Bajardi: G’afforov Shaxriyor Tekshirdi: O’lmasova Oygul


Download 48.27 Kb.
bet5/10
Sana18.06.2023
Hajmi48.27 Kb.
#1588987
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
G\'afforov Shaxriyor ORI-222-guruh Nazariya

Инвестицион сарфларнинг кўпайиши ишлаб чиқариш ҳажми ва даромад даражасининг ўсишига олиб келади. Бу ўзаро натижа мультипликатор самараси билан изоҳланади. Мультипликатор тушунчаси «кўпайтирувчи» деган маънони англатади. Мультипликатор самарасининг моҳияти инвестиция ҳажмининг ўсиши жамият миллий даромадининг унга нисбатан кўпроқ ўсишига олиб келиши орқали ифодаланади.

  • Инвестицион сарфларнинг кўпайиши ишлаб чиқариш ҳажми ва даромад даражасининг ўсишига олиб келади. Бу ўзаро натижа мультипликатор самараси билан изоҳланади. Мультипликатор тушунчаси «кўпайтирувчи» деган маънони англатади. Мультипликатор самарасининг моҳияти инвестиция ҳажмининг ўсиши жамият миллий даромадининг унга нисбатан кўпроқ ўсишига олиб келиши орқали ифодаланади.
  • Мультипликатор самараси — бу соф миллий маҳсулот ўзгаришининг инвестиция сарфларидаги ўзгаришга нисбати:
  • Инвестицион сарфлардаги ўзгаришдан ташқари истеъмол, давлат хариди ёки экспортдаги ўзгаришлар ҳам мультипликатор самарасига таъсир кўрсатади.
  • Шу ўринда таъкидлаш лозимки, жамғарма ва инвестиция даражаси ҳам ўзига хос чегараларга эга бўлиб, бу борада классик ва кейнсча қарашлар тафовутланади. Классик назария қарашларига кўра, жамғарма инвестиция манбаи бўлиб, жамғармага нисбатан мойилликнинг юқори даражаси муқаррар равишда иқтисодиётнинг юксалишига олиб келади.

Кейнсча назария эса классик талқинга қарши чиқиб, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда бу жараён ўзгача кечиши таъкидланади. Чунки, ривожланган мамлакатларда жамғармага бўлган интилиш инвестициялашга бўлган интилишдан жадалроқ бориб, у қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:

  • Кейнсча назария эса классик талқинга қарши чиқиб, иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларда бу жараён ўзгача кечиши таъкидланади. Чунки, ривожланган мамлакатларда жамғармага бўлган интилиш инвестициялашга бўлган интилишдан жадалроқ бориб, у қуйидаги сабаблар билан изоҳланади:
  • биринчидан, юқори фойда келтирувчи капитал қўйилмаларнинг муқобил имкониятлари қисқариб боради. Натижада капитал жамғаришнинг ўсиши билан унинг амал қилишининг кейинги қўшилган самарадорлиги пасайиб боради;
  • иккинчидан, ривожланган мамлакатларда даромадларнинг ўсиши билан жамғарманинг улуши ошиб боради. Шунга кўра, жамғарма ҳажми инвестиция сарфлари ҳажмидан ошиб кетса, жамғарма эгалари муваффақиятсизликка дучор бўладилар. Бу ҳолатни иқтисодий адабиётларда «тежамкорлик парадокси» тушунчаси орқали изоҳланади.
  • Бу парадокснинг моҳияти шундан иборатки, инвестициялар назарий жиҳатдан автоном ва ҳосилавий инвестицияларга ажратилиб, автоном инвестициялар миллий даромад ҳажми ва унинг ўзгаришига боғлиқ бўлмаса, ҳосилавий инвестициялар миллий даромаднинг ўзгаришига ҳам боғлиқ бўлади. Айнан автоном инвестицияларга қўшимча равишда ўсиб борувчи ҳосилавий инвестициялар иқтисодий ўсишни кучайтириши, уни жадаллаштириши натижасида акселератор самараси рўй беради («акселератор» тушунчаси жадаллаштирувчи деган маънони англатади).

Download 48.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling