Бажарди: Наимов Миршод Хасанович Факультети: Иқтисодиёт


Молия иқтисод доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради


Download 409.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana19.06.2023
Hajmi409.95 Kb.
#1615066
1   2   3   4
Bog'liq
Молиянинг моҳияти ва вазифалари

Молия иқтисод доирасида қуйидаги вазифаларни бажаради. 
1. Рағбатлантириш биринчидан, яратилган маҳсулот қийматини тақсимлаш, 
иккинчидан пул фондларини ташкил қилиш Икки ҳолда ҳам молия ишлаб 
чиқариш самарадорлигига, маҳсулот сифатига сезиларли т таъсир кўрсатади. 
2. Тақсимлаш. Бу турли солиқлар ундириб олиш ва маблағ билан таъминлаш 
тизими орқали амалга оширилади. 
3.Ижтимоий ҳимоя. 
4. Хўжалик юритувчи субъектларнинг иқтисодий аҳволини ўрганиш. 
5. Аудитерлик. 


Ижтимоий ҳимоя бунда молия тизими ўз қўлида тўпланган миллий 
даромаднинг ката қисмини аҳолининг ижтимоий, маданий эҳтиѐжлари-га (уй 
– жой қурилиши, тиббиѐт хизмати, маориф, нафақа, стипендия ва шу кабилар 
тўплашга), даромад даражасини ушлаб туришга, миллий мудофаага, атроф – 
муҳитни муҳофаза қилиш ва шу кабиларга сарфлайди. 
Молия жамиятдаги пул ресурсларини жамғариш ишлатиш ва 
тақсимлаш соҳасидаги иқтисодий муносабатларни билдиради. Ҳар бир 
хўжалик юритувчи субъект ва аҳоли қулида қўлида маълум муддат 
ишлатилмай турадиган молиявий ресурслар мавжуд. 
Молиявий ресурслар корхоналарнинг ва аҳолининг даромадлари-ни 
бир қисмини бюджетга тўплаш йўли билан ҳосил қилинади. Молиявий 
муносабатларнинг объекти бу ресусрларидир. Молиявий муносабатларнинг 
субъектларига
1) Корхона 
2) Ташкилот ва муассаса 
3) Аҳоли 
4) Давлат киради. 
Молиявий муносабатлар ва уларга хизмат қилувчи махсус муассасалар 
жамиятнинг молия тизимини ташкил қилади. Молия тизими корхона-лар ва 
умумдавлат молиясини ўз ичига олади. Молия тизимининг асосий бўлими 
давлат бюджетидир. Бюджетнинг қуйидаги турлари мавжуд. 
1. Марказий бюджет бу республика. 
2. Вилоят бюджети. 
3. Маҳаллий бюджетлар – шаҳарлар ва туманлар. 
Молия тизимининг муҳим унсурлари турли фондлардан иборат. 
1. Суғурта фонди. 
2. Турли хил хайрия фондлари. Булар «Маҳалла» «Наврўз» «Орол» 
«Улуғбек» фондларидир. 
3. Бозор иқтисодиѐтига ўтиб бориш жамият молия тизимида турли хил 
суғурта (ижтимоий суғурта, тиббий суғурта) фондлари ва бюджетдан 


ташқари молия фондлари (пенсия фонди, аҳолини иш билан таъминлаш 
фонди, табиатни муҳлфаза қилиш фонди, тарихий ѐдгорликларни сақалаш 
фонди, тадбиркорларга кўмак бериш фонди ва бошқалар) нинг аҳамияти 
ортиб боради. 
Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари мувозанатда 
бўлишини тақозо қилади. Лекин кўпчилик ҳолларда давлат бюджети 
харажатларининг даромадлардан ортиқчалиги кузатилади, бунинг оқибатида 
бюджет тақчиллиги тез суръатлар билан ўсади. 
Бюджет тақчиллигини молиялаштириш бу давлат кредити ўлиб чиқади. 
Давлат кредити бу давлат қарз олувчи ѐки кредитор сифатида барча 
молиявий иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. 
Молиявий ресурсларни давлат қарз олишнинг асосий шакли – давлат 
зоѐмларидир. Уларни жойлаштириш жараѐнида давлат аҳоли, банклар, савдо 
ва саноат компанияларнинг вақтинча бўш турган маблағларини жалб қилади. 
Давлат қарзларини тўхтовсиз кўпайиб бориши, миллий даромадни фоиз 
тўловлари шаклида қайта тақсимлашга олиб келади. 
Катта бюджет тақчиллиги ва давлат мажбуриятлари бўйича фоиз 
тўловлари ўсиш, давлат қарзларини тўлаш вақтини имкон даражада чўзишга 
ҳаракат қилади. Жумладан давлат ўзининг қисқа муддатли 
мажбуриятларини, ўрта ва узоқ муддатли зоѐмларга алмаштиради. Бу юқори 
фоиз бўйича янги, узоқ муддатли зоѐмлар чиқариш ҳисобига ҳам сотиб олиш 
мумкин. Бу турдаги вақтинча давлатнинг молиявий аҳволини 
енгиллаштириш мумкин. 
Солиқ иқтисодий категория сифатида соф даромаднинг бир қисмини 
бюджетга жалб қилиш шакли бўлиб, молиявий муносабат-ларнинг таркибий 
қисмини ташкил қилади. Солиқ – бюджетга мажбурий тўловлар шакли. 
Солиқ ѐрдамида миллий даромаднинг тегишли қисми тақсимланади ва 
қайта тақсимланади. 

Download 409.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling