Бажарди: Илмий раҳбар: ўқит. С. Ашурова


Ўзбек болалар мусиқа фольклорининг бадиий хусусиятлари


Download 2.37 Mb.
bet2/4
Sana13.09.2023
Hajmi2.37 Mb.
#1676874
1   2   3   4
Bog'liq
БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОР ҚЎШИҚЛАРИДА ВАТАНПАРВАРЛИК, ИНСОНПАРВАРЛИК, МЕҲНАТСЕВАРЛИК ТУЙҒУЛАРИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ

2. Ўзбек болалар мусиқа фольклорининг бадиий хусусиятлари.


Ўзбек мусиқа маданиятининг ривожланиши унинг кўпқирралилиги ва жанрларга бойлиги натижасида амалга ошган. Айниқса, фолклор мусиқаси ўзбек миллий мусиқасининг асосини ташкил этиб, унинг ранг-баранглигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.
Болалар фолклор мусиқаси қадим тарихга эга бўлиб, унинг пайдо бўлиши ва ривожланиши мусиқа маданиятининг тараққиёт босқичларини ўзида акс эттиради.
Ўзбек фолклор мусиқасини чуқур ва мунтазам ўрганиш 20-йиллардан сўнг кенг авж олди. У айни вақтда халқнинг мусиқа ўқув юртлари фаолияти билан боғланган эди.
Ўзбек халқи узоқ давом этган ривожланиш жараёнида бошқа Ўрта Осиё халқлари каби инсониятга фан ва санъат соҳасида буюк сиймоларни етказиб берди. Шунингдек, халқ мусиқа ижодиётида ранг-баранг янги жанрлар яратилди. Халқ мусиқа ижодиёти оғзаки анъанадаги профессионал мусиқа-мақомлар тизимини яратиб, уни асрлар оша олиб келаётган устоз-шогирд анъаналари ғоятда ривож топди.
Тошкент, Бухоро каби шаҳарларда халқ консерваторияси, Бухоро Шарқ мусиқа мактаби (1921) ва турли инструкторлик курслари очила бошланди. Санъат бўлимида В.А.Успенский (раҳбар), Ғулом Зафарий, Э.Мелнгайлис, Н.Н.Мироновлардан иборат бадиий-этнографик комиссия тузилди. Мазкур комиссиянинг асосий вазифаси марказий осиё халқлари мусиқа ижодини ўрганиш, мусиқа намуналарини йиғиб нашр эттириш ҳамда халқ куйларини концертларда ижро этиш учун қайта ишлашдан иборат эди. Комиссия иш бошлаган дастлабки пайтларда халқ куй қўшиқлари ва ўзбек-тожик халқларининг мусиқа мероси бўлган "Шашмақом" тўлалигича нотага кўчирилди. Бу борада Маориф институти қошида, фабрика ва заводлар клублари ҳузурида бадиий ҳаваскорлик жамоалари ташкил этила бошланди.
Фолклор адабиёт ва санъатнинг барча турларида мавжуд бўлиб, у орқали халқ турмуши, унинг кундалик ҳаёт тарзи, орзу ўйлари, ташвишлари ва қувончлари ўз ифодасини топган.
Болалар фолклор мусиқаси ўз ичига асосан, куй ва қўшиқларни олади. Уларнинг аксариятида болаларни қизиқтирган мавзулар, болаларнинг ички олами, уларнинг ўйин тарзидаги ривожланиши билан боғлиқ ранг-баранг ҳаракатли ўйинларнинг ўзига хос талқинини кузатиш мумкин.
Мамлакатимизда умуман фолклор, хусусан, болалар фолклор мусиқаси намуналарини тўплаш ва уларни яхлит тўплам ҳолида босмадан чиқариш, фолклор мусиқаси намуналарини ёшларга ўргатиш муаммоси асосан йигирманчи асрда амалга оширилди. Бу хайрли ишга бошчилик қилган мусиқа фолклори жонкуярларидан бири, бу профессор Ф.Кароматлидир.
Фолклор мусиқасини ўрганиш тарихига назар ташлаганда, 1955 йилдан бошлаб бугунга қадар Санъатшунослик институти режаларига биноан Файзулло Кароматлининг раҳбарлигида ва бевосита иштирокида ўтказилган ўттиздан ортиқ мусиқий-фольклор экспедициялари ҳар йилга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистоннинг барча вилоят, туман, қишлоқлари ҳамда Марказий Осиё минтақаларида яшовчи ўзбекларни ўрганишга сафарбар қилинганди.
Айни вақтда тадқиқотчининг Н.Нуржонов билан бирга Помирни катта экспедициялар иштирокида деярли пиёда оралаб ўтгани ва умуман Тожикистоннинг турли минтақалари бўйлаб ўтказган ўндан ортиқ экспедициялари улкан натижалар берди. Мазкур минтақаларда истиқомат қилувчи истеъдодли хонанда ва созандалар ижросида кўпгина мусиқий жанр намуналарини магнит тасмаларига ёзиб олиб, келгусида уларни нотага олиб, таснифлаб, турли тўпламлар чоп этиш билан бир қаторда, бир турга хос хусусиятларини ўрганиб қолишини амалда таъминлаб, фольклоршунослик фани таркибига киритишга эришди.
Ушбу сафарлар натижаси сифатида Файзулла Кароматли қуйидаги китоб ва тўпламларни нашрдан чиқарди: «Ҳамза ва ўзбек мусиқаси», «Ўзбек дўмбира мусиқаси», «Ҳамза Хакимзода Ниёзий. Етакчи мусиқа арбоби ва бастакор» (Т. 1965 й.); «Ўзбек халқ мусиқасининг локал (маҳаллий) услублари ҳақида» (рус тилида, Москва, 1964 й); «Ўзбек чолғу мусиқаси. Мерос» (рус тилида, Т. 1972 й); «Ўзбек халқ мусиқа мероси XX асрда» I-том. “Қўшиқ” (ўзбек ва рус тилларида, Т. 1978 й); «Помир мусиқа санъати» (Ҳаммуаллиф Н.Нуржонов); 1-китоб (тожик ва рус тилларида, М. 1978 й.);«Ўзбек халқ мусиқа мероси XX асрда» II-том; «Терма, ялла, қарсак» (ўзбек ва рус тилларида. Т. 1985 й.); «Помир мусиқа санъати» (Н.Нуржонов ҳаммуаллифлигида) II - китоб (тожик ва рус тилларида. М., 1985 й.); «Мусиқа тарихи тасвирларда. Ўрта Осиё» (Т.Визго, В.Мешкерис ҳамкорликларида, немис тилида. Лейпциг. 1988 й., Япон тилидаги таржимаси. Токио, 1990 й.); «Алпомиш» (достондан парчалар. М.Афзалов матни ва С.Габриэлян нота ёзувлари, Тўрахожи Мирзо ҳамкорлигида нашрга тайёрланган. Т. 1999 й.).
Мазкур нашрлардан ташқари ўзбек ва тожик мусиқа меросига, яъни унинг назарий ва тарихий муаммоларига, ижро этилиш ва тарғиб этиш масалаларига ҳамда замонавий ижодий ва ижровий мавзуларга бағишланган илмий-тарғибот, илмий-тадқиқий мақолалар сони ҳам кўп. (қ. «Файзулла М.Кароматли» Тошкент. 1996 й.). Улар турли тўпламларда ҳамда «Общественные науки в Узбекистане», «Фан ва турмуш», «Ўзбекистон санъати», «Гулистон» каби журналлар, рўзномалар ва ўзбек, қозоқ, тожик, украин, молдован тилларида, мазкур республикалар энциклопедияларида чоп этилган.
Йиллар давомида республикамизнинг турли шаҳарлари ва чет элларда турли мавзуларда ўтказилган халқаро илмий конференция, симпозиум ва семинарларда Файзулла Кароматли қатнашиб, минтақамиз мусиқий санъатининг диққатни алоҳида жалб этувчи қирралари, ўзига хос хусусиятлари ҳақида маърузалар қилди. Айрим давлатлар, жумладан, Германиянинг Гумбольд номидаги Берлин университети, Лист номидаги Веймар Олий мусиқа ўқув юрти; Польшанинг Варшава ва Краков университетлари, Мусиқий институтлари, Иорданиянинг Джермук университетида ўзбек ва тожик фолклор мусиқа мероси ва замонавий мусиқий ривожи муаммоларига бағишланган суҳбатлар ўтказди ҳамда уларнинг мусиқий фолклор меросига хос диққатни жалб этарли хусусиятлари ҳақида маьрузалар ўқиди.
Файзулла Кароматлининг бевосита иштироки ва ташаббускорлигида собиқ Иттифоқ ва республикамиз Бастакорлар уюшмалари ташкилий ҳамкорлигида ЮНЕСКОнинг халқаро Мусиқа Кенгаши томонидан 1978, 1983, 1987-йиллари ўтказилган Самарқанд халқаро мусиқашунослик симпозиумлари ва улар доирасидаги концертлар, ундаги маърузалар мақомот ва умуман Яқин ва Ўрта Шарқ мумтоз устозона мусиқий меросига эътиборни кучайтириб, юксак илмий аҳамият касб этди.
Ушбу халқаро симпозиумларнинг муҳим натижаларидан бири сифатида «Мақом» халқаро тадқиқотчилар доимий гуруҳи пайдо бўлдики, унинг раисдошлари доктор Юрген Эльснер ва доктор Файзулла Кароматли ҳамкорликларида 1988-2002 йиллар давомида турли давлатларда уюштирилган конференциялар диққатни жалб этарли натижалар берди.
Бу жиҳатдан Самарқанд «Шарқ тароналари» III - халқаро фестивали доирасида 2002 йил августида «Мақом» гуруҳи 5-конференциясининг ҳам ўтказилиши мақомотнинг қиёсий тадқиқ этиш муаммоларини кенгроқ тадқиқ этилишини бошлаб берди.
Маълумки, 1971 йилнинг октябрида ЮНЕСКО тасарруфидаги халқаро Мусиқа Кенгашининг навбатдаги VII конгресси Москвада, “Халқлар мусиқа маданияти, анъаналар ва ҳозирги замон” мавзуида ўтказилганди.
Мусиқий меросимиз ўзлаштирилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилган вазиятда Тошкент консерваториясида Халқ мусиқа ижодиёти кабинети ташкил этилди. Файзулла Кароматлининг янги йўналишдаги мусиқий мерос, балки кенг қамровли ўрта аср мусиқий рисолалари, яъни илмий-назарий тадқиқотларни бевосита араб, форс, ҳинд, урду, туркий тилларда мутолаа этишга қодир мусиқашунос-шарқшуносларни тайёрлашдан иборат бўлиб, бу жаҳон консерваториялари учун ўрнак бўлишда илк қадам эди.
1972 йилнинг сентябрида Ф.Кароматли кафедра мудири (1972-1980; 1992-1997) ва профессори (1980-1990) сифатида бу масалада талабаларни йўналтириб турди. Биринчи йилларданоқ ушбу кафедрага хос ихтисосликлар бўйича ўзбекистонлик талабалар, аспирантлар билан бир қаторда қардош Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжондан ҳамда кейинчалик Германия, АҚШ, Польша, Чехословакия, Судан, Иордания каби хорижий давлатлардан келиб таҳсил олгандилар.
Англиядан Л.Пиккен, Германиядан Ю.Эльснер, Эрондан Баркешли ва Пуртураб, АҚШдан М.Слобин, ироқлик Шехерезада Ҳассан ва бошқалар бу даргоҳда таълим олдилар. Шарқ мусиқасининг турли масалалари, унинг ривожланиш тарихи ва мусиқий-назарий асослари ҳақида маъруза ўқиганлари алоҳида аҳамият касб этганди.
Профессор Файзулла Кароматлининг илмий-тадқиқий фаолияти асосан фолклор мусиқа меросини ўрганиш, нодир фолклор намуналарини нотага ёзиб олиб, нашр этиш йўли билан тарғибот қилиш орқали чегараланмай, замонавий ўзбек мусиқа санъати муаммолари, жумладан композиторларнинг ижодиётидаги долзарб масалаларга ҳам қаратилди.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, профессор Илёс Акбаров республикамиз мусиқа маданиятининг йирик вакилидир. У узоқ йиллар давомида китоб ва дарсликлар, турли мавзуда илмий мақолалар ва тақризлар, ўзбек тилида илк изоҳли мусиқа луғатини тузган, мусиқий-фольклор экспедицияларида иштирок этиб, 9 жилдлик «Ўзбек халқ мусиқаси» нота тўпламларига муҳаррирлик қилди. Шунингдек, Тошкент консерваториясида 50 йилдан ортиқ муаллимлик меҳнати билан республикамиз XX аср мусиқий санъати, таълими ва илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшди.
У 1931 йили В.А.Успенский ва Е.Е.Романовскаяларнинг Фарғона водийси бўйича фольклор-этнографик экспедициясида Х.Муҳамедова билан биргаликда қатнашган, Хоразм воҳаси бўйича (1935) Е.Е.Романовская раҳбарлигида, 1937-1939 йилларда яна Фарғона водийсига сафар қилишади. 1946 йили Андижон вилоятига Х.Муҳамедова билан ҳамкорликда ва 1959, 1960 йилларда яна Андижон вилоятига М.Аҳмедов билан ҳамкорликда фольклор экспедициялар ташкил қилиб, созанда ва хонандалар ижросида юзлаб халқ ва мумтоз мусиқа намуналарини магнит тасмаларига ёзиб олиб, кейин уларнинг айримларини нотага олишган. Бу экспедицияларда орттирган тажрибаси 1950 йилларда Ўзбекистон халқ артисти, академик Ю.Ражабий тўплаб нотага олган беш жилдлик «Ўзбек халқ мусиқаси» тўпламларига муҳаррирлик килишида қўл келди. И.Акбаров таҳрири остида М.Юсупов ва О.Ҳалимовлар томонидан тўплаб нотага ёзиб олган «Хоразм мақомлари» (6 - том) «Хоразм ашулалари» (7, 9 - томлар), «Қорақалпоқ қўшиқлари» (8 - том) ларни нашр эттирди. 1980 йилларда эса М.Юсупов томонидан «Хоразм мақомлари» қайта тайёрланган уч жилдлик тўплами ҳам И.Акбаров таҳрири остида чоп этилди. Навоий, Муқимий ва Фурқат ғазалларига басталанган ашулалар нотасини икки жилдлик тўплам сифатида тайёрлади ва 1949, 1952 - йилларда чоп эттирди.
Ўзбекистон халқ артисти, хор дирижёри ва мураббий, бастакор Шермат Ёрматовнинг меҳнат фаолияти кўп овозли болалар хор ижрочилигини ривожлантиришда алоҳида ўрин эгаллайди. Ўзбекистон телерадиоси ҳузурида 1967 йилда ўзи ташкил қилган «Булбулча» болалар хор жамоаси республикамиз маданий ҳаётида катта рол ўйнаб келмоқда. Ш.Ёрматов ўттиз йилдан ортиқ давр ичида хор ижро репертуарини бойитишда композитор ва шоирлар билан ҳамкорлик қилди. Бунинг натижасида турли мавзуларда кўплаб қўшиқ, сюита, кантата, жўрсиз қўшиқлар яратилди. Ўзи ҳам композитор сифатида жозибали, оригинал қўшиқлар яратди, ўзбек халқ қўшиқларини, фолклор болалар қўшиқларини хор учун қайта ишлади.
Айниқса «Майса», «Сумалак», «Бойчечак», «Наврўзим», «Гул лола», ўсмирлар учун «Ёшлигим», «Ўзбекистон тонг юртим», «Бу гўзал ўлка» каби қўшиқлари диққатга сазовордир. Бугунги кунда унинг бадиий раҳбарлигидаги «Булбулча» хори таркибида «Халқ чолғулар ансамбли», «Кичик ёш» ва «Катта ёш» рақс ансамбллари, «Диёр» ва «Ҳилол» эстрада ансамбллари фаолият кўрсатмоқда.
Композитор Ш.Ёрматовнинг ижодида фолклор болалар қўшиқларини қайта ишлаш устувор туради. У ўтган йиллар давомида ўзи раҳбарлик қилаётган ижро жамоалари ва якка хонандаларга атаб кўпгина фолклор қўшиқларини хор учун мослаштирди.
Унинг «Бу гулшан соз экансан» болалар халқ термалари асосида яратилган вокал-хореографик сюитаси қайта ишланган. Булардан ташқари, композитор мактабгача ёшдаги болалар учун ҳам қўшиқлар яратди. Унинг қўшиқлари турли нота тўпламлари ва «Мусиқа» дарсликларига киритилган. Ш.Ёрматов ҳаммуаллифликда умумтаълим мактаблари учун мусиқа дарсликларини яратди ва нашрдан чиқарди.
Шермат Ёрматов 1982 йил «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист», 1995 йил «Соғлом авлод учун» ордени, 1996 йил «Ўзбекистон халқ артисти» фахрий унвони билан мукофотланган. Мазкур композитор кўплаб фолклор болалар қўшиқларини кўп овозли хор учун мослаштирганлиги унинг бу йўналишдаги катта хизматларидан далолат беради.
Ўзбеклар улуғ бастакорлар, шоир ва адиблар инсониятнинг маънавий руҳий тадрижида ўзига хос ўрин тутишини қадимдан яхши биладилар. Бунда фолклор мусиқасига алоҳида ўрин берилади. Қўшиқ ва мусиқага қалб озуғи сифатида қаралиши ҳам шундан.
Мусиқа фольклори халқимиз ва миллатимизнинг ноёб мусиқа дурдоналаридан бўлиб, уни мактаб мусиқа дарсларида ўрганиш орқали маданиятимиз ва миллий тарихимизни ўрганишга эришамиз.



Download 2.37 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling