Мавзу: БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОР ҚЎШИҚЛАРИДА ВАТАНПАРВАРЛИК, ИНСОНПАРВАРЛИК, МЕҲНАТСЕВАРЛИК ТУЙҒУЛАРИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
Бажарди:
Илмий раҳбар: ўқит. С.Ашурова
Бухоро 2010
БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОР ҚЎШИҚЛАРИДА ВАТАНПАРВАРЛИК, ИНСОНПАРВАРЛИК, МЕҲНАТСЕВАРЛИК ТУЙҒУЛАРИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
Режа:
Кириш.
Ўзбек болалар мусиқа фольклорининг бадиий хусусиятлари.
Дарсда болалар онгига мусиқа фольклори намуналари орқали ватанпарварлик, инсонпарварлик ва меҳнатсеварлик туйғуларини сингдириш.
Хулоса.
Адабиётлар рўйхати.
1. Кириш.
Мамлакатимизда миллий мустақиллик йилларида иқтисодий, маданий ва илмий жиҳатдан юксалишга эришиш йўлида кенг миқёсли вазифалар амалга оширилди. Айниқса, Республикамиз маданияти ва санъати ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзининг ҳақиқий қиёфасини тиклаши учун кенг кўламли ишлар режалаштирилди ва амалга оширилмоқда.
Буюк аждодларимиз қолдириб кетган “Олтин мерос” ни қайтадан тиклаш ва халқимизга қайтариш учун илм аҳли, маданият ва санъат жонкуярлари, олимлар, шоирлар, ёзувчилар, композиторлар кизғин иш олиб бормоқдалар. Республика миқёсида қўшиқ ва рақс, фолклор асарлари ижроси кўрик-танловлари қатор йиллардан буён мунтазам ўтказилмоқда.
Унутилган миллий қадриятларни тиклаш учун қилинган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини берди. Қисқа давр мобайнида неча юзлаб унутилган қўшиқ, шеър, рақс, термалар, лапарлар, аллалар, яллалар, маросим қўшиқлари тикланди. Кўпгина урф-одатлар, маросимлар халқимизга юз очди. Мамлакатимиз фуқароларида, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод вакилларида миллий ўзликни англаш, миллий ғурур туйғулари янада кучайди.
Ўзбек мусиқасида олдин амалда бўлган деярли барча жанрлар янада ривожлантирилди. Фақатгина бу асарларда - хоҳ у вокал, хоҳ у чолғу мусиқаси бўлсин миллийлик кучайтирилди.
Болалар фолклор қўшиқларини кенг тарғиб этиш, унинг бадиий ва тарбиявий хусусиятларини ёшлар онгига сингдириш ишлари асосан йигирманчи асрда амалга оширилди ва бу йўналишда иш олиб борган мусиқашунослар қаторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, санъатшунослик доктори, профессор, мусиқашунос Файзулла Кароматлини кўрсатиш мумкин.
Ушбу мусиқа жонкуяри Республикамиз мусиқа маданиятига ва мусиқашунослик фани ривожига катта ҳисса қўшиб келмоқда. Файзулла Кароматли ва бошқа кўпгина мусиқашунослар кўп йиллар давомида мусиқий-этнографик фаолиятни амалга ошириб, ўзбек мусиқа фолклори, жумладан, болалар фолклор мусиқасини тўплаш ва ўрганиш бўйича ишларни амалга ошириб келмоқдалар.
Болалар фолклор қўшиқларида меҳнатсеварлик, инсонпарварлик ва Ватанпарварлик туйғуларининг ифодаланишини ўрганиш ушбу қўшиқларни болаларга ўргатишда янги истиқболлар очади, албатта.
Do'stlaringiz bilan baham: |