1977-йил 17-март пайшанба куни кечқурун қўлимга ручка олиб нималарнидир ёзмоқчи бўлиб хаёлга толиб кетдим
Орзиби, Мохира, Шоиралар хақида бир шингил
Download 126.55 Kb.
|
Sodiq Do\'dajon
Орзиби, Мохира, Шоиралар хақида бир шингил.
Орзиби жуда кичкинагина, чиройли, дўмбоққина қизалоқ эди. Эрталаб ишга кетгунча зерикмай у билан ўйнар эдим. Биринчи бош фарзандимнинг тезгина тили чиқди. Ўйинқароқ, чапак чалиб ўйнагани ўйнаган. Ўйнасино – ўйнасин думалаб-думалаб ўйнасин, ўрнидан туриб ўйнасин деб айтсам хаммасини бажарарди. Уйда зерикиш йўқ. Оиламизнинг бахти, қувончи, эрмагимиз шу қизалоқ эди. Омон бўлсин мана шу қизим дард чекмади. Соғлом ўсди. Яхши ўқиди. 10-синфни Низомий номли мактабда аъло бахолар билан битирди. Фахрий ёрлиқ хам тақдим этилди ванихоят Тошкент чет тиллари институтининг сиртқи бўлимига ўқишга киришига укамиз Хуррамнинг ёрдами катта бўлди. Ўзи хам шу француз тили бўйича мутахассис бўлишни орзу қилиб юрар эди. Мохира қизим Орзибидан кейингиси. Жудо йиллари ичида календар бўйича маъмургарчилик йили туғилган. Ўзим ёйилма участкасига огород бригадаси бўлиб борганман. Шу қиз туғилгандан кейин суюнчисига хонадонимга стар-4 деган телевизорни олиб чиқиб келганман. Омон бўлсин бу қизимиз хам тете поя қилиб оёққа турди.тезда тили чиқди. Жуда теран фикрлайдиб айтгаинини қилмасанг жанжал қилади. Қўғирчоқларни яхши кўради. Юзлари оппоқ, рахматли онамни юз рухларини эслатади. Болали уй бозор бўлади деган гапларни фарқига энди бордим. Онаси бир кун бир маросимга кетди. Орзибини амаллаб бир алланима аллаларни айтиб ухлатдим. Лекин Мохира қизимни хеч нарсага кўндира олмайман. Бир алланималар деб йиғлайди. Токчани кўрсатади, шифтларни кўрсатади, аллақандай шиқилдоқларни кўрсатаман. Қани кўнса, юракларим сиқилиб кетди. Нуқул бам деб йиғлайди. Бу нима экан ёпирай (байкал амир магистрали) ўзимга ўзим куламан. Қулоқларимни тортиб ташлайди. Қўлимдан бир пас тушмайди. Кўтариб юриб, қорниларимга оғриқ кириб кетди. Ёпирай энди устига устак Орзибини хам уйғотиб қўймаса деб қўрқаман. Бир маҳал катта бир човгумни орқасида бир қўғирчоқ чалқанчасидан тушиб ётган экан. Олиб берсам оғир бир хўрсиндида овунса қолса, жоним кирди қолди. Кўзимга ёш келиб кетди. Нихоятда чарчадим. Бу бам дегани болам дегани экан, бу қўғирчоғи экан. Дунёда энг оғир тил болалар тили. Бу тилни биринчи бўлиб оналар тушинар экан.бундай машаққатга биринчи бўлиб оналар бардош берар экан. Ота – она қадрини фарзанд кўрганингда биласан деган халқ хикматларига энди тушундим. Нахотки куни билан уй юмушлари билан тинимсиз овора бўлиб, бир пас тиним билмай яна кечалари гоҳ кунлари мижжа қоқмай, тунларни бедор ўтказиб, болаларни тарбияласа, бешик тебратиб алла айтиб, чарчаб, бешикни устига икки букланган холда бошини қўйиб, боласига қараб, ухлаб қолсада яна чўчиб туриб, тонг отганини хам билмай уй ишлари билан овора бўлса, яна керак бўлса далага хам судраб кетасан. Шундай кучни қаердан олди булар, иродангга балли дегинг келади. Бу қизим ҳам Низомий номли мактабда 10-синфни битирди. Бу хам опасига ўхшаб Тошкентдаги Педагогика билим юртига бориб имтихон топширди. Институтга кириш учун олган балли етарли бўлди. Лекин мандат комиссиясидан ўта олмади. Тошкент области бўлгани учун, бу областни плани тўлгани учун, анча қизларни қайтарди. Студентларни хаммасини йиғиб, уларни ўқишга кирганликлари билан табриклади. Мандатдан ўтолмаганларига кўнгил бериб, келгуси йилга келасизлар қизларим хафа бўлманглар деб хайрлашди. Бечора қизимнинг кўзлари жиққа ёш, бутун вужуди титрайди. Озмунча меҳнат қилдими ? ранглари хам сарғайиб кетган. Мажолсиз, жонсиз бир қўғирчоқдай. Залдан кўчага чиқиб кетишини хам билмайди. Битта бу эмас қайтган, хамма йигит – қизлар шу ахволда. Худди мотага қатнашаётгандай бошларини қуйи солиб, иссиқ кўз ёшларини тўкиб чиқиб кетмоқда. Худди булар ўқиб, 17 йил қилган меҳнати эвазига якун ясагандек, хамма ишлари барбод бўлгандек, кетида оппоқ соқоли билан судралиб юрган оталарни айтмайсизми, юзларига ажин тушган, оппоқ нуридийда оналарниайтмайсизми, бояги мотамсаро парадларни ичида булар ҳам бор, мен хам шуларни ичида, мен кўзимни ёши қизимникидан хам кўп оқмоқда. Танамда бир титроқ. Қани энди қўлим узун бўлсаю, тил топиб қизимни шу даргоҳда қолдирсам. Шундай бўлсада югуриб елиб, қанча бўлса хам майли деб бир одам топдим. Лекин кеч бўлган экан. Уддалай олмадим. Қизимга бахт кулиб боқмади. Даладаги ишларимни ташлаб, шу билан шуғулландим. Лекин уддалай олмадим. Онаси хам экзамен топширган кунлари бирга бориб юрди. Қизим бечорани жуда руҳи тушиб кетди. Мана хозир фабрикани энг олди. Мехнаткаш қизларидан, ҳатто 200 сўмгача олиб келган кунлари бўлди. Жуда хам мехнаткаш, ишни хам жой-жойига қўяди. Супурги жону тан. Озодагарчиликни жуда язши кўради. Тоза парилар сояси тушган. Ҳамма ишни кўнгилдагидек қилиб, кейин чойга ёки овқатига ўтиради. Ишдан бир кун бўш қолиб, дам олган куни, бечора қизим мени дала ишларимга қарашади. Айрим кунлари чарчайди шекилли, Худоё ўзбекларни иши ўлсин, қишин – ёзин адо бўлмайди деб нолиб қўяди. Хақиқатдан хам қийин, тирикчиликларимиз оғир. Ақли етади. Ақлли қиз. Бир сўм пулни бехожат ишлатганини билмайман. Қизим дугоналаринг билан еб-ичиб ўзингни толиқтирмагин дейман. Йўқ ўзини айтганини қилади. 200 сўм пули худди 199 сўм бўлиб қолгандай, олиб келагн пулини оламанда хаққига дуо қиламан. Майли омон бўлсин. Лекин ўзи тўғри сўз, ёлғон гапирганни ёмон кўради. Адолатсизликни ёқтирмайди. Агар оилада буни устидан бирорта нотўғри хукм юритилиб қўйса, у тагига етмагунча қўймайди, тинчимайди. Кўзида шашқатор ёш. Учинчи қизимиз Шоира ҳам айрим феъллари озодагарчилиги, ишларни жой-жойига қўйиб қилиши билан Мохирадар фарқ қилмайди. Айрим болаларнинг уйида онаси бағрида, онаси бўлса ҳам қандайдур отага бошқача мехр – муҳаббати бўлар экан. Кичкинагина 1,5 ёшли чақалоқ Шоира. Мен 1971 йили турист бўлиб 24 кунга кетганман. Мен кетган кунимдан то қайтиб келгунимгача уйдагиларни жуда тинкасини қуритган. Қандайдир қиғи, қандайдир ўжарлик болада пайдо бўлиб, хеч овунмаган. Қайтиб келган куним уйда ойим ( хотинимнинг онаси) бор экан. Ҳовлида менга кўзи тушди-ю биринчи бўлиб елкамга қўл ташлаб кўришдида, болам шунчалик юрасизми, хамма нарса хам бир бўлдию, мана шу Шоира тушмагур хам бир бўлди. Хеч хол-жонимизга қўймади болам бер адасига бер, адаси билан ачомлашсин. Менга қараб бир талпиндида, худди ёқотган нарсасини топиб олгандай, бурниларимни, кўзларимни, қулоқларимни қўли билан хидлаб кейин бола тинчиди қолди. Уйда хамма хурсанд. Узи хам хархаша қилмай ўтирган куни бугун бўлса керак дейди онаси. Шу норасида болага мени 24 кун йўқлигим билиндими ? Меҳр отага ёшликдан бошланадими дейман. Бу қизим ҳам омон бўлсин жуда соғлом ўсди. Жуда меҳнаткаш бўлди. Мен бирор жойим оғриса ёкаи қаттиқ чарчаб келсам шу қизимни меғри менга бошқачароқ туйилади. Менга раҳми келади шекилли парвона бўлади, бирорта қўлидан келадиган ишни ада сиз қўяверинг, ўзимиз қиламиз, сиз дам олинг дейди. Хаётингда энг яхши кишилар инсонлар билан фахрлансанг бўлади. Бу бир нажотсиз қолган одамга бир бахт деб биламан. Онам рахматлик муродига етмасдан менинг бирорта фарзандимни кўрмасдан оламдан бевақт кўз юмиб кетди. Шунинг учун мен ўзимни доим бир қанотсиз қуш ёки нажотсиз одамдек хисоблар эдим. Мана шу фарзандларим туфайли мени оилада бахтиёр қилган кишим ойим деб биламан. Чунки бу аёл хамма ишларимга бош-қош бўлган. Олима саккиз фарзандни дунёга келтирибдики хамма ишлар шу аёл зиммасига, жуда олийжаноб аёл. Хам уйимда меҳнат қиладихам менинг хаққимга дуо қилади. Болам умрингиз узоқ бўлсин, бола-чақангизга бош бўлинг, тан-жонингиз соғ бўлсин. Топган- тутганларингизга Худойим барака ато этсин, отангизни онангизни арвохлари доим бош бўлсин, хеч камчилик кўрманг. Мана шу фарзандларингизга ўзингиз бош-қош бўлинг деб дуо қилар эди. Бу олқиш хар куни дастурхон устида бўлар эди. Канда қилмасди. Онам ёшгина ўтиб кетганлиги туфайли менинг хам бутун меҳрим шу аёлга боғланиб қолган эди. Мен хам иззат икромимни, хурматимни шу аёлдан дариғ тутмас эдим. Бирор жойим оғриб ёки бирор кун уйда ётиб қолсам, дарров холимдан хабар оларди. Келиб мени анча койиб хам қўярди. Жуда меҳнаткашсиз, нима иш бўлса жонингизни жабборга берасиз,тиним билмайсиз. Далада ишлагангизку майли,уйда хам тинчимайсиз. Одам деган ўзига ҳам раҳм-шафқат қилиши керак. Хали болаларингиз ёш, бирор нарса, бирор кор-хол бўлса кейин ахволингизга ким ачинади. Хамма нарсани эви билан қилиш керакда болам деб койирди. Хақиқатдан хам шундай эдим. Меҳнат қилишни хамма нарсани жой-жойида туришини, ховлиларни озода тутишликни, ховлида файз – футур бўлишликни ёқтирардим. Бу феъл атвор менга онамдан қолган эди. Оила, рўзғор тутишни билинглар дерди. Доим менга айтган бир насихатлари хеч эсимдан чиқмайди. Яхши оилаларга, яхши рўзғор тутганларга, яхши кийиниб юрганларга, яхши иморат солганларга, кўп мол-хол қилиб юрган бой-у бадавлат одамларга фақат ихлос қилиб яшагин. Ёмон кўз билан қарамагин. Ғаразлик қилмагин, бахиллик қилмагин. Лекин халол яшагин. Харом-хариш ишлар билан шуғулланмагин. Харом ишларни бизни оила кўтаролмайди. Борига барака қилиб яшагин. Халоллик билан топилган нарса оилангга бир умр бахт келтиради, харом билан топилган нарса эса сени 5-6 кун хурсанд қиладида, ўзингни йўқотиб қўясанда, шундай оилангга бир бахтсизлик келтириб қўядики, уни ўзинг хам билмай қоласан. Ўша яхши мехнат қилиб, яхши яшаётган одамларнинг иш тажрибасини ўрган, улар топган маблағларини жой-жойига қўйиб сарфлайдилар, бехудага совуриб юбормайди. Ақл ишлатиб рўзғор тутади. Оилада эр-хотин тотув яшайди, бир ёқадан бош чиқаради, хонадонида қут-барака, ишларида ривож бўлади. Ана шу сан тахассуб қилган яхши хонадонлар, мана шундай феъл атворлари учун бой бўлади. Сен ихлос қилган бояги кийиниб юришлар, яхши чиройли иморатлар ана шунинг эвазига пайдо бўлади деб айтарди. Жуда доно аёл эди онам рахматлик. Ўғил боланинг шўх бўлишлигини билардим. Чунки ўзимнинг шўхликларим хам гувохлик бериб турарди. Умрзоқ нихоятда шўх. Кучук боқишга ишқибоз. Қаердандир кучук болаларни топиб келардида куни билан ховлида шу билан овора, чопгани чопган. Унинг устига каптар боқиш билан хам шуғулланарди. Хали бирор жойга бекитган, хали страпилни устига олиб чиқиб,яшикларга жойлаган, сув ва дон берган. Қўйингчи чўрткесар бир сўзли бола эди. Мани негадир жиним ёқтирмасди. Кучук, мушук, паррандани ёмон кўрардимда, уни йўғида паррандасини учириб юборардим ёки кучук боласини кимларгадир бериб юборардим. Шунинг эвазига у дарс хам тайёрламасди, овқат ҳам емасди. Шу шўхлиги туфайли тўрт ёшлигида бувисининг болахонасидан йиқилиб тушиб, бир ой болницада ўзим олиб ётдим. Бошқа вақтда бирор мартда касал бўлганини билмайман, соғлом ўсди. 15-16 ёшлик вақтидаёқ бўйчан, гавдали, мўйловлари сабза урган, кўхликкина бир йигит бўлди. 10-синфда ўқиб юрган вақтларида бироз ошқозон касали билан оғриб тушди. Дала дехқончилигимга велосипед миниб бориб менга кўмаклашиб юрди. Лекин озодадагарчиликка қизлардан хам ўтиб тушди. Дазмолсиз энваш киймас, шимларни рахти қирра бўлиб туришни яхши кўрарди. Чиройли ўзига ярашган сочларини тарагани – тараган. Ойнага қарашдан эринмасди, доим шошиб патир-путур юрарди. Оғайниларининг хисоби йўқ. Чақириб келгани келган. Бир жойда қарори йўқ. Кечқурунги қолган овқатдан бир иситиб қорнини тўйғазиб олардида аллақаерларга ғойиб бўлиб кетарди. Лекин бу бекорчилик қиш вақтларида бўларди. Ёзда жанжал билан бўлса хам менга кўмаклашарди. Кичкиналигида боқиб олган кучук боласини отини Рекс қўйдик. Кичкинагина бу кучук бола тулкига ўхшаб бутун ховлини ковлаб ташлаб бир ёғидан ковлаб иккинчи ёғидан чиқарди. Мен буни бир куни жиянларим келганида аммасини уйига бериб юбордим. Уларникида хам шу қилиқларини қилган. Кўп ўтмай бир машина босиб кетибди. Неча кунгача кўз ёш қилиб йиғлаб юрди. Болани қулоғи бўлмайди деган гаплар рост экан. Қўлига танга тушиб қолса хам оғзига олиб ўйнайди. Қандайдир думалатиб юрадиган зўлдир соққалардан хам қаердандур топиб келадида, бирортасини оғзига солиб ўйнайди. Худди кўнглим сезгандек ўғлим бу соққаларни оғизга солиб бўлмайди одамни ичига кетиб қолади дедим. Бир айланиб ховлида бирор тирикчилик қилиб юрсам, бирдан онаси додлаб қолди. Вой ўлай шарманда бўлдим, энди нима қиламан, ўғлингизни ичига соққа кетиб қолди. Дарров дўхтирга олиб тушинг, болага ёмон бўлади. Зўлдир соққа кичкинагина бўлгани учун мен бехавотир бўлдим. Онасини тинчлантириб, зарарсиз тушиб кетишини айтдим. Бола жиққа ёшга тўлган кўзлари билан бақрайиб менга бир қараб олдида, кўзларини пирпиратиб кўчага ўйнаб чопиб чиқиб кетди. Онаси неча кунгача уйқуси келмай боладан ташвишланиб юрди. Болага парвойи палак. Хеч нарса бўлмагандек. Оилада нечта фарзандинг бўлса, хаммасида хар хил феъл атворлар бўлар экан. Ёпирай, хайрон қоласан киши. Бир -бирига ўхшамайдиган юз нусхалари, баланд паст бўйли қоматлари, ширин ёки қўпол муомалалар, одамни мафтун қиладиган ўта бир чиройли қўғирчоқдай болалар ёки ўн мартта гапирганингда зўрға бир мартта жавоб оладиган болалар, ёки ота-она бирор нарса буюрганда башарангга бақрайиб туриб оладиган, сўзингга ё ҳа ёки бўлмаса йўқ деб жавоб бермайдиган фарзандларни Аллоҳ Таоло ато қилиб қўярканки хайрон бўласан киши. Ота – онани қилинг эҳтиёт Хеч қачон хам чекмасин озор Вақт келиб буларни билас эртага Сизни харакатиздан бўлмасин безор. Кечқурун хотирлашинг ётишдан олдин Уларни соғлиғига беринг эътибор Улар қанча машаққат чеккан Хар куни сизлардан бўлмасин безор. Фарзандлар кўриб улғайдингизми Болам чақам деб, сиз хам тўлғандингизми Хаёт сабоқларидан олингиз ибрат Ибратнинг ортида кўпдир хикмат. Бемор бўлсалар бўлинг парвона Йўлларингиз бўлади равона Хар куни ибодатда бўлиб олинг дуосин Юзига солманг, ота-она хатосин. Вақти келиб изларига зор бўлас Рухларини шодлантиринг савобини шунда билас Рухларини шодлантириб юрмасангиз гар Бир куни қайтими келар сиз хам хор бўлас. Фарзандлар кўриш насиб этсин хаммага Шуларни дуосин оламиз биз хам Хонадонизда доим барака бўлар Охиратда кўнглиз шуларман тўлар Аллоҳ одамларга ақл заковат берган Шу ақиллар билан дунёни кўрган Ана шу ибратли сўзлар учун Хатто она қорнида фарзанд хам унган. Умирзоқдан кейинги ўғлим Мухаммад пайғамбаримизнинг отлари. Бу табаррук отни унинг холаси Омила қўйиб берган. Омилани жуда кичкиналигидан биламан, оилада жуда яхши тарбияланган. Қувноқ, ўзи хам чиройликкина одамга ёқимли, гаплашсанг мазза қиласан. Ўзининг ширин маъноли гаплари билан одамни мафтун қилади. Юриш – туриши наздида хатти – харакатларида ўзининг гавда тузилишларида бир ўзгача, хеч бир аёлларда учрамайдиган файз ёғилиб турибди. Гаплари доим кулгу билан, чехрасида доим табассум барқ уриб турибди. Ўзи хам яхши бахолар билан 10-синфни битириб, олий маълумотли педагог бўлган. Жуда кучли ирода эгаси. Опасини қаттиқ ҳурмат қилади. Орзибини ўқишга юборишимга шу холаси сабабчи бўлган. Уйга келганда доим болаларимга тўғри маслаҳат бера олади. Тирикчилик қилишни, айниқса йиғинларда дастурхон тузишни боплаб қўяди. Қўйингки ёш бўлса ҳам сизнинг насиҳатингизга мухтож эмас. Менга доим Содиқ ака иложи бўлса, қиз болаларни ўқитинг. Бирор хунар эгаси бўлиб қолсин. Хозир замон шуни тақазо қилади. Келгуси ҳаётига ҳам яхши. Сиз хамма нарсани тушунасиз деб менга кўмак беради. Турмуш қуришга ҳам шошмади. Институтни битириб, кейин турмушга чиқди. Яхши жойга турмушга чиқди. Турмуш ўртоғи Тоҳир ҳам олий маълумотли агроном. Жуда вазмин, салобатли. Ҳар нарсани ўйлаб гапирадиган, ақлли йигит. Ўз пешона териси билан жуда катта қилиб 1989-йили иморат солди. Адо бўлмас бир умрли мулк эгаси бўлиб қолди. Ширин шакар фарзандларнинг онаси Омила мактабда ўқитувчи. Муҳаммад деган йигит бор экан. Жуда вазмин, жуда ақлли. Хамма яхши хулқ-атворлари билан бошқа ўқитувчилардан қарқ қилиб турар экан. Шу фазилатларини яхши кўриб, зимдан кузатиб юрган Омила, опам яна ўғил туғса, отини Муҳаммад қўйдираман деб ният қилиб қўйган экан. Яхши ният ярти мол деганларидек менга Ҳудойим оиламга Омилани ниятларини инобатга олиб мана шу фарзандни ато этди ва шу исмни фарзандимга холаси қўйиб берди. Оиламда иккита ўғил бола. Нақадар қувонч мен учун. Бу ойлар ўтди, йиллар ўтди. Ўғлимнинг тили чиқиб, тетапоя қилиб юрди. Тиллар хаммаси яримта ширин тил. Одамлар ичида кўп юрганимдан кейин кўп нарсаларни эшитиб, кўп нарсаларни кўрар экансан. Содиқ ўғлингни отини Муҳаммад қўйибсан, бу табаррук улуғ бир зотни яъни Муҳаммад (с.а.в.) пайғамбаримизнинг исмлари. Бу фарзанд хонадонингни кўрки, файзли бола бўлади. Бу болани урушиб, сўкиб ёки хақорат қилиб бўлмайди деган гаплар эшитиб келаман. Брагимга ғул-ғула тушади. Ёпирай оилада бола тарбиясида нималар бўлмайди дейсиз. Бирор бир жахл устида болага ножўя хақорат ёки бирор зарба бериб қўймасмиканман. Шу улуғ бир номга муносиб болани тарбиялай олармиканман деган саволлар мени чулғаб оларди. Бола бошқа фарзандларимга нисбатан жуда беозор ўсди. Ювошгина, бешикда хам тинч ётар, ухлатиб қўйиб онаси бемалол тирикчилик қилиб олар эди. Болани бир жойга ўтқазиб қўйсанг бўлди, олдига бирор овунчоқ ташлаб қўйилса шундан узоқлаб кетмас, шу билан овора бўлиб ўйнаб ўтирар эди. Ширинликка ўч. Айниқса батончикни яхши кўрар эди. Шу битта батончик бир соатга куч берар эди. Апа яна батончик бейинг дерди. Онаси яна қилаётган ишини йиғиштириб қўярдида шуни тинчлантириш мақсадида қаердандир янан биттасини қўлида олиб келиб берарди. Шу билан онаси яна бирор соат тирикчилик қилиб олар эди. Апа деб чақирарди яна вақт ўтгач. Онаси жахли чиқиб уй юмушларини қилдирасанми йўқми, энди жим ўтир. Батончикни еб адо қилдинг. Адангга айтаман олиб келиб беради. Барибир кўнмасди. Яна хархаша қилиб йиғларди. Онаси энди эътибор бермасдида тирикчилигини қилиб юрарди.яна бир мартта апа дердида бўсам ойнани синдираман дерди. Болани одатини қаранг. Мана шу батончикни топиб беролмасайиз албатта деразани битта кўзини синдириб қўярди. Доим уйда батончик турмасдида, бундан бошқалари хам тинчитиб турарди. Бу синдириш жуда кўп маротаба такрорланарди. Гоҳида ойна топиб ўрнига амаллаб қўярдим, гоҳида онаси синган ойнани кўзига битта ёстиқни тиқиб қўя қолар эди. Мен болани кўп уришолмасдим. Лекин бошқа томондан жуда беозор эди. Лекин уйдан батончик узилмаса, айтган вақтида бериб турсангиз, дунёни сув босиб кетса ҳам тўпиғига чиқмасди. Мен роса жахлим чиққанида болани секин ушлаб олардимда, орқасига бир шапати уриб қўярдим. Мендан жуда таскинланиб турарди. Дарров йиғини тўхтатарди. Бироқ жахлимдан тушгач ичимдан зил кетиб ачинардимда кўнглимга аллақандай нарсалар келарди. Кечалари уйқум бузилиб, ўзимни аллақандай ёмон сезардим. Бу бола тўғрисида эшитилган юқорида айтилган гаплар дарров хаёлимга келарди. Бола ёшлигида бир мартта томоғи хиппа бўғилиб, товуши ичидан чиқмай касал бўлиб қолди. Болницада ўзим олиб ётдим. Яхши бўлди, бошқа касал бўлганини эслолмайман. Йигитча бўлиб уй юмушларига, менинг дала ишларимга қарашиб юрадиган бўлди. Жуда зехнли бола, гап қайтармайди, юзимга тик қарамайди. Бошини ерга эгиб жим қулоқ солиб туради. Гапларни жуда тўғри қабул қилади. Ишларни худди ўзимникидай қилиб бажаради. Эслаб қолиш қобиляти зўр. Ха деганда жахли чиқавермайди. Анча оғир вазмин бола. Унга велосипед олиб берганман. Ўқишдан келгач тушликни қиладида, дарров далага мени олдимга етиб боради. Мени ишларимни енгиллаштиради. Иш қилганда хеч шошилмайди. Жуда чиройли иш қилади. Бирор мартта мандан сўроқсиз иш қилганини ёки сўроқсиз кетиб қолганлигини билмайман. Техникага жуда ишқибоз. Велосипедини бузиб яна қайтадан тўғирлай олади. Омон бўлсин рохатижон бола. Ичимдан қувониб кетаман. Рахмдил, мехр-шавқат жовдираб турган кўзларидан билинади. Бирор нарса олмоқчи бўлса ада манга 3 сўм 10 тийин беринг, бўлмаса 1 сўм 70 тийин беринг деб ҳудди ўша буюмнинг нархини точний айтади. Ошиқча пул олишни ўзига еп кўрмайди. Уйда тайинланган ҳамма ишларга вақт топади. Фел отвори ҳаммаси қуйиб қўйгандай Равшан тоғасини ўзи. Равшаннинг ёшлиги хам худди шунинг ўзи эди. Бунинг фарқи жиянига ўхшаб батончик талашмасди, берганини олаверар эди. Ўн мартта гапирганингда битта жавоб берарди. Жуда вазмин, салобатли бола эди. Уй яқин бўлганлиги учун опасини олдига кўп келиб турарди. Жуда ёқимтой бола эди. Равшан бизнинг уйга келиб ўйнаб юрган вақтларда мен хам фарзанд кўрмаган эдим. Шунинг учун уйга келиб қолган вақтларида уйда ўзим бўлсам болани кетқазмасдим. Бу билан ховурим чиқар, нима ўйин қилса, нима буюм ушлаб ўйнаб ўтирган бўлса мен хам ёш болага ўхшаб шуни қилганини қилардим. Белидан ушлаб олардимда кураш тушардик. Азот кўкрагимга кўтариб чиқариб олардимда ўзим тагига йиқилиб тушардим. Устимда ўтириб олардида мени отиб юборганлиги учун рохатланиб куларди. Бу хисобмас бошқа тушамиз дердим. Яна тагига думалаб тушардим. Гоҳ кунлари уйга кетқазмасдан уйимизда олиб қолардим. Чўнтагимда 5-10 тийин тангам бўлса дарров берардимда мана Равшан мандан шанча қарз бўлдинг мана кўрвогин мана шу оқланган деворга ёзиб юраман котта йигит бўлганингда хаммасини менга қайтариб берасан дердим. Ўзида йўқ хурсанд бўлиб кетарди. Менга хам Аллоҳим мана шундай фелдаги боладан ато қилсин деб илтижо қилардим. Пешонаси ярқираган бола чиройликкина бўлиб ўсди. Хозир олий маълумотли физик-математик. Оила қурган , бола-чақали. Нима бўлса мен билан бамаслахат иш қилади. Ножўя юрмайди. Топган маблағларини жой-жойига сарфлайди. Бирор маслаҳатли иш чиқса доим мени олдимга чиқиб келади. Худди айтганимни ўзини қилади. Бошқа зериккан пайтларида хам почча қалайсизлар деб опаси билан хол-ахвол сўрашиб ўтириб кетади. Бу кетгандан кейин мен ўзимга ўзим савол бераман. Мени хам бирорта фарзандларим шуларга ўхшаб юрармикан деб орзу қиламан. Ойимга минг рахмат мана бир қизи менга турмушга чиққан, олийжаноб аёл. Бирор мартта юзимга тик қараб гапирмаган, қаерга судрасам шу ерга бориб мен билан меҳнат қилишади. Боримни оширади, йўғимни яширади. Жахлим чиқиб койиб ташлаган вақтларимда ҳам жим туради. Гапларимни тўғри қабул қилади. Хаётда, уй-рўзғорда нималар бўлмайди дейсиз. Қўйингки ҳаммасига бардош берган аёл. Сабр – қаноатли, заифа. Уйга бозор кунлари 2 кг гўшт олиб келиб онаси мана шуни бир хафтага амаллайсан вассалом десам, шу бир хафтага етарди. Ҳамма яхши-ёмон кунларимда хамдард бўлган. Рўзғор тутишлари, уйга файзу – фароват киргизиб ўтиришлари, мехмондўстлиги, қўли очиқлиги, юмшоқ гаплиги худди онамдек биламан. Бирор мартта уйдан аразлаганини, бирор сабаб билан онасини уйида сўроқсиз ётиб қолганини, бирор тийинимни мендан бехожат сарф қилганини билмайман. Менинг фел-атворимга мослашиб яшаган. Саккиз фарзандимнинг онаси. Эҳҳе буларни ўзи бўладими тарбиялашни. Кечалари уйқусиз тунлар, кундузлари яна меҳнат. Қўйингчи ҳаёт-мамот жангларига бардош берган аёл. Меҳнат қилсам ҳам майли, шу болаларимнинг роҳатини кўрсам бўлди дейди. Ойимнинг Эркин дегн ўғли бор. Бу хам ҳаётда ўз йўлини топиб кетган. Савхозда чорва бухгалтери. Бола-чақали, турмуши жуда яхши. Буларнинг хаммасига ойим бош-қош бўлади. Шундай ажойиб фарзандлар тарбиялаб етиштирганлиги, буларни жой-жойига қўйиб хамма ишларида бош-қош бўлиб юрганлигини кўриб хавас қиламан. Ойимдаги хамма яхши фазилатлар болаларида бор. Жаннат оналар оёғи остида дерлар Бу сўзлар бежизга айтилмаганлар Онани Ватанга таққослайдилар Энг улуғ сўзни она дейдилар. Тўққиз ой бағрида фарзанд бўлади Худди мева каби фарзанд унади Қанча азоб уқубатда ҳам Хамма хаммасига она кўнади. Йиғилари, кулгулари онаман бирга Машаққатларга чидайди она Фарзанд кўрганидан хузур қилади Болам ўсиб улғайсин деб қилади нола. Онанинг мехнатин ота тан олар Фарзандли бўлганидан рохат олар Бешикда айтилган хар кун алладан Ховлингда ўчмайдиган бир чироқ ёнар. Энди шу уйдан чироқ ўчмайди Она мехри боласидан кечмайди Қўша – қўша фарзанд кўрса хам Фарзанд кўришни яна қумсайди. Бежизга айтилмаган Она ватан сўзи Кимдир ватанидан айрилса Жовдираб қолади кўзи Авлодлар бунёд бўлди шундан Инсон бахра олар экан, куну тундан Хаёт чархпалак бўлиб айланиб Аллоҳга нола қиларкан зимдан. Хаётда нималар бўлмайди дейсиз Фавқулодда ходисалар бўлиб қолади. Ўз ватанизда бўлса мойлия Узоқ юртлардан келиб қолади. Олимжон Юнусов фожеасидан Бутун Ўзбекистон топди хабар. Инсон зоти чидаб бўлмайди Бу вақтни эшитсак агар. Мажбур бўлдик малла ахли Махаллада мотам кун бўлди. Хамма – хаммани кўзида ёши Оиласини етмай қоолди бардоши Аллоҳ сабр берди чидамоқ учун Ана шу сабрга берди бор кучин Менинг хам энг яқин кишим эди Эй Содиқ сен хам сабр қиласан деди. Хаммани хотирасида қолди бу кунлар Ёруғ кун бўлмай, бўлди қаро тунлар Хотираларни ёзсанг адо бўлмайди Ёзмасанг шуни кўнгил тўлмайди Шу воқийликни ёздим атайлаб Барча – барча ишни кўнглимни жойлаб Шу кунларни хеч ким кўрмасин раво Бу дарднинг давоси йўқ бу бедаво. Инсоннинг боши ташвишдан чиқмас экан. Давлатимиз тинч бўлса шунча одамлар тинч яшар экан, шунча шукр қилар экан. Лекин нотинчлик хамма инсонни баробар ташвишга солиб қўяр экан. 9-йил Афғонистондаги уруш бизнинг Ўзбекистонни ўзбек йигитларини бошига битган бало бўлди. Ўз ватанини ўз элу юртини қўриқлаб, жон берсанг қон тўксанг майлия лекин бегона юртларда хали ўн гулидан бир гули очилмаган суқсурдек фарзандларинг эндигина институтни биринчи курсида ўқиб турган навқирон болаларинг нохақ бегона юртларда қон тўкиб келса, олдингдан соғ-саломат ота-оналари билан, ошна-оғайнилари билан хайрлашиб кетиб, ўз оёғи билан кетган ўғлингни, икки йил ўтар ўтмас бир бегона кимсалар аллақандай бир тобутга солиб келсалар, қандай қилиб чидайсан бу кўргуликка, инсон қандай бардош бера олади бу нохақликка. Э фалак, нима қилиб қўйдинг, бу қандай беодобликка тушингми ўнгингми билмайсан, қаердан келди бу фалокат дунёдан нималар бўлаяпти ўзи, бу адолатсизликка ким чидайди ким, эх увол боаллар ким учун қурбон бўлаяпти, булар ана шу мудхиш воқеалар ичида Паркентимизда айрилган хонадонлар кўп бўлди. 1986 йили ўзимни холаваччам, ён қўшним Инобатни ўғли халок бўлиб келди. Бу шум хабарни эшитиб инсон зоти чидаб туролмайди бу кўргуликка, бу дардни ота-она кўтара олмайди. Фиғони фалакка чиққан ота-онанинг ноласига хеч ким бардош бера олмайди. Бутун махалла мотамда. Қандай забардаст йигит эди бу. Оиланинг биринчи ўғил боласи . инобатнинг қандай ниятлари, қанча-қанча орзу-хаваслари оёқ ости бўлди. Бунинг қошу-қўзларини, оппоққина, новчадан келган бўйларини, ширин-ширин сўзларини, кулиб турган лабларини унутиб кўрсинчи. Гоҳ ярим кечалари уйқум учиб кетади. Наҳотки шундай бўлса қандай чидаш мумкин бу кўргуликка, жигарим бўлгани учун нуқул Инобатга ачинаман. Бардош бера олармикан унинг тунлари қандай кечаётган экан, қандай қилиб эсидан чиқарар экан. Гоҳ кунлари ярим кечада туриб ховлида йиғи солади, гоҳ кунлари қабристонга чиқиб кетиб қолади. Нақадар оғир бу оилага. Олдингда ётиб касал бўлиб, икки оғиз гапини эшитиб ўлса, алам қилмайди кишига. Инсон бриб бориб хамма нарсага кўникиб бардош берар экан. Йиғлайвериб кўз ёшлари адо бўлди шекилли йиғи товушлари аста-секин камая бошлади. Лекин уларнинг қалби доимо йиғида. Юрак бағри эзилиб тамом бўлган. Жигар бағри хун бўлган. Яхшиямки орқасида болалари бор. Шуларни шукрини қилади. Одамлар мехрибон кишилар бунга таскин беради. Яхши инсонлар бир умр одамлар қалбида яшайди. У бир умрга мангудир. Унинг чироқлари ўчмайди. Қабристонга чиқар экансан унинг қабри олдида бир пас тўхтаб ўтмасликни иложи йўқ. Солдат пилоткасини кийиб тўхтанглар одамлар бир пас мен билан гаплашиб кетинглар, сизларга айтадиган жуда гапларим кўп, қиладиган ишларим қолиб кетди, озгина сабр қилинглар деб гаплашаётгандек туюлади одамга. Одамнинг назарида тирик хеч ўлмагандек бир сиймо. Ха булар ўлмайди. Онадан қип ялонғоч туғилган норасида чақалоқ ўзидан битта зот қолдириб кетганида алам қилмасди кишига. Эссиз шафқатсиз дунё. Олимжон Юнусов номигақўйилган кўчалар бор. Бунинг номини хар қанча ардоқласа бўлади. Черноболдаги воқеаларни қаранг нақадар атом нури билан захарланган қанчадан-қанча одамлар. Бу авариянинг хукумат учун келтирган зарарлари Армениядаги ер қимирлаши. Тожикистондаги дахшатли зилзила қанчадан қанча одамларнинг қурбон бўлиши кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеалар. Армениянинг бошига шунчалик мусибат тушиб турган пайтда Қорабоғни талашиши Азарбайжон ва Армениядаги нотўғри кўтарилишлар, Латвия ва Литвия Эстония хамда Тожикистондаги кўтарилишлар 1988-1990 йилларни ўз ичига олган энг ёмон давр хисобланади. Одамларда ёмон бир вахима бир-бирларини ўлдириб кетишлар, кўчаларда бировларнинг машиналарини уриб кетишлар, уйга маска кийиб кириб олиб қанчадан – қанча одамларнинг пулларини ўғирлаб талаб олиб чиқиб кетишлар, бу қандай холат одамларни ташвиш келарди. Давлатимиздаги нотинчликлар хаммаси халққа ёмон таъсир қилар эди. Одамларнинг рухини туширар эди. Уларни иккилантириб қўярди. Қанчадан-қанча хукумат рахбарларининг уйларидан пул чиқиши, уларнинг порахўрликда айбланиши, айрим рахбарларнинг хаётда хон ва бекларча иш қилиб қўлга тушганлари, нохақликлар айрим бечораларнинг нохақ айбланганликлари. Пахта вақтидаги хайбаракаллачиликлар нотўғри 6 миллион тонналар. Ўзбек халқининг шунча пахта етиштирар экан, хатто ўлганда кафанлик қидириб магазинма – магазин юрганлари, битта совун қидириб бутун шахар кезганлари, бола-чақаларимиз қанду шакардан бебахра бўлганлари қўйингчи инсон учун яратилган жамики нарсани танқислиги шундай тўқгарчилик замонда кишини одамларни хайратлантирарди. 1990-йилгача. Лекин битта нарса одамларга сўз эркинлигини бўлганлиги, дехқонларга ишониб ер топширилганлиги, рахбар ходимларни халқ сайлаши, уларнинг ичидан энг муносибини танлаб олиши, халққа берилган ошкораликлар, депутатларни халқ сайлаши, пенсионерларнинг пенсиясини ошиши, ногиронларга эътибо бериш, боғчада 5 ёшгача бўлган болаларни текин овқатлантириш каби янгиликлар инсонларни рухлантирарди. 1988-йил мен яна бир синовдан ўтдим Юрак хасталигимни тузалишини кутдим Эй Аллоҳим хамма нарса ўзингга боғлиқ Ўзинг шифо бергин ато эт соғлиқ. Фарзандларим ёш шуларни жамолин кўрай Ўсиб улғайгунча камолин кўрай Элдан чиқармагин бергин фурсат Соғ – омон сақлагин бергин қудрат. Фарзандларим ўсиб унса, менинг бахтим Мени соғ юрганим тожию – тахтим Аёлим билан ниятларимиз бир Хеч нарса йўқ ичимизда сақламаймиз сир. Фарзандларимни хам ниятлари бор Ишлаш учун куч қудратлари бор Яхши ниятлар қилди холис Эй Аллоҳим хеч нарсага қилмагин зор. Аёлим хам мен билан аравани бирга тортади Мени эхтиётлаб юкларни ўзи ортади Аёлимга хам доим соғлиқ сўрайман Аёлим бўлмаса Содиқ ғамгин ётади. Қарилик гаштини мен ва аёлим сурсин Ортимизда қолганлари соғ-омон юрсин Бизлардан фақат дуо фарзандларимизга Фарзандларимиз хам бизларга дуогўй бўлсин. Хаёт кечасию кундузи демак Бу дунё ишлари хаммага эрмак Шундай ишларман шуғулланмасанг Шоду – хуррам яшамоқлик кимга хам керак. Аллоҳим 1988 йил феврал ойларида мени яна бир силкитиб қўйди. Беихтиёр кўкракларимда оғриқ сеза бошладим. Хамма нарса чарчаганликдан, шамоллашдан, ўтиб кетади деб ўйладим. Чидай олмадим мажбур бўлдим докторларга кўрсатишга. Юрагимни эшитиб кўрдида, э омон бўлинг, қаерларда юрибсиз юракни чарчатиб қўйибсизку, одам ўзига хам қараб туриши керакда деб мени алохида хонага олиб кирдида кўкракларимни очиб ётқаздида, оёқ-тўпиқларимга хам аллақандай нарсаларни боғлаб, нафас олмай туринг, нафасни чиқаринг, ўзингизни бўш қўйинг деб кичкинагина бир думалоқ печатни кўкракларимни хар ер хар ерига босиб кўрди. Тепамда турган кичкинагина митти машина эса шақиллаб қандайдир бир лента чиқарар эди. Ленталарда эгри бугри туяни ўркачига ўхшаш белгилар бор эди. Бу асбоб юракни тўғри ёки нотўғри ишлашини белгилаб берувчи кардиаграмма қилувчи аппарат экан. Қайтиб врач хузурига олиб кирди. У аллақандай нарсаларни ёздида менга қараб шу бугуноқ палатага бориб ётасиз. Бу юрак билан юриш мумкин эмас. Дарров олдини олиш керак деди. Бу врач менинг энг яқин қўшним турмушга чиққан терапевт врач Соня эди. Ўзи жой топиб бериб палатага ётқизишга ёрдамлашди. Мени даволовчи Абдуллаева Дилафрўз деган аёлни қўлига тушиб қолдим. Хар куни обход бўларди. Хар хил беморлар билан гаплашамиз. Хар ким ўз дарди билан овора, биров давления, бироқ ошқозон, биров ичим оғрийди, биров температурам хеч тушмайди дейди. Қўйингчи хар ким ўз дарди билан оввора. Яна кардиограмма қилди. Деярли хеч нарса айтмади. Орадан бир хафта ўтди. Яна кардиаграмма қилди. Эртасига врач обходга кириб келдида, Орипов сизни сизнинг уйингизда сизни олиб ётадиган бирорта кишингиз борми, ётган жойимдан азот туриб кетдим. Нима гап Дилафрўз синглим ўзи, тинчликми, мени уйимда хаммаси ёш боаллар, катталари эса қиз боаллар. Келин ойиз саккизта бола, ўзи бўлмайди тирикчилик дедим. Сизни алохида хонада олиб ётиш керак. Мени уйимдан олиб ётадиган хеч ким йўқлигини тушунди шекилли, бошқа беморларни кўриб чиқиб кетди. Мана шу гап билан мен адийи тамом бўлдим. Палатадаги одамлар хам ғалати ахволга тушиб қолди. Мендан овқат ўтмас, рухим нихоятда тушб кетди. Нахотки ота – онам ёшига етиб тамом бўлсам. Боалларим нима бўлади, нахотки хали битта пиёзни бошини кесмасам, кечроқ фарзанд кўрдим, бирорта қизимни чиқармасам. Қани бу фарзандларни тилаб олиб кимларга ташлаб кетаман. Онасига қийин бўладиган бўлдида, саккизта фарзандни ўзи бўладими бу аёл уйга бўладими кўчага бўладими буларнинг тарбияси нима кечади, ўртадаги орзу-хавасларимизчи, пешонаси шўр аёл экан. Уйда ўлим тўғрисида сўз бўлиши мумкин эмас, хеч нарсага тайёргарлик йўқку, кўклам илик узилди қандай дахшат, бирор нарса бўлиб қолсам, тепангдан тош тушади. Олима санга қийин бўлади. Санга йигирмалар, қирқлар, маракалар, йиллар ўзи бўладими бу савдони. Нахотки ота-онам ёшида. Ахир улар ёмон замонларда яшаганку, очлик мухтожлик, рўзғорда хеч нарсанинг йўқлиги, қизамиқ касаллиги билан ўлиб кетган болаларнинг ташвиши уларнинг умрини эговлаб юборганку, ёқишга ўтинг ёпишга ун, тополмай бола – чақани яхши кийинтиролмай, оғир мехнатлар эвазига умрлари қисқариб вақтли қурбон бўлганку? Баталеонда шпкасини совуқ олдириб келиб ўзини даволата олмаганку, шунга имконият хам топомаганку, онам етти фарзандини ерга бериб зўрға учтасини олиб қолиб, шулар хасратида умри қисқариб кетганку. Мен яшаётган давр тўкин-сочин момургарчилик , хамма нарса мухайё. дунё ер юзига чиқиб кетган даврку. Менга ота-она умрида, ота – она ёшида ўлиб кетиш уволку. Нималар бўлаяпти ўзи, ўша куни овқатланмадим. Кўз ўнгимга хар нарсалар келаверар эди. Дард хам иккиз, ғам хам иккиз деганларидек палатада ётавериб зерикиб кетдим. Бир кўчага чиқиб ёзилиб келай десам ховли тўпалон, қий-чув, скорийни отрядини одамлар ўраб олган. Скорийни орқа эшиги очиқ. Ўртада навқирон бир йигит чўзилиб ётибди. Бир ёнида Нурмат, Бир ёнида Михир, қиёмат қойим, кўзим иккаласига тушдию беихтиёр ўзимни йўқотиб қўйдим. Сал қолди ховлига думалаб тушишимга. Нурмат ким бу нима бўлди ўзи десам ўғлим куппа кундузи шундай рўпарамдаги оғилга ўзини ўзи осиб қўйибди, эшитдиму тўғри палатага кириб кетдим. Кўкрагимни кроватга бериб йиғлай бошладим. Э фалак нима ишлар бўляпти ўзи. Бу Олиманинг энг яқин кишиси эди. Бу оила мана шу замоннинг энг камбағал кишиси эди. Кўпжон қаерга бооиб ишласа негадур иши юришмайдиган, хеч бир мехнат рўёбга чиқмайдиган захматкаш оила эди. Ўғли хам мактабда яхши ўқимаган. Йигит бўлгандан кейин одамлар ўртага тушиб бу болани йўллар қурилиши ташкилотига ишга жойлаб қўйган эди. Ота-оналар хурсанд мана Содиқ ака Бахтиёр укангиз хам 100-150 сўм ойлик олиб келаяпти деб ўзида йўқ хурсанд эди. Нима бўлибдию бир кун штат қисқариши бўлибди. Йўл ишида одам кучи кўпайиб кетибди. Ишдан бирорта ишчиларни бўшатиш керак бўлибди. Камбағални туяни устида ит қопган экан. Бахтиёр жуда ювош мўмин, хеч қаерга шикоят қилишни билмайди. Оиласи хам ана шундай одамлар. Ишдан шу болани бўшатишибди-ю штат шу билан қисқариб қўя қолибди. Бундан қаттиқ таъсирланган бола хеч кимга айта олмай дардини, ўзини ўзи шу ахволга солиб қўйибди. Нақадар разолат, қандай тенгсизлик бу, бу жумбоқни хаёт қачон хал қилар экан. Бировга қуруқ дунё ато этган битта фарзандга зор. Зор-зор йиғлайди. Эшигидан бир инсон йўқлаб бормайди. Тўй-томоша қилишга, йиғин қилишга, базму жамшид қилишга имконияти йўқ. Чунки унинг уйида жанжалкаши йўқ. Бировнинг қарасанг фарзанди бисёр боқишга имконияти йўқ. Мана шу оиланинг онахони Михир бир йўла уч эгиз қиз кўрди. Бир онадан уч қизалоқ бу Паркент тарихда биринчи воқеа, бирор мартта шу болаларга моддий ва маънавий томондан хукумат рахбарларини ёрдам қилганини билмайман. Қани адоалт, кимларга қараётибмиз, кимларга ёрдам қўлимизни чўзаётибмиз, ўша пулли сассиғига ётолмаётган бечораларга хам бирорта фарзандни ато этсанг бўлмайдими ё Аллоҳим дегим келади. Учта эгиз соғ саломат, бита синфда ўқиб юрибди. Ташаганга тош тегмас дейдилар. Хозир хам 1990-йили шу оила икки уй бир айвон, тупроқли хонадонда ўтирибди. Уйидан чакка ўтиб ётганини ўз кўзим билан кўрганман. Дард устида Бахтиёрни ўлими. Нақадар оғир бу оилага. Палатада ётиб мана шуларни ўйлайман. Ўша куни кечаси билан ухламай тўлғониб чиқдим. Дилафрўз келдида хар кунгидан бошқачароқлигимга Орипов нима бўлди сизга, ранглариз сарғайибди, нима безовта қилаётибди сизни деди. Қани сабр қилайликчи сизни яна бугун бир матта кардиограмма қилиб кўрсинчи. Мен рад жавобини бердим. Фақат бугун эмас. Бошқа кунига, ўзим айтаман, кўзларимдан ёш сизиб кетгудек бўлдим. Агар хозир кардиограмма қилса юрагимни ёмон чиқишини ўзим сезиб турибман. Рухим тушган, бояги ўлим воқеаси, уйқусизлик, қаттиқ хаяжон мени анча чарчатиб қўйди. Мени алохида палатада олиб ётадиган одамим йўқ. Андак сабр қилиш керак. Уч кун ўтгач кардиограмма қилишга розилик бердим. Келгуси куни Дилафрўз обходга кирдида Орипов қалайсиз анча тетик кўринасиз, кардиограмма натижасини кўрган шекилли кечиринг мени сизни ноқулай ахволга солиб қўйдим шекилли. Техникага хам ишониб бўлмайди. Олдинги натижалар алохида палатага ётишизни тақазо қилар эди. Шу бугундан бошлаб очиқ хавода кўпроқ чайр қилинг деб маслахат берди. Бу қандай холат нотўғри диагноз. Мени анча ранжитиб қўйди. Шу давргача 20-кун ётган бўлсам бояги бирорта одамиз борми сизни олиб ётадиган деган гапи хамда Бахтиёрни скорийдаги ўлимини тўсатдан кўрганлигим, мени 20 кунлик лечениямни барбод қилди. Қайта 18 кун даволандим. 38 кун деганда уйга эсон-омон чиқиб келдим. Мендаги бу касалликни номи стенокардия экан. Мен ўзимни яна кўрсатиш учун Тошкентдаги янги Тошмига бордим. У ерда хам қанча машаққатлар билан очеред олиб юрагимни кардиограмма қилдирдим. Менинг ишим билан бир ёшгина рус йигит Гордеев деган йигит шуғулланди ва менга сизга юрагингизни ишлаши учун кислород етишмаслигини касаллик варақамга ёзиб берди. Мен битта савол билан мурожаат қилдим. Ука шу касаллик билан 5-6 йил яшаш мумкинми дедим. У кулиб қўйдида хеч хавотир олманг хавфли эмас, узоқ яшаса бўлади. Будилник соатини битта болти тушиб қолгани билан соат юришдан тўхтаб қолмайдику, сизга доим яхши кайфият, кейин кўкатлардан кўпроқ еб туринг дедида, бир рецептга американинг бир таблетка шишада нигрон деган дорисини ичиб юришимни тавсия қилди. Бу менинг ота-онам ёшига етганимда боя юқорида айтганимдай Тангрим юборган Азроилни биринчи силкитиши эди. Мен бу синовдан мувафаққиятли ўтдим. Лекин врачлар менга фақат енгил ишлар билан шуғулланишим кераклигини уқтиришди. Қани энди менга шароит. Майни охиридан бошлаб яна ўша-ўша дала ишларига берилиб кетдим. Чунки оилада 10-жон хаммаси менга қарам. 1989 йилда яна шу хасталик билан терапевтга тушиб даволаниб чиқдим. Бу сафар анча кўникиб қолдим шекилли ўзимни анча енгил ҳис қилдим. 1989 йили 26-август куни тақдир тақазоси билан Орзуби қизимни турмушга узатдик. Қанчадан қанча яхши ниятлар, одамларда яхши кайфият, уйга ёру-биродарлар йиғилган. Менга хам мана шундай кунларни насиб қилганлигидан жудаям хурсандман. Орзибини кузатадиган куни Хуррам билан Шарипа синглим келиб қолди. Тошкентдан вақтларини аямай, қўлида ёш бола билан уйга кечки пайт етиб келганини кўрдиму бошим осмонга етиб кетди. Қувончим ичимга сиғмади. Иккалови мени тўй билан табриклади. Хуррам конвертга солинган тўёнани қўлимга тутқазди. Мен бундан хижолат чекдимда Хуррам ука кераги йўқ ўзларинг келибсизлар мана шунинг ўзи менга катта хурмат деб қўлимдаги конвертни қайтиб бермоқчи бўлдим. Қарасам хафа бўладиган. Қўлимга олиб ёнимга солдимда сизларни хам хонадонингизда мана шундай тўйлар бўлсин. Гулгун, Гулрухга сизлар хам яхши куёвлар кўринглар деб дуо қилдим. Орзиби қизимга буларнинг мехнати синган, яна шунчалик иззат-икром билан келибди. Мен Хуррам билан Шарипани куёвникида бўладиган тўйни кўриб келишга илтимос қилдим. Иккалови бир кулишиб олдида, қандай бўларкин деб илтимосимни инобатга олиб розилик билдирди. Шарипа Орзиби қизимни ёнимга ўтирди. Хуррам эса автобусга чиқиб кетди. Мен эса Шарипани ёш боласини олиб қолдим. Хамма тўйга кетган. Хайхотдек уйда бир ўзим қолиб кетдим. Бола хам бахтимга мени чарчаганимни билди шекилли, алла айтиб бир пасда ухлатиб қўйдим. Уй жим жит. Фақат ховлида идиш – товуқ юваётган қизим билан дугонаси аллақандай ишларни қилиб юрибди. Мен пишиллаб ухлаб ётган қиз болани юзига термулиб қараб ётдимда, беихтиёр Орзибини ёшлик вақти эсимга тушиб кетди. Қиз болани бировни хасми эканда. Майли борган жойида омон бўлсин. Онамни эсладим шу болаларимни бирортасини кўрмади. Ниятлари рўёбга чиқмади. Кўзларимга ёш келди. Юрак бағрим узилиб кетгандай бош фарзандим, биринчи уйимнинг давлати, файзи футури. Жуда озода юрарди. Маданиятли қиз. Бўлар-бўлмасла кулавермайди, хеч кимга сир бермайди. Оилада каттаси бўлгани учун онасига кўп ёрдами тегарди. Қўйингки яхши хулқ атвори билан уйда ажралиб турарди. Мени битта ёмон одатим бор эди. Айниқса қиз болаларни кўпроқ эркалатмаганман буларга жуда қаттиққўл бўлганман. Онасини хам шундай қилишга мажбур қилардим. Уйда кўпроқ мехнат қилишга, уй-рўзғор ишларини , овқат қилишни мукаммал ўрганиб олишларини хатто нон ёпишларини хам қайта-қайта такрорлаб ўрганиб олишларига дават қилардим. Чунки қиз болалар бировнинг хасми. Эртага бировнинг уйига боради. Ота – онасиникидаги хаёт можаролари ўша ерда хам бор. Мана шу қийинчиликларга ота-онани уйида ўргангани маъқул. Ана шундай вақтларда ота-она уйида кўрганларини хаётига тадбиқ қилиб кета олади. Фарзандга хеч нарса ўргатмасак, фақвт эр қиласан, тирикчилик қилдириш ўрнига, ке эртага бирор жойга бориб тушса ўрганиб кетар, озиқ-овқат қилишларни, нон ёпишларни ўша ерда ўрганиб олар десак биз жуда қаттиқ адашган бўламиз. Бундай тайёргарлиги йўқ қизлар тўсатдан мағлубиятга ўчраб қоладилар. Бу ота-онанинг хатоси бўлиб хисобланади. Бахтимга ухлаб ётган қизалоқ то ота-оналарни тўйни тарқатиб, қайтиб келгунларича ўрнидан турмай ухлаб ётди. Жуда хурсандчилик билан қайтиб келдилар. Орзибини тушган жойларини яхши эканлигини, иззат-икром билан кутганлигини, хамда Орзибини шанига табрик сўзларини айтганликларини тўлқинланиб айтдилар. Тўйда хар қандай чарчаганим билан буларнинг гапларидан кейин яна юрагим қувониб аллавақтгача гаплашиб ўтирдик. Хуррам бизнинг жойларга Шарипадан хам кўра кўпроқ келиб турар, хатто кечқурунлари уйга тушиб, хол-ахвол сўрашиб , дарров орқасига қайтиб чиқиб кетар эди. Одам билан тортинмасдан худди ўз уйларидек ёзилиб гаплашиб ўтирарди. Мен бу йигитнинг мана шу одатларини яхши кўрардим. Орзибини узатиб кетаётганда хотинлар айримлари ёр-ёр айтса, айримлари ўйнаса Хуррам хам ўйинга тушиб кетибди. Мана шу қувноқликларини яхши кўрардим. Биринчи бор Орзибим Бахтини топиб қолди Содиқ додасидан4 Армонлар хам йўқолди. Биринчи бошланган иш Орзибидан бошланди Келин бўлиб кетаётганда Барибри кўзлари хам ёшланди. Энди бошқа қизларимга Навбатлар хам келади Аллохим мехрибон Зот Ўзи имкон беради Хаёт синовлари хам Навбат билан келаркан Шундай синовларни Хамма инсон кўраркан. Энг яқин кишиларингни яхшиликларини бир умр ёдда сақлаб юришликни хатто фарзандларга хам айтиб қўйишликни ўзимнинг оталик бурчим деб биламан. Ота-она бўлиб юриш Хаммага насиб этсин Фалокатлар бўлмасин Йўллари равон бўлсин. Отамнинг акаси Эргаш амаким олдинлар хам тилга олгандим. Хозир шу кунларда шу соатда хаёт. 1890 йил туғилган. 100 ёшга чиқдилар. Махалланинг энг кекса табаррук кишиларидан бири. Тўрт ўғил ва бир қизнинг отахони. Менга ота ўрнида нафақат менга эмас оиламга оталик қилган. Ёшлик ғам-ташвишларимизга шерик бўлиб ўз отамдек хизмат қилган. Яхши ёмон кунларимни маслахатчиси шу одам бўлган. Халол мехнатидан барака топган. Бу пиру – бадавлат инсонни харқанча мақтасам хам камлик қилади. Эххе бу одамнинг невара-чевараларини санаб адоғига ета олмайсиз. Фарзандлари хар куни эрталаб бир йиғилиб келадида, отасини кўриб кейин иш-ишига кетади. Анзират деган биттаю битта қизи бор. Тиллага тенг. Кўп бола чақалик бўлиб кетган. Бирор кун йўқки отасидан хабар олмаган бўлсин. Товоқ кўтариб чопгани чопган. Юзидан нур йоғилиб турган ориққина чакка суюклари бўртиб чиқиб турган, оппоқ соқоли ўзига ярашган, оқ яктак кийиб оппоқ тўшак устида ётган амакимни кўриб бир норасида чақалоқ болага ўхшатдим. Ёнгинасига яқин ўтириб томирлари бўртиб чиқиб турган қўлларини кафтимга босдим. Хали хам қўлида иссиқ харорат, ўша ёшлик йилларида мехнатимга, машаққатимга қарашган бу қадоқ қўллар, кўзимга ёш олдим. Нахотки оталарим беш оғайни хаммаси ўлиб кетди. Отамнинг рухи тушган отам билан бир қориндан тушган, ёшлик умрларини мехнату-машаққат билан тамом қилган биттаю битта мана шу амаким хам оппоқ тўшакда мажолсиз ётса. Не-не хаёлларга бормадим. Олдиди ўтириб бутун дунёни кезиб чиқдим. Амаки Худо хохласа кўп яшайсиз, мен хам ўғил қизларимни жой-жойига қўйиб олай. Андек сабр қилинг. Кулади ва дуо қилади. Шундай бир фотиха қиладики яйраб кетасан. Ховлига тушиб оладида хамма ишини йиғиштириб, ОМИН ! Ўтиришлар уй бўлсин Юришлари тўй бўлсин Бало-қазо йўқ бўлсин Тўй устига тўй бўлсин. Қўшганларинг билан қўша қаринглар, ували жували, сердавлат, серфарзанд бўлинглар, ёшлар иззатда, фариялар хурматда бўлсин. Хаммайлар юзга чиқиб, мункиллаб мункиллаб чол бўлиб юрийлар. Оғилилар тўла мол бўлсин. Қўрайлар тўла қўй бўлсин. Омборилар тўла дон бўлсин. Мана шу фотиха амакимга ёд бўлиб қолган. Ёнида ўтирарканман мана шу фотихани бирор жойини қолдирмасдан менга айтиб дуо қилдиларда менга жавоб берардилар. Жуда кўплаб ёшу қарилар, хотин-халажлар келиб зиёрат қилардилар. Ха йўл бўлсин , Эргаш бувадан потаха олиб келай дейди. Ха йўл бўлсин , Эргаш бувадан потаха олиб келай дейдиганлар кишиларни доим учратаман.қани мен хам амакимдек умр кўрсам дейман. Ўқишни битириб келдимда амакимни олдига чиқдим. 1959 йил феврал охири, бўйдоқман, хали уйланмаганман. Қаерда ишлашим кераклиги хақида маслахат қилдим. Отанг айлансин болам хозир оиланг жуда камбағал ночор яшайсанлар, йигит моли ерда дейди. Бир йигитчасига Мухит амакингни уйига тушасанда бир икки йил шуни олдида ишлайсан.бу Политотдел колхози бўлиб Хван раисик қилган жой эди. Мухит Эргаш амакимни ўғли. Шу амаким анча йиллардан бери шу колхозда ишларди. Мен рози бўлдим. Мухит амаким хотини Михир кеннойим мени яхши кутиб олишди. Жуда бағри кенг одамлар. Саккизта фарзанди бўлса мен тўққизинчи бўлдим.мени ўз фарзандидек асраб-авайлаб билмаганимни билдирди. Мени мехнатга ўргатди. Михир кеннойим жуда полвон аёл. Хамма иш қўлидан келарди.хатто қопдаги юкларни хам эркакчасига кўтариб кетарди. Кечқурун овқат вақтида хаммамизни бахамжихат бўлиб ўтиришга таклиф қилардида, коса коса овқатни сузиб берарди, тоғорани ёнига ўтириб қани яна кимга сузиб берай, хеч ким индамагандан кейин тоғорани ўзида қолган овқатни чўмич билан хўриллатиб ичиб, ялаб юлқаб қўярди. Кўп есайлар кўп мехнат қиласлар дерди. Аёл кишини йўқлигида эркак одамни унча бунча овқат қилишни билиб қўйгани хам яхши бўлар экан. Мухит акам хеч нарсада йўқ содда йигит эди. Бир куни Михир кеннайим болаларини йиғиштириб отасиникига кетибди. Биз иккаловимиз қолдик. Мени хеч нарсага таклиф қилмадида ўзи нима бало қилиб қозон товоқ билан ўралашиб қолди. Содиқ уёқ буёққа кетиб қолмагин овқат тайёр бўлиб қолди деди. Мен айланиб турдим. Бу одамни соддалигини қаранг. Иккаловимизга бир котта косада гуруч солиб хўрда қилибди. Кулавериб ичакларим узилиб кетди. Иккаламиз эрталаб велосипедни минамизда ишга кетамиз. Кенаф ўрамиз, барабан тортамиз. Мен ўша йили 525 та мехнат куни ишладим. 633-листовой № билан годовой отчетда яхшигина хақ олдим. Паркент колхозларида Ишласанг хеч уними йўқ Пулга мухтож бўлиб юрасан Шунинг учун қўним йўқ. Политотделда ишлаб Мехнатларга боғландим. Корейс миллати билан Ишлаш учун чоғландим. Шу колхозда рўзғоримни қўзғатдим Ишлари оғир чарчайман Даладан велосипедман келиб Мухит акам уйида ухлайман. Корейс миллати бўлса хам Ишга хаққингга қилмас хиёнат Саломатлингни сўраб туради Шу миллатда бор адолат. Паркентдан кўп йигитлар бориб Тинимсиз қилар мехнат Мехнатларингга яраша Пул оладилар албат. 1991 йил 12 – март куни иккинчи фарзанд Мохирани хам турмушга узатдик. Тўйлар яхши ўтди. Базм эшик олдида бўлди. Озгина қор ёғиб чиқди. Қизлар балоғатга етиб Ўз ўрнини топдилар Бошим осмонга етди Онаси Олима хам кўнгли таскин топдилар. Қўни-қўшни, қариндош-уруғ Тўйимизга келди тўлиқ Хаммалари хурсанд бўлиб Кузатдилар тўйни кўриб. Бирга ишлаган қизлари хам Тўйимизга файз киритди Нихоят мен хурсанд бўлдим Мохирам дугоналарин кутди. Орзибини хам узатиб Танам рохатда бўлган Шоира қизим хам келин бўлган Содиқ додани кўнгли тўлган. 1990 йилда махалла комитетлари ташкил қилинди. Махалла комитетининг раиси Ёқубов Ўткир секретари қилиб 1990 йилни 5-февралида Гулистонни онаси Мастон опам вафот этди. Ана шу йиллар дунё анча нотинч хамма жойда иш ташлашлар, фожеалар, оламон йиғилишлари подшога қарши хар хил миш-миш гаплар, варақалар юритилиб бошлади. Фарғонада, Бўкада ва 1990 йил 3-мартида Паркентда қаттиқ фожеа юз берди. Шахардан бир қанча харбий кучлар келиб , йиғилиб , қолган оломонни тарқатишга харакат қилди. Қандайдир бир куч одамларни тарқашга эмас, буларни йиғилиб катта бир оломон яни одамларни йиғилиб кетишига сабабчи бўлди. Оломонни талаби Кумушконга келтирилиб боқилаётган бир группа туркларни олиб чиқиб, кетилишини истар эди. Шу пайтда йиғилган оломонни харбийлар дубинка билан ура бошлади. Одамлар ўзини химоя қилиш учун сойликка чекина бошлади. Хеч қандай буйруқсиз одамларни калтаклагани учун солдатларни оломон хам тошбўрон қила бошлади. Шу вақт ўқ овози эшитилди. Дайди ўқлар бориб яқинда уйлантиришга тараддуд қилиб қўйган Хомидов Мирсобитни ўғлига яна сўқоқлик бир шофёрга тегиб, уларни халок қилади. Бу нохақликка чидайолмаган халқ қаттиқ харакатга келади ва олдинга ташланиб, ғунча фабрикасини олдидаги иккита этажлик милиция идорасига хужум қилади. Бу ерда ўзини химоя олган ва одамларга буйруқни берган милиция ходимлари қочишга жой тополмай қолади. Халқ милиция идораси олдида йиғилиб қолган жамики Жигули москвич ва битта автобусни ёқиб юборади ва милиция идорасига ўт қўйиб юборади. Кўпчилиги қочиб қолади. Битта шахардан келган харбий ўзини иккинчи этаждан ташлаб ўлади. Бу ердан кўнгли тинчиган халқ шу қўрғонга жойлашган. Райком биносига хужум қилиб, дераза ойналарини синдиради ва райком секретари Салимов деган одамни хам калтаклайди. Кимдур бу одамни зўрға қутқариб, олиб қочади. Агар айрим кекса одамларни ёшларни қайтармаганда кўп давлат мулклари, магазин , фабрикаларга халқ ўт қўйиб юборган бўларди. Қариялар ёшларга илтимос қилиб магазин, фабрикалар, давлат идоралари халқ мулки эканлигини тушунтирди ва шикаст етказманглар деб қайтарди. Бу ерда райком секретари Салимовни айби жуда катта бўлди. Бу одам хатто йиғилган оломон олдига чиқмади хам, одамларни дардини эшитмади хам. Яқиндагина раис полком бўлган Рўзматов Эркин халқ ичида бўлди. Лекин оломонни қайтаришга бир ўзини кучи етмади. Шахардан яна қўшимча кучлар келиб, солдатлар хатто махаллаларда хам юриб, халқни қўрқитиш мақсадида кўчаларда қурол билан юриш қилди. Бир гурух солдатлар масжид олдидан хам ўтиб, Бодомтепа кўчасида кетаётганда Хомидов Мирсобитни ўғлини ўлигини махаллада кутиб турган йигитлар тўдасига ўқ отди ва шу йигитни амакиваччаси Миртурсунов Мирвалини ўғлини ўз эшигини олдида ўлдириб кетди ва бир қанча йигитларни захарланган ўқ билан ярадор қилиб кетди. Халқни тарқатиш мақсадида осмондан вертолётларда захарли тутун тарқатишди. Шу куни кечроқ Кумушкондаги турклар олиб чиқиб кетилди. Хайриятки Паркентни азиз авлиёлари кучлилик қилди, кимлардур томонидан келишилиб дин назоратидан Муҳаммад Содиқ келиб, армияни олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Халқ талаби билан райком секретари қилиб Рўзматов Эркинни, раисполком қилиб Хикматов Асадни сайлашди. Фарғона ва Бўка воқеасида турклар ўзбекларга вахшийларча иш тутди. Кўпгина ўзбек оилаларини оёқ ости қилди. Бунга чидай олмаган ўзбек халқи Ўзбекистон тупроғидан туркларни чиқиб кетишини талаб қилди ва улар қандайдур Рязан, Варонеж деган жойларга кўчириб юборилди. Бундай тўнтарилишлар Тожикистонда, Андижонда ва кўпгина жойларда бўлиб ўтди. Бу тартибсизликлар хукуматга подшохлик қилиб турган Горбачев даврида юз берди ва подшохга қарши норозиликлар кўпайиб кетди. Бу ишлар 90-91-йилларда эди. Министрлар советини раисини президент сўзига алмаштиришди. Ўзбекистонда Рашидов вафотидан кейин Усмонхўжаев, Нишонов министр бўлиб ишлади. Нишонов Москвага миллатлар советини раиси бўлиб кўтарилиб кетди. Нишоновдан кейин ўртоқ Каримов Ислом Абдуғаниевич Ўзбекистонга президент бўлиб қолди. Энг оғир, алғов-далғов давр ша одам зиммасига тушди. 1991 – йил 29-август куни Ўзбекистон Мустақил Республика бўлиб эълон қилинди. Ана шу йиллар одамларни ойлиги оширилди. Лекин пул қадрсизланиб кетди. Бозорда битта сигир 8-10 минг сўмгача чиқиб кетди. Мустақил бўлган йилимизда Фалокатлар юз берди Каримов сабр билан чидади Охири хайрли бўлди Мусулмончилик одоблари Шу йиллар ривож топди Динимизга эрк берилди Айбини шу йил ёпди. 1991 – йил 25-майда Умирзоқ хам армияга кетди. Эндигина ёнимга кириб қўлимдан меҳнатимни олиб, юк ишларига ёрдамлашадиган вақтда олиб кетди. Энди ҳамма ишлар Муҳаммад зиммасига тушиб қолди. Ўғлим бечора мени кетимдан бир кун хам қолмай, ишларимга қарашиб юрди. Бирор мартта айтган гапларимдан чиқмади. Умирзоқ ўрнини эндигина 7-синфда ўқийдиган Шахноза қизим давом эттирди. Уч киши бўлиб далада мехнат қилдик. Шоирани хам ёзда вақтинча ишдан бўшатиб ёрдамлашишга мажбур бўлдик. Чунки дала ишлари оғир. Битта одам дала ишларини уддалай олмайди. Хатто зарурат бўлганда куз вақтларида онасини хам озиқ-овқатга қарашиб туриш учун олиб борардим. Умирзоқ Москвани Клин деган шахрига бориб хизмат қилди. Ана шу йиллар Олима хам негадур анча қариб, сочларига оқ оралаб кетди. Соғлиғи анча ёмонлашди. Иккита қизни чиқариб юборган. Умирзоқ армияга кетган. Мана шу болаларининг узоқлашганлигигами ўзининг анча қариб бораётганлигими борган сари орқага кетиб, саломатлиги ёмонлаша бошлади. Кечалари доим уйқуси ярим. Тунлари бедор. Қандайдир аёлларга хос ташвишлар чулғаб олганди. Қўйингчи хамма уйдаги рўзғордаги камчилик муаммолар шуни зиммасида эди. Йиллар ўтиб кетар экан. Кечагина битта фарзандга муштоқ бўлиб юрган вақтлар ўтиб кетиб, Орзиби қизимиздан набиралик бўлиб қолибмиз. Мохинур ва Мафтуна. Нақадар чиройли исм. Мохинур биринчи набира. Уйга келса хаммаёқ байрам. Чакка-чаккадан қўлма-қўл. Бири кўтарган бири елкасига миндирган. Бири кўрпачани устига ўтқазиб судраган. Қўйингчи уй бозор. Ёш боладан чиқиб қолганимизми уйга кетса яна хаммаёқ жим-жит. Биз қариб бораётибмиз, ишқилиб бизнинг кучларимиз болаларга ўтаётган бўлсин. Кимлигидан қатъий назар подшолик хам доимий бўлмас. Насибанг узилса бирор сабаб билан халқ назаридан қолар экансан 1991-йил 25-декабр куни Горбачев призидентимиз хам истефо берди. Ўзим ўртача яшасам хам шу шароитда кўп одамларнинг хар хил яшашларига эътибор бериб юрардим. Замон тўқгарчилик. Астойдил Аллоҳга йиғлаб далага чиқиб мехнат қилган одам бой бўладиган вақт эди. Нурмат тўғрисида гап юритган эдим. Ўғли баолоғатга етиб, армияни битириб келди. Боғига уй солиб, кўчиб кетди. Фотима, Захро, Зухралар хам бўйга етиб қолди. Нурматни олди тўла мол. Хонадонига қут-барака кириб қолган. Уч эгизакнинг туғилган вақти билан бўйи етиб балоғатга етган давргача Нурмат хонадонида катта ўзгариш бўлди. Бу хонадон анча ўзиган яхши бўлиб қолганини кўриб ич-ичимдан зурсанд бўлиб кетаман. Ёмон кунларни яхшиси хам бўлар эканку. Душманинг хам ёмон кунларни бошидан кечирмасин. Одамлар нихоятда яхши турмуш кечирарди. Хамма жойда тўйлар, иззат-хурмат. Қайси тўйга борманг барибир дастурхонлар жаннатдек қилиб ясатилган. 1960-йилда машъала ёқиб тўй қилган хонадонлар энди ажойиб стол-стуллар билан ховли безатилган. Хуш келибсиз келин-куёвлар деб ёзилган сўзлар, келин – куёв орқа томонига қоқиб қўйилган гиламлар, ўртада хар - хил мусиқа асбоблари, қаердандир олиб келинган раққоса қизлар, ўткир санъаткорлар, кимдур ўртани келин – куёвлар шаънига айтилган табрик сўзлар билан очиб берарди. Аллоҳим яратиб қўйган мўжизаларига қойил қоласан. Кимгадир Хасан – Хусан, кимгадур Фотима – Зухро, Захролар. Кимларгадир 15-16 фарзандларнинг ота-оналари, кимлардур хуснда ягона, кўриб томоша қиласан. Олдидан кетгинг келмайди. Кимлардур хусни бедаво иккинчи кўргинг келмайди. Хаёт барибир давом этаверар экан. Барибир одамлар харқандай қийинчилик бўлмасин мана шундай дабдабали тўйлар қилишга одатланиб қолган экан. Лекин тўқликка шўхлик. Одамлар негадур бир – бирини аямас, одам ўлдиришлар, ўзини – ўзи осишлар, бир – бирига хиёнат қилиш давом этарди. Ўқувчи болалар ўз ўқитувчиларига қўл кўтаришлар, бир – бирларини бехурмат қилишлар давом этарди. 1991 – йил куз ойлари қуруқ келди. Фақат декабр ойи ёғингарчиликлар кўп бўлиб, 31-декабр куни айни янги йилга ўтар кечаси кечгача қор ёғди. 2-январга ўтар кечаси ёмғир ёғди, чиқиб қарасанг қордан асар хам қолмади. Чилла нихоятда юмшоқ бошланди. Мен 1992 йил яна Бодомтепа участкасига махалла комитетининг раиси қилиб сайландим. Ахвол нихоятда оғир. Халқни тўйларига магазинга чиққан махсулотлардан ажратиб бериш керак, мотам маросимларга хам. Хатто ўз пулингга хам оилангга керакли махсулот топа олмайсан. Одамлар учун 1992 йилдан купон деган нарса ташкил бўлди. Озиқ-овқат махсулотидан бошқа хамма нарса купон билан. Пул бўлган купон йетқиза олмайсан. Айниқса тўй қиладиганларга қийин бўлди. 800-1000 сўмлик костюм-шим олсанг купон қоғоз беришинг керак ( бу нарса одам ўзи ишлаётган ташкилотдан ойлигига қараб 500 сўм ойлик олса 500 сўм 150 сўм ойлик олса 150 сўм миқдорда бериладиган қоғоз, ишлаётган ташкилотингни печати бор, бу нарса Ўзбекистондан кўп нарсалар четга чиқиб кетмаслик хақидаги ташкил қилинган нарса эди. Хатто нон хам купонга бериладиган бўлди. Яхши бўлди. Магазинларда нон туриб қолди. Кўп одамлар нонни молга берар экан. Нарх – наволар хам бир неча мартта кўтарилиб кетди. Хатто шахарда студентлар ғалаён кўтарди. Ўлим хам бўлди. Бу ишларни ғаламислар Каримовга қарши уюштиришган эди. Чунки бу нарху наволар республикамизда баробар кўтарилган эди. Бу қийинчиликларни 15-20 йил давомида кўрмаган халқ бу ноқулай вазиятга чидай олмаётган эди. Шундай шароитда хамма оилалар қатори бизнинг ила хам ўзига яраша ташвиш билан яшаётган эди. Хали қиз чиқариш, ўғил армиядан келиши керак эди. Уни уйлантириш ва хоказо ташвиш, оилавий муаммолар кимнинг уйида йўқ дейсиз. Хатто турмушга чиқариб юборган қизларим ташвиши, тинч ўтирибдими, анча вақтдан бери уйга келмади, болалари нима бўлди. Ғалвали калла. Болаларнинг ёшлик вақтлари нихоятда чиройли ширин сўзлари юриш-туришлари хатти харакатлари мени негадур мафтун қиларди айниқса қўшним Баходирнинг Масуна Чарос исмли қизлари нихоятда бизнинг хонадон билан чамбарчас боғланиб кетган эди. Балки яхши сўз учундир балки шу болаларни бизнинг уйда бемалол ўйнаши учун яхши имконият борлигиданми доим бизникида. Хатто мен Баходирга хазиллашиб Ориповалар десак хам бўлади дердим. Айрим кунлари Масуна мен намозга чиқиб кетаётганимда хам уйга кириб келарди. Худди мени ўз отасидек кўриб олдимда, хатто тиззаларим устига чиқиб ўйнарди. Жуда хам ёқимли қиз. Бунга хар замонда Орзбини қизи набирам Мохинур келиб қўшилиб ўйнарди. Ёш болалардан чиқиб қолганмизми булар келди уй бозор бўлар эди. Боланинг жуда қизиқ одатлари бўлади. Мохинур уйқуси келса қулоғини юмшоқ жойини бир қўли билан ушлаб, иккинчи қўли билан оғзидаги соскани эмиб типпа тик туриб қоларди. Қара неваранг уйқуси келди деб айтардим. Оналар нихоятда серташвиш инсон бўлар экан. Адаси уйда чой қолмади ёки ёғни, гуручни таги узилди харакат қилинг дерди. Мен айрим пайтларда бир клёнка халтага солиб қўйган чойларга кўзим тушар эди. Чойинг халтада турибдику дердим. Бунга жавобан адаси бу Орзибини тўйидан қолган чой, Худо хохласа Умирзоқ армиядан келса шуни тўйида ишлатаман. Яхши ният ярим мол. Тўйдан тўйга қўр бўлиб қўшилиши яхши нарса дерди. Подшохни амро вожиб. Биз бу гапни иккита қилолмас эдик. Қани энди хамма нарса қўр бўлиб бир бирига қўшилиб етса. Асли мени ўзим битта фикрга келдим. Уйнинг қўри, тожу-тахти, бахти, эркакнинг эркак бўлиб кўчада керилиб юриши хаммаси яхши хотинларнинг шарофати экан. Айрим хотинлар фақат ўзларини ўйлайдилар. Қўри – қут билан иши йўқ. Эркак билан иши йўқ. Эр олиб келганини фақат сарф қилишни билади холос. Озгина – озгина орттиришни хаёлига хам келтирмайди. Ўзида зебу – зийнат. Мехнат қилган эри билан иши йўқ. Худо асрасин бундай хотинлардан. 1992 йили мен ва Шерали ўғлим 30-январ соат эрталаб 10-да телефон билан 2 йигирма минут давомида Москва областининг Клан шахридаги Умирзоқ билан гаплашиб унинг соғ-саломат юрганлигини билдик. Умирзоқ хақида айтиб адо бўлмас гапларни гапиришимиз мумкин. Вақтлар ўтишини қаранг. Бир ойдан кейин 1-март куни намозгарга томон тўсатдан Умирзоқ армиядан қайтиб келди. Буларга ўз жойларида хизмат қилишга ижозат беришибди. 1992 йили 5-март куни рўза бошланди. Ана шу вақтда айниқса нарх – наволар кўтарилиб кетди. Бир килограмм қўй гўшти 75 сўм, бир килограмм мол гўшти 50-55 сўм. Сигир бозорда 18 мин сўмга бориб етди. Харқандай қийинчилик бўлса хам майли тинчлик бўлсин экан. 10-март куни рўзанинг 6-куни Нишонбой акам кечроқ соат ўн иккиларда тўсатдан вафот этди. Шу куни кечроқ Махмудвойнинг уйида ифторлик бўлган, бирга ўтирганмиз, кечқурун Таробехга бирга чиққанмиз. Ўлимидан икки кун олдин бозор айланиб бошига язши дўппи олган, кийиш учун эгнига яхши камзул олган. Буни айтишларига қараганда Жума куни намозга масжидга кийиб чиқмоқчи бўлиб яхши ниятлар қилган. Лекин бевақт ўлим. Насиб этмади бу кийимларни кийишни. Чоршанба куни вафот этди. Кичкина ўғлини уйлантириш тараддудида эди. Ниятига етолмади. Намозхон, тақводор инсон эди рахматлик. Нихоятда ачинарли холат. Мен шу одамни кафанга олишга, ювинтиришда ўзим қатнашдим. Касал бўлиб ётмагани учун нихоятда сувдан тиниқ чиқди рахматли. Мен нихоятда қаттиқ таъсирландим. Бандани холи шу эканда. Болаларни жой – жойига қўйиш хам катта ғанимат эканлигига имоним комил бўлди. Нахотки хамма фарзандларингни жой – жойига қўймасдан, уларни озгина рохатидан бахраманд бўлмасдан кўз юмиб кетсанг. Мен хам юрагим яхши бўлмаганлиги туфайли эй Худо фарзандларимни хаммасини уйлантириб, қизларимни чиқариб олишга вақтим, умрим етиб берса бўлдийди да деб Аллоҳга нола қилдим. Аллоҳ Таола қайси йўлга хохлар экан. Бевақт ўлим, бемаслахат ўлим. Қанча – қанча армонлар билан кетасан. Хаёт шундай давом этарди. Хаётда нималар бўлмайди дейсиз. Инсон зоти хамма нарсага чидар экан. Уйда ифторлик қилганмиз. Мана икки йил бўлди. Худо хохласа рўзани ният қилиб тутиб турибмиз. Худо ўзи сабр қаноат берсин. Топганимиз фақат яхши кунларга насиб этсин. Фарзандларим Худога минг қатл шукурлар бўлсинким набираларим хам соғу – саломат яшаб юрибмиз. Олимани иш стажига киргизиб бориш учун 1981 йили Гулбоғ савхозида Ниғматга табелчи бўлиб пиёз экдик. 1990 – йили Гулбоғ ёзда Ғуломов Мирсидиқ бригадасида пиёз. 1991 – йили Юлдашов Холдор Олима номига пиёз экилди. 1992 – йилгача беш йил иш стажига эга бўлди. Аёлим Олима барча шодлик, ғам – ғуссаларни, сабр – қаноат билан бошидан кечираяпти. Аллоҳга шукр қилиб яшаяпти. Олима билан турмуш қурганимизда адашмаганман. 1992 – йил 8-9 май куни Шоирани турмушга узатдик. Қиз боладан нихоятда хурсанд бўласан. Уйлар доим саранжом – саришта. Тиним нималигини билмайди. Мохира қизим рахмдил, мехрибон, мехнаткаш. Уйга онасини кўргани келиб хам тинч ўтирмайди. 3-сентябрда телефон туширдим. Барибир уйда нималаргадир мухтожсан. Кимнидур уйидагиларига хавас билан қарайсан. Мени оиламга хам ана шуни яратиб қўйгин деб хавас қиласан. Шулар билан овуниб юргинг келади. Қизларга ният қилган эдим. Қизларимни тўйларини кўрай деб Аллоҳ дуоларимни қабил қилди Тўйлар ўтди. Навбат келди яна Шулардан набиралар кўрай дедим Дуоларим ижобат бўлди. Хамма нарсага эришаяпман Хали олдимла юкларик кўп. Худо хохласа хаммаси бўлади. Аллохим менга узоқ умр берса бўлди. Тилакларим , ниятларим хам шу. Дунёга келган набираларимни, эвараларимни тўйларини хам кўриш насиб этсин. Хаёт жуда қизиқ . қиш – совуқ бўронларига чидайсан. Ёз дахшат иссиқ. Жазирама кунларига бардош берасан. Гохида нимагадур мухтож бўлиб яшайсан. Гохида мол – дунёйинг ошиб кетиб исрофгарчиликка йўл қўясан. Барибир Аллоҳнинг ожиз бандасисан. Худога минг қатла шукурлар бўлсинким Мохира қизим хам 1992 йил 12-ноябр куни фарзанд кўрди. Бошимиз осмонга етди. Умри узоқ бўлсин. Исми Тўлқинжон. Умр ўтаяпти соғлигим йилдан – йилга яхши эмас. Билмайман қандайдир вахима босаяпти. Эндигина учта қизни жойига қўйдим. Онасини хам соғлиги яхши эмас. Кечалари оёқ оғриғидан ухламай чиқади. Уни хам ташвиши меникидан ошиқча. Азиз болажонларим. Хаётнинг аччиқ – чучугини татиб кўрдим. Бошимдан не-не савдоларни ўтказдим. Бир неча йиллар колхозга бригада бошлиғи, колхоз комсомол комитетининг секретари, бир неча йиллар хисобчи. Жуда кўп йиллар партия аъзоси, ўн етти йил махалла оқсоқоли бўлиб ишладим. Кучим етганича оиламга, халқимга хизмат қилдим. Оналаринг Олима эса хаёт аччиқ – чучукларини мендан хам кўпроқ хаётига тадбиқ қилди. Қўй болаларим аданг билмай қўя қолсин деб мани эхтиётимни қилиб юрди. Оналаринг Олима ажойиб аёл эди. Хар қандай ишдан чарчаб келсам хам, мани ўзига ром этарди. Чарчоқларим босилиб кетарди. Эй Аллоҳим ўзингга нола қиламан қизларимга хам онажонисини йўлларини, одобларини бериш насиб этсин. Афсус – афсус армонлар ичида қолдим. Хозир шу сатрларни кўзимда ёш билан ёзаяпман. Шак келтирган бўлсам Аллоҳ кечирсин. 1993 йили кўклам эди. Уйни уч хоналик қилдим, пешайвонни олтмиш уч минг сўмга поровой отопления қилиб иситиб бердим. 2-май куни боғда иморатга тош тердик. 1993 – йил 20-май куни Мухаммад армияга кетди. Навоий вилоятининг Зарафшон туманига хизмат қилишга кетди. Бу йил мен учун жуда оғир йил бўлди. Мухаммаддан 2-3 ойда зўрға битта хат келди. Борай десам қўлим қисқа. Жуда бўлмасам икки юз – икки юз эллик минг сўм пул керак. Иморатдан чарчаб чиққанман. Умирзоқ касал бўлиб ётиб қолган. Хатто солган иморатимга бирор мартта хам чиқиб қараша олмади. Жуда кўп шифохоналарга олиб бордим. Аниқ диагноз йўқ. Шу йили хатто дехқончилик хам қила олмадим. Озгина эккан экин хам яхши бўлмади. Фақат қишга ейишга картошка, сабзи, пиёз олиб келдим. Ёлғиз қолиб нихоятда чарчадим. Юрагим иккинчи мартта приступ бериб қўрқитди. 1993 йилда оиламда кўнгилсиз воқеалар кўп бўлди Умирзоқни ташвиши юрагимга чўғ бўлди Оилани ушлаб тура олмадим Фарзандларим хўр бўлди На қилай иложим йўқ Қайғу алам кўп бўлди. Шу йили сентябр ойида ўзим шу махалланинг раиси бўлиб сайландим. Уй-рўзғоримда кунимга ярайдиган фақат Шахноза қизим бўлиб қолди. Нихоятда шу қизимга қийин бўлди. Хамма юмушлар шу қизим гарданига тушиб қолди. Умирзоқни касали, Муҳаммадни армияга кетиб қолиши онасини соғлигини хам анча ёмонлаштирди. Юзларига ажин тушиб, анча қаритиб қўйди. Иморат солишдаги барча қийинчиликлар биз чолу – кампир зиммамизга тушиб қолди. Холу-мадор хам маънавий қийинчиликка дуч келдик. Қандай қиламиз кечаси – кундузи Худодан бундан кейин тинчлик бўлишини сўрар эдик. Интизорлик билан Муҳаммадни келишини, Умирзоқни тузалиб кетишини, ўзимиз чолу – кампир соғлигимизни ва уй ичиларни тинчлигини сўрар эдик. 1993 йили декабр ойи қиш вахимали келди. Қор қалин ёғди. Далада кўп дехқонларни экинлари қолиб кетди. Куз хам серёмғир келган эди. Халқ хамма томондан қийналиб кетди. Шу йили Равшан етмиш минг сўмга запорож енгил машина сотиб олди. Бизга анча ёрдами тегиб турди. 1993 йил Шоира қизим хам фарзанд кўрди. Хаммаси хам омон бўлсин. Жойлари яхши. Бирортаси оиласидан шикоят қилиб келмайди. Қиўларим хаммаси яхши жуда мехнаткаш. Болаларининг хам умри узоқ бўлсин. Лекин мани бир ташвиш қайдам болаларни хаммасини жой-жойига қўйишга умрим етармикан деган ташвиш эгаллаб олган эди. Худодан фақат шу орзуларимни амалга ошишини сўрар эдим. Чунки юрагим яхши эмас эди. Уй-юмушларидан ташқари махалла ишиЮ қўйди – чиқдилар, ёш оилаларнинг бузилиши, қанча – қанча тартибсизликлар, асаб бузилишлар, нотўғри оилавий жанжаллар юракка оғирлик нагрузка қилар эди. Барибир қандайдир оилани тебратиш учун тирикчилик қилиш керак эди. Одамларнинг талаблари кўп. Хокимят томонидан ижроси кам эди. Азиз болажонларим мен фақат оиламни эмас, қўни – қўшни оиласидан хабар топганман. Қўшниларни уйларидаги тўйлар, фавқулотда вазиятлар, ходисаларни, ўлимларни хам қоғозга туширганман. Қўшнинг тинч – сан тинч деган мақолга амал қилиб яшаганман. Чиқарган қизларимни фарзандларини хам кузатиб, саломатлигига эътибор берганман. Набираларим саломат юрган бўлса фахрланиб юрганман. Шуларнинг келажаги порлоқ бўлишини дуо қилиб кутганман. Куёвларимга тинчлик – омонлик сўраганман. Чунки оиласи тинч бўлса бу хам менинг бахтим деб билганман. Менинг хаёт синовларимдан куёвларим, фарзанддларим ўрнак олиб яшайди. Аллохим мени ёшимни куёвларимга, фарзандларимга берсин. Download 126.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling