайни эдим. Биз бир-биримизни ручкамизни ютиб олиш ўйнар эдик. Кечқурун ютиб олган ручкамизни яна бир-биримизга қайтиб берар эдик. Кўклам вақти. Қиши билан ёқилавериб, уйда ёқишга хеч нарса қолмасди. Биз ака-ука иккита арқончани оладикда, яёв колхозни токларини устидан ёки бирорта боғ уйлардан орқага кўтарганимизчаўтинни орқалаб жўнар эдик. Уйга тез етиб келиш учун, оёқдаги ковушларни хам , ўтинни орасига тиқиб олардикда, бир дам олмасдан, уйгача етиб келардик. Онам суюниб кетардида, дарров сандални уйни бир чеккасига олиб қўярдида, ўтинни синдириб – синдириб тахлаб айвонда ёқиб юборарди. Биз атрофда мазза қилиб, исиниб ўтирардик. Ўрик ўтин ёки ток рудаси жуда кучли қўр олов бўлар эди. Онам рахматли қани исининглар дерди. Ички кийимларни ёниб турган қўр оловга тутардик. Чатир чутур бўлиб, оловга туз ташлагандай овоз чиқарди. Кийимларнинг чокига жойлашиб олган бурга ва битлар бу иссиққа бардош беролмасдан тамом бўлар эди. Иштонни хам тутворинглар дерди. Биз оёқ учини қўроловни устига типпа тик қилиб қўяр эдик, бундан хам битта иккита чирсиллаган товуш чиқардида, биз худди банядан чиққан одамдек енгил тортиб, қушдек енгил бўлардик. Чунки бадандаги қичинишлар мутлақо бўлмасди. Бу воқеа хамма қўшниларнинг уйида хам такрорланиб турар эди. Қўр бўлиб, сандал атрофлари яхши исигандан кейин, сандални жойига қўйиб, устини кўрпа билан ёпардида, иссиқда мазза қилиб 8-10 та одам ўтираверардик. Айвонга онам қирқямоқ қуроқлардан ясалган катта пардани тутардида, қиш совуқларда хам айвонда ётаверар эдик. Эрталаб устиларимизга қор бураб келарди. Қор нихоятда қалин ёғар, бирор ерлардан дон тополмасдан айвон шифтларига учиб келиб қўнган каптарлар хатто какликларни хам ўз кўзим билан кўрганман. Одамларнинг ночор кун кўришларини таъсири хатто қушларга хам бўларди. Налоглар, заёмлар, солиқлар хаммаси дард устига чипқон бўларди. Мен хамма вақт уйингга келавераманми солиқни тўламайсанми деб уйдан наматни кўтариб чиқиб кетганини хам ўз кўзим билан кўрганман. Хасан – Хусан укаларим бор. Оппоқ сутга чайиб олгандек бир – биридан чиройли болалар. Онам тўртта гуруч ташлаб, сут хўрда қилиб беради. Булар бунга чидамай, гоҳ кунлари дони йўқ овқат деб йиғлайди. Жўхори унидан тайёрланган зоғора нон хаммамизни қорнимизни тўйдира олмайди. Бу Имомзодаларга хаммани хаваси келади. Қорни тўйган, куни бўйи уйни бошига кўтариб, кураш тушарди. Ёз кунлари хаммамиз катта супада ётардик. Отам эрталаб вақтли туриб, ха жониворлар бу ер сенларни ётадиган жойинг, жойинг эмаску дер эдида кафтига солиб бир – бири билан чармашиб худди қамчин сопига ўхшаб кетган илонларни ховлидаги кўкнорини ичига отиб юборарди. Отам шу кичкинагина ховлига кўкнори экарди. Уйни орқасига эса тамаки экар эди. Шу кўкнори гуллаган вақтда илонлар маст бўлиб, бир-бирига қамчин бўлиб чирмашар экан. Хеч бир одамга зиён қилиб, чақмас экан. Кўкнори пишгандан кейин, уруғини олиб, танасини талқон қилиб янчардида, дориликка унча-бунча капаки қилиб хам отиб қўярди. Бу кўкнори Паркентнинг жуда кўп хонадонларида экиларди. Лекин бизнинг уйдан одам узилмас эди. Кўп аёллар келиб, Орип ака болам хеч йиғлаб тинчимаяпди, илтимос дори тайёрлаб беринг деб келаверар эди. Кўкнорини талқонини қора майизга қўшиб яна янчардида, яна аллақандай мум шаклига келтириб, эхтиёт бўлиб ялатгин, бешикка белагандан кейин қилгин бу ишни деб қайта – қайта тайинларди. Мободо шамоллаб қолган чақалоқ бўлса бешикда шарақ – шарақ терлаб, маст бўлиб, бир сутка ухлаб ором олар экан. Шу бахона бўлиб, бола тузалиб кетар экан. Шундай нормалний дори қўшиб тайёрлашни фақат отам яхши билар экан. Уйга кўп одамни келиб туриши шундан экан. Лекин буни эвазига бирор нарса олганини хеч эслолмайман. Доим боланг тузалиб кетса, савоб бўлади дерди халос. Отамни бир куни завқи келиб, Имомзодаларни эргаштириб, бозорга олиб тушибди. Иккалови отамни иккала томонидан қайси бири Хасан-у қайси бири Хусан эканлигини кўп одам ажрата олмайди, иккаловига бозордан нонвойлардан иккита иссиқ нонни олиб, қорнини бир тўйғазиб чиқай деб нонвойдан нонни олиб, қўлтиғига тиқиб, пулни бермоқчи бўлганда бир катта ўспирин йигит, қўлтиғидан нонни олиб қочиб кетибди. Қувиб бориб, ушлаб олибдидаўлгунча уриб, дуч келган жойига келиб лекин нонни топа олмабди. Ўспирин йигит калтек еб ётган вақтида, нонни иккаловини хам еб тугатган экан. Яна амаллаб битта нон олиб, имомзодаларга едирибдида, иккаловини иккала қўлидан етаклаб уйга қайтибди. Шу вақт махаллада урушдан инвалиб бўлиб келган бир қўли очиқ Сади ака деган киши, уста Орип имомзодаларни қаердан олиб келяпсан деса, отам рахматликни кўзидан милтиллаб ёш оқибди. Бу нарсани тушунган Сади ака бир минут тўхтаб тур деб уйига кириб кетибди. Хотинлар сут сузадиган кичкина бир элакчада буғдой олиб чиқиб берибди. Манга яхши бир ўроқ қилиб берасан, хафа бўлма, мана пишиқчилик хам бўлиб қолди дебди. Бу одам колхоз даласида (пожарний) қоровуллик қилар эди. Кўрпа – ёстиқлар кир бўлиб, қўсқини чиқиб кетган, янгилаб олиш амри маҳол. Отам Хасан – Хусанларга Бўлар эди парвона, Шулар саломат юрса Бўлар эди, йўллари хам равона. Дахшат уруш йиллари Ахволлар жуда ёмон На қиласан иложинг йўқ Шундай эдда замон. Улуғ Ватан уруши Юртни қилдилар барбод Беш йил бўлди уруш Хамма уйларда фарёд. Битта фарзандман қолиб Келинлар бўлди хароб Номи келин бўлиб қолди-ю Ғам ташвиши бўлди сероб. Хамма аёллар далага чиқиб Мехнат қилдилар доим Куч-қувват берди Аллоҳ Сақлади ўзи Ҳудойим. Далада пожарнийлар Ғаллаларни қўрирди Шуларга бўйсунмасанг Қавчин билан қуварди. Энди 18 ёшга тўлиб Йишит номин олганди Урушда жарохат олиб Маййиб бўлиб келганди. Ўша замон захмати Чиқмайди хеч ёдимдан Ўн икки ёшли бола ман Ачинардим ахволимдан. 1955-йиллар холати Ачинарли замон эди. Тошкентга ўқишга қиз болалар борса Ахволи ёмон эди. Қиз бола мумкин эмас Ўқишга бормас керак Дерди доим кексалар Демак бу сўзлар худди эртак. Шарифа синглим қийналса хам Одоб билан ўқиди. Илми зиёда бўлиб Ажойиб шеърлар тўқиди. Илмсизлик оқибати Ёшларни қилди хароб. Фарзандларин ортга ташлаб Ололмадилар савоб. Шарифани хар қанча Таърифласанг оз. Ўша давр одамлари Билими экан саёз. Сабр билан Шарифа Қийналсада ўқиди Аллоҳ бунга назар қилди Достонларни тўқиди. Бутун Ўзбекистон Таниди Шарифани Бутун Паркент фахрланди Қойил қилди хаммани. Тоғам қизларини бирортасини хам отини айтиб чақирмас эди. Хаммасини қанақадир эркалаб чақирар эди. Хури опамни полковник, Зирохатни майёр, Мамлакатни капитан деб чақирарди. Ўринбой эса отасини бирор мартта ота ёки ада деганини эслолмайман. Доим тоға дерди. Қизлар хаммаси ҳам меҳнаткаш эди. Лекин Нафиза (Шарифа) жуда чиройли думалоқ кўзлари, қоп – қора қошлари, бетартиб тўзғиб ётган сочлари, оппоқ кулча юзлари, чехрасидаги доимий кулгичлари одамга ёқимли феъл – атворлари билан ажралиб турарди. Ҳудойи Таоло бу қизга худди дунёдаги хамма рангларни одамни мафтун қиладиган жозибали бир хуснни берган. Худди бир қўғирчоқ эди. Доим ерга энгашиб, нима балоларни чизгани чизган. Мен адабиётни яхши кўрар эдим. Ўзим шеҳр ҳам тўқиб ташлардим. Менга жовдираб, бақрайиб турардида, яна ўқинг, яна айтинг деб тураверарди, жуда кузатувчан, жуда хотираси яхши қизалоқ эди. Мен бояги айтган телба тескари шеърларимни дарров ёдлаб оларди. Хури опам ўткир тикувчи эди. Яхши кийимлар тикарди. Кам куларди. Ўта фикрли, вазмин қиз эди. Қўйингчи бу хонадонда тарбия топган қизлардан хеч ёмонлик ёки нотўғри хатти-харакатлар эшитмаганман. Бу хонадонни кўп тузини ичганим учунми Михир кеннайимни ўз ўғли Ўринбойдек кўргани учунми, қизлар билан апоқ-чапоқ биргалашиб катта бўлганим учунми шу хонадаонда мендан бир мехр қолган эди. Мана ёшим 53 да. Саккиз фарзанднинг отасиман. Хамон шу хонадондан оёғимни узмайман. Хар хафтада, хар ойда бир чиқиб тураман. Аввал хар қандай шароитда хам тўғри Михир кеннойимни олдига кираман. Ўша мехрибонларча кўришиш, хол ахвол сўрашиш, менинг хаққимга дуолар қилади. Кўп кишиларнинг, қайнона-қайнотасининг дуосини олган аёл. Тўлавай, Тоживайлар хам катта йигит бўлиб, Ўринбой билан уч ака-ука биргалашиб иш қиладиган бўлди. Ўринбой энди ёлғиз эмас. Булар жуда қўли гул усталар бўлиб етишди. Тоғам битқаза олмаган ишларни, булар давом эттирди. Ховлидан жуда яхши хашаматли иморатлар бунёдга келди. Тўлавай отасини чироғини ёқиб, шу хонадонда қолди. Тоживай эса Бойқозондан катта иморат солиб чиқиб кетди. Хаммаси хам бола-чақали. Келинимиз Рисқиби, Шаходатлар оиласига жуда мехрибон, бир-бирлари билан тотув яшашади. Ўринбойни мана шу ховлисидаги балнд иморатларни хам Тўлавай билан Тоживай солган. Турсунби Ўринбойни турмуш ўртоғи. Тўққиз фарзанднинг онаси. Жуда мехнаткаш аёл. Мана бир нечта қизларини турмушга чиқарди. Ўғил уйлантирди. Хатто набиралар кўрди. Кечагина шўхлик қилиб юрган вақтлар ўтиб кетди. Шунча фарзандлар дунёга келди. Ажойиб фарзандлар кўрди, қувонасан. Мамлакат олий маълумотли ўқитувчи, хатто районнинг энг юқори лавозимларида ҳам ишлаб келмоқда. Нафиза (Шарифа) журналистика факултетини битирган олий маълумотли шоира. Турмуш ўртоғи Хуррам чет тиллари институттида дарс беради. Фан кондидати. Бу қизалоқлар институттларга бориб ўқиб кетганлигига хайрон қоласан киши. Булар ўқиган даврда ҳам бизнинг қолоқ бир қишлоғимизда, нотоғри фикрлар юритиларди. Қиз болани шахарда ўқиши мумкин эмас. Беш йил ўзи бўладими, буларнинг ахволи нима кечади, биздан шахарга бориб, илм олиб келган хотин-қизлар жуда кам бўлган. Буларга уйдан ортиқча моддий ёрдам хам бўлмаган. Фақат стипендия билан бу қизалоқлар бундай бардошни, кучли иродани қаердан олди, булар келажакка астойдил интилди, юрак амри билан иш қилди. Сабр-қаноат, ўзини тутабилишлиги буларни хамма ёмонликлардан асради. Шарифа тақдир тақазоси билан Тошкентда қолди. Оилали, жуда яхши хаёт кечиради. Хамма нарсаси мухайё. Уйига борсанг дилинг яйраб кетади. Шундай қариндошларинг борлигидан фахрланасан. Мен учун бир сингил, уйларида файз – футур. Жихозлар жой-жойига қўйилган, китобу жавонлар бир умр адо бўлмас бир бойлик. Ўз қишлоғини унутмаган, ўзгармаган. Бирорта соч толасига хиёнат қилмаган, қирқтирмаган, ўша-ўша қўшу-кўз табассум билан боқиб турувчи чехра, лабларида кулгу. Лекин хонадонда аёлларга хос ўзига ярашиб турадиган, уй-рўзғор учун кийиладиган бир либос. Пазанда бир уй бекаси. Шунча ишлар қилган, меҳнатининг меваси мана шу уйда. Ўзи ёзган китоблар, ўқиб мазза қиласан. Қаердан олди бу илхомни? Хали бунинг танасида битмас-туганмас бойлик, бамисоли бир булоқ қайнаб турибди. СССР ёзувчилар союзининг аъзоси, кеагина менга тикилиб туриб, бетартиб сочларини юзига тушуриб, Содиқ ака менга шеър айтиб беринг, менга шеър ёзиб беринг деб менинг телба тескари шеърларимни ёдлаб олган бу қизалоқни олдида энди мен уяламан. Хар замонда ойнаи жаҳонда ҳам кўринар, журналистлар, ёзувчилар билан бахслашар, ўз шеърлари билан чиқар, ечилмаган муаммоларни олимлар билан бахслашар эди. Уйдаги болаларим хам овқатланиб ўтирганимдами, ховлида бирор иш қилиб юрганимдами, ада ада тезроқ келинг Шарифа опам чиқдилар деб чақиришади. Ишимни ташлаб чопиб ёки еб турган овқатимни йиғиштириб, қўярдимда, телевизорга яқин келиб, ҳамма ғамғташвишларимни унутиб томоша қилардим. Хаммасини ичида кўркам ва салобатли кўринарди менга. Қани менинг хам фарзандларимни ичида бирортаси шу қизчага ўҳшаса, бутун дунё кўрарди. Адаси овқатингизни енг совуб қоляпти дерди Олима. Йўқ мени қорним тўйди. Бутун вужудим билан тикилиб бу қиздан нажот олгандай, худди кашпировекийдан даволангандай бақрайиб турардим. Нахот шу Шарифа бўлса, қандай куч буни шу ергача олиб чиқди? Завқланардим, фахрланардим, хатто болаларимга менинг синглим кўриб қўйинглар дердим. Эртасига кўчаларда, чойхоналарда шу экранда кўринган инсонлар хақида гап кетарди. Ану шоира қиз зўр гапларни гапирдида, буниси яхши фикрларни айтдида деган фикрлар юритиларди. Мен худди бир қоп ёнғоқдай, танамга сиғмай ўтирардим. Худди телевизорда мен гапиргандай, яна бириси паркентлик қизку, Содиқни тоғасини қизида дерди. Яна ўзимни бошқача хис қилардим. Рухан тетиклик сезардим ўзимда. Жигарим менинг, биттагина мен эмас бутун қариндош – уруғлар хатто шу Паркент туманидан кўтарилиб чиққан, шу тоғ қизидан бутун район халқи фахрланар эди. Йўлим тушиб уйига бориб қолдим. Илиққина сўрашди. Негадур ғамгин, анча сўлиган чехрасидаги доим бўлиб турадиган табассум хам йўқ, негадур оғзимни чоғлаб бирор нарса дейолмади. Менга дастурхон ёзиш тараддудида, ёпирай нима бўлди бунга ёки оиласида бирор нохушлик бирор оилавий можароми ёки бирор камчилик ёки болалари бирортаси касалми, Хуррамга бирор нарса бўлдими, болалар ўйнашиб юрибди, ҳаёллар мени чулғаб кетди. Дастурхон тузаб қўлимга бир пиёла чой тутқаздида кўзига жиққа ёш лдида, рахмат Содиқ ака келганингиз учун уч-тўрт кундан бери мазам йўқ, опа-сингиллардан озгина узоқлиги билиниб туруркан. Худди хеч кими йўқ одамдай ёлғиз сезаркансан ўзингни, бугун тушимда кўрувдим сизни деб хафа бўлди. Кўзларидан думалаб тушган икки томчи ёш мени юрак бағримни эзиб юборди. Шарифа хафа бўлма синглим хаётда нималар бўлмайди дейсан. Оилада унча-бунча ётди-турдилар бўлиб туради, одам хар замонда касал бўлса ичида йиғилиб қолган ғуборлар хам чиқиб кетади. Инсон доим бир тўкис юра олмайди. Бу хаётдаги қаршиликлар, қанча-қанча мушкулотларни бошингдан ўтказдинг. Ҳудога шукур гулдек болаларинг, яхши оиланг, хаётингда кам-у кўстинг йўқ. Мана шу Хуррамжон хам ёмон йигит эмас, баҳамжиҳат яшаяпсанлар, хар замонда бир бўладиган бундай бир нохушликдан хафа бўлмагин. Яхши бўлиб кетасан, сабр таги рахмон дейдилар, хаммаси ўтиб кетади деб кўнгил берган киши бўлдим -у лекин Шарифани Содиқ ака озгина бўлса хам оға-иниларингиздан узоқ деган сўзи менга аллақандай хаяжон билан айтилдию лекин туғилиб ўсган қишлоғини, онасини соғинганлиги унинг вужудидан билиниб турарди. Download 126.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling